АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ҲАҚИДА БАЪЗИ ФИКРЛАР

Аннотация

Мақолада ахборот технологиялари соҳасидаги ўттиздан ортиқ жиноятларнинг моҳияти ёритилиб, ҳар бирининг фарқли жиҳатлари ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. 

Тип источника: Конференции
Годы охвата с 2022
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Сафаров, С. (2025). АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ҲАҚИДА БАЪЗИ ФИКРЛАР. Теоретические аспекты становления педагогических наук, 4(11), 58–67. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/tafps/article/view/88339
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада ахборот технологиялари соҳасидаги ўттиздан ортиқ жиноятларнинг моҳияти ёритилиб, ҳар бирининг фарқли жиҳатлари ўзига хос хусусиятлари очиб берилган. 


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

58

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИДАГИ

ЖИНОЯТЛАРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ҲАҚИДА БАЪЗИ

ФИКРЛАР

С.С.Сафаров

https://doi.org/10.5281/zenodo.15420794

Аннотация.

Мақолада ахборот технологиялари соҳасидаги ўттиздан

ортиқ жиноятларнинг моҳияти

ёритилиб, ҳар бирининг фарқли

жиҳатлари ўзига хос хусусиятлари очиб берилган.

Калит сўзлар

. Ахборот, вишинг, кардинг, скимминг, смишинг,

фарминг.

Глобал тараққиёт шароитида ахборот технологиялари моҳиятини

оширишнинг янада замонавий, инновацион усулларини излаб топиш,
ахборотлаштириш жараёнига ҳар томонлама кўмаклашиш, уларни ҳаётга
кенг жорий этиш давлат фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига
айланмоқда. Зеро, ахборотлаштириш тизимида давлат сиёсатини олиб
бориш масаласи стратегик аҳамиятга эга вазифадир.

Ҳозирги кунда ахборот технологияларининг жадал ривожланиши ва

кишилик жамиятининг барча соҳаларида Интернетдан кенг фойдаланиш
кундалик фаолиятнинг бир қисмини ташкил этиб, хизмат кўрсатиш, илм-
фан, таълим, электрон тижорат, шунингдек замонавий инсоннинг
фикрлаш тарзига ўзининг ижобий таъсири билан кириб келди. Ҳаёт
сифатини яхшилаш билан боғлиқ бўлган ушбу ўзгаришлар билан бир
қаторда, жиноятчиликнинг янги шаклларини ривожлантиришга қулай
шароитлар пайдо бўлганлигини таъкидлаш лозим. Мазкур жиноятлар ўз
навбатида “Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар” (электрон
жиноятлар) деб номланади. Ахборот технологияларининг кенг миқёсида
ривожланиши бир вақтнинг ўзида кўп турдаги жиноятларнинг содир
этилишига имкон яратди, ўз навбатида ушбу турдаги жиноятларни
олдини олишда юқори билим ва касбий тайёргарликни талаб қилмоқда.

Шундай қилиб, “ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар”

компьютерлар ва маълумотларни қайта ишлаш тизимларидан
фойдаланган ҳолда содир этиладиган жиноий қилмиш бўлиб, бунинг учун
қонунчиликда жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Шу боис, фуқаролар
ўртасида ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар тўғрисида
маълумотларни тарқатиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш
зарур.

Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни олдини олиш

ҳақида фикр юритилганида, аввало “ахборот”, “ахборот технологиялари”


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

59

“ахборот тизими” каби тушунчаларнинг мазмуни, ахборот технологиялари
соҳасидаги

жиноятларнинг

турлари,

содир

этиш

усуллари,

жабрланувчининг шахсига оид маълумотларни моҳиятини билиш талаб
этилади.

Ахборот – бирон воқеа ҳақидаги батафсил хабар, маълумот; ахборот

технологиялари – ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, уни қайта ишлаш ва
тарқатиш учун фойдаланиладиган жами услублар, қурилмалар, усуллар ва
жараёнлар; ахборот тизими – муайян тарзда ўзаро боғланган, қандайдир
яхлитликни ҳосил қиладиган (моддий ёки идеал) элементлар мажмуи.

XXI асрда рақамли технологиялар шиддат билан ривожланиб

бораётган даврда ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни
турлари ва содир этиш усули, қўлами жиҳатдан ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси махсус қисмида назарда
тутилган

32 турдаги

жиноятлар

ахборот технологияларидан фойдаланиб

содир этилмоқда. Хусусан:

ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш (ЖК 103-м.);
бесоқолбозлик(ЖК 120-м.);
туҳмат(ЖК 139-м.);
ҳақорат қилиш(ЖК 140-м.);
шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш(ЖК 141

1

-м.);

шахсга доир маълумотлар тўғрисида қонунчиликни бузиш(ЖК 141

2

-

м.);

шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон

ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни
ошкор қилиш(ЖК 141

3

-м.);

терроризм(ЖК 155-м.);
терроризмни молиялаштириш(ЖК 155

3

-м.);

товламачилик(ЖК 165-м.);
талончилик(ЖК 166-м.);
ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш(ЖК 167-

м.);

фирибгарлик (ЖК 168-м.);
ўғрилик(ЖК 169-м.);
пул маблағларини ва бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний

фаолият юритиш (ЖК 188

1

-м.);

қонунга хилоф равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан

фойдаланиш(ЖК 191-м.);


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

60

жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган

материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш(ЖК 244

1

-

м.);

диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш,

сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш(244

3

-м.);

учувчисиз учадиган

аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш
ёки улардан фойдаланиш(244

4

-м.);

карантинли ва инсон учун хавфли

бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри
келмайдиган маълумотларни тарқатиш (244

5

-м.); ёлғон ахборот

тарқатиш(244

6

-м.); гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки

психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда
тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни
қонунга хилоф равишда ўтказиш (273-м.); гиёҳвандлик воситалари,
уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини
кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа
ҳаракатлар(276-м.); қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа
ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш (278-м.); ахборотлаштириш
қоидаларини бузиш(278

1

-м.); комьпютер ахборотидан қонунга хилоф

равишда фойдаланиш(278

2

-м.); комьпютер тизимидан, шунингдек

телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз )
фойдаланиш учун махсус воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб
тайёрлаш ёхуд ўтказиш ва тарқатиш(278

3

-м.); комьпютер ахборотини

модификациялаштириш (278

4

-м.); комьпютер саботажи(278

5

-м.); зарар

келтирувчи дастурларини яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш (278

6

-м.);

телекоммуникация тармоғидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз)
фойдаланиш(278

7

-м.);

крипто-активлар

айланмаси

соҳасидаги

қонунчиликни бузиш(278

8

-м.); майнинг фаолиятини қонунга хилоф

равишда амалга ошириш (278

9

-м.) кабилар шулар жумласидандир.

Мазкур тушунчалар, жиноят қонунчилигида белгиланиб, илмий-

оммабоп ва интернет манбаларида қуйидагича номланади:

астротурфинг

– махсус дастурий таъминот ва / ёки махсус ёлланган

фойдаланувчилар ёрдамида Интернет алоқаси муҳитида кенг кўламли
шарҳлаш орқали жамоат фикрини сунъий равишда шакллантириш ёки
жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш орқали содир этиладиган
кибержиноий харакатлар;

вишинг

– интернетдаги тўлов тизимлари орқали Интернет

тармоғидан фойдаланувчига смс хабарнома юбориш ва шу орқали алдов


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

61

йўли

билан

фойдаланувига

мулкий

зарар

келтиришга

оид

киберфирибгарликнинг бир туридир

1

;

дипфейк

– dipfeyk (ingl. Deep learнинг томонидан deepfake чуқур

ўрганиш + fake сохта) сунъий интеллектга асосланган тасвир ёки овозни
синтез қилиш усули;

имперсонация

– ўзини тутиш, сохта номдан фойдаланиш, қалбаки

деган маънони англатиб, жабрланувчининг ахборот тизимларига кириб,
унинг аккаунтидан фойдаланган ҳолда унинг дўстларига ҳақиқатга тўғри
келмайдиган, сохта, нотўғри, туҳматона маълумотлар юбориш, шахсий
маълумотларни ошкор қилиш, Интернетда жабрланувчини ҳақорат қилиш
ёки шантаж қилиш мақсадида унга тегишли шахсий, махфий
маълумотларини тарқатиш, эксклюзия, остракизм (ижтимоий ўзини ўзи
яккалаш) виртуал оламдан ёки ижтимоий тармоқдаги махсус гуруҳлардан
четлатиш, бошқалар билан мулоқот қилишни чеклаш, бошқалар билан
виртуал оламда дўст бўлишининг олдини олиш, жабрланувчининг ўзига
бўлган ишончини пасайтириш, ижтимоий ўлимини келтириб чиқариш,
жисмоний зўравонлик ўтказиш бўйича очидан-очиқ виртуал оламда
таҳдид қилиш;

кардинг

– фишинг сайтлар яратиш ва унда арзон нархдаги

товларларни жойлаштириш ҳамда ундан харидорлар томонидан ўзининг
шахсий маълумотларини (пластик картаси ҳақидаги маълумотларни)
киритиш орқали киберфирибгарга пластик карта ҳақида маълумот
берувчи, аммо бирон бир олди-сотдини амалга ошириш имконини
бермайдиган киберфирибгарликнинг бир туридир

2

;

кибертовламачилик

бу

молиявий

йўналтирилган

кибержиноятнинг ушбу усули фойдаланувчи ёки компания зарарли кодни
юклаб олгандан сўнг, файлларни шифрлаши ва кейин пул
мукофотиэвазига тиклаш таклифини олиши билан боғлиқ. Давлатнинг
пул банкнотларини кузатиш мумкин, криптовалюталарни эса кузатиш
қийин. Кибертовламачилар асосан шифрлаш усулларидан фойдаланади ва
ҳозирда тўлов дастури сифатида танилган;

киберўғрилик

– кибертехнологиялар орқали ўзганинг мол-мулкини

яширин равишда талон-торож қилиш;

кибербуллинг

– ожиз аҳволдаги шахсларга нисбатан бир гуруҳ

шахслар ёки битта шахс томонидан содир этилган тажовузкор, қасддан,
такрорий ва узоқ муддатли ҳаракатлар;



background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

62

кибербуллинг

– виртуал оламда ахборот технологиялари ва рақамли

технологиялардан фойдаланган ҳолда бирор бир шахс ёки гуруҳ ҳақида
ҳақоратли

хабарларни

интернет

тармоғида

тарқатиш

ёхуд

жойлаштиришни англатади;

кибертерроризм

– ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда

ҳар қандай давлат ёки жамият ўртасида турли хил қўрқув ва ваҳима
ўрнатиш мақсадида бузғунчи ҳаракатларни шахс ёки гуруҳ томонидан
амалга оширилиши;

нигерия хатлари

– васият ва меросни топшириш билан боғлиқ

сафсатани фойдаланувчининг электрон манзилига йўллаш, васият ва
меросни якунлаш учун фойдаланувчидан алдов йўли билан ёрдам сўраш
ва унга молиявий зарар келтиришга оид киберфирибгарликнинг бир
туридир

3

;

молиявий фирибгарлик

– бу энг мураккаб молиявий фирибгарлик

схемалари тўғрисидаги банк маълумотларини олиш ёки олинган
маълумотларни

кейинчалик

манипуляция

қилиш

учун

чакана

сотувчиларнинг компьютер тизимларини бузишни ўз ичига олади;

очернение-қоралаш

киберагрессия

жинояти

ижтимоий

тармоқларда шахсларнинг тасвирларини бузиб кўрсатиш йўли билан шахс
ҳақида ўзгалар руҳиятида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ёлғон ва
бузуғунчилик характеридаги ахборотлар пайдо бўлишини келтириб
чиқариш;

сиптелефония

– интернет орқали овозли (сохта рақам орқали) алоқа

қилиш усули бўлиб, унинг ёрдамида абонентларга ёлғон хабар узатилади.
Турлари: булутли телефония, аудио ва видео конференциялар, онлайн
ўйинлар;

скимминг

– банкоматларга ўрнатилган махсус скимминг воситалари

ёрдамида пластик карталар ҳақидаги маълумотларни билиб олиб,
тайёрланган сохта пластик карталар ёрдамида ҳақиқий пластик
карталардаги пулларни ўмаришга оид киберфирибгарликнинг бир
туридир

4

;

смишинг

– фишингга қараганда хийлакорроқ тусга эга бўлган,

банклар, йирик компаниялар, лотареялар ва бошқа таниқли
компаниялардан фойдаланувчига СМС (қисқа мактуб) хабарнома
шаклидаги фойдаланувчидан махсус хаволаларга кириш орқали, ўзи
томонидан ютиб олинган пул маблағларини олиш ёки олиши мумкин



background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

63

бўлган кетма-кетликни амалга оширишга қаратилган фойдаланувчини
тузоққа туширишга ихтисослашган, фойдаланувчини ўйлантириб
қўядиган, ташвишга солидиган хабарномалар юбориш ва ундаги
хаволаларга киришга оид киберфирибгарликнинг бир туридир

5

;

сохта трейдерлик

– биржа бозоридаги молиявий активлардан

(валюталар, акциялар, ҳамда ойлик облигация) онсон даромад олишни,
пулини кўпайтириб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан ўзганинг
маблағини талон-торож қилишга қаратилган ҳаракат.

Босқичлари:

сохта

терейдерлик фаолиятига тайёргарлик кўриш ва режалаштириш босқичи;
сохта терейдерликни амалга ошириш босқичи; ўзлаштирилган
маблағларни тасарруф этиш босқичи;

трансгендер

– ўзини жинсий англаши ва ҳис қилиши биологик

жинсига мос бўлмаган шахс;

троллинг

– иштирокчилар ўртасида салбий ҳиссий реакция ёки

низоларни келтириб чиқариш учун провокацион хабарларни Интернетга
жойлаштириш;

фарминг

фишинг

сайтлар

орқали

содир

этиладиган

фирибгарликнинг юқори кўриниши бўлиб, унда фойдаланувчи сайт
номини тўғри киритса ҳам сохта сайтга кираверади ва шу орқали ўзининг
шахсий маълумотларини ўзи билмаган ҳолда киберфирибгарнинг қўлига
топширига оид киберфирибгарлик жиноятининг бир туридир

6

;

фишинг

– инглизча балиқ ови деган маънони билдиради ва у жиноят

банклар ва тўлов тизимлари номидан электрон хатлар юбориш орқали,
фойдаланувчини банк ва тўлов тизимлари билан бир хил кўринишда
бўлган махсус сайтга киришга ундаш ва фойдаланувчининг махсус сайтга
кириши ва унда шахсий маълумотларини қолдириш орқали
киберфирибгар тузоғига тушишга оид жиноятдир

7

;

флaйминг

– тенг мавқега эга иштирокчилар ўртасида низоларни,

оммавий ҳақоратларни ва Интернетда ҳиссий фикрлар алмашинувини
кучайтириш;

харассмент

– номаълум шахсларга доимий равишда такрорланадиган

ҳақоратли хабарлар юбориш йўли билан уларнинг безовталанишини,
асабийлашишини келтириб чиқариш;




background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

64

хеппислепинг

– жисмоний зўравонлик ёки ҳақоратли ҳужумни

назарда тутувчи онлайн тартибда видеоларни жойлаштириш йўли билан
жабрланувчининг хўрланишини ташкил қилиш;

ҳейтинг

– салбий шарҳлар ва хабарлар, маълум бир шахс ёки

ҳодисани

мантиқсиз

танқид

қилиш,

киберсталкинг

электрон

воситалардан фойдаланиб безовталик ва ачиниш ҳиссини келтирадиган
такрорий хабарлар орқали жабрланувчини таъқиб қилиш.

2024 йил статистик маълумотларни таҳлилига кўра, Тошкент

шаҳри ҳудудида ахборот технологиялари билан боғлиқ қуйидаги:

ҳақорат қилиш (14 та); шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги
қонунчиликни

бузиш

(15 та); товламачилик(2та); талончилик(2) та; фирибгарлик(1470 та);
ўғрилик (1432 та), пул маблағларини ва бошқа мол-мулкларни жалб
этишга доир ноқонуний фаолият юритиш (2та); рақобатчини
обрўсизлантириш(7 та); ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар
тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш (1
та); жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш(5 та);
гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни
ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш,
сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф
равишда ўтказиш( 6 та); гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари
ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф
равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар(2 та); қимор ва
таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда
ўтказиш (1 та); компьютер ахборотини модификациялаштириш (3та);
зарар келтирувчи дастурларини яратиш, ишлатиш ёки тарқатиш (2 та);
крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш (99 та);
майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш (1 та)
кабилар содир этилиши кузатилган.

Ҳозирги вақтда Тошкент шаҳриниг ҳудудида доимий ёки

вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларга нисбатан ахборот
технологияларидан

фойдаланиб

фирибгарлик,

ўғрилик

жиноятларининг йигирмадан ортиқ усулларда содир этилиши
кузатилиб, булар қуйидагилардан иборат:

телеграмм

мессенджерлари

орқали

сохта

хаволаларни

(ссылка)юбориш орқали фуқароларнинг банк картасидаги маблағларини
ўғирлаш; сохта трейдерлик фаолияти орқали фуқароларни алдаш;


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

65

интернет онлайн савдосида фуқароларни алдаш; банк ёки турли тўлов
тизими ходими сифатида ўзини таништириб фуқароларни алдаш;

фуқароларнинг қурилмасига келган махфий код рақамини алдов йўли

билан эгаллаб, маблағини ўзлаштириш;

ижарага яшаш учун кўчмас мол-мулкини топиб беришни ваъда қилиб

бошланғич аванс пули (маклерлик ҳақини)ни беришини айтиб,
фуқароларни алдаб маблағини ўзлаштириш;

акция ўтказилаётганлигини важ қилиб, мобиль телефон аппарати

арзон нархда сотилаётганлиги, бунинг учун аванс пулини тўлаб бериш
кераклигини, шахсга доир маълумотни, махфий кодни қўлга киритиб
фуқароларни алдаш;

электрон тамаки маҳсулотларини етказиб беришини ваъда қилиб,

бошланғинч аванс пулини олиб, фуқароларни алдаш;

интернет ўйинлари учун мўлжалланган аккаунтларни сотишини

айтиб, бошланғинч аванс пулини олиб, фуқароларни алдаш;

интернет сайтларида сохта бўш иш ўринлари бўйича реклама эълони

орқали фуқарларни ишга жойлаштириш орқали бошланғич аванс пулини
олиш йўли билан алдаш;

интернет сайтида ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда имтиҳон

топширишда ёрдам бериш бўйича реклама эълонларини жойлаштириш
орқали фуқароларни бошланғич аванс пулини олиш йўли билан алдаш;

йўқотилган, тушириб қолдирилган банк картасидаги маблағларни

ўғирлаш;

блогерлик

фаолияти

билан

шуғулланувчи

фуқарони

обуначиларини кўпайтириб беришни ваъда қилиб, алдаб пул
маблағларини ўзлаштириш;

телеграмм мессенджеридан фойдаланиш имкониятини кенгайтириб

беришни ваъда қилиб, Telegram Premium учун тўлов қилинишини айтиб,
фуқаронинг маблағини ўзлаштириш;

Telegram, Facebook мессенджерлардан “Сизга чет элдан совға келди”,

“Лотореядан ютуқ чиқди” сохта хабарларни юбориш орқали, махфий
кодни қўлга киритиб, фуқароларни пул маблағларини ўзлаштириш;
транспорт воситалари, унинг эҳтиёт қисмларини арзон нархда сотиш,
етказиб

бериш

ҳақидаги

рекламаларни

интернет

сайтларига

жойлаштириб, фуқароларни қизиқтириб махфий кодни қўлга киритиш
йўли билан пул маблағларини ўзлаштириш; транспорт воситалари, унинг
эҳтиёт қисмларини арзон нархда сотиш, етказиб бериш ҳақидаги
рекламаларни

интернет

сайтларига

жойлаштириб,

фуқароларни


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

66

қизиқтириб махфий кодни қўлга киритиш йўли билан пул маблағларини
ўзлаштириш; тўлов контракт асосида ўқиётган ёшларни котрактини
имтиёз асосида тўлаши мумкинлиги ҳақида ёлғон, сохта хабарларни
юбориш орқали банк карталарини пулларини ўзлаштириш; сохта товар
ёки юк етказиб бериш хизмати реклама эълонларини интернет
сайтларига жойлаштириш орқали, фуқароларни ишончига кириб
бошланғич аванс пулларини банк картасидан тўлаб беришини айтиб
алдаш; интим хизмат кўрсатиш номли реклама эълонларини интернет
сайтларига жойлаштириш орқали, фуқароларни ишончига кириб хизмат
кўрсатиш учун бошланғич аванс пулларини банк картасидан тўлаб
беришини айтиб алдаш; фуқаровий ҳуқуқий муносабатларга оид
масалада хизмат кўрсатиш номли сохта реклама эълонларини интернет
сайтларига жойлаштириш орқали, фуқароларни ишончига кириб хизмат
кўрсатиш учун бошланғич аванс пулларини банк картасидан тўлаб
беришини айтиб алдаш фуқаровий ҳуқуқий муносабатларга оид
масалаларда мерос ва бошқа мулкларни қабул қилиб олиш учун тўлов
тўлашни талаб қилиш орқали фуқароларни алдаб, банк карталаридан
пулларини ечиб олиш; фуқароларнинг эҳтиётсизлиги, хавфсизлик
чорасига риоя қилмаслик оқибатида банк пластик катасидан
маблағларини ўғирлаш (номаълум сабаб); фуқароларга ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органнинг ходими сифатида таништириб, қариндошига ёрдам
беришини айтиб, банк пластик картасидан маблағини ўзлаштириш;
фуқароларга ўзини “UZMOBILE GSM”, “Beeline”, “UMS”, “Usell” ва “Perfectum”,
“UZMOBILE CDMA” каби мобиль уяли алоқа компанияларнинг оператори
деб таништириб, “телефон аппаратингиз кодга тушиб қолади ёки телефон
рақамни олганизга 5 йил бўлди. Амал қилиш муддати тугайди ҳозир деб
SMS хабари боради махфий кодни айтинг” деб алдаб, фуқаронинг банк
пластик картасидан маблағини ўзлаштириш; бошқа сабабларга кўра,
фуқароларни алдаб банк пластик картасидан маблағини ўзлаштириш
кабилар шулар жумласидандир.

Юқорида санаб ўтилган ўттиздан ортиқ кибержиноятларнинг

таснифи ҳамда йигирмадан ортиқ жиноят содир этиш усулларини
тизимли равишда таҳлил қилиш, умумий профилактик тадбирларни
ўтказишга, пировардида кибержиноятларни барвақт олдини олишга
хизмат қилади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, Ички ишлар органлари

ходимлари ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни мазмун-


background image

THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF

PEDAGOGICAL SCIENCES

International scientific-online conference

67

моҳиятини билиши, хизмат фаолиятини тўғри ташкил этишга имкон
беради.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.Р.Х.Аюпов. Г.Р.Болтабоева. Интернетдаги иқтисодий фирибгарликлардан
ҳимояланиш усуллари // – Т.: 2014 й., – Б.26-49.
2.Кардинг

(Carding)

//

https://www.anti-

malware.ru/threats/carding(Электрон манбага мурожаат қилинган вақт:
08.04.2025).
3.«Нигерийские письма» // http://nigeria.mfa.gov.by/ru/letters(Электрон
манбага мурожаат қилинган вақт: 09.04.2025).
4.Скимминг

(Skimming)

//

https://www.anti-

malware.ru/threats/skimming(Электрон манбага мурожаат қилинган вақт:
10.04.2025).
5.Фишинг, вишинг, смишинг, фарминг — в чем разница //
https://www.protectimus.com/blog/ru-phishing

vishing-smishing-

pharming(Электрон манбага мурожаат қилинган вақт: 11.04.2025).
6.Что такое фарминг? https://club.cnews.ru/blogs/entry/chto takoe farming i
kak s nim borotsya(Манбага мурожааат қилинган вақт: 12.04.2025).
7.Что такое фишинг и как от него защититься// https://rb.ru/story/what-
is-fishing (Манбага мурожааат қилинган вақт: 13.04.2025).

Библиографические ссылки

Р.Х.Аюпов. Г.Р.Болтабоева. Интернетдаги иқтисодий фирибгарликлардан ҳимояланиш усуллари // – Т.: 2014 й., – Б.26-49.

Кардинг (Carding) // https://www.anti-malware.ru/threats/carding(Электрон манбага мурожаат қилинган вақт: 08.04.2025).

«Нигерийские письма» // http://nigeria.mfa.gov.by/ru/letters(Электрон манбага мурожаат қилинган вақт: 09.04.2025).

Скимминг (Skimming) // https://www.anti-malware.ru/threats/skimming(Электрон манбага мурожаат қилинган вақт: 10.04.2025).

Фишинг, вишинг, смишинг, фарминг — в чем разница // https://www.protectimus.com/blog/ru-phishing vishing-smishing-pharming(Электрон манбага мурожаат қилинган вақт: 11.04.2025).

Что такое фарминг? https://club.cnews.ru/blogs/entry/chto takoe farming i kak s nim borotsya(Манбага мурожааат қилинган вақт: 12.04.2025).

Что такое фишинг и как от него защититься// https://rb.ru/story/what-is-fishing (Манбага мурожааат қилинган вақт: 13.04.2025).