Authors

  • С.С.Зайниддинов
    Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё филиали

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.universal-scientific-research.113787

Abstract

 бачадон бўйни саратони ташхиси билан масофавий гамма нур терапия 
қабул килган беморларда радиомодификатор цисплатиннинг аҳамиятини 
ўрганиш.  Материал ва усуллар: тадқиқот объекти сифатида РИОваРИАТМ Сурхондарё 
филиали радиология бўлимида стационар шароитда 2024 йил июнь-декабрь 
ойлари давомида “Терабальт 80” аппаратида бачадон бўйни саратони ташхиси 
билан масофавий гамма нур терапия қабул қилган беморларнинг 23 таси 
ретроспектив ўрганилди. 


background image

40

БАЧАДОН БЎЙНИ САРАТОНИ БИЛАН МАСОФАВИЙ ГАММА

НУР ТЕРАПИЯ ҚАБУЛ ҚИЛГАН БЕМОРЛАРДА ЦИСПЛАТИННИНГ

АҲАМИЯТИНИ БАХОЛАШ

С.С.Зайниддинов

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ва Республика

ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт

маркази Сурхондарё филиали

Мақсад:

бачадон бўйни саратони ташхиси билан масофавий гамма нур терапия

қабул килган беморларда радиомодификатор цисплатиннинг аҳамиятини
ўрганиш.
Материал ва усуллар: тадқиқот объекти сифатида РИОваРИАТМ Сурхондарё
филиали радиология бўлимида стационар шароитда 2024 йил июнь-декабрь
ойлари давомида “Терабальт 80” аппаратида бачадон бўйни саратони ташхиси
билан масофавий гамма нур терапия қабул қилган беморларнинг 23 таси
ретроспектив ўрганилди. Ушбу беморларнинг барчаси клиник-инструментал
текширувлардан ўтган, морфологик жихатдан ўрганилган. Ушбу беморларнинг
18 таси (78%) II босқичда, 5 таси (22%) III босқичда мурожаат қилган. Барча
беморлар РОД-2.0Гр, СОД-46Гр ДГЛТ қабул қилган.
Ионлашган нурлар ва ўсмага қарши дори воситаларини биргаликда қўллаганда,
хар бир компонентнинг ўзаро самараси тўпланиши хисобига ўсма
хужайрасининг радиосезгирлигини оширишга кўмаклашиши туфайли ўсманинг
регрессиясига шароит яратилади. Бугунги кунда кимёвий радиомодификация
препаратларидан платина сақловчилар (цисплатин) кенг қўлланилмоқда.
Цисплатин ДНК билан ковалент боғланиб, унинг синтези ва функциясини
бузади.

Натижалар:

ўрганилган 23 та беморнинг 3 тасида (13%) майда хужайрали

карцинома, 1 тасида (2.3%) эндометроид карцинома, 19 тасида (82.7%) ясси
хужайрали карцинома қайд этилди. 23 та беморнинг 13 таси кичик чаноқ сохаси
МРТ текширувидан ўтган; 9тасида (69%) кичик чаноқ лимфа тугунлари
лимфаденопатияси қайд этилган бўлса 4 тасида (31%) ўзгаришлар аниқланмаган.
Жами 23 та беморнинг ясси хужайрали карцинома қайд этилган 19 тасида нур
терапия билан биргаликда цисплатин тавсия этилган бўлиб, гемодинамикадаги
ўзгаришлар ва бемор ёндош касалликлари хисобига улардан 4 таси (21%)
цисплатин 50 мг дан 1 хафтада 1 махал қабул қилган. Цисплатин қабул қилган
беморларда нур терапия давомида гематотоксик асорати билан боғлиқ шикоятлар
устунлиги сакланиб қолди.


background image

41

Хулоса:

бачадон бўйни саратони билан кимё-нур терапия бирга қўлланганда

анъанавий нур терапия билан солиштирганда махаллий-регионар рецидивлар (3
карра) ва тарқалган метастазлар (5 карра) камайишига, бемор умри узайишига
эришиш мумкин.