Mualliflar

  • Шокирова Шалола Шукуруллаевна

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.trtteztro.129271

Annotasiya

Коронавирус пандемияси бизга тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва унинг даромадини ошириш, меҳнат муносабатлари ва ишбилармонликда имконияти чекланган шахслар иштирокини кенгайтириш устувор вазифалардан бири эканлигини яна бир бор кўрсатди.

  Aлбатта, бундай мураккаб шароитда аҳолини, айниқса, унинг еҳтиёжманд қатламини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиб, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтожлар рўйхатига киритилган оилаларга республика бюджетидан моддий ёрдам пули берилди. Лекин давлат ғазнаси томонидан берилган бир марталик ёрдам билан уларнинг муаммосини ҳал этиб бўлмайди. Замоннинг ўзи бизга ҳар бир оила тадбиркор, ҳунарманд, миришкор бўлиши кераклигини, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш жараёнида уларга камида иккита ҳунар ўргатиш кераклигига белги берди. Айни соҳада ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш муаммога мақбул ечимлардан бири бўлди.


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

45-to’plam_1-qism_Iyul-2025

207

ИЖТИМОИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ ОММАЛАШТИРИШНИНГ

АФЗАЛЛИКЛАРИ

Шокирова Шалола Шукуруллаевна

Навоий вилояти “Саодат сари” ижтимоий кўмак

маркази раҳбари, мустақил тадқиқотчи

Коронавирус пандемияси бизга тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш

ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва унинг даромадини ошириш,
меҳнат муносабатлари ва ишбилармонликда имконияти чекланган шахслар
иштирокини кенгайтириш устувор вазифалардан бири эканлигини яна бир бор
кўрсатди.

Aлбатта, бундай мураккаб шароитда аҳолини, айниқса, унинг еҳтиёжманд

қатламини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиб,
моддий ёрдам ва кўмакка муҳтожлар рўйхатига киритилган оилаларга
республика бюджетидан моддий ёрдам пули берилди. Лекин давлат ғазнаси
томонидан берилган бир марталик ёрдам билан уларнинг муаммосини ҳал этиб
бўлмайди. Замоннинг ўзи бизга ҳар бир оила тадбиркор, ҳунарманд, миришкор
бўлиши кераклигини, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш жараёнида уларга
камида иккита ҳунар ўргатиш кераклигига белги берди. Айни соҳада ижтимоий
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш муаммога мақбул ечимлардан бири
бўлди.

Ижтимоий тадбиркорлик – бу жамиятнинг ижтимоий, экологик ва

иктисодий муаммоларини бизнес усуллари билан бартараф этишга қаратилган
фаолиятдир. Ижтимоий тадбиркорлик бошқа тадбиркорликдан фойда ўрнига
жамият манфаатини устун қўйиш билан фарқланади. Бунда ижтимоий,
иктисодий ва экологик таркиблар барқарор мувозанатда бўлади. Яъни ижтимоий
тадбиркорликда "уч барқарорлик" (triple bottom line) концепцияси асос бўлиб, у
жамият (social), иқтисодиёт (economic) ва атроф-муҳит (environmental)
манфаатларини тенг мувозанатда сақлашни назарда тутади. Бунинг мақсади –
фаолиятнинг барча жиҳатларини узлуксиз ва инклюзив ривожланишини
таъминлашдир.

Ижтимоий тадбиркорлик уч турда намоён бўлади. Биринчи турда нодавлат

нотижорат ташкилотлар ушбу фаолият билан шуғулланиб, мақсадли гуруҳи ва
жамият манфаати учун ишлайди. Иккинчи турда эса ижтимоий кўринишдаги
корхоналар ушбу фаолият билан шуғулланиб, улар фойда билан бирга ижтимоий
манфаатни кўзлайди. Учинчи турдаги корхоналар эса барқарор бизнес
моделлари каби бўлиб, бунда табиий ресурсларни аҳамиятсиз истеъмол
қилмасдан, ижтимоий манфаат ва иқтисодий фойдани бирлаштирадиган


background image

Ta'limda raqamli texnologiyalarni tadbiq etishning zamonaviy tendensiyalari va rivojlanish omillari

www.pedagoglar.org

45-to’plam_1-qism_Iyul-2025

208

инновацион йўналтирилган иш ташкил этилади. Уларнинг асосий мақсади –
иқтисодий

ўсишни

экология

ва

жамият

манфаатлари

билан

мувозанатлаштиришдан иборат.

Юқоридагиларни инобатга олиб ижтимоий тадбиркорликни жорий этиш

афзалликларига тўхталиб ўтамиз.

1.

Ижтимоий муаммоларни ечиш – Тадбиркорликнинг ижтимоий жиҳатини

ривожлантириш орқали ноҳақ муносабатлар, иқтисодий нотенглик, экологик
муаммолар каби долзарб масалаларга самарали ёндашувлар топилади.

2. Янги иш ўринларини кўпайтириш – Ижтимоий тадбиркорлик лойиҳалари

аҳолини бандиликка олиб келиб, айникса ёшлар ва аёллар учун иш билан
таъминлаш имкониятини яратади.

3. Ижтимоий адолатни кучайтириш – Қабул қилинадиган ижтимоий

тадбиркорлик моделлари камбағал аҳолига моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш
орқали тараққиётда тенгликни таъминлайди.

4. Иктисодий ўсишга таъсир – Ижтимоий соҳадаги лойиҳалар иктисодий

фаолликни ошириб, давлат ва жамиятнинг умумий ривожига хисса кўшади.

5. Иновация ва креативликни ривожлантириш – Ижтимоий тадбиркорлик

янгича бизнес моделларини, технологияларни ва ижтимоий ғояларни қўллаб-
қувватлайди.

6. Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш – Ижтимоий тадбиркорликнинг

глобал тармоқлари билан алоқа ўрнатиш, чет эл инвестицияларини жалб этиш ва
биргаликдаги лойиҳаларни амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.

7. Экологик барқарорликка эришиш – Ижтимоий тадбиркорликнинг

кўпгина йўналишлари атроф-муҳитни асраш, қайта ишлатиш ва барқарор
истеъмол принципларига асосланган.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, ижтимоий тадбиркорликни оммалаштириш

жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик жиҳатдан ривожланишига муҳим
ҳисса қўшади. У ноаниқ шароитда ҳам инсонларни бирлаштириб, умуминсоний
манфаатларга хизмат қилади. Унинг муваффақияти учун инновация,
шаффофлик ва барқарорлик асосий тамойил бўлиши керак.