Authors

  • Ташпулат Джураев
    Термиз Давлат университети Ижтимоий фанлар факултети Психология кафедраси доценти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.universal-scientific-research.36207

Keywords:

олий таълим психологик хизмат ўқитувчи талаба ҳамкорлиги ўқитувчи ва раҳбармуносабатлари

Abstract

        Ҳозирги даврда психологик хизматни ташкил қилишнинг турли шакл ва воситалари ижтимоий турмушга татбиқ қилинмоқда: мактаб психологик фаолияти, руҳий касалликлар шифохоналари ва неврологик марказлар ходимлари хизмати, оила психотерапияси, ижтимоий психологик вазифалари, психологик экспертиза, оммавий даволаниш масканларида психологик ёрдам, суд жараёнидаги психологик ҳолатни кузатиш, меҳнат тузатиш колониялари ва ёрдамчи мактабларда психологик хизматни амалга ошириш ва бошқалар.     


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

214

ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУААССАСАЛАРИДА ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ВА УНИ БОШҚАРИШ

Термиз Давлат университети Ижтимоий фанлар факултети Психология кафедраси

доценти

Джураев Ташпулат Сахиевич

Калит сўзлар

: олий таълим, психологик хизмат, ўқитувчи талаба ҳамкорлиги,

ўқитувчи ва раҳбармуносабатлари

Олий таълим тизимида психологик хизмат амалиёти

Ҳозирги даврда психологик хизматни ташкил қилишнинг турли шакл ва

воситалари ижтимоий турмушга татбиқ қилинмоқда: мактаб психологик
фаолияти, руҳий касалликлар шифохоналари ва неврологик марказлар
ходимлари хизмати, оила психотерапияси, ижтимоий психологик вазифалари,
психологик экспертиза, оммавий даволаниш масканларида психологик ёрдам,
суд жараёнидаги психологик ҳолатни кузатиш, меҳнат тузатиш колониялари ва
ёрдамчи мактабларда психологик хизматни амалга ошириш ва бошқалар.

Ана шулар қаторида Олий таълим муаассасаларида психологик хизматни

жорий этиш ва уни бошқариш алоҳида аҳамият касб этади. Олий таълим
муаассасаларида психологик хизматни уюштириш бўйича Қозон, Санкт
Петербург, Болтиқ бўйи мамлакатлари университетларида айрим тажрибалар
тўпланган

.

Республикамизда эса таниқли психолог олим Эргаш Ғозиевич Ғозиев

томонидан олий таълим муассасаларида психологик хизмат амалиёти билан
боғлиқ кўпгина илмий ва илмий-амалий тавсиялар ишлаб. Ушбу ишланмалардан
айримларини қайд этиб ўтамиз:

Олий таълим муассасаларида психологик хизматни жорий этиш ва уни
бошқариш:

раҳбар кадрларнинг касбга яроғлилигини илмий асосда текшириш ва аниқ тавсия
бериш;


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

215

буйруқ, ҳужжат ва иш юритиш фаолиятини таҳлилдан ўтказиш, мақсадга
мувофиқлиги ёки номутаносиблигини далиллаб муайян қарорга келиш;

ўқитувчилар ва ходимларни ишга олиш ва ишдан бўшатиш бўйича илмий-амалий
психологик тавсияномалар ишлаб чиқиш;

ёш ходимларнинг адаптация (синов) муддатини ўрганиш ва амалий кўрсатмалар
бериш;

университет жамоасидаги шахслараро муносабат ва психологик муҳитни тадқиқ
этиш ҳамда олинган натижаларни умумлаштириш;

сайлов, танловолди компаниялари бўйича прогноз қилиш, илмий фараз яратиш,
олдиндан башорат қилиб, психологик ҳолатдан маъмуриятни огоҳ этиш;

олий мактабда фаолият кўрсатаётган барча ходимларни (техникдан тортиб, то
профессор тизимигача) аттестациядан ўтказишда фаол иштирок қилиш;

абитуриентларни қабул қилиш мавсумида бевосита иштирок қилиш, синов
материалларини психологик нуқтаи назардан таҳлил этиш, талабга жавоб бера
олишлиги ёки бера олмаслигини олдинроқ қабул ҳайъати аъзолорига, предмет
комиссияси раисига етказиш;

таянч докторантура ва мустақил илмий тадқиқотчилик тизимида фаолият
юритаётган илмий ходимларнинг интеллектуал имконияти, савия, тайёргарлик
даржасини аниқлашда иштирок қилиб, оқилона қарорга келишда раҳбарларга
ёрдам бериш;

профессор ўқитувчилар ва талабарни чет эл сафарига танловида қатнашиш ва
уларнинг етуклик даражасини илмий асосда далиллаб кўрсатиш;

ёш мутухассислар билан алоқа ўрнатиш ва уларни бевосита назорат остига
олишга кўмаклашиш;

ижтимоий талаб ва буюртмалар юзасидан социал психологнинг ахборот тўплаши
ва уларни қайта ишлаш;

олий мактаб тўғрисидаги таассурот ва миш-мишларга оид материаллар тўплаш
ва уларни тартибга келтириб, бу ҳолатдан маъмуриятни огоҳ қилиш;

чет эллик ходимлар ва талабалар билан ишлаш фаолияти билан танишиш,
узлуксиз амалий тавсиялар бериб бориш,


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

216

олий мактаб илмий салоҳиятини ўрганиш ва улардан мақсадга мувофиқ, тўғри
фойдаланиш бўйича ректоратга тавсиянома бериш,

таълим-тарбия самарадорлигини ошириш муаммолари билан шуғулланиш;

кадрлар малакасини ошириш муаммосини ҳал қилишда иштирок этиш ва аниқ
кўрсатмалар ишлаб чиқиш;

илм-фан ривожини таъминлаш фаолияти ва жараёнида маслаҳатчи сифатида
қатнашиш;

ўқув қўлланмалари юзасидан китобхонлар қарашларини ўрганиш ва уларнинг
билим сифатини ошириш ишига ўз ҳиссасини қўшиш;

китобхонлик, мустақил фаолият, кутубхона ўртасидаги узвий боғлиқликни
текшириш;

олий мактаб ходимлари, ўқитувчилари ва талабалари билан халқ мулкини асраш
ва ундан фойдаланишни ўрганишда ҳамкорликда бўлиш;

ётоқхоналарда ёшлар билан ишлашнинг социалпсихологик хусусиятларини
ўрганиш ва уларни талаб, эҳтиёж, қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда муаян
тадбирчоралар ишлаб чиқиш;

олий мактаб аъзоларида экологик билим даражасини текшириш ва бойитиш;

мустақилликни мустаҳкамлаш ва Ватан мудофаасига тайёргарлик даражсини
аниқлаш, юксак ҳис-туйғуларни шакллантиришга зарур шарт-шароитлар
яратишда фаол иштирок қилиш.

Ўқитувчи ва талабанинг ҳамкорлиги — таълим самарадорлигининг

муҳим омили

Олий таълим муассасаларида ҳамкорликдаги фаолиятнинг шаклланиши,

унинг ижтимоий-психологик жиҳатини ташкил қилиш, ҳар қандай фаолиятни,
шу жумладан, ўқув фаолиятини ташкил қилувчи таркибий қисмларини ўрганиш
сўнгги ўн йилларда амалга оширила бошланди.
Б.Ф.Ломов шахс фаолиятини таҳлил этишнинг умумий психологияда қабул
қилинган тузилмасини кўриб чиқиб, бу фаолиятни бажарувчи шахснииг бошқа
шахслар билан ҳамкорлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлаб ўтади. Якка
шахс фаолиятининг психологик таҳлили фаолият субъектииинг бошқа одамлар
билан алоқасини мавҳумлаштиради. «Лекин бу мавҳумлаштириш» ниҳоятда


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

217

муҳимлигидан қатъи назар, ўрганилаётган ҳодисаларни бир томонлама ёритиш
имконини беради.
Ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликдаги фаолиятига доир тадқиқотларда,
асосий эътибор ўзаро муносабатнинг ривожланишини ўрганишга қаратилади,
ўқитишни гуруҳли ташкил қилиш жараёни баён қилинади.

А.В.Петровский жамоадаги шахслараро муносабатлар фаолиятдан келиб

чиқишини ўрганиб, таълим жараёнида ўқитувчининг ўқувчилар билан
ҳамкорлигини ташкил қилиш фақат уларни мулоқотга эҳтиёжини қондириш
воситаси эмас, балки ўқув материалини ўзлаштиришнинг ҳам воситаси
эканлигини таъкидлаган эди.
Юқоридаги фикрларга қарамай ўзлаштиришнинг турли босқичларида
ўқитувчи билан ўқувчиларнинг турлича ҳамкорлиги қандай уюштирилиши
масаласи ҳал бўлган эмас. Бинобарин, ўқитувчида ўқув фаолиятини ҳамкорлик
асосида ташкил қилиш кўникмалари йўқлиги қатор муаммоларни келтириб
чиқармоқда.
Ўзаро ҳамкорликнинг муҳим омили ва талабаларнинг ўзаро муносабати
хусусиятини белгиловчи асос ўқитувчи билан талаба ҳамкорлигининг
шаклларидир. Ҳамкорликдаги ўқув фаолияти ўқитувчи ва талаба
муносабатларининг ва биргаликдаги ҳаттиҳаракатларининг алоҳида туридирки,
у ўзлаштириш объектини, билиш фаолиятининг барча қисмларини қайта
кўришни таъминлайди.
Ҳамкорликдаги ўқув фаолиятининг мақсади ўзлаштириладиган фаолият
ва биргаликдаги ҳаракатлар, муносабат ва мулоқотнинг бошқариш механизмини
яратишдир. Ҳамкорликдаги фаолиятнинг маҳсули талабалар мустақил ҳолда
илгари сурган янги ғоялар ва ўзлаштирилаётган фаолиятнинг моҳиятига боғлиқ
мақсадлар ва шерикликда шахс позициясини бошқариш истакларининг юзага
келишидир.

Ҳамкорликдаги фаолият усули деганда, ўқитувчи билан талабанинг

биргаликдаги хаттиҳаракатларининг тизимини тушуниш керак. Бундай
хатти ҳаракатлар ўқитувчининг талабага кўрсатадиган ёрдамидан
бошланади; талабаларнинг фаоллиги аста-секин ўсиб бориб, бутунлай
уларнинг ўзи бошқарадиган амалий ва ақлий ҳаракатига айланади:


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

218

ўқитувчи билан талаба ўртасидаги муносабат эса шериклик хусусиятига
эга бўлади.

Психология фанида ҳамкорликнинг саккизта шакли мавжуд, улар

қуйидагилардан иборатдир

:

1) фаолиятга кириш;
2) мустақил ҳаракатлар (ўқитувчи билан талаба ҳамкорликда бажарадилар);
3) ўқитувчи ҳаракатни бошлаб беради ва унга талабани жалб этади;
4) тақлид ҳаракатлари (ўқитувчидан ибрат олган талаба ана шу намуна асосида
ҳаракат қилади);
5) мадад ҳаракатлари (ўқитувчи талабага оралиқ мақсадни ва унга эришиш
усулларини танлашда ёрдам беради ҳамда охирги натижани назорат қилади); 6)
ўзини ўзи бошқариш ҳаракатлари (ўқитувчи умумий мақсадни кўрсатишда ва
охирги натижани баҳолашда иштирок этади);
7) ўзини ўзи ўзгартирувчи ҳаракатлар;
8) ўзини уюштирувчи ҳаракатлар.
Ҳамкорликдаги фаолият усуллари биргаликдаги хатти-ҳаракатлар шаклида
намоён бўлиб, унга мулоқот даврлари каби мазкур фаолиятнинг оддий
бирликлари деб қараш мумкин. Биргаликдаги ҳаракат даври қўйиладиган ушбу
алмашувни ўз ичига олади: ўқитувчи ҳаракат бошлайди, талаба уни давом
эттиради ёки тугаллайди.

Олий

таълим

муаассасаларида

ҳамкорликдаги

фаолиятнинг

хусусиятларини ўрганиш ва тажрибаларда синаб кўришнинг асосий
мақсади

талабаларнинг

билимларни

ўзлаштиришдаги

қийинчиликларининг сабабларини ва манбаларини тадқиқ этиш ҳамда
таълим жараёнида ёки ҳамкорликдаги фаолият билимларни ўзлаштириш
самарадорлигини оширишнинг асосий омилларини аниқлашдан иборатдир.

Ушбу мулоҳазалар Э.Ғозиев асарларида ўз ифодасини топган. В.Я.Ляудис
ва бошқа тадқиқотчиларнинг илмий ишларида ўқитувчи билан талабанинг
ҳамкорликдаги маҳсулдор фаолияти ўрганилган.
Юқорида таъкидлаб ўтилган тадқиқотларда ҳамкорлик фаолияти учта ўзаро
боғлиқ фазадан иборат эканлиги кўрсатилган, жумладан, биринчи фаза —


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

219

«фаолиятни эгаллаш» деб номланган бўлиб, у ўз ичига қуйидаги ҳамкорлик
шаклларини қамраб олгандир:
1) ўқитувчи билан талабалар ўртасидаги биргаликда амалга ошадиган
ҳаракатларни туркумларга ажратувчи тизим;
2) талабаларнинг ўқитувчи фаолиятига тақлид қилишга асосланган
ҳаракатлари йиғиндиси;
3) талабалар томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳаракатлар мажмуаси;
ҳамкорлик фаолиятининг иккинчи фазаси — талабаларнинг ўқитувчи
фаолиятига мувофиқлаштирилган ҳамкорлик ҳаракатлари мажмуаси;
4) талабанинг ўз-ўзини бошқарувчи ҳаракатлари тизими;
5) талабаларнинг ўз-ўзини қўзғатувчи хатти-ҳаракатлари (ҳаракатга
ундовчи омиллар) ва бошқалар.

Ҳамкорлик фаолиятининг учинчи фазаси

— ҳамкорлик фаолиятидан

янги бир тараққиёт босқичига кўтарилиш, такомиллашишда, шунингдек,
ўқитувчи билан талаба ҳамкорлиги шериклик даражасига ўсиб ўтишида ўз
ифодасини топади.

Э.Ғозиев томонидан берилган талқинларда жуда кам тадқиқ этилган

фаза — бу учинчи фаза ҳисобланади

. Лекин айрим тадқиқотларда шерикликни

амалга ошириш тўғрисида мулоҳаза юритилган бўлса-да, бироқ унинг туб
моҳияти ўзига хос хусусиятлари, босқичлари, манбалари, психологик
механизмлари тўғрисида тугал фикрлар билдирилмаган. Ана шундан келиб
чиққан ҳолда, қуйида гипотетик хусусиятга эга бўлган муаммоли ҳолатларни
ўртага ташлаш мақсадга мувофиқдир. Ҳамкорлик фаолиятини амалга ошириш
ва уни қайта қуриш жараёни бир қатор қонуният тарзидаги ва ўзига хос
психологик хусусиятлар тариқасидаги ҳолатлар, механизмлар, алоқалар шаклида
намоён бўлиши мумкин.

Жумладан, ўқитувчининг ҳамкорлик фаолиятини

юксак даражада бошқариш пайтида талабаларда фан асосларини эгаллаш,
амалий кўникмаларни ўзлаштириш бирмунча енгил кўчади

.

Шунингдек, ўқув фаолиятининг операционал предметли жабҳасини
уюштириш, идора қилиш, уни қайта қуриш қуйидаги тартибда намоён
бўлиши мумкин:

а) шахслилик ҳapaкатлари;


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

220

б) фаолиятга йўналтирилган қидирув ҳаракатлари;
в) билишга оид ориентир ҳаракатлар, ҳаракатнинг назорат коррекцион тизими
кабилар муайян давргача талабаларни ҳамкорлик фаолиятининг маъновий,
ташкилий жараёнига тааллуқли ҳамкорликнинг таркибий қисмларини бошқариш
функциясини бажариб туради. Бу борада ҳаракатнинг ижтимоий-ташкилий,
мотивацион-маъновий, предметли ташкилий қисмлари фаол иштирок қилади
ҳамда ҳамкорлик фаолиятининг маҳсулдор бўлишига таъсир ўтказади.
Иккинчидан, ўқитувчининг талабаларга тавсия қилинган, мўлжалланган, гоҳо
синаб кўрилган ҳамкорлик ўқув фаолияти шаклларидан аста-секин ўқитувчининг
бевосита раҳбарлигида ўз-ўзини бошқаришга, яъни рефлексив фаолият
даражасига ўсиб ўтиш жараёни юзага келади.
Ҳамкорликдаги

фаолият

натижасида

унинг

иштирокчилари,

субъектлари шахсий позициясини илгари суришда, ҳамкорлик қатнашчиси
тариқасида ўз ўрнини топиш учун интилишда динамик ҳолат кўзга ташланиши
мумкин. Қатнашувчилар

ҳамкорлик

фаолиятини шунчаки

диалогик

иштирокчиси ролидан унинг тенг ҳуқуқли, реал позицияга эга бўлган муомала,
муносабат, фаолият субъектига айланади.
Ҳамкорлик фаолиятида талаба билан ўқитувчининг ўзаро таъсирини
(интерактивлик) баҳолашнинг дивергентлик негизидан конвертгентлик
позициясига ўтиши кузатилади. Ҳамкорлик фаолиятини такомил босқичига ўтиш
жараёнида ўзаро ўтказиш харакатини баҳолашдан ўз-ўзини баҳолаш даражасига
кўтарилиши содир бўлади. Ушбу жараён ҳамкорлик динамикасидан далолат
берадиган энг муҳим омиллардан бири вазифасини ўтайди.
Тажрибада олинган натижаларни психологик сифат жиҳатдан таҳлил
қилиш ҳамкорлик фаолиятини бошқариш (ўқитувчи, ўқитувчи билан талабалар,
талабаларнинг ўзаро бошқаруви) босқичлари ва уларнинг хусусиятлари,
иштирокчиларни идора қилиш имкониятлари, уларни бошқариш улуши
турличадир.

Айни пайтда, олий таълим муаассасаларидаги психологик хизмат

жараёнида Люшер, Спилбергер-Ханин шкалалари, Фидлер методикаси,
В.Я.Ляудис ва бошқаларнинг диагностик методикалари ёрдамида олинган
натижалар гуруҳларни тузиш, улар ўртасида ҳамкорлик жорий қилишда


background image

ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7

221

талабаларда безовталаниш, ўз-ўзини бошқариш, гуруҳдаги психологик
муҳит ва шахслараро муносабат хусусиятлари, хоссалари, негизлари
механизмлари, ҳамкорлик субъектларига таъсир ўтказувчи объектив ва
субъектив омилларни очиб беришга хизмат қилади.

Олий таълим муаассасалари самарадорлигини оширишда, ҳамкорлик

фаолиятини йўлга қўйишда талабаларнинг ақлий имкониятлари,
захиралари, умумий савияси, билимларни ўзлаштириш даражаси, ўқишга
муносабати, ўз-ўзини бошқариш даражасини тадқиқ қилиш муҳим
аҳамиятга эга.

Талабаларда учрайдиган ижтимоий-психологик, билишга оид

касбий қийинчиликларнинг олдини олиш учун таъкидлаб ўтилган мезонларни
аниқлаш кўзлаган мақсадни амалга ошириш сари етаклайди. Чунки ўқитувчи
билан талабаларнинг ҳамкорлик фаолияти кўлами қанча кенг бўлса, билимларни
ўзлаштириш даражаси шунчалик юқори, ўз-ўзини бошқариш эса пухта
эгалланган бўлади. Ўзаро таъсир ўтказиш доираси қанчалик кенг бўлса,
муаммоларни ҳал қилиш жараёни шунчалик тез амалга оширилади.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бугунги олий таълим муаассасалари

да

психологик хизмат амалиёти талаба ва ўқитувчи, ўқитувчи ва ўқитувчи,
ўқитувчи ва раҳбарият ўртасидаги ижобий психологик иқлимни яратишга,
шунингдек, олий таълимда фаолият юритувчи ҳар бир шахснинг фаолият
самарадорлигини таъминлашга таъсир қилувчи ўзига хос ижтимоий
психологик омилларни тадқиқ қилиб мунтазам равишда тегишли
психологик тавсияларни тақдим этиб боришга хизмат қилади.