Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
46-son_3-to’plam_Iyun -2025
160
ISSN:3030-3621
ТАКФИРНИНГ ХАТАРЛИ ОҚИБАТЛАРИ
Ахмедов Бурхон Абдурахмонович
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Исломшунослик ва ислом цивилизасиясини
ўрганиш ICESCO кафедраси доценти,
фалсафа доктори PhD
Тел: (90) 317-52-22 мобил
Аннотация
Ушбу мақолада бир-икки китобни ўқиб олиб, ўзини “мужтаҳид”
санайдиган, кишиларни бўлар-бўлмасга кофирга чиқарадиган оқим ва
фирқаларнинг вакиллари, уларнинг имон ва куфр масалаларида ўта журъатли
бўлиб кетишгани ҳамда Исломни ҳали чуқур ўрганмаган, етарли билим олмаган
баъзи ёшларимиз уларга кўр-кўрона эргашиб, залолат ва жоҳиллик йўлига кириб
қолишаётгани, шу ўринда «Нега шундай бўляпти? Уларнинг хатоси нимада?
Муаммонинг ечими борми?» каби саволларга жавоб берилган.
Калит сўзлар:
Такфир,
ақида, аҳли сунна вал жамоа, ҳанафий, фиқҳи
акбар, аҳли қибла.
Ҳозирги пайтда жаҳонда кечаётган глобал сиёсий жараёнлар, турли
манфаатдор кучларнинг ўз мақсадлари йўлида олиб бораётган геосиёсий
ўйинлари оқибатида мустақиллик йўлига ўтган ёш мамлакатларнинг тинчлиги ва
хавфсизлиги катта хатар остида қоляпти. Айниқса, халқаро сиёсатда дин
омилидан фойдаланишга урғу берилаётгани бу хатарни янада кучайтирмоқда.
Мухолифларнинг динимиз асл моҳиятини бузиб кўрсатиш билан ундан ўз
манфаатлари ва қабиҳ режалари йўлида фойдаланишга уринишлари тобора авж
олмоқда.
Ғарб давлатларининг оммавий ахборот машиналари тинимсиз равишда
афкор оммага ислом динини бузғунчилик, қотиллик, ваҳшийлик, зўравонлик
дини дея кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Шу жиҳатдан ҳам жамият олдида
одамларнинг динимиз қадриятлари билан «Исломни қайта тиклаш шиори»
остида муайян кучлар кўзлаётган, динга алоқаси бўлмаган сиёсий ва бошқа
тажовузкор мақсадлар ўртасидаги фарқни тушуниб олишларига эришиш
зарурати туғилди.
Бу ғаразли ҳаракатлар таъсиридан минтақамиз ҳам четда қолаётгани йўқ.
Кейинги пайтларда Марказий Осиё ҳудудида ҳам айрим диний-сиёсий ва
экстремистик кучлар динни сиёсийлаштиришга, шу йўл билан одамлар, хусусан,
ёшлар онгига таъсир ўтказишга зўр бериб интилишмоқда. “Аллоҳ қалбимизда,
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
46-son_3-to’plam_Iyun -2025
161
ISSN:3030-3621
юрагимизда” китобида айтиб ўтилганидай, ….
“бу ёвуз кимсалар ҳали онги
шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, бош-
кўзини айлантириб, улардан ўзларининг ифлос мақсадлари йўлида
фойдаланмоқда.
Бу
эса
исломнинг
инсонпарварлик
ғояларини
обрўсизлантиришга сабаб бўлмоқда
”.
Бундай қабиҳ хатти-ҳаракатларнинг мамлакатимиз тинчлиги ва
осойишталигига рахна солиши, миллатлараро ва динлараро бирдамликка путур
етказиши, одамларни бир-бирига қарши турли гуруҳларга бўлиб ташлаши, улар
орасида фитна ва бузғунчилик ғояларини ёйиши кундай равшан.
Бундай кенг миқёсли ва пухта ўйланган хуружларга қандай омилларни
қарши қўйиш мумкин? Бунинг учун энг олдин одамларимизга ташқи бузғунчи
кучларнинг дин омилидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш ҳаракатларининг
моҳиятини соф диний манбалар асосида очиб бериш керак. Ислом дини
зўравонлик, қон тўкиш ёки бузғунчиликка тарғиб қилмаслиги, аксинча, бу дин
тинчлик, инсонпарварлик, бағрикенглик, эзгулик дини эканини кенг
тушунтириш лозим бўлади. Аслида бу дин ҳар қандай зулм, қотиллик, бировнинг
жонига ва молига озор етказишдан бутунлай холи, энг гўзал ва эзгу амалларни
бажаришга чақирувчи соф диндир. Бу хусусда ҳадиси шарифда бундай
дейилган.
«Албатта бу инсон Оллоҳ таолонинг бунёди
(махлуқи)
дир.
Малъундур
кимики, Оллоҳ таолонинг бунёдини вайрон қилса
(бузса)».
Аммо бугунга келиб буюк аждодларимиз анъаналари унутилди, бир-икки
китобни ўқиб олиб, ўзини “мужтаҳид” санайдиган, кишиларни бўлар-бўлмасга
кофирга чиқарадиган оқим ва фирқаларнинг вакиллари пайдо бўлди. Бундай
оқим ва фирқалар (масалан, “Ат-такфир вал-ҳижра”, “Ҳизбут-таҳрир”, «ИШИД»
каби) имон ва куфр масалаларида ўта журъатли бўлиб кетишган. Исломни ҳали
чуқур ўрганмаган, етарли билим олмаган баъзи ёшларимиз уларга кўр-кўрона
эргашиб, залолат ва жоҳиллик йўлига кириб қолишяпти. Шу ўринда «Нега
шундай бўляпти? Уларнинг хатоси нимада? Муаммонинг ечими борми?» деган
саволлар туғилиши табиий. Ушбу мақоламизда ана шу саволларга жавоб
топишга ҳаракат қиламиз.
Аллоҳ таоло бандаларини сўзларнинг энг гўзалига, фойдалисига
эргашишга чақиради:
«Бас, (эй Муҳаммад) Менинг шундай бандаларимга
хушхабар беринг, улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига
эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят этган зотлардир ва айнан
ўшаларгина ақл эгаларидир»
(Зумар, 17-18).
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят
қилинган ҳадиси шарифларда ҳам инсонлар яхши амаллар қилишга,
ёмонликлардан қочишга чақирилади:
“Мусулмон – қўли ва тилидан ҳеч ким
зиён кўрмаган киши. Мўмин – бошқаларнинг моли ва жонига тажовуз
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
46-son_3-to’plam_Iyun -2025
162
ISSN:3030-3621
этмайдиган киши. Муҳожир – гуноҳ ва маъсиятларни тарк этган киши.
Аллоҳ йўлида мужоҳид – нафсига қарши курашишга киришган киши»;
«Умматим ҳеч қачон залолатда бирлашмайди»; «Инсонларга яхшиликни
ўргатувчи кишига Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмон ва Ер аҳллари,
ҳатто уялардаги чумолию денгиздаги балиқлар ҳам салавот айтади»
.
Динимизнинг бу кўрсатмаларидан чекиниб, адашган фирқаларга эргашиб
кетган ёшларимиз жоҳилликлари, диннинг асл моҳиятини англаб етмаганлари
оқибатида имон ва куфр масаласида бир неча хатоларга йўл қўйишади. Келинг,
ана шу хатоларни кенгроқ кўриб чиқайлик:
Бизнингча, улар йўл қўяётган хатоларнинг биринчиси масалага енгил-елпи
қараш, шошма-шошарлик қилишдир. Бирор шахс ёки бутун бошли жамиятни
куфрда айблаш ёки кофирга чиқариш ўта қалтис иш бўлиб, бунга кўр-кўрона
муносабатда бўлиш ярамайди. Чунки бунинг ортида куфрга чиқараётган ёки
чиқарилаётганлардан бири учун даҳшатли оқибат ётибди. Имом Бухорий Абу
Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
бундай деганлар:
“Киши ўз биродарига: “Эй кофир!” деса,
(куфр)
иккисидан
бирига қайтади”.
Ҳадисдан кўриниб турибди, ўзгани кофирга чиқариш оддий ҳақорат сўзи
эмас, аксинча, ўз охиратини бой бериб қўйиш эҳтимолини туғдирадиган хатарли
масаладир. Шунинг учун ҳам ҳанафий мазҳаби уламолари бошқа мазҳабларнинг
олимларидан кўра такфир (куфрда айблаш, кофирга чиқариш) масаласига кўпроқ
аҳамият беришган. Бу ҳақда ёзилган асарларнинг биринчиси мисрлик олим,
768/1367 йили вафот этган Муҳаммад ибн Исмоил ибн Маҳмуд Бадр Рашид
Рашидий раҳматуллоҳи алайҳ қаламига мансуб.
Унинг “Куфр сўзлар” номли асарига биринчи бўлиб ҳанафий олимлардан
аллома Алийул Қори раҳматуллоҳи алайҳ муфассал шарҳ ёзган. Хатоларнинг
иккинчиси, Аллоҳ буюрмаган ишларга вақтни беҳуда сарфлашдир. Мусулмон
кишининг дунё ва охиратда ўзига наф берадиган амаллар билан шуғулланиши
мақсадга мувофиқдир. Қироат илми олимларидан Имом Шотибий раҳматуллоҳи
алайҳ бундай дейди: “Шариатда эътироф этилган илм, яъни Аллоҳ ва Унинг
расули мақтаган илм
–
амал қилишга ундовчи илм бўлиб, у ўз эгасини хоҳиш ва
истакларга эргашувчи эмас, балки илмига мувофиқ юрувчи қилади”.
“Такфир” эса ҳеч кимга фойда бермайдиган, аксинча, зарарига ҳужжат
бўладиган манфаатсиз ишлардандир. Ахир, Аллоҳ таоло бизларни бирор шахс
ёки жамиятнинг камчиликларини излашга, уни кофирга чиқариш учун умр бўйи
ҳужжат тўплашга буюрмаган-ку! Бу ҳақиқатни ҳар ким ақида илми устозларидан
аниқлаб олса бўлади. Ачинарлиси, бу каби ишлар билан шуғулланиб юрган
ёшларнинг кўпи имоннинг энг муҳим масалалари, намоз, рўза, закот каби
ибодатнинг асосий шартлари борасида етарли илмга эга эмаслар. Улар ҳатто
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
46-son_3-to’plam_Iyun -2025
163
ISSN:3030-3621
Қуръоннинг энг қисқа сураларини тажвид қоидаларига биноан ўқиёлмайди,
ҳадиснинг асл матнларига “тишлари ўтмайди”.
Учинчи хато бундай нозик масалаларга ҳали уларнинг шартларини
мукаммал равишда ўзлаштирмай туриб киришиб кетишдадир. «Куфр» сўзи,
юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, исталган пайтда, дуч келган одамга қарата
айтиб юбориладиган сўз эмас. Буни имонли мусулмонга нисбатан қўллаш
енгилтаклик, калтабинлик ва жоҳилликдан бошқа нарса эмас. Ислом тарихида
бундай ишга илк бор қўл урган хаворижларни Ҳазрат Али каррамаллоҳу
важҳаҳу:
“Бундай нодон ёшлар Қуръон ўқиса, тиловатлари бўғзидан нарига
ўтмайди”,
дея сифатлаганлар. Мана шу гап барча замонларда хаворижларга
эргашувчиларнинг Қуръон оятлари ва ҳукмларини чуқур идрок эта
олмасликларига ишорадир.
Исломда “Ал-яқину ла язулу биш-шакки” (Аниқ нарса шак-шубҳа билан
йўқ бўлмайди) деган қоида бор. Масалан, бир мусулмоннинг таҳорати шак-
шубҳалар билан бузилмайди, шундай экан, қандай қилиб гумон-тахминлар
билан унинг бутун имони ва мусулмонлик сифатига тил теккизиш мумкин? Бу
қоидага кўра, унинг жони ҳам, моли ҳам бошқаларга ҳаромдир. Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам вадо ҳажжида:
“Ушбу шаҳарда
(Маккада)
, ушбу
ойдаги
(Зулҳижжа)
бугунги кун
(Арафа)
ҳурматлангани
(ҳаромлиги)
каби
қонларингиз, молларингиз ва ор-номусларингизга тажовуз қилиш ҳам бир-
бирларингизга ҳаромдир. Эшитганлар эшитмаганларга етказсин»,
–
деганлар. (Имом Муслим ривояти).
Шундай бўлгач, “такфирчи алломалар” қайси ҳужжатга кўра
мусулмонларни кофирга чиқариб, уларни қатл этишга фатво беришяпти экан?!
Бу хусусда қуйидаги ҳадиснинг мазмунига эътибор берайлик
!
«Кимки, ўз
мусулмон биродарига қараб ўткир
(пичоқга ўхшаган)
нарса билан
(гарчанд
ҳазл қилмоқ билан бўлса ҳам)
ишора қилса, то ўша нарсани қўлидан
ташламгунча Малоикалар уни лаънатлайди»
(Имом Бухорий ва Имом
Муслим ривояти).
Биз бу мулоҳазаларимиз билан исломда умуман «куфр, такфир» деган
тушунчалар йўқ, демоқчи эмасмиз. Чунки баъзи оят ва ҳадисларда у ёки бу амал
куфр деб аталгани ислом ақидаларидан бир оз хабари бор кишига яхши маълум.
Лекин мусулмонлар бу борада жиддий фарқли томонлар борлигини яхши
англаб олишлари керак. Бу ҳам бўлса, бирор амални “куфр” дейиш билан ўша
амални содир этган муайян шахсни кофирга чиқариш ўртасида катта фарқ бор.
Фикримизни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилинган ҳадислар билан далиллашимиз мумкин. Ҳазрат Умар розияллоҳу
анҳудан ривоят қилган ҳадисда келтирилади:
“Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи
ва саллам
даврларида Абдуллоҳ исмли киши келтирилиб, ичкилик туфайли
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
46-son_3-to’plam_Iyun -2025
164
ISSN:3030-3621
дарра урилди. Сўнг яна бир куни келтирилиб, яна дарра уришга буюрилди.
Шунда
тўпланганлар
ичидан
бир
киши:
«Эй
Аллоҳ,
уни
даргоҳингдан
(раҳматингдан)
йироқ
қил,
(бу
гуноҳ
учун)
жуда
кўп
келтирилди”,
–
деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“
Уни
лаънатлама, чунки мен унинг Аллоҳни ва Расулини севишини биламан”
– дедилар”.
(Имом Бухорий ривояти). Бу хусусда қуйидаги ҳадис ҳам сўзимизни
исботидир албатта:
«
Мўъминни дашном (
ҳақорат
) қилиш фосиқлик ва у билан
муқотала
(уриш)
қилиш куфрдир
».
(Имом Бухорий ва Имом муслим ривояти).
Мазкур ҳадисдан маълум бўладики, мусулмон кишини бирор гуноҳи ёки
билмасдан қилган хатолари учун кофирга чиқариш ёки кўпчилик аҳолиси
мусулмон бўлган ўлкаларни “куфр диёри” деб аташ ислом ақидасига мутлақо
зиддир. Буюк мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг
ақидага оид “Фиқҳи акбар” китобида баён этилган қуйидаги фикрларини
келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир:
“Бирор мусулмонни қилган гуноҳи
туфайли кофирга чиқармаймиз, гарчи у гуноҳи кабира бўлса ҳам. Башарти уни
ҳалол деб эътиқод қилмаган бўлса, ундан имон исмини ҳам олиб ташламаймиз,
уни ҳақиқий мўмин деб атайверамиз. Уни фосиқ мўъмин деб аташ мумкин,
фақат кофир деб эмас”.
Шунингдек, мазкур масалага нисбатан ҳанафий мазҳабига мувофиқ ва
муносиб ёзилган асарлардан бўлган «Ақидаи Таҳовий» ва унинг шарҳида бундай
фикрлар келтирилган:
«Аҳли қибланинг ҳаммасини мусулмон мўъмин деб
номлаймиз. Модомики, улар Пайғамбар (алайҳиссалом келтирган нарса
(Қуръон
ва суннат)
ни эътироф этиб иқрор қилсалар.
“Аҳли қибла” деб ўзини мусулмон
деб билиб, қибла (Каъба)га юзланган кишига айтилади. Гарчанд аҳли ҳаво ва
аҳли маъсиятдан бўлса ҳам модомики, Пайғамбар (алайҳиссалом келтирган
нарса (Қуръон ва суннат)ни инкор этмаса).
«Аҳли қибладан ҳеч кимни гуноҳи учун
кофир демасмиз, башартики, ўша гуноҳни ҳалол деб билмаса. Аммо гуноҳ унга
зарар қилмайди ҳам демаймиз
. (Имон билан дунёдан ўтган киши Оллоҳнинг
ихтиёридадур. Хоҳласа барчасини кечиради ва агар хоҳласа гуноҳига яраша
азоблайди ва охир оқибат дўзахдан чиқади). Бу масъала «Хавориж» ва
«Мўътазила»лар эътиқодининг аксидир. Зеро, уларнинг фикрича
«гуноҳ қилган
киши кофир бўлиб абадий дўзахда қолади»
дейишадики, бу фикр аҳли сунна вал
жамоа уламолари наздида мутлақ мардуддир.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда ҳам бундай
дейилган:
«Кимки, бу дунёда бирор кишига зулм қилган бўлса, албатта шу
дунёнинг ўзида уни рози қилсин, Зеро қиёматда агар золимнинг яхшилик (савоб
ишлар)и бўлса олиб мазлумга берилади. Ва агар золимнинг яхшиликлари бўлмаса
унда мазлумнинг гуноҳларин олиб золимнинг бўйнига қўйилади…».
(Имом
Бухорий ривояти). Боби «мазолим». Мазкур ҳадис мазмунидан маълум
Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi
46-son_3-to’plam_Iyun -2025
165
ISSN:3030-3621
бўлишича, гарчанд, зулм динимизда мазамат қилинган амаллардан саналса ҳам,
золим киши зулм қилган билан диндан чиқмаслиги ва унга қилган яхши
амалларининг эвазига савоб берилар экан.
Эслатиб ўтмоқ лозимки, мақолада гап куфр ва имон фарқи ҳақида
кетмоқда. Яъни ақидамизга кўра гуноҳ сабабли диндан чиқиш ё чиқмаслик
ҳақида саҳиҳ манбалардан иқтибослар келтирилди. Бу дегани гуноҳ қилиш
мумкин дегани эмас, Зеро юқорида таъкидлаб ўтганимиздек гуноҳ эгаси ё
жамиятга албатта зарар қилади. Шунинг учун гуноҳни енгил санамасдан ундан
ҳазар қимоқ вожиб амаллардандир!
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
И.А. Кримов. «Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда» 10 бет.
2.
Тулепов А. Ислом ва ақидапараст оқимлар. –Т.: Шарқ. 2014. – Б.461.
3.
Тулепов А. Ислом ва ақидапараст оқимлар. –Т.: Шарқ. 2014. – Б.461.
4.
«Шарҳи ақидаи Таҳовий». «Моваронунаҳр». Б.350.
5.
«Шарҳи ақидаи Таҳовий». «Моваронунаҳр». Б.355.
6.
«Шарҳи ақидаи Таҳовий». «Моваронунаҳр». Б.360.
7.
Тулепов А. Ислом ва ақидапараст оқимлар. –Т.: Шарқ. 2014. – Б.464.
8.
Тулепов А. Ислом ва ақидапараст оқимлар. –Т.: Шарқ. 2014. – Б.464.
9.
Madelung W. The Early murji’a and the Spread of Hanafism // Der Islam. – (1982).
– Vol.43. – pp. 32-39.
10.
Christopher Melchert. The Formation of the Sunni Schools of Law, 9
th
-10
th
centuries. New York – Köln: Brill Leiden, 1997. – pp. 44-48.