Ишонч халқаро муносабатларда

Oybek Ibragimov
Тадқиқот жараёнида маълум бўлдики: ишонч масаласи ҳамма соҳада бўлгани каби халқаро муносабатларда ҳам муҳим роль ўйнайди. Ишонч - объектлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрнатишдаги умумий занжирнинг бир ҳалқасини ташкил этади. Ишимизда ишонч аспектларини кўриб чиқдик. Ишончга параллел компонент бўлган ишончсизлик масаласини алоҳида мавзу сифатида баҳоладик. Ишончни сиёсат билан боғлиқ қисмига дахлдор мавзуни ўргандик. Хусусан: а) давлатга; б) сиёсатчиларга; в) тарғиботга нисбатан ишончни. Ишончнинг бу кўринишларини барчасидан асосий мақсад - халқаро муносабатларни барқарорлаштиришда, муносабатларда самарадорлик ва бошқа ютуқларни кўлга киритиш каби масалаларда компромисс - муросага келиш. Ишончни юзага келишидаги қонуниятларни тадқиқ этдик, ўргандик. Булар: а) ҳалоллик; 6} ишонч маданияти ва ишончнинг бир қатор аспектлари. Мазкур мақолада ишонч масалалари билан боғлиқ саволлар АҚШ ва АҚШ сиёсатчилари мисолидаўрганилди. Шу тариқа кўрамизки: а) ишонч - халқаро муносабатларни давлатлар ўртасида ўрнатишда муҳим нуқта; в) мамлакатлар ишончли муносабатларни ўрнатилишига муҳтож; г) ишонч - хавфни, транзакция билан боғлиқ харажатларни олдини олади, халқаро тузилган шартномаларни мустаҳкамлайди, муносабатларни талаб даражасидаги мезонда шакллантиради.
74

Koʻrishlar

38

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos