Mualliflar

  • Примқулов Авазбек Умматқулович
  • Норбутаева Бегойим Хусан қизи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tinnint.112076

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: Ўсимлик соя нав тупроқ экиш муддати уруғ экиш меъёри ўсиш ривожланиш барг барг юзаси ҳосилдорлик.

Annotasiya

 
Аннотация:  Мазкур  мақолада  Сирдарё  вилоятининг  кам  шўрланган 
тупроқлар  шароитда  турли  муддатларда  экилган  соя  навларининг  ўсиши  ва 
ривожланиши  барг  юза  сатхига  ,  экиш  муддатини  меьёрларининг  таьсири 
бўйича маьлумотлар келтирилган. 


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_4-to’plam_Iyun -2025

29

ISSN:3030-3621

УДК: 631: 635.655

СОЯ НАВЛАРИНИНГ ЎСИШИ, РИВОЖЛАНИШИ ВА БАРГ ЮЗА

САТҲИГА ЭКИШ МУДДАТЛАРИ ВА МЕЪЁРЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ

Примқулов Авазбек Умматқулович

Сирдарё илмий-тажриба станцияси директори

Норбутаева Бегойим Хусан қизи

Дон ва дуккакли экинлар селлексия

уруғчилик лаборотория мудири қ.х.ф.ф.д


Аннотация:

Мазкур мақолада Сирдарё вилоятининг кам шўрланган

тупроқлар шароитда турли муддатларда экилган соя навларининг ўсиши ва
ривожланиши барг юза сатхига , экиш муддатини меьёрларининг таьсири
бўйича маьлумотлар келтирилган.

Калит сўзлар:

Ўсимлик, соя, нав, тупроқ, экиш муддати, уруғ экиш

меъёри, ўсиш, ривожланиш, барг,барг юзаси,ҳосилдорлик.


Кириш.

Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалик соҳаси ривожланиб

бораётган барча мамлакатлар қатори мамлакатимизда ҳам қишлоқ хўжалиги
соҳасини тубдан ислоҳ қилиш Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг
ташаббуслари билан ишлаб чиқилган “2026-2030” йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича
ҳаракатлар стратегияси” дастурида қишлоқ хўжалиги соҳасида чуқур ислоҳотлар
олиб бориш тўғрисида катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Жумладан, қишлоқ хўжалигини сув, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш

материаллари, қишлоқ хўжалик машиналари ва техникалари, ўсимликларни
ҳимоя қилиш воситалари билан таъминлашни яхши йўлга қўйиш, шунингдек,
экинларни жойлаштириш структурасига ўзгартиришлар киритиш, қишлоқ
хўжалиги селекция йўналишида махсулдор бўлган янги нав ва зотларни яратиш,
жаҳон бозорида кундан кунга талаб ортиб бораётган экологик соф қишлоқ
хўжалик маҳсулотларни етиштириш ва уларни бирламчи қайта ишлаш,
қишлоқда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этишни ва
ривожлантиришни йўлга қўйиш шулар жумласидандир.

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда турли тупроқ

шароитларига чидамли соя экини навларини экилиши етиштириладиган соя
дони маҳсулотларини кўпайишига олиб келади. Бу албатта ўсиб бораётган
аҳолини оқсилли маҳсулотларга бўлган талабини янада тўлароқ қондиришга
ҳизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_4-to’plam_Iyun -2025

30

ISSN:3030-3621

сонли “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони
етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул
қилинди.

Ўсиш ва ривожланиш мураккаб физиологик жараён бўлиб ўзаро кучли

боғланган. Ўсишсиз ривожланиш бўлмаганидек ривожланишсиз ўсиш ҳам
бўлмайди. Ўсиш ва ривожланиш жараёнларининг мураккаблиги кўплаб
омилларга, жумладан , тупроқ иқлим шароитга, намлик, ҳарорат ҳамда
генотипларнинг биологик хусусиятларига боғлик бўлади. Маълумки,
ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиш и уруғ ерга қадалганидан бошланади.
Ушбу жараёнда уруғнинг бўртишиши униб чиқиш учун зарур бўлган сувни
қабул қилишдан бошланади. Бу уруғнинг унувчанлигига таъсир этувчи муҳим
жараёндир. Унувчанлик ўсимликларниннг тупроқ иқлим шароитига
мосланувчанлигини аниқлаб берувчи муҳим кўрсаткичлардан ҳисобланади.
Соянинг ўсиш ва ривожланиш фазалари бўйича маълумотлар 1- жадвалда
келтирилган. Жадвалдаги маълумотлардан апрел ойининг бошида(1.04) экилган
соя навларининг унувчанлиги 95.1 % ни ташкил этган бўлса 10- апрелда ушбу
кўрсаткич-95.76 % ни, 20- апрелда- 96.90 % ни ва 30- апрелда- 96.60% ни ташкил
этди. Ушбу маълумотлар унувчанлик апрел ойининг 20 –чисидан бошлаб
ортганлигини кўриш мумкин. Бу ўз навбатида ҳаво ҳароратини ортганлиги
билан боғлиқ. Соя уруғининг унув чиқиши ўртача 9-11 кунни ташкил этди.
Эрта экилган (1.04) апрелннг бошида экилган соя уруғи 11 кунда униб чиққан
бўлса, 20-апрелда экилган соя уруғи 9- кунда униб чиқди. Бу ҳам айнан
юқорида қайд этиб ўтганимиздек, ҳароратнингкўтарилганлиги билан боғлиқ.

Ўсиш ва ривожланишнинг кейинги фазаси 3 та барг ҳосил бўлиш

ҳисобланади. Уушбу фазанинг давомийлиги 8- 7 кунни ташкил этди. Эрта
экилган соя навларида 8 кунни ташкил этган бўлса, апрелнинг охирида экилган
вариантларда - 7 кунни ташкил этди. Бу соя навлари кечроқ экилганида
ривожланиш жараёни жадаллашганлигини кўрстмоқда. Соя навларининг
кейинги ўсиш ва ривожланиш фазалари бу шона, гул ва дуккакларнинг ҳосил
бўлиши ҳисобланади. Эрта экилган (1.04) соя навларида шона ҳосил бўлиш
учун 12 кун сарфланган бўлса кеч (апрел охирида) экилган вариантларда 10
кунни ташкил этди. Гуллаш фазасининг давомийлиги 11-10 кунни,дуккаклар
ҳосил бўлиш - 11-10 кунни ташкил этди.

Дуккакларнинг пишиш фазаси соя навларининг вегетация даврини

аниқловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. Жадвалдаги маълумотлардан
дуккакларнинг пишиши учун сарфланган вақт 89.66 ёки 90 кунни ташкил этган
бўлса апрел ойининг охирида экилган соя навларида ушбу кўрсаткич- 83 кунни
ташкил этди. Ушбу маълумотлардан 20 –апрелда экилган соя дукакларининг
пишиши учун эрта экилган вариантга нисбатан 7 кун кам вақт сарфланди. Бу


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_4-to’plam_Iyun -2025

31

ISSN:3030-3621

сояни 7 кунга эрта пишар бўлишини таъминлади. Ўсимликларнинг эрта ёки
кечпишарлигини аниқловчи муҳим критериялардан бири вегетация даврининг
давомийлиги ҳисобланади. Ушбу кўрсаткич экишдан ёки униб чиқишдан то
пишгунгача бўлган даврини қамраб олади. Эрта(1.04) экилган соя навларида
вегетация даври 144 кунни ташкил этган бўлса апрел ойининг охирида экилган
вариантларда 129 кунни ташкил этди. Ушбу маълумотлар соя навлари кечроқ
экилганида вегетация даври қисқарганлигини кўриш мумкин. Бундай ҳолатнинг
қайд этилиши ҳаво ҳаратининг кўтарилиши билан боғлиқ деб ҳисоблаймиз. Бу
ўз навбатида ўсиш ва ривожланиш фазаларининг жадаллашишига сабаб бўлди.
Буни юқорида ҳам қайд этган эдик. Дуккаклаш фазаси эрта экилган
вариантларда 12 кунни ташкил этган бўлса апрелнинг охирида экилган
вариантларда 10 кунни ташкил этди. Шундай ҳолат бошқа фазаларда ҳам қайд
этилди. Натижада кечроқ экилган вариантларда вегетаця даври қисқарди.

Айнан шундай натижа ўсув даврининг давомийлиги билан ҳам қайд

этилди. Эрта(1.04) экилган сояда ўсув даври(униб чиқишдан пишишгача ) 132
кунни ташкил этган бўлса 10.04 – 128 кунни, 20.04 – да 124 кунни ва 30.04 да эса
120 кунни ташкил этди.

1-жадвал
Экиш муддатининг соя навлари ўсиши ва ривожланишига
таъсири(ўртача 3 йиллик)

Ун

увча

нл

ик .

%

Ун

иб

ч

иқ

иш,

ку

н

ҳи

со

би

да

3

та

бар

г

ҳо

си

л

бў

ли

ш,

ку

н

ҳи

со

би

да

Шо

налаш

, к

ун

ҳ

ис

об

ид

а

Г

ул

лаш,

ку

н

ҳи

со

би

да

Ду

ккаклаш,

ку

н ҳ

ис

об

ид

а

П

иш

иш

,

ку

н

ҳи

со

би

да

Ўси

ш

даври

,

ку

н

ҳи

со

би

да

(эки

ш

да

н)

Ўси

ш

давр

и,

ку

н

ҳи

со

би

да(

ун

иб

чи

қи

шд

ан

)

Нобуд

бўлган

ўсимликлар,%

Экилга

н

ур

уғл

икка

ни

сб

ата

н

Ун

иб

чи

ққа

нга

ни

сб

ата

н,

%

Экиш муддати 1.04

95.01
±0.20

11,66
±0.23

7,77
±0.14

12,33
±0.23

11,44
±0.29

11,45
±0.28

89,66
±0.81

144,33
±1.23

132,66
±1.30

8.64
±0.15

3.53
±0.06

Экиш муддати 10.04

95.76
±0.24

10.88
±0.20

7.55
±0.24

12.00
±0.28

10.66
±0.16

11.55
±0.29

87.00
±0.88

139.66
±1.23

128.77
±1.25

8.12±
0.16

3.66±0.
07

Экиш муддати 20.04


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_4-to’plam_Iyun -2025

32

ISSN:3030-3621

96.90
±0.32

10.00
±0.23

7.33
±0.16

11.11
±0.26

10.44
±0.17

10.55
±0.16

84.77
±1.16

134.22
±1.23

124.22
±1.26

7.50±0.
25

4.0±0.0
5

Экиш муддати 30.04

96.60
±0.26

9.00
±0.23

7.33
±0.16

10.22
±0.22

9.88
±0.11

9.66
±0.17

83.22
±1.02

129.33
±1.11

120.33
±1.13

7.57±0.
24

3.96±0.
04

Соянинг ўсиш ва ривожланиш фазаларининг давомийли ва унинг

вегетация даврида улуши 1- расмда келтирилган. Расмдаги маълумотлардан
апрел ойининг бошида экилган соя навида униб чиқиш фазаси 8.08 % ни , 3 та
барг ҳосил бўлиши- 5.38% ни, шоналаш-8.54 % ни, гуллаш-7.92 % ни,
дуккаклаш- 7.92 % ни ва пишиш -62.12 % ни ташкил этди. Ушбу
маълумотлардан вегетация даврининг энг кўп қисми пишиш даврига тўғри
келганлигини кўрсатди. Бундай ҳолатнинг қайд этилиши табиий. Экиш
муддатлари фазаларнинг давомийлигига ҳам таъсир кўрсатди. Экиш муддати 20-
апрелда бўлганида униб чиқиш фазасининг улуши- 7.45% ни, 3 барг ҳосл қилиш
-5.46 % ни, шоналаш -8.27%ни, гуллаш -7.78 %ни, дуккалаш- 7.86 ва пишиш
фазаси 63.16 %ни ташкил этди. Демак экиш муддати асосан пишиш даврининг
давомийлигига бошқа фазаларга нисбатан таъсир этганлиги қайд этилди.



Расм. Соянинг ўсиш ва ривожланиш фазаларининг вегетация даврига
нисбатан улуши
Изох:

диограмманинг 1-устуни экиш муддати1.04; 2-устуни- 10.04; 3устуни -

20.04 ва 4 –устуни 30.04. Рақамлар1,2,...6 фазаларни англатади. 1- униб чиқиш

0

10

20

30

40

50

60

70

1

2

3

4

5

6

%


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_4-to’plam_Iyun -2025

33

ISSN:3030-3621

фазаси, 2-3 та барг ҳосил қилиш; 3-шоналаш; 4-гуллаш; 5-дуккаклаш; 6-пишиш
фазалари (2-жадвал)

Илмий манбаларда қайд этилишича дуккакли экинлар шўрга чидамсиз деб

эътироф этилган. Россия ўсимликшунослик инстити (ВИР) томонидан
қишлоқ хўжалик экинларини шўрга чидамлилик даражаси бўйича қуйидаги
кетма кетликда жойлаштиришни тавсия этишган: арпа > шоли >жадвар >
жўхори > тариқ > донник > маккажўхори > нўхат > ясмиқ > люпин > чечевица >
ловия > вика >хашаки нўхат > вигна > соя[2; 120-124-б.].
2. Л.А. Чудинова, Н.В. Орлова. Физиология устойчивости растений. Перм. ун-т.
–Пермь, 2006. – 124с

Ушбу маълумотлардан соя ва бошқа дуккакли экинлар шўрга чидамсиз

экин сифатида эътироф этилган. Лекин шўрга чидамлилик кўп омилларга,
шўрланиш типи, шўрланиш даражаси, ўсимликларнинг биологик хусусиятлари,
озиқа ва сув режми ҳамда экиш муддатларига каби омилларга боғлиқ. Айнан
шўрланган тупроқ шароитида сояни тадқиқот объекти сифатида танланишига
унинг шўрга чидамлигини ўрганиш ҳам сабаб бўлди.

Олинган натижалар шуни кўрсатдики, эрта баҳорда апрел ойининг

бошида(1.04) экилган соянинг нобуд бўлган ўсимлик ниҳоллари 3.53 % ташкил
этган бўлса 10 -апрелда экилган соя навларида ушбу кўрсаткич -3.66 % ни
ташкил этди. Бу апрел ойининг биринчи ўнкунлигида набуд бўлган ўсимликлар
ўртасида секин фарқ кузатилмади. Апрел ойининг 20 ва 30 кунлари экилган соя
навларда нобуд бўлган ўсимликлар сони 4 % ни ташкил этди. Ушбу
маълумотлардан эрта экилган соя навларида кеч экилган соя навларида нобуд
бўлган ўсимликлар сони 0.34% га ошганлигини кўриш мумкин. Кеч экилган
вариантларда соя ўсимликларнинг кўпроқ нобуд бўлиши ҳароратнинг
кўтарилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки апрел ойининг охирида ҳаво
ҳарорати кўтарилди ва бу ўз навбатида тупроқ таркибидаги тузлар динамикасига
таъсир кўрсатади.


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_4-to’plam_Iyun -2025

34

ISSN:3030-3621

2-расм.

Соя битта ўсимликда шаклланган барглар сони экиш

муддатларининг таъсии

Изох: 1-экиш муддати 1.04; 2-экиш муддати 10.04; 3-экиш муддати 20.04 ва 4-
экиш муддати-30.04.

Соя навларида барглар миқдори ўсиш ва ривожланишнинг маҳсули

ҳисобланади. Эрта экилган вариантда(1.04) битта ўсимликдаги барг миқдори
ўртаса 17.78 донани ташкил этган бўлса апрел ойининг биринчи ўнкунлигида
экилган вариантларда -18.94 донани ташкил этди. Апрелнинг йигирмасида
экилган вариантда бошқаларга нисбатан барг сони кўп бўлди . Ушбу муддатда
барглар сони 19.74 тани, ойнинг охирида экилган вариантда барглар сони 19.38
тани ташкил этди.

Барг сони барг юза сатҳига таъсир этувчи омиллардан ҳисобланади. Ушбу

маълумотлар 3-расмда келтирилган. Рамдаги маълумотлардан эрта
экилган(1.04) вариантда битта ўсимликдаги шакланган барг юза сатҳи
3090.44 см

2

тенг бўлган бўлса 10-апрелда экилган вариантда -3312.33см

2

тенг

бўлди. Ушбу маълумотлардан 10 апрелда экилган сояда барг юза сатҳи
апрелнинг бошида экилган вариантга нисбатан ортганлигини кўриш мумкин.

16.50 17.00

17.50

18.00

18.50

19.00

19.50

20.00

1

2

3

4

1, 17.78

2, 18.94

3, 19.74

4, 19.38


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com

47-son_4-to’plam_Iyun -2025

35

ISSN:3030-3621

3- расм. Барг юза сатҳига экиш муддатларининг таъсири

Изох: 1-экиш муддати 1.04; 2-экиш муддати 10.04; 3-экиш муддати 20.04 ва 4-
экиш муддати-30.04.

Апрелнинг иккинчи ярмида(20.04) экилган сояда 3470.66 см

2

, 30-апрелда

экилган вариантда 3424.00. Ушбу маълумотлаодан апрел ойининг 20 куни сояда
барг юза сатҳи бошқа вариантларга нисбатан ортганлигини кўриш мумкин. қайд
этилди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

1.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналишлари бўйича “ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ”. Тошкент,
2017.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-
сонли “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони
етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-
сонли қарори.

3.

Р.И.Сиддиқов, М.Маннопова, А.А.Мўминов, А.Мансуров, З.Яқубов.
Республикада инновацион технологиялар асосида соя етиштириш бўйича
тавсиялар. “Андижон нашриёти-матбаа” МЧЖ. 2018 йил.

4.

Н.Б.Х. Диссертацсиясида Андижон -2024 й

3000.0

3100.0

3200.0

3300.0

3400.0

3500.0

3600.0

0

1

2

3

4

5

Бар

г ю

за

сат

ҳ

и,

с

м2

Bibliografik manbalar

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналишлари бўйича “ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ”. Тошкент,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-

сонли “2017-2021 йилларда республикада соя экини экишни ва соя дони

етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-

сонли қарори.

Р.И.Сиддиқов, М.Маннопова, А.А.Мўминов, А.Мансуров, З.Яқубов.

Республикада инновацион технологиялар асосида соя етиштириш бўйича

тавсиялар. “Андижон нашриёти-матбаа” МЧЖ. 2018 йил.

Н.Б.Х. Диссертацсиясида Андижон -2024 й