Authors

  • Ташпулат Джураев
    Термиз Давлат университети Ижтимоий фанлар факултети Психология кафедраси доценти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.universal-scientific-research.36198

Keywords:

таълим психологик хизмат самарадорликни таъминлаш Психологлар жамияти психотерапевтик хизмат

Abstract

       Бугунги глобаллашув жараёнида дунёнинг барча мамлакатларида ёшлар тарбиясига ва уларнинг ижтимоий тараққиётига жиддийроқ эътибор бериш масаласига бўлган эҳтиёж янада ортиб бормоқда, чунки кичик мактаб ёши ёки ўсмирлик даври ҳар бир боланинг бутун умри давомидаги ўзига хос ижтимоий фундамент вазифасини ўтайди. Ушбу тамойилнинг қанчалик мустаҳкамлиги боланинг индивидуал ва интеллектуал тараққиётини таъминлашга хизмат қилади. Бу жараённинг муваффақиятли тарзда амалга ошишини мактабдаги психологик хизмат амалиётисиз амалга ошириб бўлмайди.


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

206

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРИШДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЗАРУРИЯТИ

Термиз Давлат университети Ижтимоий фанлар факултети Психология

кафедраси доценти

Джураев Ташпулат Сахиевич

Калит сўзлар:

таълим,

психологик хизмат, самарадорликни таъминлаш,

Психологлар жамияти, психотерапевтик хизмат,

Таълим соҳасини бошқаришда психологик хизмат самарадорлигини

таъминлаш муаммолари

Бугунги глобаллашув жараёнида дунёнинг барча мамлакатларида ёшлар
тарбиясига ва уларнинг ижтимоий тараққиётига жиддийроқ эътибор бериш
масаласига бўлган эҳтиёж янада ортиб бормоқда, чунки кичик мактаб ёши ёки
ўсмирлик даври ҳар бир боланинг бутун умри давомидаги ўзига хос ижтимоий
фундамент вазифасини ўтайди. Ушбу тамойилнинг қанчалик мустаҳкамлиги
боланинг индивидуал ва интеллектуал тараққиётини таъминлашга хизмат
қилади. Бу жараённинг муваффақиятли тарзда амалга ошишини мактабдаги
психологик хизмат амалиётисиз амалга ошириб бўлмайди.

Ижтимоий муносабатлар тизимида энг катта ва аҳамиятга эга тармоқ таълим

соҳаси ҳисобланади. Бу мактабгача ва умумий ўрта таълим, олий таълимни
қамраб олади. Мазкур тармоқни бошқариш, унга психологик хизмат кўрсатиш
ўзига хос мураккаб жараёндир. Бу психологлардан алоҳида диққат, эътибор ва
масъулият талаб қилади. Агар аҳолининг 65 фоизга яқинини ёшлар, яъни 30
ёшгача бўлганлар ташкил этишини ҳисобга олсак, 18 ёшгача бўлганлар 22
фоизини ташкил қилади. Буларнинг тахминан 17-18 фоизи таълим соҳасига жалб
қилинган.(боғчадаги болаларни ҳам ҳисоблаганда). Демак, таълим сохаси ўта
масъулиятли тармоқ ҳисобланади. Уларда психологик хизмат кенг йўлга қўйиш
мақсадга мувофиқдир.

Таълим жараёнидаги иш фаолиятларида психологлар қуйидагиларга

эътиборни қаратишлари лозим

:


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

207

1. Психолог ҳал қиладиган масалаларга фақат психологик усуллар билан

ечилиши мумкин бўлган меҳнат шароити, ижтимоий муносабатлар ва ўқувчилар,
педагог ходимларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ муаммолар киради.

2. Психологнинг мақсади умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчилар,

ўқитувчилар учун қулай психологик муҳитни яратишдан иборат. Яъни
ўқувчилар, ўқитувчилар билан маъмурият ўртасидаги зиддиятли ҳолатларда
умумий манфаатлар билан шахсий манфаат ўртасидаги мувозанатни сақлаши
лозим. Психологнинг вазифаси таълим муассасасидаги ўқиш, меҳнат, ижодий
самарали бўлиши учун имкони бўлган ҳамма нарсани қилишдан иборат.

3.Психологнинг асосий мажбурияти жамоага амалий ёрдам кўрсатишдир.

Шу мақсад йўлида у пайдо бўладиган муаммоларни энг яхши кўринишда ҳал
қилишга имкон берадиган маъмурият ва бошқа фан ўқитувчилари билан
ҳамкорлик қилиши лозим.

4.Психологлар ўқувчилар ва ўқитувчиларда тест ўтказишдан аввал уларга

натижалар таълим муассасаси раҳбариятига хабар қилинишини айтишлари шарт.
Янги ходимларни ишга қабул қилишда, ўқувчиларни ўқишга қабул қилишда
касбга лаёқатлилигини, қизиқишларини текширишда мақсадини айтиб
розиликларини олиши керак.

5. Таълим муассасаси янги қабул қилинаётган ходим ва ўқувчини касбий

лаёқатлилиги бўйича йўллаганда психолог ўз фаолиятини сидқидилдан
бажариши лозим.

6. Психолог тестлар ва тадқиқот материалларини бошқа кишилар қўлига

тушиб қолмаслигига масъул бўлиши лозим.

Таълим-тарбия жараёнида ўқувчиларга индивидуал ёндошув

зарурлиги ҳамма томонидан тан олинган, лекин ундан амалда кам
фойдаланилади. Бунга мактабда ўқитувчиларнинг бола ҳақида кўп
гапиришлари далил бўлади. Чунки мактабда ўқувчининг қобилиятлари,
шахснинг асосий хислатлари ҳақида чуқур ва ҳар томонлама маълумот
берадиган мутахассис деярли йўқ.

Таълим-тарбиядаги индивидуал ёндашув,

болани бошқалардан ажратиб алоҳида ўқитишни билдирмайди, балки шахснинг
у ёки бу хислатларининг шаклланишида махсус шароитларни ҳисобга олиш, ҳар


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

208

бир ўқувчининг индивидуал психологик хусусиятларини илмий асосда
тушунишни англатади.

2.Таълим муассасаларида психологик хизмат амалиёти талаблари

Таълимнинг муваффақияти ташкил этилган ўқув фаолиятининг ҳар бир
ўқувчи шахсига, унинг ижтимоий тараққиётига қўшган ҳиссаси билан
белгиланади. Бу масъулиятли вазифани, айниқса, бугунги кунда психологик
хизматсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қолаверса, болаларни мактаб таълимига
тайёрлашда, ўқув топшириқларини такомиллаштиришда, ўқувчиларни у ёки бу
касбга йўналтиришдаги ўзига хос индивидуал психологик хусусиятларини ва
қизиқишларини аниқлашда психолог хизмати муҳимдир.

Уларнинг ўз-ўзини англашларида, ўқув жараёни, ўқувчилар жамоаси,

ўқувчи-ўқитувчи фаолияти билан боғлиқ барча муаммоларни бартараф
этиш йўлларини излашдаги психолог олимларнинг бугунги ютуқлари
ҳақида етарли далиллар мавжуд.

Масалан, И.В.Дубровина, Л.И.Божович Д.И.Фельдштейннинг мактаб
ёшидагиларга қаратилган қатор илмий-тадқиқий кўрсатмалари мавжуд.
Миллий психологияда Эргаш Ғозиевич Ғозиевнинг таълим муассасаларидаги
психологик хизмат вазифаларини қайд этишга бағишланган кўрсатмалари,
Мухаммад Галимович Давлетшиннинг Ўзбекистондаги психологик хизматнинг
вазифаларини талқин қилиши, Ғайрат Баҳромович Шоумаровнинг халқ таълими
тизимида психологик хизматнинг жорий этилиши билан боғлиқ фикрлари
алоҳида аҳамиятга эгадир.

Умумтаълим мактабларида ташкил этилган психологик хизмат

тизими учун мўлжалланган “Психологик хизмат Низоми”га киритилган
барча вазифаларни маълум маънода мактаб ўқувчисининг психологик
ҳимояланишини шакллантиришга қаратилган вазифалар сифатида талқин
қилиш мумкин.

Мактаб амалиётчи психологлари ўқувчи фаолиятидаги ижтимоий-

психологик муҳофазани такомиллаштириш билан боғлиқ вазифалар амалга
оширилади.


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

209

Мактаб амалиётчи психологлари фаолияти муайян талаб асосида ишлаб
чиқилган тегишли йўл-йўриқлар, кўрсатмалар ва илмий-амалий тавсиялар
асосида ташкил этилади.

Юқорида такидланганидек, мактабга психологик хизмат амалиёти турли

давлатларда турлича шаклда ташкил этилганлиги билан характерлидир.

Ҳар бир давлат ўзининг имкониятларидан келиб чиқиб психологик

хизмат амалиёти механизмини йўлга қўяди. Шундай бўлса-да, мазмунан
ушбу жараёнга ёндашув мезони бир хил. У ҳам бўлса ўқувчилар билан
тизимли тарзда олиб бориладиган психопрофилактик, психодиагностик,
психокоррекцион ва психоконсультатив ишлар кўламининг мавжуд-
лигидир.

Умумтаълим мактабларида психологик хизматнинг ташкил этилиши

унинг мазмуни ва асосий вазифалари ҳақида Халқ таълими вазирлиги
томонидан чоп этилган “Психологик хизмат Низоми”да батафсил
кўрсатмалар берилган. Ушбу кўрсатма ва тавсиялар асосида бугунги кунда
мактабда психологик хизмат амалиёти олиб борилмоқда (мазкур “Низом”га
қаралсин).

Ҳар қандай психологик хизмат у ёки бу ўқувчидаги психологик

захираларни ўрганиб, уни таълим ва тарбия самарадорлигини
таъминлашга йўналтира олиши лозим. Шунингдек, психологик хизмат
болалардаги иқтидор куртакларини олдиндан англаб, уни ривожлантириш
йўлларини кўрсатиб бера олиши керак бўлади.

Мактаб психологи ҳар бир ёш даври ва унинг ўзига хос психологик
имкониятлари, қийинчиликлари, муаммолари ва истиқболлари ҳақида ҳам тўғри
фикрлай олиши зарур.

Болаларни психологик ва интеллектуал тайёргарлиги асосида мактабга

қабул қилиш муаммоси

Муайян психологик таҳлилларга асосланиб, айтиш мумкинки, етти ёшга

кирган барча болаларни ёппасига мактабга қабул қилиш анъанага айланиб
бормоқда. Психологлар эса ҳеч қачон бунга йўл қўймаган бўлар эдилар. Сабаби:
ҳар бир бола ҳам ақлий, ҳам жисмоний жиҳатдан ўзига хос индивидуал
имкониятларга эга. Баъзи болалар олти, етти, ҳатто саккиз ёшга тўлсалар-да


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

210

мактаб таълимини бошқа ўз тенгдошлари қатори ўзлаштиришга ҳали тайёр
бўлмайдилар. Биз эса уларни мактаб режасига қараб, баъзан ота-онасининг
ҳоҳишига қараб мактабга қабул қилаверамиз, таълимий машғулотларда эса
болани мажбурлаб ўқитамиз. Натижада, бола психик жиҳатдан турли
касалликларга

йўлиқиб,

кейинги

ўқув

фаолияти

босқичларида

муваффақиятсизликларга учраши мумкин. Бу эса боланинг ақлий ва
интеллектуал жиҳатдан табиий ривожланиш илдизига атайлаб болта уриш
демакдир. Бундай ҳолатларга зудлик билан барҳам бериш, яъни ҳар бир мактаб
таълимига илк бор қадам қўйган болани махсус ва мукаммал ишлаб чиқилган
психологик тестлардан ўтказиш ва унинг натижалари асосидагина болани
мактабга қабул қилиш ҳақида жиддийроқ ва ўта масъулият билан ўйлашга тўғри
келади. Бундай тестлар ёрдамида ривожланган мамлакатлар –Америка Қўшма
Штатлари, Япония, Германияда баъзи болалар 9 ёки 10 ёшдан, баъзилари эса
ҳатто 4 ёки 5 ёшдан ҳам мактабга қабул қилинади ва тегишли шароитлар
яратилгач, таълим жараёнида бундай болаларнинг барча шахсий ва руҳий
имкониятларидан тўлиқ ва унумли фойдаланиш учун замин ҳозирланади.

Психологнинг психопрофилактик ишлари

Психологик хизмат жараёнида диагностик-ривожлантирувчи йўналишлар
ўзаро уйғунликда олиб борилади. Таниқли психолог олим Д.Б.Эльконин таъбири
билан айтганда, болаларни танлаш учун, аниқланган четлашишларни тузатиш
мақсадида психик тараққиётни назорат қилишга йўналтирилган махсус ташхис
зарур бўлади. Амалиётчи психолог фақатгина ташхис қўйиш билан
чекланмасдан кейинги ривожланиш дастурини ишлаб чиқади, ўзи берган
тавсияларнинг бажарилишини назорат қилади, коррекцион ва ривожлантирувчи
ишлар кўламини белгилайди.

Психопрофилактикада уч босқич алоҳида ажратиб кўрсатилади:

Биринчи босқич

дастлабки профилактика, деб аталади. Бу босқичда психолог

соғ болалар билан ишлайди ёки мактабдаги барча ўқувчиларни қамраб олади.

Иккинчи босқич

профилактика муаммолари мавжуд болаларга қаратилади.

Унинг мақсади ўқишдаги ва хулқ- атвордаги қийинчиликларни иложи борича
эрта аниқлаб, уларни йўқотишдан иборатдир. Иккинчи босқичда ота-оналар ва
ўқитувчиларга тегишли психологик маслаҳатлар берилади.


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

211

Учинчи босқич

. Психолог ўқишдаги ва хулқ-атвордаги яққол кўриниб

турадиган муаммолари бор болаларга ўз диққатини қаратади. Профилактиканинг
дастлабки мақсади жиддий психологик қийинчиликларни, муаммоларни
йўқотиш ва тузатишдан иборат. Психолог олдига келган бола билан алоҳида
ишлайди. Мактаб психологининг асосий кучи учинчи босқичга, яъни «тарбияси
қийин» болаларга қаратилади.

Психодиагностик ишлар қуйидаги

вазифаларни бажаришга қаратилади

Диагностика учун маълумотларни олиш

. Бунда бола психик ҳолати ва

шахси хусусиятлари баъзи белгиларининг кўринишларини ўрганиш мақсадида
тадқиқот олиб борилади. Тадқиқотда олинган маълумотлар ёрдамчи характерга
эга бўлиб ундан бола хулқ-атворининг ҳақиқий кузатилган хусусиятлари, унинг
психик функциялари, тараққиёт даражаси билан таққослашда фойдаланилади.
Масалан, дарсда ўқувчи диққатининг барқарор эмаслиги, диққатини бир жойга
тўплашга қийналиши, ақлий иш қобилиятининг пастлиги, тез чалғиши ва
бошқалар билан ажралиб туради. Лекин хулқ-атворнинг кўрсатилган белгилари
бола хулқ-атвори эҳтиёжлари ва мотивлари иерархиясининг (босқичма-босқич)
ўзгариши натижаси бўлиши мумкин. Иккала ҳолатда ҳам у ёки бу ўқувчи
ўзлаштириши

ва

интизомнинг

пасайиши

ташқаридан

сезилса-да,

психодиагностик тадқиқот-ларда ўрганилаётган ўзгаришлар манбаалари,
ривожланиши ва келгусида қандай бўлиши, психологик ҳолат белгилари ҳам
ўрганилади.
Психодиагностик тадқиқотлар бола психик функциялари ривожланиш
даражасининг, ақлий тараққиёт даражаси билан ўзаро боғлиқлигини ўрганиш
учун ҳам ўтказилади. Бу тадқиқотлар болада қизиқишлар, амалий малакалар ва
касб танлаш пайти келганда жуда муҳимдир.
Психик тараққиёт ўзгаришини ўрганиш учун зарур маълумотларни тўплаш.
Агар «кўндаланг кесим» методлари орқали психодиагностик тадқиқот босқичида
бола психик тараққиёти даражасини, яъни психик функциялар ривожланишга
дахлдор долзарб ҳудуд аниқланадиган бўлса, «узунасига кесим» (лонгитюд)
психодиагностик тадқиқотларда бола психик ҳаёти тараққиёти хусусиятлари
ривожланишида, яъни таълим ва тарбия жараёнида ўрганилади.

Психологнинг ривожлантирувчи ва коррекцион ишлари


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

212

Психологик хизматнинг ушбу йўналиши психологдан инсон шахси ва
индивидуаллигини таркиб топтириш жарёнида фаол иштирок этишни тақозо
қилади. Психолог болалар, ўқувчилар, талабаларнинг ёш хусусиятларини ҳамда
улардаги жадал ривожланишни ҳисобга олувчи, улар психикасининг барча
жабҳаларини қамраб олувчи динамик тараққиётга кафолат берувчи дастур ишлаб
чиқаришга бутун фаолиятини йўналтиради, ижтимоий ўсиш талабига жавоб
берувчи, умуминсоний, этнопсихологик хусусиятлар муҳитида камолотга
интилувчи шахсни таркиб топтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, у ўқувчиларнинг психик тараққиётидаги, хулқ- атвор
муомаласидаги нуқсонлар ҳамда камчиликларни аста-секин тузатиш, коррекция
қилиш дастурини ишлаб чиқади ва уни амалиётга татбиқ этади. Бунинг учун улар
билан махсус машғулотлар ўтказади, ижодий қобилиятларни ўстириш мақсадида
тренинглар олиб боради. Бунда коррекцион ишга жалб қилинувчилар гуруҳининг
қадриятга йўналганлиги, этнопсихологик ва этномаданий хусусиятлари ҳисобга
олиниши лозим.

Психологнинг маслаҳат бериш фаолияти

Психолог маслаҳати жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилади

:

1.Ўқувчи таълим-тарбияси билан шуғулланувчи барча шахсларга, жумладан,
маъмурият, ўқитувчилар, мураббийлар, ота-оналар, ижтимоий ва жамоатчилик
ташкилотлари, ходимларига тегишли психологик билимлар доирасида
маслаҳатлар бериш.

2.Таълим, тараққиёт, тарбия, касб танлаш ва турмуш қуриш, ўзаро муносабат,
муомала ва мулоқот сирлари, тенгдошлар ва вояга етмаганлар муносабати,
қобилият, иқтидор муаммолари юзасидан индивидуал, гуруҳий, жамоавий тарзда
маслаҳатлар уюштириш.
3.Маъмуриятга болаларнинг психик ўсиши хусусиятларига оид маълумотлар
бериши, ўғил ва қизларни асраб олиш, оналик ва оталикдан маҳрум қилиш,
ташкилотларни ғамхўрлик ва васийлик тўғрисидаги қабул қилган қарорларига
муносабат билдириш.
4.Ота-оналарга боланинг психик ривожланиши хусусиятлари, шахс сифатида
шаклланиши, ўзаро муносабат мақомлари, бунда фарзандларнинг ёши, жинси,


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

213

индивидуал-типологик хусусиятлари муаммоси бўйича илмий-амалий
маслаҳатлар бериш.
5.Ота-оналар билан ўқувчини мактабга қабул қилиш ва касб танлаш масалалари
бўйича индивидуал ва гуруҳий суҳбатлар уюштириш ва уларга тегишли
маслаҳатлар бериш.

Демак, мактаб амалиёти психологлари ўқувчилар билан бевосита
алоқада уларда вужудга келган муаммоларни ҳал қиладилар. Бу

“тўғридан

тўғри маслаҳат бериш

” деб аталади.

Баъзан ўқувчиларга ва ота-оналарга

ўқитувчиларнинг у ёки бу муаммолари бўйича маслаҳат беради, бу бавосита
маслаҳат беришдир, бунда қоидаларга амал қилишга тўғри келади. Маслаҳат
бериш марказида ҳар доим психолог ва маслаҳат берилаётган шахснинг ўзаро
таъсир жараёни, улар орасида ишончли ўзаро муносабатни ўрнатиш ётади. Бунда
психолог – маслаҳат берувчи, ўкитувчи, ота-она – маслаҳат берилувчи, ўқувчи
мижоз ролида бўлади.
Психолог аниқ йўналтирилган маслаҳат жараёнида бошқа соҳанинг
мутахассислари билан биргаликда психик ривожланишдаги нуқсонлар хилма-
хиллигини ҳисобга олган ҳолда дифференциал диагностикани амалга оширади.
Нуқсонларнинг тиббий ва дефектологик табиатини аниқлайди. Ассоциал хулқ-
атвор сабабларини ва шаклларини белгилайди. Гиёҳвандлик ва таксикоманлик,
алкоголизм, ўғрилик, дайдиликнинг ижтимоий психологик илдизларини
текширади, омилларни таҳлил қилади.

Дарҳақиқат, бугунги кунда умумтаълим мактабларида олиб борилаётган

психологик хизмат амалиёти ўз мазмуни ва илмий аҳамияти жиҳатдан тобора

ривожланиб бормоқда. Бу ҳар бир умумтаълим мактабида фаолият юритувчи

амалиётчи психологлар зиммасига янада юксакроқ масъулиятларни юклайди.