Mualliflar

  • Азиза Мадалиева

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.trtteztro.120058

Annotasiya

Музейларнинг вазифасини аниқлаш учун “фаолият” деган сўзнинг луғавий 
маъносини  тавсифлашга  тўғри  келади.  Бу  сўзнинг  маъноси  музейларнинг 
ижтимоий-маданий вазифасини тўлиқ очиб беради. Шундагина музейга маълум 
бир фаолият вазифасини бажарувчи муассаса сифатида қараш мумкин бўлади. 
Музейга шу тарзда ёндашиш унинг фаолиятида бошқа муассасалар фаолиятида 
мавжуд бўлмаган ўзига хос сифатларни яъни, фондларни тўплаш, йиғиш, илмий 
тадқиқот  ишларини  олиб  бориш,  экспозиция-кўргазма  уюштириш,  таълимий-
тарбиявий иш олиб бориш каби амалий жиҳатларини очиб беради 


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

257

МУЗЕЙЛАРНИНГ ВАЗИФАСИ

Азиза Мадалиева

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат

музейи табиат бўлими мудири


Музейларнинг вазифасини аниқлаш учун “фаолият” деган сўзнинг луғавий

маъносини тавсифлашга тўғри келади. Бу сўзнинг маъноси музейларнинг
ижтимоий-маданий вазифасини тўлиқ очиб беради. Шундагина музейга маълум
бир фаолият вазифасини бажарувчи муассаса сифатида қараш мумкин бўлади.
Музейга шу тарзда ёндашиш унинг фаолиятида бошқа муассасалар фаолиятида
мавжуд бўлмаган ўзига хос сифатларни яъни, фондларни тўплаш, йиғиш, илмий
тадқиқот ишларини олиб бориш, экспозиция-кўргазма уюштириш, таълимий-
тарбиявий иш олиб бориш каби амалий жиҳатларини очиб беради

Бугунги

кунда

музейлар

ташриф

буюрувчиларнинг

ўзаро

муносабатларидаги

муаммолар

ечимини

топиш

мақсадида:

музей

материалларини етказиб беришнинг янги ва анча осон йўлларини топиш,
маданий-маърифий фаолиятининг ноанъанавий дастурларини ишлаб чиқиш,
махсус музей структураси ва ходимлар тузилиши, катталар ва болалар таълими
бўйича саволлар билан шуғилланиш каби вазифалар амалга оширилиб махсус
касбий малака ва дифференциал муносабат талаб этиладиган айрим тоифадаги
ташрифчилар учун алоҳида эътибор қаратилмокда. Музейнинг ёқимли
имиджини шакллантиришда экскурсоводлар муҳим ўринни эгаллашади. Демак,
профессионал экскурсоводликнинг асосий мезони бу - мавзуни эркин
эгаллаганлиги ҳамда ташқи кўринишининг ўзига хослигидадир. Кўпинча шу
нарсанинг гувоҳи бўламизки, айрим экскурсоводлар музейга келаётган ташриф
буюрувчиларга бир хил ёдлаб олинган матн асосида экскурсия ўтиб беришади.
Бу эса экскурсияни зерикарли қилиб, томоша сўнгигача экскурсовод олдида
тўпланган ташрифчилар сонининг камайиб кетишига сабаб бўлади. Экскурсовод
экскурсияни бошлашдан аввал ўз аудиторияси билан қисқа савол-жавоб ўтказиб
олиши керак. Улар бу музейда охирги марта қачон бўлганликлари, уларни
кўпрок нималар қизиқтириши ва шунга ўхшаш саволларга жавоб олганидан сўнг
экскурсия бошлаш мумкин.Тематик экскурсия битта мавзу ташрифчиларга
объектни ҳис қилиш жараёни орқали очиб берилади. Тематик экскурсиялар
тарихий, ишлаб чиқариш, табиатшунослик ёки экологик, санъатшунослик,
адабиётшунослик, меъморий шаҳарсозлик: маълум тарихий давр меъморчилиги
ёдгорликлари, замонавий меъморчилик намуналарини билан таништирувчи
экскурсияларга бўлинади. Экскурсияни ўтказиш ва унга тайёрланиш жараёнида
экскурсия олиб борувчилар қатнашчиларнинг қобилияти, характерини


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

258

шунингдек, эслаб қолиш қобилияти, кузатувчанлиги, фикрлашини инобатга
олиш керак. Экскурсия ўтказиш жараёнида экскурсавод; фаоллик даражасини
инобатга олиши лозим. Экскурсия билиш жараёни сифатида. Билиш
тафаккурдаги борлиқни акс эттириш ва тасвирлаш жараёнидир. Шунингдек, бу
субъект (томошабиннинг) ва объектнинг (ёдгорликнинг) ўзаро таъсири натижада
субъект билим олади. Экскурсияда билиш жараёни схема бўйича юз беради:
кўргазмали - хис қилиш (қабул қилиш, сезиш, тасаввур қилиш) - экскурсантлар
томонидан экспозицияларни қабул қилиш асосида билишни шакиллантириш.
Билиш жараёни объект билан инсоннинг ҳис қилиши аъзоларининг контакти
пайдо бўлганда бошланади. Кузатилаётган объектларни қабул қилиш, кўриш ва
эшитиш туйғулари асосида рўй беради. Улар ёрдамида тасаввур шакилланади.
Билиш жараёни томошабинларнинг абстракт фикирлаши чоғида давом этади.
Шулар асосида улар хулоса қиладилар. Экскурсия билиш жараёни сифатида 2
қисмдан иборат: ҳис қилиш (сезиш, қабул қилиш, тасаввурга эга бўлиш) ва
мантиқий билиш (фикрлаш). Қайд этилган қисмлар экскурсиянинг асоси
ҳисобланади. Сезиш – ўзида сезгига оид образларни, алоҳида ашё ва
ҳодисаларни инсон миясида руҳий акс этиш жараёнида намоён бўлади. Сезиш
инсонга ўз онгида ҳажм, шакл, товуш, ҳарорат, ҳид, тезлик, қаттиқлик, оғирлик
каби ҳодиса ва предметларнинг сифати ва хоссаларини акс эттиришга имкон
беради. Сезиш, тасаввур этиш ва қабул қилиш каби ҳис қилиш образлари учун
манба сифатида хизмат қилади. Экскурсияда қабул қилиш – бу объект ва оғзаки
ахборотнинг томошабин ҳис қилиш аъзоларига таъсири натижасидир. Қабул
қилиш – эшитиш, кўриш, таъм билиш, ҳид билиш, сезиш кабиларга бўлинади.
Ҳар бир турнинг қабул қилиш асоси - сезишларнинг муносиб туридир.
Экскурсиялар учун, қурилаётган материални чуқурроқ қабул қилишга ёрдам
берувчи, кечинманинг борлиги ва эътиборнинг диққатлироқ бўлиши муҳимдир.
Экскурсаводнинг вазифаларидан бири, томошабинларга объектларни қабул
қилишига, ёдгорликларнинг ўзига хос ва маълум деталларини кузатишга
кўрсатма беришдан иборат. “Кўрсатма” тушунчасини экскурсион жараён билан
боғлиқ ҳолда кўрганда, биз битта конкрет экскурсия чегарасида, ҳар бир
кўрсатманинг қисқа вақтлигини назарда тутамиз. Экскурсавод кўрсатмасининг
алоҳидаги ҳолатларида томошабинларнинг ўзини тутишида ифода кўринади
(уларнинг табиатга маъданий ёдгорликларга бўлган муносабатида). Экскурсион
объектни кузата туриб, томошабинлар нафақат алоҳидаги ташқи томонларни,
балки, ранг, ҳажм, шакл, жойлашган ҳудуд, бошқа объектлар билан уйғунлашув,
улар билан ўхшашлиги, бир-биридан фарқи ва ҳоказолар каби хусусиятларини
ҳам фарқлашади. Экскурсаводнинг тушунтиришларига таяниб, намойиш этиш
методикаси асосида, улар ўзларининг онгида акс этган бу хусусият ва
томонларни яхлит қабул қиладилар. Бу объектни умумий тўғри қабул қилишга


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

259

имкон беради. Экускурсион материалнинг ўзлаштирилиши 3 хил психик
жараёнларнинг уйғунлашувига асосланган: билишга оид (ҳис қилиш, фараз
қилиш, фикрлаш, ҳаёл қилиш). Эмоционал (ҳавотирланиш); иродавий (диққатни
сақлашга ҳаракат қилиш, хотира фаолиятини фаоллаштириш). Бу жараёнлар
ўзаро боғлиқ. Ўзлаштиришни фаоллаштиришда ҳикоя қилишнинг турли
шакллари катта роль ўйнайди. Улардан бири материални муаммоли қилиб баён
етиш: экскурсавод ечилишини талаб қилувчи савол қўяди ва томошабинларни
тўғри жавоб қидиришига ундайди. Ўзлаштиришни тезлаштиришнинг иккинчи
усули – ҳикоя қилаётган монологдан диалогга ўтишидир. Томошабинлар олдига
саволлар қўйилади. Улар ўзларининг билимларини қўллаб, экскурсавод
маълумотлари билан солиштириб, саволларга жавоб қидира бошлашади.
Материални ўзлаштиришда экскурсион гуруҳдаги психологик муҳит ҳам муҳим
ўрин тутади. Тасаввур қилиш ташриф буюрувчиларга ҳозир кузатган нарсаси
билан олдин кўрган образларини солиштиришга имкон беради, ашё ҳақида аниқ
маълумот олишига ёрдамлашади. Тасаввур қилиш 2 хил шаклда: эслаш ва ҳаёл
қилиш кўринишида амалга оширилади. Агар ўзлаштириш фақат ҳозирги даврга
тегишли бўлса, тасаввур қилиш бир вақтнинг ўзида ҳам ҳозирги ҳам ўтган
замонга тегишли бўлиши мумкин. Тасаввур қилиш фикрлаш билан боғлиқ, улар
ҳиссий

ва

мантиқий

билиш

орасидаги

боғловчи,

ўрта

бўғин

ҳисобланади.Тасаввур қилишнинг роли шунинг учун муҳимки, экскурсия
жараёни асосида, томошабинлар мушоҳада қилишади, ақлни жамлашади.
Фикрлаш жараёнида томошабин солиштиради ва қарама - қарши қўяди, анализ
ва ситез қилади. Фикрлаш янада мураккаб жараён, бу ақлий ҳаракат бўлиб,
объект орасидаги муносабатни аниқлашга йуналтирилган. Бу инсон билишининг
олий поғонаси. Ҳис қилиш орқали билиш инсонга атрофдаги борлиқ хақидаги
картинани беради. Фикрлаш ҳам жамият ҳаёти, ҳам табиат қонунларини
билишига ундайди. Фикирлаш-умумлаштирилган жараёни бўлиб, борлиқдаги
ҳодисалар ва предметлар орасидаги муносабатлар ва боғлиқликни тиклайди.
Тасаввур қилиш фикрлаш натижаси бўлиб, тушунчаларнинг шакилланишига
хизмат қилади. Тушунча, кузатилаётган объектни бошқа объектлардан
фарқлайдиган, экскурсия маршрутига киради ёки томошабинлар томонидан
олдин кузатилган, янада умумий сезиларли белгилар мухокамасининг
мутаносиблигини ўзида акс эттиради. Экскурсияда тушунча – бу объект ёки
борлиқни англаш натижаси, бу ташқи дунё фикрлашдаги акс шаклидир.
Экскурсавод ҳикоясида тушунча фикр шаклига ўтади ва аниқ воқеа ёки ашёга
бўлган муносабатни, бошқа ашё ва воқеалар билан унинг боғлиқлигини
тасдиқлайди. Экскурсион амалиятда, илмий билиш методи бўлган аналогиядан
кенг қўлланилади. Аналогияларни қўллаб туриб, экскурсавод ўхшаш
белгиларни, икки ёки бир неча объектларнинг томонларини солиштиради ва


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

260

шулар асосида бошқа объектларнинг ўзаро ўхшашлиги бўйича хулосалар
қилади. Аналогия табиий илмий экскурсияларда табиат ходисаларини яхшироқ
тушунишга имкон беради. Объектларни кўрсатишда аналогия методини
қўллашдан олдин, уларнинг ўхшаш элементларини аниқлаш керак. Аналогия
методи энг турли туман ассоциацияларини қўллашни назарда тутади. Инсон
онгида кўплаб ходиса ва предметлар учрашганда, маълум ассоциациялар пайдо
бўлади: иссиқ хақидаги тассаввур-совуқ хақидаги тасаввурни чақиради, ёруғлик
хақидаги эса қоронғиликни.

Экскурсияларда индуктив ва дедуктив билиш методлари. Экскурсия

объектининг намойиш этилиши шундай тузилган бўлиши керакки, у ўзига
хослиги секин - аста очиб берилиши лозим. Кузатиш тартиби, унинг
кетмакетлиги индуктив ёки дедуктив характерга эга бўлиши мумкин.
Ўрганишнинг бу методлари анализ ва синтез каби методикалар учун аҳамиятга
эга. Лекин, уларни қўллашда муҳим фарқлар мавжуд. Агар анализ ва синтез
экскурсиянинг шартли равишта “намойиш этиш” қисмида фаол қўлланилса,
индукция ва дидукция хикоя қилинганда ўз ўрнини топади. Индукция - алоҳида,
кам учрайдиган воқеалар, тарқатилган фактлардан умумий хулоса ва
умумлаштиришдан оқил хулосага асосланган мушоҳада қилиш услубидир
(мантиқий метод). Дедукция - мушоҳада қилиш услуби ёпиқ ҳолда мавжуд
бўлмайди, улар ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. Бу жараёнда тўғри ва
қайтувчи боғлиқликни ўрни бор: экскурсавод тушунтириб беради ва кўрсатади
бу эса ўз навбатида тўғридан тўғри алоқа. Томошабинлар ахборотни қабул
қилади ва унга нисбатан муносабатини (реакция) ифода қилади.
Экскурсаводнинг муносабатини ташрифчиларнинг муносабатига таъсирини
тўғри алоқа коррекцияси сифатида кўриш мумкин, бу ҳикоянинг келгусидаги
шакл ва мазмунини, шунингдек, объектларнинг кўрсатиш методикасини
ўзгартиришига олиб келади. Билиш жараёнида асосий ўринни хотира эгаллайди,
бу ўзлаштиришнинг муҳим қисмидир. Хотира асаб тизимининг
хусусиятларидан бири бўлиб, ахборотни эслаб қолиш қобилиятида ўз ифодасини
топади. Ташрифчи эшитган, кўрган ҳамма нарса, у нима хақда ўйлаётганлиги,
нима кечинмалар ўтганлиги, кўриш ва эшитиш бўйича ахборот олиб, унинг
хотирасида жамлайди. Хотиранинг асосий жараёнлари, эслаб қолиш, сақлаш,
қайта тиклаш, таниш, эслашдир. Образли хотира типларига кўриш, эшитиш,
таъм, ҳид билиш ва ҳис қилиш кабилар киради. Экскурсияда материални
ўзлаштириш асосан кўриш (кўрсатиш), эшитиш (ҳикоя қилиш) хотиралари билан
боғлиқ ва материални тушуниб эслаб қолишда кўрилади. Муваффақиятли эслаб
қолишига экскурсавод эслаб қолиш учун берадиган кўрсатма ёрдам беради.
Мавзуни очиб бера туриб, томошабинлар хотирасининг ндивидуал ўзига
хослигини кўзда тутиш керак. Экскурсион материални эслаб қолишда энг кўп


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

261

самарага кўриш-эшитиш хотираси кучли бўлган инсонлар эришади. Материални
талқин эта туриб, экскурсавод ташрифчиларнинг кўриш хотирасига таянади,
бунда у авваламбор кўп вақтли образли хотира ва ахборотни қўллайди.
Ривожланган ителлектли (фикрлаш қобилияти кучли) инсонлар ахборотни
яхшироқ ўзлаштиради. Заиф хотирага эга бўлган, ривожланмаган интеллектли
инсонлар материални “чайнаб берилишига” муҳтож бўлиб, кузатилаётган
объектни кенг таърифлаш, такрорлаш, батафсил тушунтиришга эҳтиёж сезади.
Экскурсавод учун ташрифчилар томонидан қабул қилинган ахборот қўшилиши
ва системалаштирилиши муҳим. Шунда у хотирада сақланиб қолади ва хотира
асосида қайта тикланади. Бу жараёнларнинг муваффақияти, материал қанчалик
тушунилганига,

унинг

даражаси,

аҳамияти,

экскурсавод

берадиган

кўрсатмаларга боғлиқ. Экскурсиянинг муваффақияти диққат, фаоллик,
йўналтирилганлик, кенглик, мукаммаллик, чидамлилик каби воситаларга
боғлиқ. Лекин, инсон диққати маълум бир объектларга йўналтирилиши учун уни
ташкиллаштириш ва бошқариш лозим. Диққатнинг икки тури мавжуд: ихтиёрий
ва мажбурий. Мажбурий (кўзда тутилмаган) диққат пассивлиги билан
характерланади, бунда объект олдиндан танланмайди ва ҳеч қандай мақадсиз
кўриб чиқилади. Диққатнинг бундай тури экскурсия учун намуна бўлолмайди.
Ихтиёрий (онгли, билган ҳолда) диққат фаоллиги билан характерланади, у
инсондан иродавий куч талаб қилади. Диққатнинг бу тури экскурсияда объект
танланиши ва ҳикоянинг тўғри тузилиши фаоллаштирилади. Ихтиёрий диққат
томошабинларнинг қизиқувчанлигини назарда тутади. Шунинг учун
экскурсиянинг энг бошида ҳикоя ва кўрсатилаётган предметига қизиқиш
уйғотиш керак ҳамда ихтиёрий диққатнинг чидамлилиги объектнинг
ғайриоддийлиги, янгилиги, олинган ахборотнинг кутилмаганлиги, қарама-
қаршилиги орқали таъминланади. Экскурсияда диққат ҳажмининг чегарасини
инобатга олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Диққат ҳажми бу инсонда нисбатан
қисқа вақт ичида таасурот қолдириб, қабул қилина оладиган объектлар сонидир.
Объектларни кўрсатишда онгнинг диққатни тақсимлаш каби ўзига хосликларига
таяниш зарур. Бу томошабиннинг диққат марказидаги бир неча объектларни бир
вақтнинг ўзида кузатиши, шу объектлар орасида ўзининг диққатини тақсимлаш
ва экскурсион материални енгил ўзлаштириши керак. Онгнинг яна бир ўзига
хослиги диққатнинг бошқа нарсалар билан чалғиши яъни битта кузатилаётган
объектдан бошқасига диққатни ўтказиш қобилияти мавжудлигидадир.
Экскурсавод онсон чалғийдиган диққат сифатига эътибор бериши лозим. Бу
жонланган шахар кўчаларида экскурсияларни олиб боришида муҳимдир, унда
қатнашчиларнинг диққатини доимо намойиш объектига кирмайдиган ташқи
предметлар чалғитади (транспорт, йўловчилар, ёнғин ёки тезёрдам
машинасининг пайдо бўлиб қолиши). Чалғиш кўп ҳолларда диққатнинг


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

44-to’plam_2-qism_Iyun-2025

262

сусайишига олиб келади. Ташқи шовқин, қўшниларнинг сўзлашуви каби
факторларнинг таъсири остида экскурсиядаги диққатсизлик кучаяди.
Экскурсиянинг муваффақияти диққатнинг бир ерга жамланганлик даражасига
боғлиқ. Бир гуруҳ томошабинлар диққатининг жамланганлиги ҳам турлича
бўлиши мумкин. Айримлари мавзуни диққат билан эшитишади, экскурсавод
ҳикояси ва кўрсатилаётган объектларга қизиқишади, айримларга эса
атрофидагилар, ташқи муҳит кучли ҳалақит беради.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Альмеев Р. Музеи Узбекистана и социально-культурные перспективы их
развития. – Ташкент: Издательско-полиграфический дом имени Гафура
Гуляма. 2007.

2.

Илалов И. Музееведение. – Ташкент: Мусиқа, 2006.

3.

Курязова Д.Т. Ўзбекистонда музей иши тарихи. Тошкент: Санъат, 2010.

4.

Столяров Б.А. Музейная педагогика. История, теория, практика. – Москва:
Высшая школа, 2004.

5.

Юреньева Т.Ю. Музееведение. – Москва: Академпроект, 2003.

6.

Михайловская А.И. Музейная экспозиция: Организация и техника.


Bibliografik manbalar

Альмеев Р. Музеи Узбекистана и социально-культурные перспективы их

развития. – Ташкент: Издательско-полиграфический дом имени Гафура

Гуляма. 2007.

Илалов И. Музееведение. – Ташкент: Мусиқа, 2006.

Курязова Д.Т. Ўзбекистонда музей иши тарихи. Тошкент: Санъат, 2010.

Столяров Б.А. Музейная педагогика. История, теория, практика. – Москва:

Высшая школа, 2004.

Юреньева Т.Ю. Музееведение. – Москва: Академпроект, 2003.

Михайловская А.И. Музейная экспозиция: Организация и техника.