Barcha maqolalar
Қаҳрамонлар ва қаҳрамонлик»нинг шахс шаклланишига перманент таъсири
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон тажрибасидан маълумки, ижтимоий ҳаёт ва жамият тараккиётида содир бўлган туб ўзгаришлар, воқеалар мудом буюк, бетакрор ғояларни илгари суриб, халкларни бирлаштирган, уларда порлок келажак, идеал жамият ҳақида тасаввурлар уйғотган мард, жасоратли кишилар, қаҳрамонлар номи билан боғлиқ. Улар миллий озодлик ҳаракатига бошчилик қилган, мустақил тараққиёт моделларини яратган. Авлодлар калбида халқ қаҳрамонлари буюк арбоб, идеал шахе сифатида из қолдирган. Шунинг учуй, инсоният тарихи -мудом кахрамонлар, буюк шахслар хаёти ва фаолияти билан уйғун каралади.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда демократии ислоҳотларга кишиларни, социумни кенг жалб этиш, уларни туб ўзгаришларнинг чин қаҳрамонларига, субъектларига айлантириш стратегик вазифа сифатида кун тартибига қўйилди. Демократик ҳукукий давлат ва фукаролик жамияти қуришга қаратилган тараққиётнинг «ўзбек модели» яратилди. Фуқароларнинг фидокорона мехнати, ватанпарварлиги, мустақилликни мустахкамлашга каратилган жасоратини такдирлаш учун 1994 йил 5 майда «Узбекистан Қаҳрамони» олий даражадаги унвон хамда «Жасорат» ордени таъсис этилди. Кишиларнинг эркин мехнат оркали ватанпарварлик, фидойилик, жасорат кўрсатишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилди. Айни пайтда, халқ фаоллигини янги боскичга кўтариш максадида Ҳаракатлар стратегияси ишлаб чикилиб, унда халқ билан мулокотни кенгайтириш асосида замонамиз кахрамонлари образларини яратиш вазифа қилиб қўйилди. Шунинг учун давлатимиз рахбари замонавий қаҳрамон образи акс этган, «маданий ҳаётимизда воқеа бўладиган етук ва мукаммал асарлар яратиш» зарурлигини таъкидлайди.
Дунёда демократии жамиятнинг асосий кўрсаткичларидан бири фукароларнинг ижтимоий ҳаётда фаол қатнашиши, ўзидаги ижодий кучларни, интеллектуал салоҳиятни рўёбга чиқариши, фидокорона меҳнати, фидойилиги ва ватанпарварлиги билан замонавий қаҳрамонлар плеядасини шакллантириши ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, мазкур фазилатларни шакллантириш ва қўллаб-кувватлаш технологиясини ишлаб чикишни такозо қилади. Шунинг учун хозирги кунда ривожланган давлатлардаги тадкикот марказлари ва институтлари фукароларнинг ижтимоий фаоллиги хамда ватанпарварлигидан конструктив, рационал фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор каратмокда. Ўзбекистонда жамиятни модернизациялаш ва туб ислоҳотларни амалга ошириш учун фукароларнинг сиёсий, иктисодий ва маънавий фаоллигини янада юксалтириш стратегик аҳамиятга зга вазифа ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, фукароларда жасурлик, мардлик, қаҳрамонлик фазилатларини шакллантиришга қаратилган халқаро тажрибаларни, миллий ва умуминсоний анъаналарни ўрганишни, шу аснода ёшларда ватанпарварликни тарбиялашнинг самарали, оптимал йўлларини топишни заруратга айлантирмокда.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2002 йил 12 декабрдаги ПҚ-436-П-сон «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги, 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2124-сон «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга каратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «"Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва "Узбекистан ёшлар иттифоки фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонлари ҳамда мавзуга оид бошка норматив-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади қаҳрамонлар ва қаҳрамонликнинг шахс шаклланишига перманент таъсирини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
миллий каҳрамонлар мисолида «каҳрамон» ва «қаҳрамонлик» тушунчалари этик-фалсафий жиҳатдан очиб берилган ҳамда қаҳрамоннинг ахлоқий идеал эканлиги асосланган;
қаҳрамон концептларининг мотивацион самарадорлиги, каҳрамон характерининг маънавий яратувчанлик ва инсонпарварлик моҳияти очиб берилган;
қаҳрамонликнинг ахлоқий-ижодий характери аниқланган ҳамда ўзбек халкининг қаҳрамонлик анъаналарига содикликни шакллантиришга қаратилган педагогик-психологик детерминантлар ишлаб чиқилган;
ёшларда миллий қаҳрамонлар мисолида альтруизм, филантропия ва гуманизмни шакллантиришнинг ижтимоий-ахлоқий, маънавий ва ташкилий механизмлари ишлаб чиқилган.
Хулоса
Тадкиқот натижасида қуйидаги илмий хулосалар шакллантирилди:
1. Тарихни фақат кахрамон ва ватанпарварлар яратмайди, бу омманинг, халкларнинг, маълум ва номаълум одамлар, буюк шахслар, оддий кишиларнинг фаолияти натижасидир. Қаҳрамонликни ижтимоий-тарихий жараёндан ажратиб бўлмайди; кахрамонлик - инсоннинг англанган, мақсадга йўналтирилган ахлоқий-яратувчанлик фаолияти. Бор кучини сарфлаш, мардлик, жисмоний ва ахлоқий кучларни сафарбар қилиш, жасорат, ботирлик, меҳнатсеварлик, фидойилик қахрамонларнинг асосий сифатларидир.
2. Киши қахрамон бўлиб туғилмайди, у ҳаётий фаолиятида қахрамон сифатида шаклланади. Қаҳрамон ва кахрамонлик - перманент воқеликлар, ижтимоий муҳит, жамият нафақат ривожланишининг айрим боскичларида, балки мудом қаҳрамонларга эҳтиёж сезган. Зеро, каҳрамонлар, ватанпарварлар доимо маънавий-ахлоқий идеал бўлганлар.
3. Қаҳрамонликнинг асл моҳияти ижтимоийлик бўлса-да, у рационал ва иррационал ҳолатларнинг йиғиндиси, эмоционал зўриқиш (экзальтация)дир. Қахрамонлик - инсондаги ижтимоийликнинг индивидуализмдан устун келиши. Демак, қаҳрамонлик - онгли равишда худбинлик доирасидан чикиш, ўз «Мен»идан, қолаверса, кундалик ташвишлар чегарасидан ўзиш. Қахрамон алоҳида шахс ёки гуруҳ манфаатларининг ҳимоячиси эмас, балки, у миллий ва ижтимоий идентлик ифодаси хам хисобланади.
4. Ахлоқий-ижодийлик, яратувчанлик каҳрамонлик ва каҳрамонона ҳаракатнинг субстанционал моҳиятини ташкил этади. Ижтимоий-тарихий ижод жараёнида одамлар ирода ва ижодий фаолликларини муаммоларни ечишда макбул усулни топишга сафарбар қиладилар. Қахрамонлик, қаҳрамонларча ҳаракат тасодифан пайдо бўлган ҳаракат эмас, балки ижтимоий-тарихий шартланган, ижтимоий зарур, мазмуни жиҳатдан ахлоқий-ижодий фаолиятдир. Ушбу фаолиятнинг объектини аниқ шахс, гуруҳ, этнос ташкил этади. Қаҳрамонлик конкрет социумнинг заруратидан пайдо бўлади.
5. Айрим ҳолатларда қахрамонлик ғайритабиий, ноодатий ҳаракат сифатида бир томонлама талқин қилинади. Қаҳрамонлик фақат экстремал вазиятда пайдо бўлмайди, балки у фидокорона меҳнат, садоқат, Ватанга сидқидилдан хизмат қилиш, буюк асарлар яратиш, юксак ахлоқ ва маънавият соҳиби бўлган авлодни тарбиялаш жараёнида намоён бўлади. «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони соҳибларининг ҳаёт фаолиятлари айнан шуни тасдикламокда.
6. Қаҳрамонлик одамсеварлик ва ҳаётсеварлик каби кучли инсоний туйғулар натижасида пайдо бўлади. Инсонпарварлик ва ҳаётсеварлик қоидаларига мос бўлиш қаҳрамонликнинг асосий омилларидир. Қаҳрамонликни тарбиялаб бўлмайди, лекин доимий таъсир кўрсатишнинг педагогик-психологик механизмлари ёрдамида қаҳрамонлик туйғусини ва онгни шакллантириш мумкин. Ҳиссиёт ва онг одамни жасорат кўрсатишга тайёрлайди, холос, қолгани шахснинг иродаси ва кучига боғлиқ.
7. Миллий ғоя жамиятимиз, кўп миллатли давлатимизнинг аниқ мақсад ва манфаатларининг ифодаси, у одам борлиғини мазмунан бойитади, шахе хаётига моҳият бағишлайди, бор кучини, жисмоний ва ахлоқий кувватини бирлаштиради. Зеро, миллий ғояда Ўзбекистон ёшлари онгида ватанпар-варликни шакллантиришнинг перманент таъсири мужассам.
ЭМОЦИОНАЛЬНЫЙ ИНТЕЛЛЕКТ КАК ФАКТОР РЕЗУЛЬТАТИВНОСТИ СОРЕВНОВАТЕЛЬНОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ СПОРТСМЕНОВ
В статье рассматривается эмоциональный интеллект как фактор результативности выступления спортсмена на соревновании, показан сравнительный анализ влияния эмоционального интеллекта на спортсменов командных и индивидуальных видов спорта. Выявлено значение эмоционального интеллекта, так как он оказывает влияние на способность спортсменов справляться со стрессом. Это связано с тем, что понимание эмоций других людей, умение сопереживать текущему эмоциональному состоянию другого человека, управление своими эмоциями и эмоциями других, контроль эмоциональных проявления влияет на моделирование спортивной деятельности, адекватному оцениванию факторов, которые способствовали бы выполнению деятельности или преодолению препятствия в соревновательной деятельности.
Шахснинг типларини яратишда янгича ёндашув
Мақола психологияда шахс типологияси муаммоси, яъни шахс камолотини таъминловчи социал интеллект даражаларига асосланган шахс типларини ўрганиш методологиясининг хусусиятларини таҳлил қилишга бағишланган. Илмий тадқиқотлар натижасида шахснинг социал интеллектнинг функцияси ва даражасидан фарқ қилувчи 4 та психотип: императив, декларатив, эксплицит, имплицит типларга ажратилган.
Шахснинг психологик барқарорлиги психик саломатлик кўрсаткичи сифатида
Шахснинг аҳлоқий тараққиёти психологик тадқиқотлар предмети сифатида
Шарқ мутафаккирларининг оилада фарзандлар таълим- тарбияси борасидаги қарашлари
Хуқуқшунос шахсининг ўзига хос психологик хусусиятлари
Хориж олимлари тадқиқотларида депрессия тушунчасининг илмий таҳлили
Айниқса, депрессия тушунчасига нисбатан хориж олимлари томонидан берилган таърифлар ҳамда уларнинг илмий таҳлиллари келтирилган.
Шунингдек, инсонларда депрессив ҳолатларни шахсда намоѐн бўлишининг асосий белгилар ажратиб кўрсатилган.
Хизмат кўрсатиш соҳасида аҳоли бандлигини ошириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жамият тараққиётининг хозирги боскичида хизмат кўрсатиш соҳаси жаҳон иқтисодиётининг асосий соҳаси сифатида ўзининг салмокли ҳиссасига эга. Жаҳон ялпи махсулотининг 62-74 фоизи хизмат кўрсатиш соҳаси ҳиссасига тўғри келади1. Иқтисодиёти юксак ривожланган Ғарб мамлакатларида хизмат кўрсатиш сохаси миллий иқтисодиётнинг устун ривожланган, биринчи даражали секторига айланди.
Ўзбекистонда хам мустакиллик йилларида хизмат кўрсатиш соҳаси жадал суръатлар билан ривожланиб, унинг миллий иктисодиётни юксалтиришдаги, янги иш ўринларини яратишдаги, мамлакат аҳолисини иш билан таъминлашдаги ҳамда ахолининг ҳаёт фаровонлигини оширишдаги ва бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал этишнинг харакатлантирувчи омили сифатидаги роли тобора ортиб бормокда. Мамлакатда хизмат кўрсатиш соҳасида банд аҳолининг иктисодиётда банд аҳоли сонидаги улуши тобора ўсиб бормокда. Лекин у ривожланган мамлакатлар эришган даражага нисбатан ҳали анча кам. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда ушбу соҳани жадал ривожлантириш кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида хизмат кўрсатиш сохасини ривожлантириш ва унда ахоли бандлигини таъминлаш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган. Мазкур вазифаларнинг самарали бажарилиши мамлакатимизда хизмат кўрсатиш сохасини ривожлантириш ва унда аҳоли бандлигини ошириш бўйича хорижий тажрибалардан мақбул фойдаланишни тақозо этади.
Жаҳон иқтисодиётида хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли бандлигини таъминлашдаги роли ошиб бормокда. Иқтисодиёти юксак ривожланган Ғарб мамлакатларида иктисодиётда банд бўлган аҳолининг 70 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатади2. Инновацион иктисодиёт шароитида меҳнат унумдорлигининг тез суръатлар билан ўсиши натижасида хизматлар соҳасида аҳоли бандлигини таъминлаш муаммоларининг долзарблиги янада ошади. Шу жиҳатдан, хорижий тажрибалар асосида хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш ва унинг янги иш ўринларини яратишдаги ролини ошириш масалалари бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 12 сентябр ПҚ-3268-сон «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-кувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги «2016 — 2020 йилларда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги №55-сонли Қарори ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур тадкиқот натижалари муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон миллий иқтисодиётида хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини ошириш бўйича илмий-услубий тавсиялар ва амалий таклифлар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳар бир ходимига тўғри келадиган ахоли сони кўрсаткичларини қўллаш асосида соҳада ахоли бандлигини таъминлаш имкониятларини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш сохасида иш ўринлари сонини режалаштиришда аҳолининг хизматларга бўлган эҳтиёжини хисоблаш тартиби ишлаб чиқилган;
минтақада маҳаллалар кесимида хизмат кўрсатиш корхоналарини жойлаштириш йўллари асослаб берилган, соғлиқни саклаш тармоғи мисолида аҳолининг хизматлар билан таъминланганлик даражасининг меъёри ишлаб чиқилган;
хизмат кўрсатиш корхоналарида ахоли бандлигини таъминлашнинг муҳим йўналиши сифатида кадрлар кўнимсизлик даражасини пасайтириш йўллари ишлаб чикилган.
Хулоса
Хизмат кўрсатиш соҳасида аҳоли бандлигини ошириш бўйича бажарилган тадкиқот натижасида қуйидаги хулосаларга келинди ва илмий жиҳатдан асосланган тавсиялар ишлаб чиқилди.
1-Инсоният тарихий тарақкиётининг барча боскичларида, айникса хўжалик юритишнинг бир шаклидан иккинчи шаклига ўтишда ёки жамият тараққиётининг бир босқичидан иккинчи босқичига ўтишда айнан хизмат кўрсатиш соҳаси муҳим рол ўйнайди. Тараққиётнинг маълум бир боскичида жамоалар ўртасида мехнат тақсимотининг чукурлашуви, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви, хусусий мулкнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши натурал хўжалик аъзолари ўртасида ўзаро айирбошлашсиз, яъни олди-сотди, савдо хизматларисиз амалга ошмаслиги илмий жиҳатдан асослаб берилди.
2. Иқтисодий адабиётларда хизматлар соҳаси, хизматларнинг моҳияти, уларни баҳолаш услубияти, холати ҳамда ривожланиш динамикасини ифодалайдиган микдор ва сифат кўрсаткичлари ҳакида мунозарали фикрлар мавжуд. Тадкиқот жараёнида уларни тизимлаштириш ва танқидий ўрганиш айрим назарий масалаларга аниқлик киритишга имкон берди. “Хизмат”, “хизмат кўрсатиш” тушунчаларининг мохиятини очишда истеъмолчи нуктаи назаридан караш катта самара бериши асослаб берилди.
3. Мавжуд адабиётларда хизмат кўрсатиш соҳасининг мамлакат ижтимоий-иктисодий тарақкиётидаги роли ва аҳамияти асосан унинг ЯИМдаги хажмини шакллантиришда ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашдаги иштироки орқали эътироф этилади. Бироқ бизнинг назаримизда хизмат кўрсатиш соҳаси “Нуфус” конуни талабларининг рўёбга чиқишида хам муҳим рол ўйнайди.
4.Хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли бандлигини таъминлашдаги роли ва имконитяларини аниқлаш учун уни алоҳида тармоқларини ривожланиш ҳолати ҳамда истиқболларини аниқлашнинг яхши амалий самара берадиган такомиллашган усулларини ишлаб чикиш зарур. Ушбу мақсадда аҳолини хизматлар билан таъминланганлигини ифодаловчи кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилди. Бундай кўрсаткичлар таркибига қуйидагиларни киритиш лозимлиги илмий жиҳатдан асослаб берилди: аҳолини хизматлар билан таъминланганлиги; аҳолини хизмат кўрсатиш соҳасининг муайян бир тармоғидаги хизматлар билан таъминланганлиги; аҳолини сифатли хизматлар билан таъминланганлиги.
5. Фан ва техника тараққиётининг бевосита таъсири остида моддий ишлаб чиқаришда банд бўлганлар сонининг нисбий кисқариши юз беради. Бу жараён айникса қишлоқ хўжалигида кескин тус олмокда ва бу тенденция хали анча узок вақт давом этади. Шуни хам алохида эътироф этиш керакки, интенсив омилларнинг купли таъсири остида ривожланиш ва мехнат унумдорлигининг тобора ўсиб бориши кафолатланмокда. Ижтимоий ишлаб чикаришда меҳнат унумдорлигининг узлуксиз ўсиб бориши, миллий иқтисодиётда содир бўлаётган таркибий ўзгаришлар ҳамда демографик омилларнинг купли таъсири остида мамлакатда ахоли бандлигини таъминлаш муаммолари келажакда янада кескинлашади. Ахоли бандлигини таъминлашнинг долзарб муаммоларини хал этишда хизмат кўрсатиш соҳаси муҳим рол ўйнаши мумкинлиги тўғрисида илмий хулосалар асослаб берилди.
б.Тадқиқотлар натижасида хизмат кўрсатиш соҳаси ривожланишининг устувор йўналишлари белгиланди. Буларга қуйидагилар киради: хизмат кўрсатиш соҳасини диверсификациялаш, таркибий жиҳатдан чуқур ўзгартиришлар киритиш ва модернизациялаш; хизмат кўрсатиш соҳасида банд аҳолининг меҳнат унумдорлигини ошириш; хизмат кўрсатиш соҳасини бошқаришнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чикиш, унинг моддий-техника базасини янгилаш ва айланма маблағларини ошириш; хизмат кўрсатиш соҳасининг фан ва таълим, маданият, соғликни сақлаш, банк, молия ва кредит тармоқларида давлат ҳамкорлигини кучайтириш; мамлакатимиз ҳудудларининг урф-одатлари, кадриятлари ва анъаналаридан келиб чикқан ҳолда, эътибордан четда колиб кетган хизмат турларини тиклаш; хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида имтиёзли солик сиёсатини такомиллаштириш; хизмат кўрсатиш соҳасини малакали ва ёш кадрлар билан таъминлаш.
7. Хизмат кўрсатиш соҳасининг холати ва ривожланиш тенденциялари вилоятлар кесимида аниқланди. Республикамиз вилоятлари орасида Қашқадарё вилоятида ахоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар хажми 1510,9 минг сўмни ташкил этган ва у Республикамиз бўйича энг юқори кўрсаткичларни намоён этаётган Тошкент вилоятида ахоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар хажмидан карийб 2.0 марта камлиги эътироф этилди. Айни пайтда Навоий, Андижон вилоятларида хам ахоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар хажми мамлакатнинг колган вилоятларига нисбатан анча юкори. Ахоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар хажми бўйича вилоятлар ўртасида кескин тафовутларнинг мавжудлигига асосланган холда мамлакатда хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг имкониятлари катта эканлиги тўғрисида хулоса килинди.
8.Истеъмолчи манфаатлари ва унинг хизматларга бўлган эхтиёжларини қондириш нуктаи назаридан хизмат кўрсатиш корхоналарининг сони, шунингдек уларнинг аҳоли яшаш пунктлари бўйича бир текисда жойлашганлиги жуда муҳим аҳамият касб этади. Бунда Самарканд вилоятининг Қўшработ туманидаги “Майин тепа”, “Юкори сарой” маҳаллари, Жомбой туманидаги “Найман тепа” маҳалласи, Ургут туманидаги “Қайрокли”, “Пастки қалангар” маҳалласи, Пастдарғом туманидаги “Чор тут”, “Мирза туп” маҳаллари, Пайариқ туманидаги “Хўжа Исмоил” маҳалласи ҳамда Самарканд туманидаги “Қора сув”, “Янги обод”, Ўзбеккенти”, “Деволи кўндаланг” маҳаллари, жами 6 та туманнинг 12 маҳалласида амалга оширилган тадқиқот натижалари туман маҳаллаларида хизмат кўрсатиш корхоналари нотекис жойлашганлигини кўрсатди. Туман маҳаллаларида айрим хизмат кўрсатиш корхоналари (савдо дўконлари, умумий овқатланиш шаҳобчалари) меъёрдан ортиқ, бошқа турдаги корхоналар (дорихона, пойафзал таъмирлаш устохоналари, сартарошлик хизматлари) эса эхтиёжга нисбатан жуда кам.
9. Хизмат кўрсатиш соҳасида аҳоли бандлигини ошириш учун кадрлар қўнимсизлик даражаси таҳлил қилинди. Тахдил натижалари хизмат кўрсатиш соҳасининг молия кредит ва суғурта, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва ижтимоий таъминот, таълим, маданият ва санъат, фан ва илмий хизмат кўрсатиш, транспорт ва алока тармоқларида кадрлар кўнимсизлик даражаси меъёрдан анча юқори эканлигини кўрсатди. Бундай аҳвол соҳа ва унинг алоҳида тармоқларини сифатли ишчи кучи билан таъминлашда жиддий муаммо ва камчиликлар мавжудлигидан ҳамда уларни зудлик билан бартараф этишнинг чоралари излаб топилиши лозимлигидан далолат беради. Хизмат кўрсатиш соҳасида кадрлар кўнимсизлигини пасайтириш бўйича таклифлар асослаб берилди.
10-Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг хизматлар билан таъминланганлик кўрсаткичларини Россия Федерацияси аҳолисини хизматлар билан таъминланган кўрсаткичлари даражасига етказилиши ҳисобига хизмат кўрсатиш соҳасининг молия ва кредит, савдо ва умумий овқатланиш, моддий техника таъминоти, тайёрлов, уй-жой коммунал хўжалиги, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармокларида жами бўлиб 1305,4 мингта янги иш ўрни яратиш мумкинлиги асослаб берилди. Шунингдек, хизмат кўрсатиш соҳасининг маориф, маданият ва санъат, фан ва илмий хизмат кўрсатиш тармоқларини хизматлар билан таъминланганлик кўрсаткичини 13,0 кишига, соғликни сақлаш, жисмоний тарбия ва ижтимоий таъминот тармоғида эса 25,0 кишига етказиш хисобига 487,6 минг кишилик, ҳаммаси бўлиб эса 1793,0 минг кишилик янги иш ўринлари яратиш имконияти мавжудлиги асослаб берилди.
Тадқиқот жараёнида ишлаб чикилган таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши хизмат кўрсатиш соҳасининг ва унинг алоҳида тармоқларини тез суръатлар билан ривожлантириш орқали бир томондан, ахолининг хизматларга бўлган талабларини тўларок кондириш, иккинчи томондан эса соҳада кўплаб янги иш ўринларини яратиш ва ахоли бандлигини ошириш учун кенг имкониятлар яратади.
Хorij psixologlari tadqiqodlarida pedagogik jamoada psixologik muhit masalasining qo‘yilishi
Формирование социокультурной компетенции через призму иностранного языка на школьных уроках
Влияние культурных аспектов в глобальном мире играет одну из важных ролей при обучении иностранному языку. Служит мостиком для переплетения разных культур в межкультурном общении.
Ўқувчиларда тафаккур операцияларни таҳлилий асослари
Таҳлил - бутуннинг ақлий бўлиниши. Бу унинг ҳар бир қисмини ўрганиш орқали бутунни чуқурроқ билиш истагига асосланади. Таҳлилнинг икки тури мавжуд: яхлитни қисмларга бўлиш ақлий парчаланиши сифатида ва унинг индивидуал хусусиятлари ёки томонларини бир бутун сифатида руҳий изоляция сифатида таҳлил қилиш.
Ўқувчиларда китобхонлик маданияти намоён бўлишининг психологик хусусиятлари
Ўқитувчи социал интеллектининг психологик асосларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда замон талабларига мос, касбий фаолият учун зарурий сифат ва фазилатларни эгаллаган, ижтимоий фаол педагогик кадрларни тайёрлаш ва уларнинг педагогик-психологик компетентлигини такомиллаштириш усулларини ишлаб чиқиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмокда. Айни пайтда, ўқитувчи социал интеллектини ривожлантиришга қаратилган замонавий таълим сифатини ва воситаларини такомиллаштириш, эришилган инновацион натижаларни амалиётга татбиқ этишга бўлган зарурат тобора ортиб бормокда.
Ўкитувчи социал интеллектининг шаклланганлиги ўкувчилар эмоционал-иродавий ҳамда психологик ривожланишидаги нуксонларни тузатишга, билиш фаолиятининг фаоллашувига, билим, кўникма ва малакаларининг шаклланишига, атрофдагилар билан ўзаро муносабатларда уларнинг ижтимоий роллари идентификациялашувига хизмат килади. Шу нуқтаи назардан, ўқитувчи социал интеллектини белгилаб берувчи омилларни аниқлаш, тадкик килиш ва ривожлантириш масаласи бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб колмокда.
Мустақиллик йилларида «таълим тизимининг кадрлар салохиятини тубдан яхшилаш, тарбиячи, ўкитувчи, муаллим ва илмий ходимнинг касбий нуфузини ошириш»’га йўналтирилган Узбекистан Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайта ташкил килиш зарурати юзага келди. Айни пайтда, хар бир ўкитувчи фаолиятининг ижтимоий-психологик самарадорлиги, энг аввало, унинг педагогик маҳорати, муомала маданияти ва интеллектуал салохиятига кўп жихатдан боглик эканлиги янада якқолроқ сезилмокда.Ўкитувчи касбий фаолиятида социал интеллектнинг устуворлиги, унинг фаолият самарадорлигини ошириб, унга ижобий таъсир килувчи ижтимоий-психологик омилларни шакллантиради ҳамда ўкитувчи педагогик-психологик компетентлигини такомиллаштиришга олиб келади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон «Олий таълим муассасаларининг рахбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, 2017 йил 15 майдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади ўкитувчи социал интеллектининг ижтимоий-психологик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
социал интеллектнинг ўкитувчи касбий фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи омил сифатидаги хулқ-атвор, когнитив, эмоционал компонентлари ва гносеологии, аккумулятив, коммуникатив функциялари аниқлаштирилган;
ўкитувчилардаги социал интеллектнинг шахе типлари ва шахе хусусиятларига боғликлигини ўрганувчи диагностик методикаларни қўллашга дойр таклифлар ишлаб чикилган;
социал интеллект ўқитувчи касбий фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи омил ва ички психологик механизм эканлиги асосланган;
ўкитувчи социал интеллектининг психологик асосларини такомиллаштиришга каратилган тренинглар ишлаб чикилган.
Хулоса
1. Социал интеллект кўрсаткичлари ўкитувчи касбий компитентлигини таъминловчи муайян иерархик ва динамик тизимга эта бўлган ички психологик механизм асосида намоён бўлади.
2. Ўқитувчи социал интеллекти ўзига хос ижтимоий психологик тузилмага эга бўлган шахе типлари, шахе хусусиятлари хамда когнитив, эмоционал, хулкий компонентларга боғлик ҳолда шаклланади ва ривожланади.
3. Ўкитувчи социал интеллекти кўрсаткичларини Гилфорд мето ди бўйича тўрт шкала-мезон, Айзенк методи бўйича учта мезон, Кэттелл методи бўйича ўнта шкала-омил талаблари асосида бахолаш ва тадқиқ килиш мумкин.
4. Ўқитувчи социал интеллектининг ижтимоий-психологик кўрсаткичлари, вербал ва новербал харакатларни адекват тушуниш, мулокотга мойиллик, ҳиссий баркарорлик, шахслараро таъсирлашувни самарали ташкил эта олиш каби шахе сифатларининг намоён этилиши билан белгиланади ва бахоланади.
5. Ўқитувчи фаолиятида намоён бўлувчи «мулокотмандлик», «хиссий баркарорлик», «ижтимоий дадиллик», «ижтимоий етуклик», «ўзига ишониш», «ўзини назорат килиш» каби шахе хусусиятлари етакчи омил сифатида социал интеллект кўрсаткичларининг баркарор ва изчил тарзда ривожланишини таъминлашга хизмат килади.
6. Муайян мақсадга йўналтирилган психотренинг дастурини қўллаш орқали, гуруҳий жипсликни таъминлаш, ассертив хулқни шакллантириш, эмоционал хотира, социал тафаккур ва касбий мослашув малакаларини ўзлаштириш билан боглик ижтимоий-психологик омилларни ривожлантириш мумкин.
Ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат ижтимоий психологик хусусиятларининг аҳамияти
Тадқиқот объектлари: 14-15 сшдаги шахар ва қишлоқлик ўсмир ўғил ва киз болалар (жаъми 427 нафар).
Ишнинг мақсади: ўсмирлар ижтимоийлашувида ибратнинг объектлари, ижтимоий-психологик мсханизмларини аниқлаш ва таҳлил қилишдан иборат.
Тадқиқот усуллари: “Ибрат-мснинг нигоҳимда” мавзусида сухбат, иншо; социометрия ва анкета сўровлари, М.Рокичнинг “Қадриятлар ориентацияси”, Фелдснинг “Психологик яқинлик” тести, М.Сакс ва С.Лсвининг “Тугалланмаган жумлалар” мстодикаси, психологик-коррекцион тренинг.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Узбскистонда ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат тўғрисидаги тушунчалар, ибрат олиш объектлари хақидаги тасаввурлар биринчи марта ўрганилишида; мамлакатимиз психология фанида ибратнинг ижтимоий- психологик хусусиятлари илк бор таҳлил этилганида; ўсмирлар ижтимоийлашувида ибрат объскти бўладиган ҳодиса ва объсктлар- ота-она, бошка оила аъзоларига, қариндош-уруғлар, ўқитувчилар, тенгдошларга бўлган муносабатлар кўрсаткичлари, оммавий ахборот воситаларининг психологик таъсир ўтказиш мсханизмлари аниқланганида.
Утказилган психотренинг натижасида ўсмирлар хулқида ижобий ўзгаришлар рўй беришида, шунингдек, улардаги ҳаётга ва бошқаларга муносабатлар ижобий томонга ўзгаришида намоён бўлади.
Амалий ахамияти: Тадқиқот натижалари асосида қўлга киритилган илмий хулоса ва тавсиялар умумтаълим мактабларида амалиётчи психологлар фаолиятида, ОУЮлар психология мутахассисликларида ўқитиладиган “Ижтимоий психология”, “Педагогик психология” курсларини ўқитишда фойдаланиш мумкинлигида намоён бўлади.
Тадбик этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: олинган натижалар ва психологик-коррскцион тренинг умумтаълим мактабларда, мактабдан ташқари муассасаларда ўтказилаётган маънавий-маърифий ишлар жараёнига тадбиқ этилди ва ўзининг самарадорлигини кўрсатди.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: “Ижтимоий психология”, “Псдагогик психология”, “Оила психологияси”, “Этнопсихология” курсларидан маърузалар ва амалий машғулотлар ўтказишда, ўсмирлар билан психокоррекцион машғулотлар , трснинглар олиб боришда .
Ўзбекистонда психологик хизматнинг муаммо ва ечимлари
Жаҳонда инсон фаолиятининг барча жабҳаларида профессионаллик ва самарадорликни таъминлаш, профессионал кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон географик объектлари бўйича кўп тилли луғат яратиш орқали «СОВИД-19» пандемияси даврида масофавий таълим жараёнини такомиллаштириш
тилдаги электрон луғат яратиш орқали “Covid 19” пандемияси даврида масофавий таълимни такомиллаштириш йўллари ва аҳамияти ёритилади.
Электрон луғатнинг таълим жараёнига татбиқ этилиши натижасида мазкур йўналишда таҳсил олувчи талабалар учун қўшимча манба яратилади.
Тиббиёт ходимларида толерантликни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик механизмлари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жахонда глобаллашув ва ахборотлашув жараёнлари даврида толерантлик долзарб ижтимоий-психологик ва инсонпарварлик муаммоларидан бири бўлиб келмоқда. Айни пайтда толерантлик мухим ахлоқий меъёр сифатида жамият ва бутун инсониятнинг муваффақиятли тараққиёти учун хар бир инсон индивидуаллигини, микро- ва макросоциум ривожланишининг турли шакллари хусусиятларини тушуниш, қабул қилишнинг асосий ва зарурий омили бўлиши лозимлигини ижтимоий тараккиётнинг ўзи тақозо килмокда. Дунёда кечаётган сиёсий хамда ижтимоий жарёнлар сабаб, жумладан кенг миқёсли миграция ва аҳолининг кўчиб юриши бугунги кунда жамият ҳаётида толерантликнинг канчалик мухим ва долзарб ахамият касб этишини кўрсатмоқда.
Дунё миқёсида толерантликни ривожлантириш оркали тинчлик-барқарорликни саклаш, тараккиёт учун зарур бўлган кадриятлар ва тамойиллар биринчи ўринга қўйилмоқда. Давлатнинг ижтимоий-иктисодий ривожланишини таъминлашда, маънан етук ва ракобатбардош мутахассисларни тайёрлашда шубҳасиз, толерантлик муҳити мухим роль ўйнайди. Ана шу муносабат билан бизнинг жамиятимиз ва таълим тизимимиз олдида тургаи энг мухим вазифалардан бири толерантликни «инсон-инсон» тизимида фаолият юритадиган мутахассис шахсини мухим касбий хусусият сифатида ривожлантиришнинг макбул шароитларини яратишдан иборат. Мазкур тоифа мутахассисларига маънавий-маданий, ижтимоий-сиёсий хамда иқтисодий соха вакиллари, шу жумладан тиббиёт ходимлари хам киради.
Мустақилликнинг илк кунлариданок мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий-руҳий баркарорлик ва миллий тараккиётга хос толерантлик бўйича бутун дунё ҳамжамиятида намуна бўлиб келмокда. Шу маънода баркарор ривожланаётган мамлакатимизда толерантлик йўналишлари миллий тараккиётни вужудга келтиришда ва хар бир инсон индивидуаллигини, микро- ва макросоциум ривожланишининг турли шакллари хусусиятларини тушуниш, кабул қилиш асосида тинчлик ва ҳамжиҳатликни саклашга хизмат килмокда. Бугунги кунда республикамизда олиб борилаётган ислохотларнинг асосий максади «давлатимизнинг янги қиёфасини шакллантириш», «инсон манфаатлари хамма нарсадан устун» деган оддий ва аник-равшан тамойиллар устувор аҳамиятга эга бўлган демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишда толерантликнинг ўрни беқиёсдир. Толерантликни ривожлантиришга каратилган Бош Ассамблеянинг “Мариъфат ва диний толерантлик” резолюциясини кабул килишга чорлаш* жамиятда толерантлик ахамиятини курсатмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 августдаги ПФ^151-сон «Миллий ғоя ва маънавий-маърифий ишларни тарғиб қилиш самарадорлигини ошириш ҳақида»ги Фармони, 2014 йил 6 февларлдаги ПҚ-2124-сон «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, шунингдек мазкур фаолиятга тааллуқли бошқа норматив-ҳуқуқий актларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт ходимларида толерантликни ривожлантириш ва шакллантиришнинг ижтимоий-психологик механизмларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий яигилиги қуйидагилардан иборат:
толерантлик даражасини жинс, туғилган жой, оила ва фарзандлари мавжудлиги, ота-оналарининг маълумоти ва оиладаги туғилиш кетма-кетлиги каби ижтимоий омиллар билан ўзаро алоқаси аниқланган;
тиббиёт ходимлари фаолиятида зарур бўлган эмоционал интеллект, эмпатик қобилиятлар, жамоадошлик установкалари ва ўзгаришларга шахс сифатида тайёрлик каби ижтимоий-психологик омилларнинг толерантлик ривожланишига таъсири аниқланган;
толерантликни ривожлантириш бўйича толерантликнинг асосини ташкил этувчи шахсдаги ички салоҳиятни аниқлаш ва очиб беришга каратилган очик дидактик техникали мотивацион-конструктив ёндашув -дедуктив технология ва толерант шахе сифатларини шакллантиришга каратилган ёпик дидактик техникали хулк-атворга (фаолиятли) йўналтирилган индуктив технология ишлаб чикилган;
толерантликни ривожлантиришда педагогик технологиялар шахсда толерантликни шакллантиришга эмас, балки уни очиш ва ривожлантиришга йўналтирилиши кераклиги аниқланган.
Хулоса
“Тиббиёт ходимларида толерантликни шакллантиришнинг ижтимоий -психологик механизмлари” мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Тиббиёт ходимларининг толерантлик даражасига уларнинг жинси, туғилган жойи, оила ва фарзандларнинг мавжудлиги, ота-оналарининг маълумот даражаси ва оилада нечанчи фарзанд эканликлари каби ижтимоий омиллар сезиларли таъсир кўрсатмайди.
2. Толерантлик аёлларда купрок эмоционал реакцияда, эркакларда эса хулк-атворда намоён бул ад и.
3. Эмоционал интеллект ва ўзгаришларга шахсий тайёрлик тиббиёт ходимларининг толерантлик даражасига аҳамиятли тасир кўрсатади, эмпатик кобилиятлар, индивидуалистик ва жамоавийлик установкалари эса аҳамиятли тасир кўрсатмайди.
4. Шаҳсда туғма толерантликни очиб беришга йўналтирилган педагогии технологиялар, толерантликни шакллантириш технологияларига нисбатан кўпроқ самаралидир.
5. Индуктив технология толерантликни шакллантириш борасида тез ва бекарор, дедуктив технология эса шахсда толерантликни очиб бериш ва ривожлантиришда юксалувчи, ўзини узи ривожлантирувчи хамда баркарор эканлиги маълум бўлди.
6. Дедуктив технологияни қўллаганда дастлаб толерантликка эга бўлганларда хам, интолерантлиларда хам толерантликни ривожлантириш эҳтимоли юқори, бинобарин, индуктив технологияни қўллаганда дастлаб толерантликка эга бўлган тингловчиларда толерантликни ва дастлаб интолерантликка эга бўлганларда интолерантликни ошириш эхтимоли мавжуд.
Олиб борилган диссертацион тадкиқот натижалари асосида таълим психологияси ва педагогика соҳаси мутахассисларига куйидаги тавсияларни баён килиш мумкин:
1. Толерантликни юзага чиқариш ва ривожлантириш бўйича тренинг ва машгулотларда тингловчиларни жинси, тугилган жойи, оила ва фарзандлари мавжудлиги, ота-оналари маълумот даражаси ва оиладаги туғилиш кетма-кетлигига қараб ажратиш зарурияти йўқ.
2. Толерантлик даражасини очиш ва ривожлантиришда тингловчиларнинг гендер хусусиятларини хисобга олиш зарур. Толерантликнинг энг юқори мезони унинг англанганлигини хисобга олган холда, толерантлик хам аёллар, хам эркаклар аудиториясида когнитив компонент оркали ривожлантирилиши зарур. Бирок аёллар аудиториясида толерантликни когнитив компонент оркали эмоционал компонентга, эркаклар аудиториясида эса когнитив компонент оркали хулқ-атвор компонентига таъсир курсатиш билан ривожлантириш зарур. Яъни аёлларда толерантлик контекстида эмоционал реакцияларни, эркакларда эса хулқ-атворни англашларига эришиш зарур.
3. Тиббиёт ходимларида толерантликни ривожлантириш учун уларнинг эмоционал интеллекта даражаси ва ўзгаришларга шахе сифатида тайёрлигини ривожлантириш зарур.
4. Педагогик технологиялар шахсда толерантликни шакллантиришга эмас, балки уни очиш ва ривожлантиришга йўналтирилиши керак.
5. Толерантликни ривожлантириш ёки шакллантириш бўйича у ёки бу технологияларни қўллаш кўйилган вазифаларнинг максадидан хам келиб ч и киши керак. Агар мутахассисни киска муддатта тайёрлаш зарур бўлса, у холда индуктив технология самарали хисобланади. Мутахассисни хизмат фаолиятада босқичма-босқич ва давомий даврга ўзини ўзи такомиллаштириш эҳтимоли билан тайёрлаш учун дедуктив технологияни кўллаш зарур.
6. Индуктив технологияни кўллаш жараёнида интолерантликни ривожлантириш хавфи эҳтимолини хисобга олиш зарур.
Тиббиёт университетларида ўқийдиган талабаларнинг психологик тайёргарлик омиллари
Мақолада талабаларнинг психологик тайёргарлиги омиллари таҳлил қилинади, университетда таьлимнинг дастлабки босқичида муваффақият қозонишига таьсир қилади. Ўқишга психологик тайёрлик бу ажралмас таьлим, университетда ўқиш шароитларига тез мослашиш ва таьлим дастурини ўзлаштириш муваффақиятининг муҳим башоратидир. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, психологик тайёргарликни тиббиёт университетида ўқув ва касбий фаолият самарадорлигининг узоқ муддатли прогнози сифатида кўриб чиқиш мумкин.Таьлимнинг дастлабки босқичида психологик тайёргарлик омили психологик ҳолат бўлиб, ўзига хос хусусиятларини акс эттиради. университетда турли даражадаги муваффақиятга эришган талабаларнинг мослашуви. "Энг яхши муваффақиятга эришган" талабаларнинг мослашуви ортиқча психологик ва шахсий психологик ресурсларнинг кўп сарфланиши билан бирга келади. Соғлиқни сақлаш ҳолатини субьектив баҳолашнинг ўзгариши, алоқа ва фаолият соҳаларидаги бузилишларни аниқлаш психологик тайёргарликнинг пасайишини эрта Маниқлаш ва уни оширишга қаратилган ўз вақтида тузатиш имконини беради.
Тиббиёт олийгоҳлари талабаларини бўлажак касбий фаолиятга тайёрлашнинг психологик-педагогик омиллари
Мақолада тиббиёт олийгоҳлари талабаларини бўлажак касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнидаги психологик педагогик омиллар, талабалар ўртасида мотивация ва ўз-ўзини фаоллаштиришни шакллантиришнинг турли усуллари ва ёндашувлари, шунингдек, ўқув жараёнининг муваффақиятига таъсир қилувчи омиллар муҳокама қилинади. Талабаларга индивидуал ёндашиш, рағбатлантирувчи ўқув муҳитини яратиш, ўз ўзини баҳолаш ва қўллаб-қувватлашга катта эътибор берилади. Мақола муаллифи томонидан тиббиёт олийгоҳлари талабаларини бўлажак касбий фаолиятга тайёрлашда психологик ва педагогик омиллар муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва ўқув жараёнида албатта эътиборга олиниши кераклиги таъкидланади.
Тиббиёт олий таълим муассасаларида кредит-модул тизимидан фойдаланишнинг педагогик-психологик хусусиятлари
Мазкур мақолада тиббий олий таълим муассасаларида ECTS кредит технологиясини жорий этиш масалалари, кредит-модул тизими моҳияти, тамойиллари, қоидалари ва улардан ўқитиш жараёнида фойдаланиш хусусиятлари баён этилган.
Технологические компоненты системы формирования нравственной культуры учителя
Таълим сифатига таъсир қилаётган салбий омиллар ва уларни бартараф қилиш йўллари
Кейинги йилларда мамлакатимизда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳудудларда янги олий таълим муассасаларининг ташкил этилиши, янгидан бунёд этилаётган замонавий ўқув бинолари ёшларимизга берилаётган юксак эьтиборлардан бири сифатида кўрсатишимиз мумкин. Ўқув хоналари янги замонавий конструкцияларга мувофиқ қайтадан таьмирланиб, ўқув жиҳозлари, ўқув лабораториялари, замонавий АКТ билан таъминланмоқда.
Таълим олувчиларда мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантириш – таълим сифатини оширишнинг ижтимоий-психологик омили сифатида
Жаҳон педагогикаси ва таълим психологиясида бугунги кун олдида турган муҳим масалалардан бири нафақат билимли, балки ижодий тафаккур соҳиби бўлган шахсни шакллантириш йўл, усул ва воситаларини излаш асосий масалалардан ҳисобланади. Ушбу масалани ижобий ҳал этишда таълим тизими ўрни келганда анъанавий дарс шаклини сақлаб қолган ҳолда, унга турли-туман таълим олувчилар фаолиятини фаоллаштирувчи, ўқувчиларни мустақил фикрлашга ундовчи интерфаол методлар билан бойитиш лозим бўлади.
Таълим менежерини инновацион фаолиятга тайёрлашнинг ижтимоий-психологик технологияларини такомиллаштириш
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда глобаллашув жараёнининг чуқурлашуви рақобатбардош кадрларга бўлган талабни тобора ошиб боришига олиб келди.
Мустақиллик йилларида юртимиз таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар натижасида жаҳонда эътироф этилган ютуқларга эришилди. Миллий тарақиётимизнинг ўзига хос хусусиятлари ва илғор жаҳон стандартларига жавоб берувчи узлуксиз таълимнинг яхлит тизими барпо этилди. «Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва етакчи халқаро бизнес-мактабларидан бири - «ИНСЕАД» томонидан 2012 йилда инсон капиталининг тараққиёт даражаси бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Узбекистан 141 мамлакат орасида 53-ўринни, таълим тизимини ривожлантириш даражаси, жумладан, таълим мақсадлари учун ажратилган маблағлар бўйича дунёда бешинчи ўринни эгаллагани бежиз эмас, албатта»1.
Мамлакатимиз ижтимоии-иқтисодии тараққиётини таъминлаш, маъна-вий етук ва рақобатбардош мутахассислар тайёрлашда шак-шубҳасиз олий таълим менежерлари фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганларидек, «Авваламбор, унинг ватанпарвар ва юртпарварлик фазилатларига эга бўлиши, она юртини чин қалбидан севиши ва ардоқлаши, эл-юрти учун ўзини аямаслиги, керак булса, бу йўлда жонини ҳам фидо қилишига тайёр бўлишини.Уз касб-корининг устаси, шу ишнинг чинакам билимдони, бу борада бошқаларга ўрнак бўлишини кутади. Жамоатчилик, ҳалқ раҳбар шахснинг мустақил дунёқараши, кенг фикрлаши, узоқни кўра билиш қобилияти билан бошқалардан ажралиб туришини. Иймон-эътиқоди мустаҳкам, иродаси бақувват, ор-номусли, ҳаром-хариш ишлардан ҳазар қиладиган, изланувчан, ташаббускор, тадбиркорлик фазилатига эга бўлишини, ташкилотчи, талабчан ва қатъиятли бўлишини истайди»2.
Бу борада олий мактаб менежерини инновацион фаолиятга тайёрлаш масаласи алоҳида ўрин тутади. Улар фаолияти натижавийлиги муайян даражада ижтимоий-психологик омилларга боғлиқ бўлиб, мазкур йўналишда амалга оширилиши зарур бўлган тадбирлар таркибида менежерларни инновацион фаолиятга тайёрлаш ижтимоий-психологик технологияларини ишлаб чиқиш муҳимдир.
Олий таълим менежерларини инновацион фаолиятга тайёрлашнинг ижтимоий-психологик технологияларини такомиллаштиришнинг долзарб-лиги, жумладан, куйидагилар билан тавсифланади: мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ҳамда таълим барча турларининг сифати ва такомиллашувининг бевосита олий таълим тизимида инновацион фаолиятнинг самарали ташкил этилишига боғлиқлиги; рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашда таълим менежерларини фаолиятининг муҳим омил экани; менежер ижтимоий-психологик портретининг ўзига хос этноҳудудий ва этнопсихо-логик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда, менежер фаолияти самарадорлигини ошириш зарурати; ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг натижавийлигини таълим менежери фаолияти самарадорлигига боғлиқлиги, шунингдек, ушбу йўналишда фаолият кўрсатадиган мутахассисларни тайёрлашнинг ижтимоий-психологик технологияларини такомиллаштириш муаммоларига бағишланган махсус тадқиқотларни олиб бориш зарурлиги.
Таъкидлаш керакки, мазкур диссертация тадқиқоти доирасида таълим менежерининг шаклланиши ва инновацион фаолиятига салбий таъсир кўрсатувчи ижтимоий-психологик тўсиқларни ойдинлаштириш, мазкур фаолиятни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, таълим менежери инновацион фаолиятга тайёрлигининг муҳим ижтимоий-психологик жиҳатларини илмий жиҳатдан аниқлаштириш олий таълим сифатини оширишнинг илмий-ташкилий асосларини такомиллаштиришда мухцм ўрин тутади. Шулар билан бир қаторда, таълим менежерининг ижтимоий-психологик хусусиятларини стандартлаштирилган психодиагностик методикаларини такомиллаштириш, таълим менежерини инновацион фаолиятга тайёрлаш жараёнининг методологик жиҳатларини чуқур тадқиқ этиш ҳамда таълим менежери тайёрлашнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш бугунги кундаги муҳим ижтимоий-психологик илмий вазифалардан хцсобланади.
Олий таълим тизимига оид тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар, жумладан, таълим сифатини ошириш, меъёрий ҳужжатларни замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, рақобатбардош юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича қўйилган вазифаларни бажаришга мазкур диссертация тадқиқоти хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида таълим менежерини инновацион фаолиятга тайёрлашнинг ижтимоий-психологик технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
менежер олий таълим муассасаси инновацион фаолиятига тайёрлигининг ижтимоий-психологик компонентлари асосланган;
таълим менежери шахсида инновацион фаолиятга салбий таъсир этувчи ижтимоий-психологик тўсиқларни аниқлаш сўровномасининг модифика-циялаштирилган шакли ишлаб чиқилган;
шахсда интеллектуал ресурс, инновацион фаолиятга киришувчанлиги, ташкилий-бошқарув потенциали ҳамда жамоадаги ижтимоий-психологик иқлим каби омилларни эътиборга олган ҳолда олий таълим менежери инновацион фаолиятини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган;
олий таълим менежерини инновацион фаолиятга тайёрлаш жараёнида диагностика, коррекция ва прогнозлаштириш каби жиҳатларига қаратилган махсус дастур таклиф қилинган;
олий таълим муассасаси менежерини инновацион фаолиятини ўрганишда ўз-ўзини бахолаш психодиагностик методика ишлаб чиқилган;
таълим менежерига оид этноҳудудий ва этнопсихологик хусусиятларни эътиборга олган ҳолда уни инновацион фаолиятига тайёрлашнинг модели таклиф этилган.
1. Таълим менежери инновацион фаолияти фаолиятнинг алоҳида шакли бўлиб, махсус тайёргарликни талаб этадиган ва моҳиятига кўра таълим менежери ҳамда жамоа педагогик муаммоларнинг оригинал, ностандарт ечимларини излаши билан боғлиқ ижодий, креатив жараён натижасидир. Инновацион жараён шахе касбий фаолиятида самарадор янгиликларнинг жорий этилиши, шакллантирилиши, мазмунан ривожлантирилишида намоён бўлади. Таълимдаги инновацион фаолиятни баҳолашда энг кўп қўлланадиган мезонлар - янгилик, оптималлик, натижавийлик, оммавий амалиётда ижодий қўллаш имконияти.
2. Менежерларни сифатли тайёрлаш муаммосининг ечими уларни касбий фаолият жараёнида тайёрлаш тизимидадир.
3. Таълим менежерининг инновацион фаолиятга тайёргарлигини -субъектдан ҳаракатлар тузилмаси тимсоли мавжудлиги ва доимий равишда уларни онгли амалга оширишга тайёрликни талаб этадиган интеграл ҳосила, муайян шахе ҳолати, дейиш мумкин.
4. Педагогик фаолиятнинг таълим менежери шахсига кўрсатадиган салбий таъсири мавжуд бўлиб, у моҳиятан ўзига хос ижтимоий-психологик ҳодиса хцсобланади ва бошқарувчига фаол позицияни эгаллашга, инновацион фаолият турини самарали амалга оширишга имкон бермайди. Бу ҳодисани тўлиқ кечинмалар, нохуш ҳаётий вазиятлар, тўсиқлар таъсирида юзага келадиган ижтимоий-психологик ғоялар сифатида талқин қилиш мумкин.
5. Педагогик фаолиятдаги психологик тўсиқларни ифодалаш тест-саволномаси асосида таълим менежери инновацион фаолиятида ижтимоий-психологик тўсиқларни ўрганиш учун ишлаб чиқилган модификациялаштирилган стандарт сўровнома ёрдамида олинган натижалар (п=293) таълим менежерлари бошқарув бўйича иш стажлари қанча эканлигидан қатъи назар инновацион фаолият самарадорлигига салбий таъсир кўрсатадиган турли ижтимоий-психологик тўсикдарни ҳис қилишларини кўрсатди. Шундай қилиб, бошқарувчилик фаолияти стажи ошиб борган сари ижтимоий ғовлар йўқолмайди, балки улар жадалроқ намоён бўлиши. Бунда ижтимоий-психологик ғовларни ҳис этаётган таълим менежерлари уларни келтириб чиқарувчи қарама-қаршиликлар ёки асосларни тўла англамайдилар, муаммоларни ҳал этишнинг адекват усулларини топмайдилар, ўз устида ишлашнинг самарали йўлларини лозим даражада баҳоламайдилар. Шу муносабат билан таълим менежерларини тайёрлашда тегишли тадбирларни амалга оширишга эътибор қаратиш зарур.
6. Махсус ишлаб чиқилган анкета бўйича эксперт баҳолаш ўтказилди ва натижалар омилли тахдил қилиниб, олий таълим муассасаси ҳозирги шароитидаги таълим менежери инновацион фаолиятини бахолаш учун шартли равишда танланган йигирмата мезондан статистик жиҳатдан аҳамиятли ўн биттаси ажратиб олинди.
7. Ҳозирги шароитдаги таълим самарадорлигини ишончли равишда статистик жиҳатдан аҳамиятли
стандартлаштирилган ташхис методикаси ишлаб чиқилди.
8. Стандарт методика ёр дамида амалга оширилган тадқиқот натижаларига кўра (п=293) таълим менежерларининг катта қисми (32,4%) инновацион фаолиятда ўртача даражадаги самарадорликни намоён қилишган.
9. Таълим менежеридаги назарий жиҳатдан аниқлаб олинган хусусиятларнинг олий таълим муассасаси шароитида инновацион фаолиятга кўрсатувчи статистик таъсирини ишончли равишда аниқлаш учун ишлаб чиқилган анкета ёрдамида тегишли эксперт баҳолаш ўтказилди (n=187). Олинган натижалар асосида омилли таҳлил амалга оширилди ва олий таълим муассасаси шароитида таълим менежери инновацион фаолиятга тайёрлигининг статистик жиҳатдан аҳамиятли жиҳатларини қамраб олувчи беш омил (мотивацион; коммуникатив; ижодий ҳамкорликка оид; контактли-алоқавий; ташкилий) аниқланди. Ўз таркиби ва мазмунига кўра мазкур омиллар ўзаро боғлиқ бўлиб, асосан ижтимоий-психологик характерга эга. Шу сабабли уларни таълим менежерининг ижтимоий-психологик хусусиятлари сифатида талқин қилиш мумкин.
10. Омилли тахдил асосида олинган натижалар негизида тегишли омилларни ифодаловчи диагностик шкалали стандарт сўровнома ишлаб чиқилди. Тадқиқот натижаларига кўра (п=198) ишлаб чиқилган сўровнома асосида таълим менежерларини самарали ва камроқ самарали гурухдарга ажратган ҳолда уларда ижтимоий-психологик хусусиятларнинг учраши частотаси бўйича тахдил ўтказилди, бу эса ўз навбатида, юқори самарага эга бўлган таълим менежерларининг ижтимоий-психологик хусусиятлари, камроқ самарага эга бўлган таълим менежерларининг ижтимоий-психологик хусусиятларидан тубдан фарқ қилишини аниқлаш имконини берди.
Шундай қилиб, олий таълим муассасаси шароитида инновацион фаолиятни самарали амалга ошираётган таълим менежерлари юқори мотивация, мулоқотга киришувчанлиги билан ажралиб турадилар; касбий фаолиятлари жараёнида биргаликдаги ижодий ишни амалга оширадилар, ривожланган алоқага киришувчанлик хусусияти, ташкилотчилик қобилияти ва жамоа орасида ўз ўрнига эга бўлиб, низоли вазиятларни оқилона бартараф этадилар.
11. Таълим менежерларини инновацион фаолиятга ижтимоий-психологик тайёрлаш мақсадида инновацион фаолият шароитида самарадор таълим менежерининг муҳим хусусиятлари доирасида белгилаб олинган сифатларни комплекс тарзда мақсадга мувофиқ таркиб топтириш (фаоллаштириш, яхшилаш)га йўналтирилган махсус дастур ишлаб чиқилди. Моҳиятига кўра, мазкур дастур амалга ошириш жараёнида сўровлар, тренинглар, кичик маърузалар ва шунга ўхшаш тадбирлар ташкил этишни назарда тутувчи уч мустақил бўлимдан ташкил топган.
Учрайдиган аломатлар «частота»сига кўра тайёргарликдан олдин ва кейин ўтказилган тадқиқотлар, шунингдек, кузатиш ва суҳбат (қайта алоқа) тахдили тайёргарлик жараёнида ўтказилган тадбирлар натижасида тажриба гуруҳи таълим менежерларида инновацион фаолият самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатадиган ижтимоий-психологик сифатлар динамик ўзгарганлигини қайд этишга имкон берди.
- 1-25 / 176
- Keyingi