Mualliflar

  • Г.Назарова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.trtteztro.120056

Annotasiya

Музейни ёшлар олдидаги  вазифалари: биринчидан, жамият ҳаети ва халқ 
турмушидаги энг муҳим тарихий воқеаларни, давлат ва ҳарбий арбобларнинг, 
халқ  қаҳрамонларининг  ҳаети  ва  фаолияти  билан  боғлик  бўлган  бинолар, 
иншоатлар,  эсдалик  жойларни  ўз  ўлкасига  боғла0б  ўрганишни,  иккинчидан, 
археология  едгорликлари:  кўҳна  шаҳарлар,  қўръонлар,  қалъалар,  қадимий 
манзилгоҳлар,  истеҳкомлар,  корхоналар,  каналлар,  йўлларнинг  қолдиқлари, 
қадимий  дафн  жойлар-мозоратларни,  тош  ҳайкаллар,  қоялардаги 
тасвирларни,қадимий  буюмларни  ўз  жойига  боғлаб  ўрганишни,  учинчидан, 
меъморчилик  обидалари  тарихий  марказлар,  кварталлар,  майдонлар,  кучалар, 
шаҳар ва бошқа аҳоли яшайдиган манзилларнинг қадимий тузилиши, қурилиши 
ва  қолдиқларини,  санъат  диний,  ҳарбий,  халқ  меъеморчилиги  иншоатларини, 
табиат  ландшафтларини  ўз  худудига  мослаб  ўрганишни,  т:ртинчидан,  санъат 
едгорликлари-  монументал,  тасвирий,  амалий-декоратив  ва  бошқа  турдаги 
санъат  асарларини,  бешинчидан,  едгорлик  ҳужжатлари-давлат  ҳокитият 
органлари  ва  давлат  бошқарув  органларининг  актлари,  бошқа  езма  ва  график 
ҳужжатлар,  кинофото  ҳужжатлар  ва  товуш  езувлари,  шунингдек,  қадимий  ва 
бошқа қулезмалар ҳамда архивлар, фильмлар ва мусиқа езувлар шу каби нозир 
материалларни излаб топиш, ўрганиш ва умумлаштириш вазифаларини қуяди. 


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

269

МУЗЕЙНИ ЁШЛАР ОЛДИДАГИ ВАЗИФАЛАРНИ

Г.Назарова

Наманган вилоят тарихи маданияти давлат музейи

Хазина бўлими Сектори мудири


Музейни ёшлар олдидаги вазифалари: биринчидан, жамият ҳаети ва халқ

турмушидаги энг муҳим тарихий воқеаларни, давлат ва ҳарбий арбобларнинг,
халқ қаҳрамонларининг ҳаети ва фаолияти билан боғлик бўлган бинолар,
иншоатлар, эсдалик жойларни ўз ўлкасига боғла0б ўрганишни, иккинчидан,
археология едгорликлари: кўҳна шаҳарлар, қўръонлар, қалъалар, қадимий
манзилгоҳлар, истеҳкомлар, корхоналар, каналлар, йўлларнинг қолдиқлари,
қадимий

дафн

жойлар-мозоратларни,

тош

ҳайкаллар,

қоялардаги

тасвирларни,қадимий буюмларни ўз жойига боғлаб ўрганишни, учинчидан,
меъморчилик обидалари тарихий марказлар, кварталлар, майдонлар, кучалар,
шаҳар ва бошқа аҳоли яшайдиган манзилларнинг қадимий тузилиши, қурилиши
ва қолдиқларини, санъат диний, ҳарбий, халқ меъеморчилиги иншоатларини,
табиат ландшафтларини ўз худудига мослаб ўрганишни, т:ртинчидан, санъат
едгорликлари- монументал, тасвирий, амалий-декоратив ва бошқа турдаги
санъат асарларини, бешинчидан, едгорлик ҳужжатлари-давлат ҳокитият
органлари ва давлат бошқарув органларининг актлари, бошқа езма ва график
ҳужжатлар, кинофото ҳужжатлар ва товуш езувлари, шунингдек, қадимий ва
бошқа қулезмалар ҳамда архивлар, фильмлар ва мусиқа езувлар шу каби нозир
материалларни излаб топиш, ўрганиш ва умумлаштириш вазифаларини қуяди.
Ҳозирги вақтда мактаб музейи ташкил қилинган мактабларда ўқувчиларини
ижтимоий фанлардан олаетган билимлари, мустақил ишга ва меҳнатга, ўтмиш
тарихи ва маданиятига қизиқишлари ўсиб бораетганлиги аниқланмоқда.
Шунингдек, юқори синф ўқувчиларининг билим доираси кун сайин кенгайиб,
дастлабки илмий-тадқиқот ишларига булган қизиқиш сезиларли даражада
ўсмоқда. Айниқса давлат музейлари бўлмаган районларда мактаб музейининг
аҳамияти катта. Тарих ўқитишда мактаб музейидан ташқари давлат музейларига,
тарихий жойларга саехатлар уюштириш мумкин. Тарих ўқитишда музей
экспонатларидан фойдаланиш учун аввало музей фондини яхши билиш керак.
Мактаб музей фонди қўийдагича бўлимларга бўлиб қўилса мақсадга мувофиқ
бўлади. Масалан, биринчи бўлими. Ибтидоий жамоа ва қулдорлик жамияти” деб
номлаш мумкин. Бу бўлимга асосан ўз ўлкасидан еки урганилаетган худудидан
(агар шундай манбалар бўлса) топилган археологияга оид материаллар, масалан,
Тешиктош

ғорининг

ясама

кўриниши,

М.М.Герасимов

томонидан

реконструкция қилинган i-9 яшар неандерталь боланинг дарсликдаги


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

270

ҳайкалининг тасвири, ”Ибдидоий одам-синотроп овда” деган расмдан кўчирма
еки ясама кўриниши, археологияга оид қазилмалар натижасида топилган тош
даврига оид турли хил меҳнат қуроллари, сопол идишларнинг синиқлари, хуллас
аалеолит, неолит, энеолит, мис, бронза ва темир даврига оид қуроллардан
намуналар. сал нусхалар бўлмаган ҳолда уларнинг ясалма кўринишларини еки
кўчирма нусхалар қўйиш мумкин.

Иккинчи бўлимни ”Феодализм даври” деб номлаш ва бу бўлимга феодализм

даврида яратилган тарихий ва маданият едгорликларидан Самарқанд, Бухоро ва
Хивадаги меъморчилик едгорликларини акс эттирувчи фотосуратлар ва
Болаликтепа (V-VI аср), Панжакент, Варахша, Афросиеб, Далварзин ва
Ахсикентлардан топилган археологияга оид ҳар хил топилмалар ва сопол идиш-
товоқлар, уша даврга доир танга-чақа пуллардан намуналар қўйиш мумкин.
Учинчи бўлини ”Ўлкамиз чор Россияси қарамлигида” деб номлаш мумкин.
Бунда чор Россияси зулмидан маҳаллий омма ва жафокош, тутқинликда
ҳуқуқсиз кун кечирган халқимизга таллуқли материаллардан қўйилса, Бухоро
амири Хива хонлиги, Қуқон хонликлари ўрнига келган чор ҳукумати зулмидан
қувиллаб қолган қишлоқлар ҳақидаги маълумотлар музей материалларида акс
эттирилса ўқувчилар кўз ўнгида утмиш аниқ тасвирланади ва чоризм сиесатига
нисбатан қаҳр-ғазаб, меҳнаткаш оммага нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотади.
Тўртинчи бўлим ”Ҳозирги даврда жонажон :лкам” деб номланса ва бу бўлимда
Ўзбекистоннинг 20- йиллардаги то шу кунгача, яъни мустақил жумхуриятлар
ташкил топаетган, шунингдек Ўзбекистон ҳам мустақилликни қўлга киритиб,
унда яшаетган халқлар ўз тарихи, маданияти, ўзлигини англаетган, хорижий
давлатлар билан ҳам иқтисодий, ҳам маданий алоҳалар кун сайин яхшиланаетган
ҳозирги давргача бўлган улкасининг иқтисодий, сиесий ва маданий ҳаетини
исботловчи далиллар музей экспонатлари қаторидан жой олса, музей
ўшандагина мактабнинг ҳақиқий музейига айланади ва унинг маълим тарбия
ишларига қушаетган хиссаси янда ошади.

Музей экспонатлари ва саехат натижаларидан маълум дарсларда

фойдаланиш мумкин. Ўқитувчи агар мактаб музеий бор бўлса, маълум дарсда
музей хоналаридан фойдаланса бўлади. Шунингдек дарс олдидан мавзу
ўқувчиларга таништирилиб, давлат ўлкашунослик музейига, ёки тарихий
ўринларга саехат уюштириш мумкин. Натижалари эса дари пайтида қўл
келади.Мисоллар келтириш мумкин. Қорақалпоғистон тарихи дарсида, масалан
ё4 Қорақалпоғистон худудидаги қулдорлик давлати” деган мавзу олдидан давлат
улкашунослик музейи экспонатлари билан тонишишга бўлади. Музейдаги
Қўйқирилган қалъа, Тупроққалъа харобларидан топилган

топилмалар, уларнинг макетларини ва бошқа едгорликларни кўзи билан

куриб қобил қилган ўқувчилар олган тасаввур ва билимларини оғзаки еки езма


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

271

тарзда ифодалаб беради. Музейлар тўғрисидаги умумий тушунчани тўла англаш
учун уларнинг ижтимоий-маданий вазифасини очиб беришга кўмаклашиши
мумкин бўлган “маданият – жамият - шахс” деган ёндашиш тизими тўғри келади.
“Маданият” муаммосига оид ушбу тушунча доирасига музейдаги қадриятларни
ҳужжатлаштириш, ҳисобга олиш, сақлаш ва ўрганиш кабилар киради. “Жамият”
тушунчасига билим бериш, тарбиялаш ва зиё тарқатиш киради. “Шахс” эса
музей фаолияти орқали ижодий иқтидорини ошириб, ҳордиқ чиқаради.

Ундан ташқари инсон музейнинг маданиятшунослик вазифаси доирасига

кирувчи фаолияти натижасида маданий мерос билан мулоқотга кириш орқали
ўзининг маънавий талабини ҳам қондиради.

Бу ҳолда музейлар вазифасининг маданиятга оид чизгиси қуйидагича

намоён бўлади: умумий дунёқараш ва қадриятлар тизимини шакллантириш,
жамиятнинг бирлашиши ва демократиклашувини ошириш, шахснинг
ижтимоийлашуви ҳамда ижодий фаолиятини юксалтириш, тарихий боғликликни
таъминлаш ва инсонни англаш имкониятини кенгайтириш.

Музейларнинг ижтимоий аҳамиятини акс эттирувчи тарихдан шаклланиб

келган ижтимоий-маданий вазифаларининг кўп қиррали эканлиги ва турли
нуқтаи назардан ўрганилиши натижасида унинг олдида қуйидагича мақсадлар
туради:

-музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳужжатлаштириш вазифаси (

музей ишининг асосий вазифаси), асослаш вазифаси, яъни жамият
тараққиётининг маданияти ёки табиатини акс эттирувчи далиллар билан
тасдиқлаш, чунки у жамиятнинг ривожланишини акс эттирувчи далилларни
йиғиш ва сақлаш орқали унинг иқтисодий, илмий ва маданий талабларига жавоб
беради;

-таълимий-тарбиявий вазифаси жамиятнинг музейга бўлган ахборот бериш,

акс эттириш имконияти орқали ахборот олиш ва маданий талабларига жавоб
беради. Бу эса ўз навбатида маданий-маърифий соҳаларини ҳам ўз ичига олади;

-жамият аъзоларининг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш, уларнинг

маданий, маънавий ва руҳий ҳордиқ чиқаришига бўлган талабини қондириш
вазифаси ҳам шулар жумласига киради.

Бу вазифанинг муҳимлиги шундан иборатки, жамият аъзоларининг музейга

ташриф буюришлари ортида уларнинг ҳам ахборот олиш, ҳам билим олиш, ҳам
тарбиявий аҳамиятидан баҳраманд бўлиш истаги ётади.

Шуни ҳам кўзда тутиш лозимки ҳар қандай макон, замон ва вақтда музей

билан жамиятнинг ўзаро ҳамкорлиги унинг ўз вазифасини адо этаётганлиги ва
унинг амалда мавжудлигидан далолат беради. Ушбу жараён доимий тарзда ҳам
музейнинг ички фаолиятида ҳам унинг ижтимоиймаданий муҳит билан узлуксиз
алоқасида намоён бўлади.


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

272

Музейларнинг ижтимоий вазифалар билан узлуксиз алоқаси уларнинг барча

фаолиятида яққол намоён бўлади. Унинг ижтимоий фаолияти ҳам шунда акс
этади. Музейларнинг ҳужжатлаштириш, сақлаш, ўрганиш жараёни музей
экспонатларини кўргазмага қўйиш ва намойиш этиш давомида ҳам тўхтамайди.
Бундай пайтда экспонатларни намойиш этиш музей фаолияти давомида олиб
борилган барча тадқиқот ва изланишлар ўзига хос илмий кўрик сифатида намоён
бўлади. Экскурсия, маъруза ва маслаҳатлар сифатида амалга ошириладиган
музейнинг аниқ амалиёти бунда гўёки музей экспонатлари тўғрисидаги
маълумотни тўлароқ билишга кўмаклашади. Музейларнинг таълимий ва
тарбиявий вазифаси музейдаги экспонатлар ҳақидаги маълумотни ташриф
буюрувчи ва мухлисларга ҳар тарафлама тушунтиришнинг турли усулларини
қўллаш орқали амалга оширилади. Музей экспонатларидан таълимий мақсадда
фойдаланишда намойиш этилаётган жамланманинг йўналишини тўғри танлаш,
уларни эҳтиёткорлик билан сақлаш, кўргазма қилиш ва экологик муҳитни ҳам
таъминлаш лозимлигини унутмаслик керак бўлади.

Музейларнинг ижтимоий-маданий вазифаси серқирра бўлиб, улар музей

ашёларини ҳужжатлаштириш, фондларни сақлаш ва бойитиб бориш, илмий
тадқиқот ишларини амалга ошириш, эстетик, гносеологик, аксиологик
вазифалари билан бирга умумий ва энг муҳими таълимий-тарбиявий вазифалар
муҳим саналади. Мазкур вазифалар музей билан жамият ҳамкорлигида ижобий
натижалар беради.

Адабиётлар:

1. Садыкова Н.О. Маданий едгорликлар хазинаси К.1981
2. Садыкова Н.С. Ўзбекистонда музей иши.Т.,1977
3. Набиев А. Тарихий ўлкашунослик.Т.,1996
4. Ўзбекистон тарихи давлат музейи.Т.,1994
5.Государственный краеведческий музей Каракалпакистана.Н.,1992




Bibliografik manbalar

Садыкова Н.О. Маданий едгорликлар хазинаси К.1981

Садыкова Н.С. Ўзбекистонда музей иши.Т.,1977

Набиев А. Тарихий ўлкашунослик.Т.,1996

Ўзбекистон тарихи давлат музейи.Т.,1994

Государственный краеведческий музей Каракалпакистана.Н.,1992