THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
26
AДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК
ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА АМАЛГА
ОШИРИЛГАН ИШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ
Amirqulov Sardor Tolibjon o‘g‘li
Toshkent shahar adliya boshqarmasi ma'sul xodimi
https://doi.org/10.5281/zenodo.15400495
Аннотация:
ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя
қилишнинг долзарблиги ҳамда ушбу соҳада адлия органлари томонидан
амалга оширилган ишлари муҳокама қилинган.
Калит сўзлар:
адлия органлари, интеллектуал мулк, интеллектуал
мулк обектлари, товар белгилари.
Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг ҳимояланиши ушбу соҳанинг
янада ривожланиши учун замин яратувчи асослардан бири ҳисобланади.
Шу жиҳатдан бугунги кунда интеллектуал мулк ҳуқуқларининг ҳимояси
аллақачон жуда ҳам долзарб масалага айланиб улгурган. 2020 йил 12
октябрда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёйев томонидан ўтказилган
интеллектуал мулк муҳофазасига бағишланган йиғилишида таъкидлаган
қуйидаги фикрлари буни исбот этади: “Интеллектуал мулк ҳимоясини
мустаҳкамлай олсак, бу ҳам учинчи Ренессансга ишончли пойдевор
бўлади”
1
. Шундан сўнг ушбу соҳага эътибор янада кучайди. Жумладан
2021 йилда “Интеллектуал мулк обйектларини муҳофаза қилиш тизимини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони
қабул қилинди. Шунингдек 2023 йил 30 апрелда қабул қилинган янги
таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53 моддасида
интеллектуал мулкнинг қонун билан ҳимоя қилиниши бевосита
мустаҳкамлаб қўйилди.
Юқорида таъкидланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда
интеллектуал мулкни тартибга солувчи ва ҳимоя қилувчи махсус
қонунлар орқали интеллектуал мулк ҳимояси назарий жиҳатдан
мустаҳкамланди. Бундан ташқари, сўнгги йилларда интеллектуал мулк
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалий қадамлар ташланди. Ушбу чора-
тадбирларни амалга оширишда албатта адлия органларининг ўрни катта.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, адлия органларига Ўзбекистон
Республикаси Aдлия вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон
Республикаси Aдлия вазирлиги, ҳудудий адлия бошқармалари, туманлар
(шаҳарлар) адлия бўлимлари киради
2
.
1
2
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
27
Интеллектуал мулк бу инсоннинг янгилик ва ўзига хосликка эга
бўлган интеллектуал фаолияти натижалар ҳисобланади.
Интеллектуал мулк ҳуқуқи ўз моҳиятига кўра, инсон ижоди
фаолияти маҳсулларини яратиш, улардан фойдаланиш, фарқлаш
белгиларининг муомалада бўлиши билан боғлиқ муносабатларни,
шунингдек, интеллектуал мулк обектларига нисбатан ҳуқуқларни
муҳофаза қилишни тартибга солувчи нормалар йиғиндиси, мажмуи
ҳисобланади
3
.
Aдлия органлари томонидан интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш иқтисодий ўсиш ва инновацияларнинг ривожланишига ва
ихтирочи ва ижодкорларга яратган обектлари учун муносиб ҳақ олишига
хизмат қилади.
Ушбу мақсадда адлия органлари томонидан интеллектуал мулк
обектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимояланганлик даражасини ошириш
юзасидан тадбиркорлик субектлари фаолиятида текширув ўтказилиб,
аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф етиш юзасидан
қонунчилик талабларини бузган жисмоний ва юридик шахсларга
қонунчиликда белгиланган таъсир чоралари кўрилди.
Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг яна бир
самарали усулларидан бири бу айнан шу соҳада содир етиладиган
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш яъни унинг профилактикасидир.
2024 йилда адлия органлари томонидан интеллектуал мулк
обйектларига бўлган ҳуқуқлар бузилишининг олдини олиш мақсадида
бозорлар, савдо мажмуалари ва кўчма савдо обйектларида профилактика
тадбирлари ўтказилди. Профилактика тадбирлар давомида фуқароларда
интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида,
3
2.
О.Оқюлов. Интеллектуал мулк ҳуқуқи. – Т.: “Фалсафа ва ҳуқуқ институти”, 2005. – 40 б.
THEORETICAL ASPECTS IN THE FORMATION OF
PEDAGOGICAL SCIENCES
International scientific-online conference
28
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар, товар ва хизмат кўрсатиш
белгилари, ихтиро, фойдали модел ва саноат намуналари ва бошқа
интеллектуал мулк обйектлари, контрафакт маҳсулотлар ва унинг учун
жавобгарлик чоралари хусусида тайёрланган тарқатма материаллар
фуқароларга ва тадбиркорлик субектларига тарқатилди.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, интеллектуал мулк ҳимоясининг
енг самарали йўли – бу жамиятда интеллектуал мулкка бўлган ҳурмат
ҳиссини шакллантириш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишдан
иборат.
Қачонки, жамиятда интеллектуал мулк бузилишига нисбатан
тоқацизлик
руҳи
шаклланса,
интеллектуал
мулк
дахлсизлиги
таъминланса, ихтирочи ва ижодкорларга яратган обйектлари учун
муносиб ҳақ тўланса, ушбу соҳа инвестициялар учун жозибадор бўлади ва
шубҳасиз иқтисодиётни тараққий еттиришга замин яратилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя
қилишда нафақат давлат идоралари балки, барча фуқаролар ҳам бирдек
масъулмиз.
Фойданилган адабиётлар рўйхати:
1.
Ўзбекистoн
Респyбликаси
Кoнститyцияси/Қонун
ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-son.
2.
О.Оқюлов. Интеллектуал мулк ҳуқуқи. – Т.: “Фалсафа ва ҳуқуқ
институти”, 2005. – 40 б.
3.
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 25.05.2024-y., 06/24/80/0364-son.
4.
https://www.gazeta.uz/oz/2020/10/12/intellectual-property/.
