ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
230
САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ
МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
ЙЎЛЛАРИ
Собитова Раъно Солиджоновна
Термиз давлат университети Иқтисодиёт ва туризм факультети Иқтисодиёт
кафедраси ўқитувчиси
Ўзбекистон иқтисодиётининг импортга қарамлиги 1991-2022 йиллар
давомида ошиб борди. Бунинг натижасида мамлакат тўлов баланси салбий
қолдиғи (импорт ҳажми экспорт ҳажмидан ошиб кетади) ва миллий товарларнинг
ташқи ва ички бозорлардаги рақобатбардошлиги муаммоларига дуч келинди.
Миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, протекционизм ва чет эл
маҳсулоти ўрнини босиш чораларини киритиш зарурлиги республиканинг ЖСТ
га қўшилиши масаласи турган бир пайтда юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий
комплекс ривожлантириш концепциясида “Савдо сиёсати ва экспортни
янада эркинлаштириш, нотариф савдо тўсиқларини қайта кўриб чиқиш ва
уларни ЖСТнинг битимлари ва нормаларига мувофиқлаштириш, ташқи
савдо операцияларини амалга оширишда харажатлар ва чиқимларни
қисқартириш, чегарадаги савдони кенгайтириш, шунингдек, экспортни
қўллаб-қувватлаш инфратузилмаси ва институтларини ривожлантириш учун
шарт-шароитларни шакллантириш назарда тутилган”
1
лиги бежизга эмас.
Иқтисодиёт тармоқларида устувор йўналишларни танлашда эътибор
ресурсларни тежаш, маҳаллий маҳсулотлар рақобатбардошлигининг
ошиши, бандликнинг барқарорлиги, трансакция чиқимларининг пасайиши,
инсон капиталининг ўсиши учун энг кўп самара берадиган йўналишлар ва
технологияларга
қаратилиши
керак.
Бу
рангли
металларнинг
маҳаллий ишлаб чиқарувчилари билан кооперацияга йўналтирилган
ирригация ва маиший техника учун энергияни тежайдиган электр
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-
иқтисодий комплекс ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ID-10120-сонли Қарори.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
231
двигателларининг янги авлодини, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотлари
сифатини масофадан туриб баҳолаш учун янги лазер технологияларини
ишлаб чиқариш бўйича технологик кластерлар бўлиши мумкин. Бу унинг
экспорт
имкониятларини
анчагина
кенгайтириш,
ресурслардан
фойдаланишни назорат қилишнинг замонавий тизимларини жорий этиш
учун меҳнат кўп талаб қилинадиган асбобсозлик ва шу кабилар бўлиши
мумкин.
Республика иқтисодиёти ҳозирги вақтда импорт ускуналар ва маҳсулотлар
етказиб берилишига кучли муҳтождир. Саноатнинг кўплаб стратегик
тармоқларида импорт истеъмолининг улуши 30-35% дан ортиқроққа
баҳоланмоқда ва миллий хавфсизлик учун ҳам, бутун республика
иқтисодиётининг рақобатбардошлигини таъминлаш учун ҳам потенциал хавф
туғдиради.
Ўзбекистон Савдо-Саноат палатасининг баҳолашларига кўра, қуйидагилар
импорт ўрнини босувчи тармоқлар ҳисобланади:
− станоксозлик (турли баҳолашларга кўра, жами машина ва асбоб
ускуналар импортидаги улуши 22% дан ортиқни ташкил этади);
− оғир машинасозлик (46,3%);
− енгил саноат (18,6%);
− электрон саноат (1,7%);
− фармацевтика, тиббий саноат (7,3%);
− озиқ-овқат саноати учун машинасозлик (4,1%)
2
.
Бундан
ташқари,
мамлакат
доирасида
ишлаб
чиқариладиган
маҳсулотларда ҳам импорт сиғимкорлиги юқори, чунки у импорт ускуналарда ва
чет эл бутловчи буюмлар ва материалларидан фойдаланиб, ишлаб чиқарилади.
Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон етакчи жаҳон импортёрлари қаторига
кирмайди. Ўзбекистонда такрор ишлаб чиқариш жараёнлари ва ички товарлар
бозорининг импортга боғлиқлиги мезонини акс эттирадиган импортнинг ЯИМ га
нисбати 13,2% ни ташкил этади
3
. Бу жаҳон етакчи импортёрлари биринчи
2
Республикасининг ижтимоий –иқтисодий ҳолати. Ташқи иқтисодий фаолият. 2020. –
Б.249
3
маълумотлари асосида ҳисобланди.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
232
ўнталиги мамлакатлари (АҚШ ва Япониядан ташқари) ҳамда Хитой, Ҳиндистон
ва бошқа мамлакатларга нисбатан камдир
4
.
2010-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси импортининг таркибида
икки гуруҳ товарлар – истеъмол (39,1%) ва оралиқ (23,3%) товарлар етакчилик
қилди. Бунда охирги йилларда истеъмол товарлари улушининг қисқариши ва
инвестиция товарлари улушининг ўсиши кузатилмоқда
5
.
Истеъмол товарлари гуруҳи ҳисобига чакана савдо ресурсларининг 40%
дан ортиқроғи шаклланади. Оралиқ товарлар гуруҳи иқтисодиёт турли
соҳаларидаги жорий ишлаб чиқариш жараёнларини таъминлайди. Инвестицион
товарлар гуруҳи ишлаб чиқаришга мўлжалланган машина ва ускуналарни
мужассамлаштиради. Республика ишлаб чиқаришини техник қайта жиҳозлашда
импортнинг аҳамиятини етарли баҳоламаслик мумкин эмас.
Ҳозирги вақтда саноатда қўлланилаётган машиналар ва ускуналарнинг
ўртача ёши 10 йилдан ортиқроқни ташкил этади
6
. Озиқ-овқат саноати асосий
фондларининг эскириши – 55% дан кўпроқни, машинасозлик ва металлга ишлов
бериш саноатида 48,8% ни, қурилиш материаллари саноатида – 47,4% ни ташкил
қилади. Асосий техник ускуналар 70-75% га эскирган бўлиб, уларни алмаштириш
катта миқдордаги инвестицион маблағларни талаб қилади (1-жадвал).
1-жадвал
Саноат тармоқлари бўйича асосий фондларнинг эскириш даражаси
(йил охирига асосий фондлар умумий қийматига нисбатан % ҳисобида)
7
4
Оболенский В.П.
Возможности и ограничения политики импортозамещения в промышленности // Российский
внешнеэкономический вестник. 2015. № 2. С. 66−3.
5
www.stat.uz
6
Жахонгиров И.Ж. Саноат тармоғини инновацион-инвестицион ривожлантириш асосида барқарор иқтисодий
ўсишни таъминлаш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация. – Т.: 2019. –Б. 79
7
Ўзбекистон саноати (2014-2017). – Т.: 2018. –Б.65. 2014-2017 йил маълумотлари янги классификация бўйича
ҳисобланган.; Ўзбекистон саноати (2016-2019).-Т.: 2020. –Б.66.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
233
Саноат
тармоқлари
200
3
200
5
200
7
200
9
201
4
201
6
201
8
201
9
202
0
202
1
202
2
Саноат бўйича
жами
46,8 49,8 48,0 44,2 43,0 39,7 39,9 40,8 36,7 30,9 35,0
Электроэнергети
ка
51,8 48,3 55,5 49,0 40,2 36,5 38,7 40,1 31,5 30,2 38,2
Қора
металлургия
9,2
56,2 52,4 40,5 43,0 43,5 33,4 31,6 34,4 37,2 42,0
Машинасозлик
ва
металлга
ишлов бериш
8
47,3 77,2 72,0 65,9 45,1 37,0 43,8 42,7 40,2 28,3 32,0
Бироқ миллий иқтисодиётнинг қайта саноатлаштирилиши учун импортдан
тўлиқ фойдаланилмаяпти. Машина - техник маҳсулотлар импорти умумий
ҳажмида сезиларли улуш (деярли 17,8%) автомобиллар ва бошқа транспорт
воситаларига тўғри келиб, бунда жами бўлиб металлни қайта ишлаш ва бошқа
саноат машиналари учун ускуналар (28,2%) ва электротехника ускуналари ва
асбоблари (14%) нинг улуши сезиларли оша олмайди.
2022 йилда импорт ҳажми 30699,3 млн. АҚШ долларини ва 2021 йилнинг
мос даврига нисбатан 120,4% ни ташкил этди. Импорт таркибида катта улуш
машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (31,4%), саноат товарлари (18,8%)
ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (13,8%) ҳисобига тўғри
келади (2.2.2-жадвал).
2022 йилда импорт таркибида машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари
ҳажми 9648,3 млн. АҚШ долл.ини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 16,9% га
кўпайди ва импорт умумий ҳажмидаги улуши 31,4% га етди. Импорт таркибида
асосий улушни ташкил қилаётган машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари,
асосан, ХХР – 3644,5 млн.АҚШ долл. (37,8%) ва Корея Республикаси 1547,1 млн.
АҚШ долл.(16,0%) каби давлатларга тўғри келади.
8
2014-2017 йилдаги кўрсаткичлар бутун қайта ишлаш тармоқлари бўйича келтирилган.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
234
2011-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси импорти таркибининг
динамикаси
9
Импорт
таркиби
(ХССТ
бўйича)
201
1
201
2
201
4
201
6
201
7
201
8
201
9
202
1
202
2
Озиқ-овқат
маҳсулотлар
и
16,3 16,5 16,5 11,9 9,1
8,1
7,8
9,9
11,1
Кимё
маҳсулотлар
и ва ундан
тайёрланган
буюмлар
7,5
8,7
9,1
17,5 15,3 13,0 13,2 14,3
13,8
Энергия
манбалари ва
нефть
маҳсулотлар
и
20,3 16,5 15,8 4,9
5,3
4,5
3,9
6,1
5,8
Қора
ва
рангли
металлар
14,2 13,7 14,1 7,6
9,1
9,1
7,6
5,4
4,8
Машина ва
асбоб-
ускуналар
19,8 24,1 17,0 41,3 36,1 43,0 43,8 32,4
31,4
Хизматлар
4,2
4,2
7,6
6,7
14,1 10,0 10,0 6,8
8,2
Бошқалар
17,7 16,3 19,9 10,2 11,0 11,2 12,7 30,5
24,9
Республикамиздаги 30 та йирик саноат корхоналаридан фақат 6 тасининг
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси 90% дан ортиқни ташкил
9
Республикасининг ижтимоий –иқтисодий ҳолати. Ташқи иқтисодий фаолият. 2020. –
Б.249
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
235
қилган бўлса, 15 тасида бу кўрсаткич 50,0% лик, 6 тасида 10% лик даражага ҳам
етмаган
10
.
Ҳозирги вақтда ускуналарни тўлиқ юклаш ҳисобига импорт ўрнини
босишни фақат иқтисодиётнинг айрим соҳаларидагина амалга ошириш мумкин.
Мамлакатда импорт ўрнини босиш сиёсатининг зарурлиги анча илгари объектив
равишда етилди ва кўп жиҳатдан миллий хавфсизлик тизими таркибий қисмлари
каби иқтисодий хавфсизликни таъминлаш манфати ҳукмронлик қилди, деб
ҳисобланади.
Умумий товарлар импорти ўтган йилга нисбатан камайишига қарамай,
айрим товар гуруҳларида ўсиш кузатилди. Масалан, тиббиёт ва фармацевтика
маҳсулотлари 1603,0 млн. АҚШ долл.(ўсиш – 37,0%), эфир мойлари, резиноидлар
ва аттор моддалари – 305,6 млн.АҚШ долл. (ўсиш-28,5%), донли экинлар ва
улардан тайёрланган маҳсулотлар 830,1 млн.АҚШ долл. (ўсиш – 13,2%), шулар
жумласидандир.
2022 йилда импорт таркибида саноат товарлари ҳажми 5761,5 млн.АҚШ
долл.ини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 22,0% га кўпайди ва импорт умумий
ҳажмидаги улуши 18,8% га етди
11
.
Саноат товарлари импорти, асосан, чўян ёки легирланмаган пўлат (2508,4
млн. АҚШ долл.), металллардан тайёрланган буюмлар (730,8 млн. АҚШ долл.),
тўқимачилик йигирилган ип, матолар, тайёр бумлар ва шунга ўхшаш
маҳсулотлар (546,9 млн.АҚШ долл.), қоғоз ва картон (466,1 млн.АҚШ долл.) ва
бошқалардан ташкил топган.
2022 йилда мамлакат экспортёрларининг сони 7199 тани ташкил этиб, улар
томонидан 15198,8 млн.АҚШ долл. (номонетар олтиндан ташқари) қийматидаги
товарлар ва хизматлар экспорти таъминланди. Экспорт таркибида товарлар
улуши 79,5% ни ташкил этиб, улар саноат товарлари (23,0%), озиқ-овқат
маҳсулотлари, тирик ҳайвонлар (8,4%), кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш
маҳсулотлар (6,7%) ҳиссасига тўғри келмоқда. Экспортнинг энг катта ҳажми
10
Йиллик статистик тўплам. – Т.: 2016. –Б.203-204.;
маълумотлари асосида ҳисобланди.
Республикасининг ижтимоий –иқтисодий ҳолати. Ташқи иқтисодий фаолият. 2020. –
Б.250
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
236
2022 йилнинг февраль ойида қайд этилиб, 2697,0 млн.АҚШ долларини ташкил
этди.
2022 йилда МДҲ мамлакатларига 7855,2 млн.АҚШ доллари қийматидаги
товар ва хизматлар экспорт қилиниб, жами экспортнинг 40,7% ини ташкил этди.
2022 йил якунида экспорт бўйича асосий ҳамкор давлатлар таркибида ХХР
(экспорт умумий ҳажмининг 16,6%и) ва Россия Федерацияси (20,2%) давлатлари
етакчилик қилди. Бундан ташқари, асосий ҳамкор – давлатлар қаторида Туркия,
Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон ва Тожикистон ҳам мавжуд. Мазкур етти
йирик давлатларнинг жами экспортдаги улуши 55,5% ни ташкил этди.
2022 йилда 3178,0 млн.АҚШ долларилик тўқимачилик маҳсулотлари
экспорти амалга оширилиб, умумий экспортнинг 16,5% ини ташкил этди ва ўтган
йилга нисбатан 8,6% га ўсди. 2022 йил бошидан 552 турдаги тўқимачилик
маҳсулотлари дунёнинг 73 та давлатига экспорт қилинди. Экспорт қилинган
тўқимачилик маҳсулотлари таркибида пахтадан йигирилган ип (44,4%), тайёр
трикотаж ва тикувчилик кийимлари (29,2%) асосий улушни эгаллаган.
Тўқимачилик маҳсулотларининг энг катта улуши Россия Федерацияси (1264,9
млн.АҚШ долл. – 39,8%) ва Туркия (519,1 млн.АҚШ долл. – 16,3%) давлатлари
ҳиссасига тўғри келди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг учдан бир қисми
ёки 37,7% и МДҲ давлатларига тўғри келиб, ташқи савдо айланмасидаги 2020
йилнинг мос даврига нисбатан улуши 5,1% га кўпайган. Бошқа хорижий
давлатларнинг ТСА 2021 йилда 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 5,1% га
камайди ва ТСА даги улуши 62,3% ни ташкил этди
12
.
Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо
айланмаси 2022 йил давомида 19179,0 млн. АҚШ долл. ни ташкил этди. Шундан
экспорт 7855,2 млн.АҚШ долл.га етган бўлса, импорт 11323,8 млн. АҚШ
долл.қийматида қайд этилди
13
.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
237
Ўзбекистон Республикасининг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо
айланмасининг энг юқори ҳажмлари Россия Федерацияси (48,4%), Қозоғистон
(24,1%), Қирғиз Республикаси (6,6%) давлатлари билан қайд этилди
14
.
2020 йилнинг 11 декабрида Ўзбекистон Республикаси Евроосиё иқтисодий
иттифоқида
кузатувчи
мақомини
олди.
ЕОИИ
билан
Ўзбекистон
Республикасининг ташқи савдо айланмаси 15721,5 млн. АҚШ долл.ини ташкил
этди. Шундан экспорт ҳажми 5572,0 млн. АҚШ долл., импорт ҳажми эса 10149,5
млн. АҚШ долл.ига етди. 2022 йилда мамлакатимиз экспортёрлари сони 7199
тани ташкил этиб, улар томонидан 15198,8 млн.АҚШ доллари (олтиндан
ташқари) қийматидаги (2021 йилга нисбатан 21,1% га кўп) товар ва хизматлар
экспорт қилиниши таъминланди.
Экспорт таркибида товарлар улуши 79,5% ни ташкил этди, улар саноат
товарлари (23,0%), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (8,4%) ва
кимёвий воситалар ва бошқа товарларга киритилмаган шунга ўхшаш
маҳсулотлар (6,7%) ҳиссасига тўғри келмоқда
15
.
Сўнгги уч йилда МДҲ мамлакатларига экспорт ҳажми камайди ва
уларнинг жами экспортдаги улуши 2018 йилдаги 35,7% дан 2022 йилдаги 40,2%
га ошди. Мос равишда, бошқа мамлакатларнинг жами экспортдаги улуши 59,3%
ни ташкил этди
16
.
2022 йилда товар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкор давлатлар
таркибида Хитой Халқ Республикаси (экспорт умумий ҳажмида 13,0% и), Россия
Федерацияси (15,9%), Туркия (7,8%), Қозоғистон (7,1%), Қирғиз Республикаси
(5,1%), Афғонистон (3,9%), ва Тожикистон (2,7%) давлатлари сақланиб
қолмоқда ҳамда уларнинг жами экспортдаги улуши 55,5% ни ташкил этмоқда
17
.
Шу билан бирга, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотлар
экспорти таркибининг салмоқли қисми технологиялар, бутловчи қисмлар ва хом
ашё импортига асосланганлиги (баҳолашларга кўра, 30-35% атрофида) мамлакат
экспортининг ҳам ташқи омиллар ва курс ўзгаришларига сезувчанлигини
оширади. Ташқи бозорларда хом ашё нархининг ошиши, валюта курслари
Республикаси ташқи савдо айланмаси. 2022. – Б.9
Республикаси ташқи савдо айланмаси. 2022. – Б.9
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
238
динамикаси ва инфляция даражасининг ўзгариши мамлакатимиз экспортёрлари
томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар нархига ва корхоналарнинг
даромадлилигига сезиларли таъсир қилади. Миллий валюта курси
қадрсизланишининг экспортни рағбатлантиришдаги таъсири ҳам экспорт
таркибидаги импортнинг қимматлашуви ҳисобига камайиб боради.
Хулоса ва таклифлар
Бизнингча, импорт ўрнини босиш бўйича минтақа сиёсатини таҳлил
қилган ҳолда унинг самарадорлигини ошириши мумкин бўлган айрим
ҳолатларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ.
Биринчидан,
ҳозирги босқичда минтақа ҳокимликлари томонидан фақат
саноатда импорт ўрнини босиш ҳақида гап боради. Бироқ импорт улуши катта
бўлган, масалан, ахборот технологиялари импорти ва бошқа бир қатор соҳалар
мавжуд.
Иккинчидан,
импорт ўрнини босиш даражаси пухта мақсадли,
инновацион омилни ҳисобга олиши шарт. Импорт ўрнини босиш доимий
кўрсаткичларини ишлаб чиқиш лозим. Масалан, импортнинг улуши кўпроқ
импортга қарам товар гуруҳлари бўйича 30% дан ортмаслиги зарур.
Учинчидан,
импорт ўрнини босиш сиёсати технологик ўзгаришлар билан
бирга олиб борилмаса, самараси узоқ муддатли бўла олмайди. Бешинчи ва
олтинчи технологик укладларнинг ютуқли технологияларига алоҳида эътибор
қаратиш лозим, замонавий дунёдаги технологик ўзгаришлар ҳар дақиқада содир
бўлмоқда ва дастурни амалга ошириш жараёнида қатор устувор йўналишлар
қисқа муддатларда ўз долзарблигини йўқотиши мумкин.
Тўртинчидан,
импорт ўрнини босиш ишларини ташкил қилишда хорижда
ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан фойдаланишни мониторинг қилиш тизимини
доимий асосда ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.Ўзбекистон минтақаларида
фаолият турлари ва соҳалари кесимида импорт улуши мунтазам ҳисобланмайди.
Бешинчидан,
минтақавий импорт ўрнини босиш дастурини давлат
дастурлари ва концепциялари билан мувофиқлаштириш зарур ва янги фаразлар
ва “ўйин қоидалари” асосида минтақавий дастурларга тузатишлар киритиб
бориш талаб қилинади.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
239
Бандлик муаммоси, айниқса, ёшлар орасида кун тартибида турган
Ўзбекистоннинг меҳнат ресурслари ортиқча минтақа эканлигига эътибор
қаратадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев
ўзининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида 2021 йилда мамлакат
олдида турган вазифалар орасида “ёшлар бандлиги ва тадбиркорликни қўллаб-
қувватлаш масалаларига эътибор қаратамиз”, деб таъкидлагани бежиз эмас. Бу
кўп даражада тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш ва импорт
ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни маҳаллийлаштириш ва экспортга
йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаши мумкин.
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тармоқлараро кооперация
билан узвий боғланган. Тармоқлараро, фирмалараро саноат кооперациясининг
ҳозирги босқичи иқтисодий тараққиёт умумий йўналишига мос келади. Саноат
кооперацияси ҳодисасини шу билан изоҳлаш мумкинки, у нафақат якка фойда,
балки жамоавий фойданинг ҳам манбаи ҳисобланади. Шулар асосида унинг
барча иштирокчилари кучларини бирлаштиришга эришилади.
Маҳаллий саноат корхоналарини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш
иқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим омили ҳисобланади.
АДАБИЁТЛАР
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-
4426-сонли “Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти
органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида
кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш
бўйича маъсулиятини янада ошириш тўғрисида”ги Қарори.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 2 мартдаги ПФ-
5953-сонли
“2017-2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар
стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони
3. Вазьянский, А.М. Локализация производства как способ инновационного
развития предприятия /А.М. Вазьянский, С.Б. Обыденнова // Сборник научных
трудов НГТУ им. Р.Е. Алексеева. – 2014. –
№ 7. – С. 2.
ISSN (E): 2181-4570 ResearchBib Impact Factor: 6,4 / 2024 SJIF 2024 = 5.073/Volume-2, Issue-7
240
4.
Котляров, И.Д. Локализация производства как инструмент
импортозамещения / И.Д. Котляров //ЭКО. – 2016. – № 8. – С. 128-140.
5. Макаров, А.Н. Локализация производства продукции производственно-
технического
назначения
на
территории
региона
как
тенденция
импортозамещения / А.Н. Макаров // Гуманитарные и социальные науки. – 2011.
– № 3. – С. 34-41.
6. Муханов, А.Н. Конъюнктурные факторы импортозамещения в
обоснованиях направлений и организационно-структурных схем локализации
производства / А.Н. Муханов // Молодой ученый. –2016. – № 3. – С. 581-585.
7. Шувалова, Д.Г. Оценка изменения экономического потенциала
интеграции с применением стратегии локализации производства на
региональном уровне / Д.Г. Шувалова, В.Ю. Маркова // Электронный научный
журнал «Управление экономическими системами». – 2013. – № 10 (58). – С. 61.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика Қўмитаси маълумотлари
асосида муаллиф томонидан ҳисобланди.
9. Ўзбекистон саноати (2016-2019). – Т.: 2020. – Б.34
10. Ўзбекистон саноати (2019-2022). – Т.: 2023. – Б.54
11.https://www.podrobno.uz/cat/obchestvo/strategiya-razvitiya-agmk-
prodolzhaet-uspeshnuyu-realizatsiyu-programmy-lokalizatsii-i-importozameshch/
12.
