Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari
44-to’plam_2-qism_Iyun-2025
290
ЎЗБЕК САНЪАТИ ҲАМДА МАДАНИЯТИНИНГ ТУРЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Тўрамирзаев Рустамжон
Наманган вилояти тарихи ва маданияти давлат
музейининг илмий ходими
Ўзбекистон-дунёга моддий ва маънавий маданиятнинг нодир намуналарини ҳадя
этган қадимий тамаддун манзили. Буюк алломалар, уста-ҳунармандлар, бетакрор
мусаввирлар киндик қони тўкилган табаррук юрт. Бугунги кунда замонавий ўзбек
санъати ҳамда маданиятининг турли йўналишларида фаолият кўрсатаётган
меъморлар, рассомлар, халқ усталари ижодида кузатилаётган янгича руҳ ва талқинлар
ана шу қадим ҳамда бой маънавий меросимиз, ўлмас қадриятларимиз, энг асосийси,
Истиқлол деб аталмиш улуғ неъматдан қувват олмоқда. Мамлакатимиз
мустақилликка эришган дастлабки йиллардан эътиборан, барча соҳа сингари
санъатимиз ҳам тараққий эта бошлади. Давлатимиз томонидан яратиб берилган кенг
имкониятлар ижод аҳлини, улар фаолиятини рағбатлантирувчи қудратли омилга
айланди. Хусусан 1997 йилда Ўзбекистон Бадиий академиясининг ташкил этилиши
миллий санъатимизни ривожлантириш йўлида кўрсатилаётган юксак эътибор ва
ғамхўрлик намунаси бўлди. Ваҳолонки, бундай илмий-тасвирий академик даргоҳ
камдан-кам давлатлардагина мавжуд. Республикамизда эса Бадиий академия, унинг
тасарруфидаги муассасалар учун замонавий бинолар ажратилгани соҳа изчил
ривожланаётгани, ижодкорлар, ёш истеъдодлар доимо қўллаб-қувватланаётганига
хорижликлар хам ҳавас қилишмоқда. Истиқлол йилларида мамлакатимизда
рассомларнинг эркин ижод қилиши учун барча шарт-шароит яратилди. Ижодий
ташкилотлар моддий-техника базаси тобора мустаҳкамланмоқда. Чунончи,
Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан азалий анъаналаримизни асраб-авайлаш,
миллий маданиятимиз ва санъатимизни ривожлантириш, республикамизнинг
мустақил тараққиёт йўлидаги оламшумул муваффақиятларини ёрқин ҳамда таъсирчан
тарзда акс эттириш, янги асарлар яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, ушбу муассаса санъат ихлосмандларини юртимиз ва хориждаги бадиий
жараёнлар, янгиликлардан хабардор қилиш, уларнинг ўзаро фикр ҳамда тажриба
алмашиши, моҳир мусаввирларнинг маҳорат сабоқларидан ёшларни баҳраманд этиш
учун имконият яратишда муҳим ўрин тутади.
Қолаверса, бу маскан ватанимизда қадимдан мавжуд бўлган жаҳон тасвирий,
амалий, миниатюра санъати ривожига беназир ҳисса қўшган бадиий
мактабларимизнинг узвий давомчисидир. Санъат миллийликка асосланади, айни
пайтда эзгулик, олижаноблик, дўстлик, ҳамжиҳатлик, маънавий етуклик каби
умуминсоний ғояларни тарғиб этади. Юртимизга четдан кириб келаётган барча
асарни ҳам санъат деб қабул қилиш нотўғри.
Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari
44-to’plam_2-qism_Iyun-2025
291
Бугунги глобаллашув жараёнида, тезкор ахборотлашув даврида ёшларни
оқни қорадан, яхшини ёмондан фарқлай олишга ўргатиш зиммамиздаги асосий
вазифалардандир. Ўзбек тасвирий санъати Чингиз Аҳмаров, Ўрол Тансиқбоев, Раҳим
Аҳмедов, Неъмат Қўзибоев, Маннон Саидов, Бахтиёр Бобоев, Рўзи Чориев сингари
номдор рассомлар асос солган катта маҳорат мактабига эга. Бу маънавий меросни
ўрганиш, мазмун-моҳиятини ёшлар онгига сингдириш муҳим ва зарур жараёндир.
Айни пайтда Бадиий академия академиги мақомига эга бўлган ижодкорлар орасида
рангтасвирчилар, графиклар, ҳайкалтарошлар, маданиятимизнинг забардаст
намояндалари бўлган усталар, санъатшунослар бор. Бугунги кунда мамлакатимиз
маданий ҳаётида ўзига хос ўрин эгаллаган “Тошкент қувончлари” анъанавий Халқаро
болалар расмлари биенналеси, Тошкент Халқаро замонавий санъат биенналеси,
Халқаро Тошкент фотобиенналеси каби нуфузли тадбирларда дунёнинг ўндан зиёд
мамлакатларидан минглаб ижодкорлар иштирок этаётгани бизнинг эришган
муваффақиятларимизни кўрсатиб турибди. “Ертанги кун бизники, марра бизники!”
шиори остида ўтказилаётган ёшлар ҳафталиги сингари кўплаб анжуманлар ҳам ўғил-
қизларнинг бадиий диди, тафаккурини юксалтириб, ижодий маҳоратини оширишга
хизмат қилаётир. Ўзбекистон Бадиий академияси Ижодкорлар уюшмаси таркибида
фотография шуъбаси фаолияти йўлга қўйилган. Бу ҳам навқирон ижодкорларни
қўллаб-қувватлаш баробарида, бугунги саодатли, тинч ва фаровон кунларимизни
фотосанъат воситасида жаҳонга кенг ёйиш имконини бераяпти. Тошкент
Фотосуратлар уйида ташкил этилган бадиий фотография мактаби эса ёшларнинг
мазкур санъат сирларини пухта эгаллашида ўзига хос маҳорат мактаби вазифасини
ўтамоқда. Бугунги кунда Бадиий академия тасарруфида битта олий ўқув юрти ва 12 та
ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ҳамда учта амалий санъат коллежи
фаолият юритаётир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ёшларга
тасвирий санъатнинг кўплаб йўналишлари бўйича сабоқ берилаяпти. Кейинги
йилларда Инвеститсия дастурига мувофиқ, Тошкент, Жиззах, Наманган, Самарқанд,
Хоразм, Андижон, Сирдарё вилоятларидаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-
интернатларида реконструксия ҳамда қурилиш ишлари амалга оширилди. Жаҳоннинг
ўндан зиёд ривожланган мамлакатлари билан ижодий ҳамкорлик асосида ёш
дизайнер, рассом ва ҳайкалтарошлар ижодий сафар, малака ошириш ҳамда таҳсил
олиш мақсадида Буюк Британия, Германия, Корея Республикаси, Сингапур,
Бангладеш, Япония, Италия, АҚШ, Миср Араб Республикаси, Хитой, Франсия,
Латвия сингари давлатларга юборилди. Бу каби халқаро ҳамкорлик юртимиз
ижодкорларининг хорижда, уларнинг эса юртимизда турли кўргазмалар, биеннале ва
фестивалларда қатнашишларига имконият яратди, жаҳон тасвирий санъати ҳақидаги
тасаввурларини бойитди. Истиқлолгача рассомларимиз шахсий кўргазма ўтказиш
учун кўплаб идораларга бош уриши, “марказ” рухсатини кутиши зарур бўлса, бугун
Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari
44-to’plam_2-qism_Iyun-2025
292
санъатга
ихтисослаштирилган
мактаб-интернат
ўқувчилари
10-14
ёшли
болакайларнинг ижодий ишлари ҳам халқаро танловларда муносиб эътироф
этилмоқда. Наманган вилоят тарихи ва маданият музейининг саньат бўлимида хам
меъморлар, рассомлар, халқ усталари ижодига оид санъат асарлари мавжуд. Хусусан
мато мой бўёққа чизилган кўплаб турли хилдаги фото сурат, миниатюралари
сақланмоқда ва кенг оммага музей илмий ходимлари томонидан таништирилиб
келинмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар.
1.”Мозийдан садо” –илмий-амалий,маънавий-маърифий jurnal.2022-2023-йиллар
сонлари.
2.”Фарғона водийсида музей иши ва фаолияти” И.Юсупов, И.Каримов.
2022-йил, Ўзбекистон Республикаси .Маданий мерос агентлиги.
3.”Мозий собоқлари” – Алижон Азизов. Наманган- 2021-йил.
4.”Санъат” журнали- 2013-йил.
5.”Гулистон” –ижтимоий-сиёсий,илмий-бадиий,маданий-маърифий журнал. 2021-
2022-йил.