Аннотатция
СУВГА ЧЎКИШ — бахтсиз ҳодиса. Бунда нафас йўллари суюклик
(одатда, сув) ёки суюқ массалар (балчиқ, лой) билан тўлиши натижасида нафас
ва юрак фаолияти қаттиқ бузилади.Сувга чўкиш, одатда, катта сув ҳавзаларида
чўмилганда ёки бирор сабабга кўра содир бўлади. Яхши сузадиган одам ҳам
(сувда чўмилиш қоидаларига риоя қилмаса ва эҳтиёт чораларини кўрмаса) чўкиб
кетиши мумкин.Узоқ масофага сузиб чарчаш, шунингдек, калла ташлаганда
шикастланиш (бошнинг тошга ёки бирор қаттиқ нарсага урилиб кетиши) сувга
чўкишга сабаб бўлади.Калла ташлаган одам (калла ташлаш техникасини
билмаса) сув юзасига урилиб кетиши туфайли бўйин, кўз, биқин соҳасига зарб
етказади, бу эса ҳушдан кетишга олиб келади. Бошнинг ҳавза тубига
урилиши бўйин умуртқаларининг синиб кетиши хавфини туғдиради.Мастлик
ҳам сувга чўкишга сабаб бўлиши мумкин, маст одам ўзини идора қилолмай,
чўмилиш қоидасини бузади.Бундан ташқари, у совуқни ёмон сезганлиги учун
совқотиб, ҳушдан кетиши мумкин.Офтобда қизиб туриб, бирдан сувга тушиш
натижасида ҳарорат кескин ўзгарганда, меъда овқатга тўлиб кетиб, овқат ҳазм
бўлиши тезлашганда, сувга бирдан тушиб қўрққанда ҳам кишининг ҳушдан
кетиши кузатилади.