АННОТАЦИЯ
Бугунги кунда санъат оламига кириб келаётган аксар ёш хонандаларнинг
асосий мақсади - ҳар қандай йўл билан танилиб олиш бўлиб қолган Вилоятларда,
узоқ туман ва қишлоқларда иқтидорли, чиройли овозга эга бўлган истеъдод
соҳибларини, қобилиятли ёшларни кўплаб учратиш мумкин.Аммо бундай
иқтидорларни пойтахтга келиб ўзларининг овозларини, ижроларини магнит
тасмаларига ёздириб, саҳна ёки телевидение орқали ўз санъатларини намойиш
этишлари учун юқорида таъкидлаб ўтилганларни ҳал этиш анча мушкул муаммо
бўлиб қолмоқда.Менимча бундай қобилиятли, ширали овоз соҳибларини юқори
мутасадди ташкилотлар Маданият вазирлиги, “Ўзбекконцерт ИЧБ”, вилоятлар
маданият муассасалари раҳбариятлари томонидан қўллаб – қувватлашнинг вақти
аллақачон келган.