Mualliflar

  • А.Э.Курахмедов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.trtteztro.120033

Annotasiya

Қадим-қадимдан бу муқаддас Ватанимиз тупроғида буюк аждодларимиз миллат истиқлоли, мустақиллиги, фаровонлиги, унинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий турмуши йўлида курашиб келган. Айниқса, ХІХ аср охири ХХ аср бошларида чор ҳукумати мустамлакачилик сиёсати ва Туркистонда ҳукм сураётган феодал қолоқликка қарши курашга отланган ҳамда уша давр тузумига қарши чиққан тараққийпарвар-маърифатпарвар кучлар – “жадидлар кураш майдонида ҳаракат килганлар”.

ХХ аср бошларида Туркистонда жадидчилик кундан-кунга авж ола бошлади. Жадидлар ўзларининг маърифатпарварлик мақсадларини амалга ошириш билан бирга сиёсий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш йўлида курашдилар. Биринчидан, чор ҳукумати мустамлакачилик сиёсати авжига минган, иккинчи томондан социал-демократлар сиёсий майдонда тобора яққолроқ кўринаётган, Туркистон халқлари қайси йўлдан бориши тўғрисида ўйлайдиган ўта мураккаб бир тарихий шароитда жадидчилар ўзларининг асл ижтимоий-сиёсий ва маданий-маънавий мақсад ва вазифаларини назарий жиҳатдан ишлаб чиқдилар. Шундай қийин бир вазиятда аввало замонавий илмлар билан қуролланиш шарт, бинобарин, миллий ўзига хослик, урф- одатлар, қадриятлар, диний ақидаларнинг энг илғор ва муҳим нуқталарини пухта эгаллаш ва шу билан бирга ўзлигини йўқотмаслик, иймон-эътиқодда мустаҳкам туриш, чор ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсатига қарши кураш, мустакиллик ва истиқлолга эришиш масалаларини кескин килиб қўяди. Жадидлар бу мақсад ва вазифаларни амалга оширмасдан миллий мустақилликни қўлга киритиш мумкин эмаслигини алоҳида уқтирадилар. Агар замонавий илмлар билан қуролланилмаса айни кунларда барча етакчи ишларни ўз қўлларига киритиб олган мустамлакачилардан қутулиб бўлмайди, деган фикр билан жадидлар ҳаракат қилдилар. Мисол учун, уша давр матбуотида ёзилишича, “ХХ аср бошидаги рус-япон урушидан кейин маҳаллий халқларда ўз аҳволларини яхшилаш учун умидлари кучайди, шу билан биргаликда жадидларнинг сиёсий фаолияти ҳам кучая борди”(М.Н. Под знаком ислама. Новый Восток, 1923.-№4.-89 б.).


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

155

МАЪРИФАТПАРВАР-ТУРКИСТОН ЖАДИДЛАРИНИНГ

СИЁСИЙ ҲАРАКАТЛАРИ ТАРИХИДАН

А.Э.Курахмедов -

СамДЧТИ доценти


Қадим-қадимдан бу муқаддас Ватанимиз тупроғида буюк аждодларимиз

миллат истиқлоли, мустақиллиги, фаровонлиги, унинг ижтимоий-иқтисодий ва
маданий турмуши йўлида курашиб келган. Айниқса, ХІХ аср охири ХХ аср
бошларида чор ҳукумати мустамлакачилик сиёсати ва Туркистонда ҳукм
сураётган феодал қолоқликка қарши курашга отланган ҳамда уша давр тузумига
қарши чиққан тараққийпарвар-маърифатпарвар кучлар – “жадидлар кураш
майдонида ҳаракат килганлар”.

ХХ аср бошларида Туркистонда жадидчилик кундан-кунга авж ола

бошлади. Жадидлар ўзларининг маърифатпарварлик мақсадларини амалга
ошириш билан бирга сиёсий мақсад ва вазифаларини амалга ошириш йўлида
курашдилар. Биринчидан, чор ҳукумати мустамлакачилик сиёсати авжига
минган, иккинчи томондан социал-демократлар сиёсий майдонда тобора
яққолроқ кўринаётган, Туркистон халқлари қайси йўлдан бориши тўғрисида
ўйлайдиган ўта мураккаб бир тарихий шароитда жадидчилар ўзларининг асл
ижтимоий-сиёсий ва маданий-маънавий мақсад ва вазифаларини назарий
жиҳатдан ишлаб чиқдилар. Шундай қийин бир вазиятда аввало замонавий
илмлар билан қуролланиш шарт, бинобарин, миллий ўзига хослик, урф- одатлар,
қадриятлар, диний ақидаларнинг энг илғор ва муҳим нуқталарини пухта эгаллаш
ва шу билан бирга ўзлигини йўқотмаслик, иймон-эътиқодда мустаҳкам туриш,
чор ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсатига қарши кураш, мустакиллик ва
истиқлолга эришиш масалаларини кескин килиб қўяди. Жадидлар бу мақсад ва
вазифаларни амалга оширмасдан миллий мустақилликни қўлга киритиш мумкин
эмаслигини

алоҳида

уқтирадилар.

Агар

замонавий

илмлар

билан

қуролланилмаса айни кунларда барча етакчи ишларни ўз қўлларига киритиб
олган мустамлакачилардан қутулиб бўлмайди, деган фикр билан жадидлар
ҳаракат қилдилар. Мисол учун, уша давр матбуотида ёзилишича, “ХХ аср
бошидаги рус-япон урушидан кейин маҳаллий халқларда ўз аҳволларини
яхшилаш учун умидлари кучайди, шу билан биргаликда жадидларнинг сиёсий
фаолияти ҳам кучая борди”(М.Н. Под знаком ислама. Новый Восток, 1923.-№4.-
89 б.).

Жадидлар чор ҳукуматининг мустабид ва мустамлака бошқаруви усулига

қарши курашда фаоллик кўрсатдилар. Шу мақсадлар йўлида турли хил
гурухлардан иборат жадидлар уюшмасини ташкил этдилар. Маълумотларда
ёзилишича, яширин айғоқчилар текширган гуруҳлар ичидан сиёсий мафкура


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

156

билан қуролланган ёш миллий зиёлиларни аниқладилар (Ўзбекистон
Республикаси Марказий Давлат архиви, фонд-461, рўйхат-1, иш- 1820, варақ-
298). Ўзларининг маърифатпарварлик ғояларини амалга ошириб, янги усулдаги
мактаблар очиб, унда замонавий ва диний фанлар ўқитиш, маҳаллий халқнинг
маданий-маънавий савиясини ошириш учун курашган жадидлар эндиликда
сиёсий муаммолар билан тарих майдонига кирдилар.

Жадидлар Туркистон матбуоти сахифаларида сиёсий чиқишлар қила

бошладилар, мисол учун, “Шуҳрат” газетасининг 1908 йил 10 январ 5-сонида
Мунавварқори Абдурашидхонов томонидан “Тошкент 8 январда” (ЎРМДА, ф.-
1, р.-4, иш-1216, в.-2) номли сиёсий мақоласида Россиянинг сиёсий
тартибларидан норози бўлганлигини ҳамда охирги уч йил давомида ишлаётган
III Давлат Думаси халқники эмаслигини уқтиради. Жадидлар Туркистоннинг
сиёсий, миллий ва маданий-маънавий шароитларини, келажагини ўзлари
томонидан чикарилаётган газета ва журналларда мақолалар билан эълон
килганлар. Улар чоризмнинг мустамлакачилик зулми, миллий мустакилликка
эришиш учун астойдил кураш олиб борганлар.

Мисол учун, жадидлар ўзларининг фикрлари, ғоялари ва мақсадларини

халққа етказиш, бир бирлари билан фикр алмашиш борасида кечалари яширин
уйларда йиғилишиб суҳбатлар, савол-жавоблар ўтказиб турганлар. 1917 йилга
қадар бу йигилишлар “Гап” (ЎРМДА, ф.-и.-461, р.-1, иш-2144, в.- 57) номи билан
маълум бўлиб, уларда ижтимоий-сиёсий мавзуларда суҳбатлар, газета ва
журналлар уқилар ва даврнинг асосий муаммолари тўғрисида фикрлар
алмашинар эди. Тошкентда бундай “Гап”ларнинг раҳбари Мунавварқори
Абдурашидхонов бўлиб, ўз атрофига маҳаллий зиёлилардан Авлоний, Асқаров,
Шокиржон, Убайдулла Хўжаев ва уша даврнинг буюк тараққийпарварларини
бирлаштирган эди. Бундай ижтимоий-сиёсий, маданий-маънавий ғоялар остида
ўтказилган “Гап”ларни чор мустамлакачилик ҳукумати таъқиб остига олган,
натижада жадидлар уларни тухтатишга мажбур (ЎРМДА, ф.-и.-461, р.-1, иш-
2144, в.-89) бўлганлар.

Жадидлар ўз фаолиятларида сиёсий Дастурни ҳам белгилаб олганлар. Заки

Валиди Тўғон ўз хотираларида “Жадид тараққийпарварлари” партиясининг
Дастури 19 банддан иборат эканлигини таъкидлаб (Заки Валиди Тўғон
“Хотиралар”, Қаранг: Шарқ Юлдузи, 1993 йил, №7-8, 176-177 бетлар) унда
асосий эътибор мустақиллик, миллий озодлик, миллий сиёсий хуқуқлар, виждон,
матбуот, нашриёт эркинлиги, тинчлик-тотувлик ва бошқа ижтимоий-иқтисодий,
сиёсий-маъданий масалаларни қамраб олган эди. Энг асосийси Туркистон
жадидларининг сиёсий Дастури халқ мустақиллиги, халқ манфаати ва ўлканинг
равнақи, ривожланиши ғояларига асосланиб тузилган эди.


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

157

Маърифатпарвар жадидларнинг сиёсий қарашларини Махмудхўжа

Беҳбудий фаолиятида кўришимиз ҳам мумкин. Мисол учун, 1906 йил ноябрида
“Хуршид” газетасида “Фелъетон” мақоласида Беҳбудий давлат Думаси
тарафдори бўлган Россиядаги кадетлар партиясини ғоявий жиҳатдан қўллаб-
қувватлайди (М.Ваҳобов. Жадидизмнинг социал моҳияти. Ўзбекистон
коммунисти. 1960 йил, №1, 83 бет).

Беҳбудий вақтли матбуотдаги ўз чиқишларида чор ҳукумати

мустамлакачилик сиёсатини танкид қилар ва нафақат Туркистон ўлкасида
балким Бухоро амирлигидаги ижтимоий-сиёсий хаётга ҳам эътибор қаратар эди.
Унинг 1917 йил “Хуррият” газетаси 1 май сонида “Бухоро воқеалари ва дафғи
тухмат” мақоласида Туркистон вакиллари Бухоро ижтимоий-сиёсий ахволини
билиш, ёрдам кўрсатиш, халқ оммаси билан суҳбат қуриш масаласида ташриф
буюрганлигини таъкидлайди. Туркистон вакиллари орасида шахсан
Махмудхўжа Беҳбудий ҳам иштирок этган бўлиб, Бухоронинг иктисодиётига,
сиёсатига алоҳида эътибор билан қарайди (Иброҳим Ғофур “Амир нега
Беҳбудийга қўл бермади”. Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1994 йил, 6 май,
№16-17.). Умуман, Беҳбудий Туркистон жадидлари ичида ҳаракатлари билан
ажралиб турганлиги, интилувчанлиги, маърифатпарварлиги учун Туркистон
жадидларининг отаси номини олган эди. Манбалардан “Сиёсий курашдан
Беҳбудий узоқ эмас. Мустаҳкам, аниқ халқнинг тарафдори Туркистон
тараққийпарвар ўзбек зиёлиларининг доҳийси”, деб таъкидланганлигини
билишимиз мумкин (М.Ф. Махмуджоджа Бегбудий, Наука и просвещение, 1922,
№1, август-сентябр, 24 бет).

Туркистонда жадид намояндаларининг мустақиллик, озодлик, истиқлол

учун курашларида сиёсий фаолиятлари алоҳида ажралиб турган. Жадидлар 1905-
1917 йиллар давомида ўлкада ўзлари раҳбарлигида “Тараққий” 1906 йил,
“Хуршид” 1906 йил, “Шухрат” 1907 йил, “Тужжор” 1907 йил, “Самарканд” 1913
йил, “Ойина” 1913 йил, “Садойи Туркистон” 1914 йил, “Садойи Фарғона” 1914
йил чиқарилган газета ва журналларида Туркистон мустақиллиги, озодлиги,
мамлакат равнаки, ривожи ва тараққий этиш учун чиқишлар қилганлар ва ана шу
йўлда жонларини фидо ҳам этганлар. Туркистон жадидларининг табаррук
номлари қайта тикланди. ХIХ аср охири XX acp бошларидаги жадидларнинг
сиёсий, маънавий-маърифий фаолиятлари ҳаққоний,илгари ёритилмаган
саҳифалари олимларимиз томонидан тарих зарварақаларига киритилмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

М.Н. Под знаком ислама. Новый Восток, 1923.-№4.-89 б

2.

М.Ф. Махмуджоджа Бегбудий, Наука и просвещение, 1922, №1, август-
сентябр, 24 бет


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

158

3.

Иброҳим Ғофур “Амир нега Беҳбудийга қўл бермади”. Ўзбекистон адабиёти
ва санъати, 1994 йил, 6 май, №16-17

4.

М.Ваҳобов. Жадидизмнинг социал моҳияти. Ўзбекистон коммунисти. 1960
йил, №1, 83 бет

5.

ЎРМДА, ф.-и.-461, р.-1, иш-2144, в.-89

6.

Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви, фонд-461, рўйхат-1, иш-
1820, варақ-298


Bibliografik manbalar

М.Н. Под знаком ислама. Новый Восток, 1923.-№4.-89 б

М.Ф. Махмуджоджа Бегбудий, Наука и просвещение, 1922, №1, август-сентябр, 24 бет

Иброҳим Ғофур “Амир нега Беҳбудийга қўл бермади”. Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1994 йил, 6 май, №16-17

М.Ваҳобов. Жадидизмнинг социал моҳияти. Ўзбекистон коммунисти. 1960 йил, №1, 83 бет

ЎРМДА, ф.-и.-461, р.-1, иш-2144, в.-89

Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви, фонд-461, рўйхат-1, иш- 1820, варақ-298