Mualliflar

  • Адилова Юлдуз Шавкатовна

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.tinnint.95436

Kalit so‘zlar:

Калит сўзлар: уй-жой коммунал хўжалиги инновация ижтимоий самара иқтисодий самара рақамлаштириш энергия тежамкорлик.

Annotasiya

Аннотация:Мазкур мақолада уй-жой коммунал хўжалигини инновацион 
ривожлантиришнинг  зарурати,  унинг  ижтимоий  ва  иқтисодий  самаралари 
таҳлил  этилади.  Шунингдек,  соҳага  замонавий  технологияларни  жорий 
этишнинг аҳоли турмуш даражасига ва миллий иқтисодиётга таъсири ёритилади. 
Мақолада миллий ва хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда илмий хулосалар 
берилган. 


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com/

43-son_2-to’plam_Aprel -2025

ISSN: 3030-3621

112

ЎЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИНИ ИННОВАЦИОН

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ

ТАТУ Қарши филиали катта ўқитувчиси

Адилова Юлдуз Шавкатовна

Аннотация:

Мазкур мақолада уй-жой коммунал хўжалигини инновацион

ривожлантиришнинг зарурати, унинг ижтимоий ва иқтисодий самаралари
таҳлил этилади. Шунингдек, соҳага замонавий технологияларни жорий
этишнинг аҳоли турмуш даражасига ва миллий иқтисодиётга таъсири ёритилади.
Мақолада миллий ва хорижий тажрибаларга асосланган ҳолда илмий хулосалар
берилган.

Калит сўзлар

: уй-жой коммунал хўжалиги, инновация, ижтимоий самара,

иқтисодий самара, рақамлаштириш, энергия тежамкорлик.

Кириш.

Ўзбекистон Республикасида уй-жой коммунал хўжалиги тизимини

такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва аҳоли учун қулай
яшаш муҳитини яратиш масаласи давлат сиёсатида устувор йўналиш сифатида
белгиланмоқда. Айниқса, ушбу соҳада инновацион ёндашувларни жорий этиш
орқали унинг самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотлар муҳим
аҳамият касб этмоқда.

Ўз навбатида, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатини янада

тезлаштириш учун мақсадли дастурларни ҳудудлар имкониятларини аниқ
ташсихлаш асосида ўз вақтида қабул қилиш ва бажарилишини тизимли кузатиш
механизми такомиллашмагани муайян муаммоларни юзага келтирмоқда.
Ислоҳот - бу янгиланиш ва ўзгариш, ишларнинг натижадорлиги учун
масъулиятни янада теранроқ ҳис қилиш дегани. Ислоҳотлар ижобий натижаси
бу - бошқарув тизими, раҳбарларимиз ва одамларимиз ўзгариши керак.
Инсоннинг дунёқараши ўзгарса, жамият ўзгаради, янгиланади ва шу аснода Янги
Ўзбекистон пойдевори мустаҳкамланди.

Адабиётлар шарҳи.

O.G.Смешко ўзининг Минтақавий иқтисодиёт:

ривожланиш омиллари: монографиясида (Санкт-Петербург: Санкт-Петербург
менежмент ва иқтисодиёт университети нашриёти, 2014. -266 б.ИСБН 978-5-
94047-703-7) ҳудуднинг иқтисодий маконининг ривожланишини белгиловчи
омиллар тадқиқ этилган. Таҳлил асосида муаллиф томонидан ҳудудларнинг
ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолаш тамойиллари ҳудуднинг иқтисодий
ривожланиш назариясини шакллантириш асослаб берилган, самарали
бошқарувни қабул қилиш воситаси сифатида ҳудудий бошқарув методологияси


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com/

43-son_2-to’plam_Aprel -2025

ISSN: 3030-3621

113

ечимлари таклиф этилган. Монография давлат органлари ходимларига
мўлжалланган ҳокимият ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, олимлар ва
идоралар ходимлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
масалаларини ишлаб чиқилган.

3. Тадқиқот методологияси

.

Мақолани ёзиш методологияси ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий

ривожланишини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш вазифаси белгилаб
берилди ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид Ўзбекистон Республикаси
Президенти Фармонлари, қарорлари ва асарлари, Вазирлар Маҳкамаси
қарорлари ҳамда маҳаллий ва хорижий олимларнинг худудларни ривожланиши
муаммоларига бағишланган асарлари ташкил этади. Тадқиқот жараёнида
иқтисодий статистика, иқтисодий-математик моделлаштириш, эксперт баҳолаш,
статистик гуруҳлаш, суровномалар орқали кузатиш, монографик ишлар ва илмий
кузатиш каби усулларидан кенг фойдаланишга асосланган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси

. Ҳудудий ривожланиш ёки

давлатнинг минтақавий сиёсати қуйидаги мақсадларни ўз ичига олиши керак:
мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги ва бир бутунлигини таъминлаган ҳолда
мамлакат

минтақаларини

мутаносиб

равишда

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш; инсонларнинг турмуш даражаси ва сифатидаги ҳудудий
номутаносибликларни камайтириш; мамлакат аҳолисини қайси ҳудудларда
яшашидан қатьий назар уларга ўзларининг ижтимоий иқтисодий хуқуқларини
амалга оширишлари учун тенг имкониятлар яратиш ва хоказоларни назарда
тутади.

1. Уй-жой коммунал хўжалигида инновацион ёндашувлар зарурати.

Уй-жой коммунал хўжалиги инфратузилмаси аксарият ҳолларда морал ва

жисмоний жиҳатдан эскирган бўлиб, мавжуд ресурслардан самарали
фойдаланмаслик, юқори харажатлар ва хизмат кўрсатишдаги узилишлар билан
тавсифланади. Бундай шароитда инновацион технологиялар, хусусан, рақамли
бошқарув, энергия тежамкор қурилмалар, автоматлаштирилган ҳисоб-китоб
тизимлари каби ёндашувлар соҳани ислоҳ қилишнинг асосий воситаси
ҳисобланади.

2.

Ижтимоий аҳамият

Уй-жой коммунал хўжалигида инновацияларни жорий этиш орқали

аҳолига тақдим этиладиган хизматлар сифатини ошириш, уларнинг турмуш
даражасини яхшилаш мумкин. Бунда асосий ижтимоий натижалар
қуйидагилардан иборат:
Сув, иссиқлик ва электр таъминотида узлуксизликка эришиш;
Ахборот-коммуникация технологиялари орқали мурожаатларни кузатиб бориш;
Экологик ҳолатни яхшилаш ва санитария талабларини таъминлаш.


background image

Ta'lim innovatsiyasi va integratsiyasi

https://scientific-jl.com/

43-son_2-to’plam_Aprel -2025

ISSN: 3030-3621

114

Ҳар бир уйда “ақлли” ҳисоблагичларни ўрнатиш орқали фуқаролар ўз

ресурс сарфини назорат қилиш имкониятига эга бўлади, бу эса масъулиятли
истеъмол маданиятини шакллантиради.

3.

Иқтисодий аҳамият

Инновацион ечимлар уй-жой коммунал хўжалигининг иқтисодий

самарадорлигини оширади. Жумладан:

Энергия ва сув ресурсларини тежаш орқали харажатларни қисқартириш;

Автоматлаштирилган тизимлар орқали ишчи кучи сарфини камайтириш;
Хусусий секторни ва инвестицияларни жалб қилиш орқали соҳани
рақобатбардош қилиш.

Хорижий тажриба шуни кўрсатадики, инновацион ёндашувлар жорий

этилган шаҳарларда коммунал хизматлар харажатлари ўртача 15–20% га
камайган, фуқаролар розилиги эса 30% га ошган.

4. Хулоса ва таклифлар.

Уй-жой коммунал хўжалигини инновацион ривожлантириш нафақат

соҳанинг техник салоҳиятини оширади, балки аҳолининг турмуш даражаси ва
иқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Соҳада инновацияларни
кенг жорий қилиш учун қуйидаги таклифлар мақсадга мувофиқ:
1. “Ақлли шаҳар” концепциясини барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий
этиш;
2. Коммунал хизматларда рақамли бошқарув тизимларини тўлиқ қамраб олиш;
3. Хусусий инвесторлар учун енгилликлар яратиш ва давлат-хусусий
шерикликни ривожлантириш;
4. Мутахассис кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Фойдаланилган адабиётлар.

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6114-сонли фармони, 2020
йил 27 март.

2.

Жураев Ш.Ж. “Коммунал хўжаликни инновацион бошқариш асослари”,
Тошкент, 2021.

3.

Statista.com – “Smart city infrastructure investment by region”, 2023.

4.

Мухаммадиева Ю.Ю. Барқарор ижтимоий–иқтисодий ривожланишда
минтақани салохиятидан самарали фойдаланишнинг назарий асослари.
Бизнес-Эксперт” амалий журнал. ошкент, 2024. № 12 (201–204)-сон.14-17б

5.

Мухаммадиева Ю.Ю. Минтақани салоҳиятидан самарали фойдаланишдаги
прогнозлашнинг назарий-услубий асослари Innovations In Technology And
Science Education ilmiy jurnali– SSN 2181-371X SJIF (2023)-5,305 Impact
Factor- 8,5Vol.

6.

Мухаммадиева Ю.Ю Минтақа салоҳиятини оширишда инновациялар ва
инвестицияларни рағбатлантиришда кластер ёндашувининг ўрни. Яшил
иқтисодиёт ва тараққиёт ижтимоий,иқтисодий,технологик,илмий,оммабоп
журнал. ISSN 2992-8982. 2025-йил, февраль. № 2-сон.

Bibliografik manbalar

Фойдаланилган адабиётлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6114-сонли фармони, 2020

йил 27 март.

Жураев Ш.Ж. “Коммунал хўжаликни инновацион бошқариш асослари”,

Тошкент, 2021.

Statista.com – “Smart city infrastructure investment by region”, 2023.

Мухаммадиева Ю.Ю. Барқарор ижтимоий–иқтисодий ривожланишда

минтақани салохиятидан самарали фойдаланишнинг назарий асослари.

Бизнес-Эксперт” амалий журнал. ошкент, 2024. № 12 (201–204)-сон.14-17б

Мухаммадиева Ю.Ю. Минтақани салоҳиятидан самарали фойдаланишдаги

прогнозлашнинг назарий-услубий асослари Innovations In Technology And

Science Education ilmiy jurnali– SSN 2181-371X SJIF (2023)-5,305 Impact

Factor- 8,5Vol.

Мухаммадиева Ю.Ю Минтақа салоҳиятини оширишда инновациялар ва

инвестицияларни рағбатлантиришда кластер ёндашувининг ўрни. Яшил

иқтисодиёт ва тараққиёт ижтимоий,иқтисодий,технологик,илмий,оммабоп

журнал. ISSN 2992-8982. 2025-йил, февраль. № 2-сон.