Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
46-son_1-to’plam_Iyun -2025
234
ISSN:3030-3621
ЧЕТ ТИЛИДАН ЎЗЛАШТИРИЛГАН СЎЗЛАРНИНГ ОММАВИЙ
АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛИШИ: ЛЕКСИК ТАҲЛИЛ ВА
ИЖТИМОИЙ ТАЪСИР
Қарши харқаро университети Филология
ва тилларни уқитиш кафедраси уқитувчиси
Мейлиева Мохидил Одил кизи
meyliyevamohidil9@gmail.com
Аннотация
Мазкур мақолада ўзбек оммавий ахборот воситаларида чет тилидан
ўзлаштирилган сўзларнинг қўлланилиши лингвистик ва ижтимоий жиҳатдан
таҳлил этилган. Таҳлил натижаларига кўра, чет тили сўзлари кўпинча замонавий
технологиялар, интернет ва рақамли медиага оид ахборотда қўлланилмоқда. Бу
сўзларнинг меъёрдан ортиқ ишлатилиши миллий тилга таъсир этиши, лексик
мувозанатни бузиши мумкинлиги қайд этилган. Мақолада ушбу жараёнга
муносабат билдирилиб, тил маданияти ва медиа масъулияти муҳим экани
таъкидланган.
Калит сўзлар:
чет тили сўзлари, ўзбек тили, оммавий ахборот воситалари,
ўзлаштириш, медиатил, тил сиёсати
Аннотация
В данной статье рассматривается использование заимствованных слов из
иностранных языков в узбекских средствах массовой информации с
лингвистической и социокультурной точек зрения. Анализ показывает, что
заимствования особенно распространены в сфере технологий, цифровых медиа
и интернет-журналистики. Указывается на потенциальную угрозу языковому
балансу при чрезмерном употреблении иностранных слов. Подчеркивается
важность языковой культуры и ответственного отношения со стороны СМИ.
Ключевые слова:
заимствованные слова, узбекский язык, средства
массовой информации, заимствование, медиа-язык, языковая политика
Abstract
This article examines the use of loanwords from foreign languages in Uzbek
mass media from both linguistic and sociocultural perspectives. The analysis reveals
that foreign words are predominantly used in the context of modern technology, digital
media, and internet journalism. The study highlights the potential risks of linguistic
imbalance caused by overuse of such terms and emphasizes the importance of language
culture and media responsibility in maintaining national language norms.
Keywords:
loanwords, Uzbek language, mass media, borrowing, media
language, language policy
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
46-son_1-to’plam_Iyun -2025
235
ISSN:3030-3621
КИРИШ
Бугунги кунда жаҳонда кечаётган глобаллашув жараёнлари, ахборот
технологияларининг тез суръатлар билан тараққий этиши ва маданий
алоқаларнинг кенгайиши туфайли тиллар ўртасидаги таъсирчанлик янада
кучайиб бормоқда. Бу жараён барча тилларга, жумладан ўзбек тилига ҳам муайян
даражада таъсир ўтказмоқда. Айниқса, оммавий ахборот воситалари орқали
тарқатиладиган ахборотларда чет тилларидан ўзлаштирилган сўзларнинг тобора
кўпроқ учраши кузатилмоқда. Бундай сўзлар тилнинг лексик таркибини
бойитиш билан бирга, унинг миллий қиёфасига, услубий тозалигига ҳам таъсир
кўрсатмоқда. Шу боис, чет тилидан ўзлаштирилган сўзларнинг ОАВда қандай
қўлланилаётганини ўрганиш, уларнинг манбаси, семантикаси ва функционал
ролини таҳлил қилиш муҳим илмий ва ижтимоий аҳамият касб этади.
Айниқса, янги технологиялар, иқтисодий тушунчалар, сиёсий жараёнлар
ва маданий тенденциялар билан боғлиқ атамалар тез-тез инглиз, рус, турк ва
бошқа тиллардан ўзлаштирилиб, ахборот воситалари орқали омма онгига
сингдирилади. Бу ҳолат жамиятнинг тил маданиятига, лингвистик
саводхонлигига ҳам муайян таъсир кўрсатади. Баъзи ҳолларда сўзлар айнан
таржима қилинмасдан, фонетик ва орфографик ўзгаришлар билан қабул
қилиниши, баъзида эса аслий шаклида қўлланилиши кузатилади. Бу эса тил
меъёрларига оид масалаларни ҳам долзарблаштиради. Тадқиқотнинг
долзарблиги, биринчи навбатда, оммавий ахборот воситаларида тилнинг
шаклланишида ва кенг жамоатчилик онгида мустаҳкамланишида муҳим ўрин
тутадиган сўзлар тизимининг қандай шаклланишини аниқлаш зарурати билан
боғлиқ. Бугунги тез ўзгарувчан ахборот муҳитида сўзлар ва атамаларнинг
мазмуни, уларнинг қабул қилиниши ва оммалашуви ҳам ўта динамик тус олган.
Чет тилларидан ўзлаштирилган сўзлар, айниқса, ёшлар аудиторияси ўртасида
фаол қўлланилиши ва ОАВ орқали янги маънолар касб этиши мумкин. Ушбу
мақолада ана шу жараёнларни илмий нуқтаи назардан ўрганиш, чет тилидан
ўзлаштирилган сўзларнинг ўзбек ОАВида қўлланилишига оид таҳлил олиб
бориш мақсад қилинади. Мақолада сўзларнинг чиқиш манбалари, қўлланиш
доираси, семантик ўзгаришлари ва уларнинг лингвистик ҳамда ижтимоий
таъсири кўриб чиқилади.
УСУЛЛАР
Ушбу тадқиқот доирасида чет тилидан ўзлаштирилган сўзларнинг
оммавий ахборот воситаларида қўлланилиш хусусиятларини ўрганиш учун бир
нечта манбалар таҳлил этилди. Таҳлил объекти сифатида турли форматдаги ва
аудиторияси кенг бўлган ахборот воситалари танланди. Жумладан, "Daryo.uz",
"Gazeta.uz", "Kun.uz" каби интернет ахборот порталлари, "Xalq so‘zi" ва
"O‘zbekiston ovozi" газеталари, шунингдек "O‘zbekiston 24" телеканалининг
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
46-son_1-to’plam_Iyun -2025
236
ISSN:3030-3621
янгиликлар ва таҳлилий дастурлари контент манбаи сифатида хизмат қилди. Бу
ахборот воситалари охирги йилларда фаолият олиб бораётган, жамиятдаги турли
қатлам ва ёш гуруҳлари томонидан кенг фойдаланиладиган, тил
тенденцияларини шакллантирувчи асосий платформалардан бири ҳисобланади.
Материалларни танлаш жараёнида эълон қилинган контентнинг мавзуси, жанри
ва тарғибот йўналиши эътиборга олинди. Ахборот воситаларидан олинган
мақолалар, янгиликлар, таҳлилий шарҳлар, интервьюлар ва блог ёзувлари
асосида лексик таҳлил амалга оширилди. Сўзлар контекстида уларнинг келиб
чиқиш манбаси, семантик мақоми, грамматик хусусиятлари ва функционал
юкламаси таҳлил этилди. Эътибор марказида айниқса сўнгги йилларда кўп
учраётган ва оммалашган сўзлар турди, масалан, маркетинг, блогер, таргет,
онлайн, рейтинг, тренд, коллаборация, лайк, стрим каби атамалар.
Амалга оширилган таҳлил орқали нафақат тил бирликлари, балки жамиятнинг
тилга муносабати, глобал таъсирлар ва миллийликни сақлаш каби масалаларга
ҳам ечим топиш имконияти яратилди. Шу боис, ушбу усуллар танлангани
мақсадга мувофиқ бўлди ва таҳлил жараёнида назарий ҳамда амалиётга
асосланган янгиликларни очиш имконини берди.
Натижалар
Тадқиқот жараёнида оммавий ахборот воситаларида фаол қўлланилаётган
сўзлар орасида чет тилидан ўзлаштирилган сўзлар алоҳида гуруҳ сифатида
ажралиб туриши кузатилди. Айниқса, онлайн платформалар ва интернет
нашрларида бундай сўзлар анъанавий ўзбек сўзларига нисбатан кўпроқ учрайди.
Бу тенденция замонавий технологиялар, рақамли иқтисодиёт, ижтимоий
тармоқлар ва ёшлар маданияти билан боғлиқ мавзулардаги материалларда
айниқса яққол намоён бўлади. Масалан, янгиликлар сарлавҳаларида,
видеохабарларда ёки таҳлилий мақолаларда "таргет", "рейтинг", "блогер",
"стрим", "лайфстайл", "коллаборация", "контент" каби сўзлар кенг қўлланилади.
Бу сўзларнинг кўпчилиги инглиз тилидан ўзлаштирилган бўлиб, турмуш тарзи,
ахборот алмашинуви, оммавий маданият билан боғлиқ атамалардир.
Шунингдек, рус тили орқали ўзбек тилига кириб келган сўзлар ҳам ҳануз ОАВда
фаол ишлатилади. Бу сўзлар орасида техник, сиёсий, иқтисодий соҳаларга оид
атамалар устунлик қилади. Масалан, "инфраструктура", "эксперт", "прогноз",
"реклама", "интервью", "журнал" каби сўзлар ўқувчилар учун бегона эмас ва
улар умумий тил таркибига сингиб кетган. Бу каби сўзлар кўп ҳолларда миллий
муодиллар мавжуд бўлса-да, айнан ўзлаштирилган шаклда ишлатилиши кўпроқ
кузатилмоқда. Бу эса ахборот воситаларининг лексик танловида фаол глобал
таъсирлар мавжудлигини кўрсатади. Таҳлил қилинган материаллардан
кўринишича, чет тилидан ўзлаштирилган сўзлар фақат янги атамалар эмас, балки
ахборотнинг услубий ифодасига ҳам таъсир кўрсатади. Яъни, бундай сўзлар
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
46-son_1-to’plam_Iyun -2025
237
ISSN:3030-3621
матннинг динамикасини оширади, аудитория эътиборини тортадиган,
замонавийлик ҳиссини уйғотадиган восита сифатида ишлатилади. Шу билан
бирга, айрим материалларда сўзларнинг ортиқча қўлланилиши, ҳатто уларнинг
маънолари нотўғри талқин қилиниши ҳолатлари ҳам аниқланди. Бундай
ҳолатлар тилда ноаниқлик ва лингвистик хавф пайдо қилиши мумкин.
Мунозара
Олиб борилган таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, чет тилидан
ўзлаштирилган сўзлар оммавий ахборот воситаларининг лексик таркибида
алоҳида ўрин эгаллайди ва улар турли соҳалардаги мураккаб тушунчаларни
ифода этишда қулай восита сифатида хизмат қилмоқда. Хусусан, янги
технологиялар, рақамли медиа, бизнес, ижтимоий тармоқлар ва интернет билан
боғлиқ контентда бу каби сўзлар нафаqat терминологик зарурат туфайли, балки
муайян услубий ва ижтимоий таъсир кучига эга бўлган восита сифатида ҳам
қўлланилаётганини кузатиш мумкин. Шу нуқтаи назардан қаралганда, чет
тилидан ўзлаштирилган сўзлар тилдаги функционал юкламани фақатгина
маълумот етказиш эмас, балки ахборотнинг таъсирчанлигини таъминлаш,
аудиториянинг эътиборини тортиш ва замонавийлик ҳиссини уйғотиш каби
вазифаларни ҳам бажармоқда. Мазкур ҳолат ўз навбатида оммавий ахборот
воситаларининг тил сиёсатини қайта кўриб чиқиш зарурлигини кўрсатади.
Журналистлар, муҳаррирлар, медиа соҳаси мутахассислари чет тилидан
ўзлаштирилган сўзларни қўллашда эҳтиёткорлик ва масъулият ҳисси билан
ёндашишлари, лингвистик маданиятни сақлашга интилишлари лозим. Бу борада
тилшунослар ва ОАВ ходимлари ўртасида ҳамкорликда иш олиб бориш, тил
нормалари, муодил сўзлар базаси ва ахборот стилистикаси бўйича тавсиялар
ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Айниқса, янги атамаларни таржима қилиш,
уларга мос миллий ифода топиш ва уларни оммалаштириш бўйича мунтазам
илмий ва амалий ишлар олиб борилиши керак. Мунозарадан шу хулосага келиш
мумкинки, чет тилидан ўзлаштирилган сўзларнинг қўлланилиши табиий
лингвистик жараён бўлса-да, унинг меъёрий ва маданий жиҳатларини
аниқлаштириш, тил сиёсатини шакллантиришда илмий ёндашув зарур. Бу
борада ОАВ тилининг таҳлили, жамоатчилик онгига таъсири ва миллий тилни
асраб қолиш механизмлари ўртасида мувозанат сақланиши жуда муҳим
ҳисобланади.
Хулоса
Чет тилидан ўзлаштирилган сўзларнинг оммавий ахборот воситаларидаги
қўлланилиши таҳлили шуни кўрсатадики, бу сўзлар замонавий медиа муҳитида
муҳим лексик бирликлар сифатида шаклланмоқда ва улар орқали янги реаллик,
илғор технологиялар, ижтимоий ўзгаришлар ҳамда глобал таъсирлар акс
этмоқда. Бироқ бу жараёнда белгиланган тил меъёрларига риоя этиш, миллий
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
46-son_1-to’plam_Iyun -2025
238
ISSN:3030-3621
тилнинг ички қонуниятларини ҳурмат қилиш ва унинг бойлигини асраб-авайлаш
муҳим аҳамиятга эга. Аниқландики, кўп ҳолларда ўзбек тилида мавжуд бўлган
муодил сўзлар ўрнига англиз ёки рус тилидан келган сўзлардан фойдаланиш
тенденцияси мавжуд. Бу ҳолатнинг шаклланиши медиа мутахассисларининг
профессионал тайёргарлиги, аудиторияга таъсирчан мурожаат этиш эҳтиёжи,
ҳамда глобал ахборот маконига мослашиш интилиши билан боғлиқ бўлиши
мумкин. Аммо шу билан бирга, бундай ҳолатнинг узоқ муддатли оқибатлари
ҳақида ҳам ўйлаб кўриш зарур. Агар бу жараён тизимли ва тартибли равишда
бошқарилмаса, у ҳолда миллий тил нормалари сусайиши, лексик захирамизда
чет эл унсурларининг зўравон устунлиги пайдо бўлиши эҳтимоли мавжуд.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, чет тилидан ўзлаштирилган сўзларнинг
оммавий ахборот воситаларида қўлланилиши бугунги замон воқелиги, тилнинг
ҳаётчанлиги ва янгиланиш қобилияти билан боғлиқдир. Шу билан бирга, бу
жараёнда маъсулият, тил маданияти ва илмий ёндашув асосий мезон бўлиши
даркор. Тил бу халқнинг руҳий дунёси, маданий ўзига хослиги ва маънавий
қадриятларини акс эттирувчи восита эканини унутмасдан, уни глобал
ўзгаришлар шароитида ҳам асраб-авайлаш — долзарб вазифалардан биридир.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Абдураҳмонов Қ. Қ. (2010).
Тилшунослик назарияси асослари
. Тошкент:
Фан нашриёти.
2.
Шарипов Ҳ. (2020).
Медиатил ва оммавий ахборот воситаларининг
лексик таркиби
. Тошкент: Илм-Зиё.
3.
Каримов А. (2018). “Ўзбек тилида ўзлашма сўзларнинг ўрни ва вазифалари”
//
Филология масалалари
журнали, №3.
4.
Рахимова М. (2022). “Интернет журналистикасида янги атамаларнинг
шаклланиши
ва
қўлланилиши”
//
Журналистика
ва
оммавий
коммуникациялар
, №2.
5.
Тўхтаев Б. (2016).
Ўзбек тилида сўз яратиш усуллари
. Тошкент:
Университет нашриёти.
6.
Мамарасулова Н. (2019). “Тилда ўзгариш жараёнлари ва глобаллашув
таъсири” //
Ўзбек тили ва адабиёти
, №4.
7.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тил бўйича
Республика комиссияси. (2019).
Давлат тилини ривожлантириш дастури
ҳужжатлари
.
8.
Назаров Б. (2021). “Замонавий медиа муҳитида лексик ўзгаришлар” //
Тил ва
адабиёт таълими
, №1.
9.
Хайруллаев М. (2008).
Ўзбек тилида лексик ўзгаришлар тарихидан
.
Тошкент: Маънавият.
10.
Сайфуллаева Ш. (2023). “Журналистик матнларда лингвокультурология ва
замонавий лексика” //
Филологик тадқиқотлар
, №5.