Mualliflar

  • Маъмура Хушназарова
    Қўқон давлат педагогика институти

Muallif biografiyasi

  • Маъмура Хушназарова, Қўқон давлат педагогика институти

    Қўқон давлат педагогика институти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.universaljurnal.86351

Kalit so‘zlar:

технология касбий сифат инновацион метод

Annotasiya

Ушбу  мақолада олий ўқув юртларида  педагог-тарбиячиларни  янги педагогик ва ахборот технологиялари, таълимнинг интерфаол усуллари ва инновацион методлар билан қуроллантириш орқали касбий-ижодий фаоллигини ошириш  масалалари  ёритилган. 


background image

MAKTABGACHA TA’LIM TARAQQIYOTI, MUAMMO YECHIM VA

ISTIQBOL” Respublika ilmiy-amaliy anjuman materiallari. Andijon. 9-10 aprel

2025-yil

adpi.uz universaljurnal.uz

210

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ПЕДАГОГ-

ТАРБИЯЧИЛАРНИ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШНИНГ

ПЕДАГОГИК- ПСИХОЛОГИК МУАММОЛАРИ

Қўқон давлат педагогика институти,

педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент

Хушназарова Маъмура Нодировна

tel.: +998905561700 e-mail:xushnazarovamamura@kspi.uz

ORCID: 0000-0001-8643-7729

Doi:

https://doi.org/10.5281/zenodo.15228207

Аннотация.

Ушбу мақолада олий ўқув юртларида педагог-тарбиячиларни янги

педагогик ва ахборот технологиялари, таълимнинг интерфаол усуллари ва инновацион
методлар билан қуроллантириш орқали касбий-ижодий фаоллигини ошириш масалалари
ёритилган.

Калит сўзлар:

технология, касбий сифат, инновацион метод, концепция, таълимнинг

интерфаол усуллари, инновацион метод, касбий-ижодий фаоллик, ташкилотчилик,
бошқарувчилик, интуиция.

Бугунги кунда республикамизда мактабгача таълим соҳасида меъёрий-ҳуқуқий

базани тубдан такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибалар, илмий ишланмалар ва
технологияларни мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига интеграция қилиш,
мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш соҳасидаги илмий, инновацион-
педагогик фаолиятни қўллаб-қувватлашга қаратилган концептуал ислоҳотлар амалга
оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар
стратегиясида “Мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва ушбу
муассасаларда болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, эстетик ва жисмоний
ривожланиши учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш, болаларнинг мактабгача таълим
билан қамраб олинишини жиддий ошириш ва фойдаланиш имкониятларини таъминлаш,
педагог ва мутахассисларнинг малака даражасини юксалтириш” каби муҳим вазифалар
белгиланган. Бу борада мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш,
замонавий бошқарув шаклларини жорий этиш, мактабгача таълим тизими ходимларида
замонавий менежмент ва педагогик технологиялар бўйича билим ва кўникмаларини
ривожлантириш долзарб йўналишлардан ҳисобланади.

Мактабгача таълим ташкилотларида болаларни ҳар томонлама ривожлантиришга оид

тадқиқотлар ўзбекистонлик педагог, психолог ва файласуфлар: З.Азизова, М.Асқарова,
М.Асқархўжаева, М.Ю.Аюпова, Н.Х.Бегматова, Д.Г.Бобоева, У.Бўтаева, К.Оқилова,
Ф.Б.Валихўжаева, Ф.Р. ва бошқ. томонидан олиб борилган. Мактабгача таълим
ташкилотларида тарбияланувчи шахсини ривожлантиришга йўналтирилган тадқиқотлар
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) олимларидан Е.А.Авилова, А.Арушанова,
М.Бакина, Э.Берн, Н.А.Васильева, Л.М.Волобуева, Ю.В.Гиппенрейтер, А.А.Голдовская,
Н.Н.Жирнова ва бошқ. томонидан амалга оширилган.

Болаларнинг ижтимоий ҳаётга мослашиш имкониятларини кенгайтириш асосида

уларни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари хорижлик олимлар – турли соҳа
вакиллари: Ж.Дьюи, А.Кирстен, Кейт Берк Уолш, М.Монтессори, Жан Пиаже, А.Ҳачфелд,
А.Йвонне; С.Кугер, К.Ҳ.Христиане, вон Стеинбуече, Ҳ.Гиббонс, Р.Крамер ва бошқ.
томонидан ўрганилган.

Инновацион фаолият - узлуксиз равишда янгиликлар асосида ишлаш бўлиб, у узоқ

вақт давомида шаклланади ва такомиллашиб боради. Педагог- тарбиячи инновацион
фаолияти хусусиятларини ўрганиб чиққан педагог олимлар фикрларига таянган ҳолда,
қуйидагиларни инновацион фаолиятнинг асосий белгилари деб ҳисоблаш мумкин :

-

ижодий фаолиятга интилиш;


background image

MAKTABGACHA TA’LIM TARAQQIYOTI, MUAMMO YECHIM VA

ISTIQBOL” Respublika ilmiy-amaliy anjuman materiallari. Andijon. 9-10 aprel

2025-yil

adpi.uz universaljurnal.uz

211

-

педагогик тадқиқот методларини эгаллаш;

-

муаллифлик концепцияларини яратиш қобилияти;

-

тажриба-синов ишларини режалаштириш ва амалга ошира олиш;

-

ўзидан бошқа тадқиқотчи-педагоглар тажрибаларини қўллай олиш;

-

ҳамкасблар билан ҳамкорлик;

-

фикр алмашиш ва методик ёрдам кўрсата олиши;

-

зиддиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш;

-

янгиликларни излаб топиш ва уларни ўз шароитига мослаштириб бориш.

Инновацион фаолият даврида янгиликлар, инновациялар, том маънода таълим

жараёнига кириб келади. Шу сабабли таълим тизимидаги инновацияларни педагогик
жараёнга киритиш 4 босқичда амалга оширилади:

1.

Муаммони тахлил асосида аниқлаш.

2.

Мўлжалланаётган таълим тизимини лойиҳалаш.

3.

Ўзгаришлар ва янгиликларни режалаштириш.

4.

Ўзгаришларни амалга ошириш.

Инновацион фаолиятга тайёрлашдан мақсад, педагог-тарбиячининг янгиликка

интилувчанлигини, мустақил ўз устида ишлаш кўникмаси ва малакасини шакллантириш,
янги педагогик технологиялар, интерфаол методлардан фойдаланиб, уларни машғулотлар
давомида самарали қўллай олиш малакасини такомиллаштиришдан иборат.

Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ўз фаолиятларига замонавий

усулларни мактабгача таълимга оид илмий мақолалар, рисолалар, маҳаллий илғор
тажрибаларни ўрганиш орқали татбиқ этиб келмоқдалар. Баъзан, инновацион таълим
технологияларининг моҳияти ва мақсадини тўлиқ англамаган ҳолда қўлламоқдалар.
Шунинг учун ҳар бир таълим ташкилотида иннвацион таълим муҳити яратилиб,
тарбиячилар унинг бевосита ишти-рокчисига айлансалар, яъни ҳар бир инновацион таълим
усулини бевосита ўзларидан ўтказиб ўзлаштирсалар, ушбу усулларни мактабгача таълимга
мослаштириб, амалиётга татбиқ этишлари шунчалик осон ва қулай кечади.

Тарбиячининг муҳим сифатларидан бири болаларни севишдир. Болаларни севиш

тарбиячиларга уларда муайян кўникмаларни осонгина шакллантириш имконини
беради.Бола қалбига йўл топиш, у билан самимий мулоқотга киришиш, уни ҳар томонлама
ривожлантириш таълим жараёнига тайёрлашда тарбиячиларга қулайлик туғдиради.

Инновацион жараённи, янгиликни юқоридан эмас, пастдан, ўзини- ўзи

ривожлантириш тамойилидан келиб чиқиб, инновацион ғояни маълум гурух педагог
тарбиячилар ташаббус кўрсатиб ишлай бошлайдилар. Инновацион ғояни амалга ошириш
ишларини бошқа ҳамкасбларни қўллаб-қувватлаб, улар ҳам шу йўсинда иш тута
бошлайдилар. Бундай ҳолатларда бир гурух педагог тарбиячилар ҳам янгича ишлаш
иштиёқи билан тажриба-синов ишларини амалга оширадилар. Шу асосда таълим жараёнига
янгиликни киритиш ишлари бошланиб кетишига сабаб бўлади. Албатта бу ҳолатда ҳам
янгиликни тадбиқ этишда қарама-қаршиликлар бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда
кўпчиликнинг фикрлари тўғри чиқади. Шу асосда янгиликни зарурлиги, ўз вақтида амалга
ошириш таълим сифатига эришиш гарови эканлигига ишонч ҳосил қилинади.

Инновацияларнинг белгилари:
1.Долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилганлиги (педагогик инновация

муаммоларининг мазмунини янгича ечимини амалга оширишга қаратилади.

2.Педагогик амалиётда кенг қўлланиш имконияти очилади.
3.Педагогик инновациялар жараёнининг ўзгариши янгиланишга олиб келади.

Натижада янги (стабил) сифатга эга бўлган натижалар қўлга киритилади. Инновацияни
тизимнинг турли предметларига таъсири янги самарадорликка олиб келади.

4.Мослашуви (қандай шароитда бўлишидан қатьий назар).
5.Ишнинг якунига етиши (инновация тўлиқ потенциалли тадбиқ этиш даражасига

етади).


background image

MAKTABGACHA TA’LIM TARAQQIYOTI, MUAMMO YECHIM VA

ISTIQBOL” Respublika ilmiy-amaliy anjuman materiallari. Andijon. 9-10 aprel

2025-yil

adpi.uz universaljurnal.uz

212

Инновацион фаолият - бу илмий изланишлар, ишланмалар яратиш,

тажриба-синов ишлари олиб бориш ёки бошқа фан-техника ютуқларидан фойдаланган
ҳолда янги технологик жараён ёки янги такомиллаштирилган маҳсулот яратиш бўлиб,
унинг прогматик хусусияти шундаки, у ғоялар майдонида ҳам, алоҳида бир субъектнинг
ҳаракат майдонида ҳам амалга оширилмайди, балки бу фаолиятни амалга ошириш
тажрибаси кишилар ҳаётида ҳаммабоп бўладиган ҳолдагина ҳақиқий инновацион
ҳисобланади.

Инновацион методларни қўллайдиган профессор-ўқитувчилар дарсда қулай

педагогик вазият яратиш мақсадида кичик гуруҳлар ташкил этадилар. Чунончи:

-

аудиторияни таълим мақсадлари ва мазмунига мос тарзда жиҳозлайдилар,таълим-

тарбия фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун талабаларни кичик-кичик гуруҳларга
бўладилар;

-

қулай таълим-тарбия вазияти ва кўргазмали воситалар орқали талабаларнинг

таълим-тарбия фаолиятини жадаллаштиришга кўмаклашадилар;

-

талабаларнинг ўзлаштирган билим, кўникма ва малакаларини назорат қиладилар;

-инновацион методлар билан ишлайдиган профессор-ўқитувчилар дарс жараёнини

талабаларнинг

фаоллиги

ва

танқидий

фикрлашини

рағбатлантирган

ҳолда

режалаштирадилар ва ташкил этадилар.

Замон шиддат билан ўзгариб борар экан, таълим соҳаси ҳам у билан баробар ўзгаради

ва педагог-тарбиячидан ўз фаолиятини ўзгартиришни талаб этади. Бугун педагог-
тарбиячининг асосий вазифаси фақат таълим беришгина эмас, балки бошқарувчиликдан
иборат бўлиб, у таълим жараёнини тўғри ташкил қилиши ва бошқариши талаб
этилмоқда.Инновацион фаолият педагог-тарбиячининг ҳамма муваффақиятини белгиловчи
асосий фаолият бўлиб, у шахснинг касбий, методик маҳоратини сифатли қайта қуриш
демакдир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-
4947-сонли Фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрь

“Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги 802-сонли
қарори.

3. Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С.А. Таълим менежменти. – Тошкент, 2006. – 73 б.
4..Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А.,Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров

Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт”нашриёти, 2015. – 81-б.

5.Сайидахмедов Н.С. Янги педагогик технологиялар. – Т.:Молия, 2003.
6. Джалалова Д.Х. Основные тенденции развития современной японской

школы.

Автореферат

дис.к.п.н.

2004.

7. Кларин М.В. Инновационные модели учебного процесса в современной
зарубежной педагогике – М.,1994.

8.М.Норбошева “Мактабгача таълим технологияси ва лойиҳалаштириш” Т.2017 й










Bibliografik manbalar

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ4947-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрь “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги 802-сонли қарори.

Йўлдошев Ж.Ғ., Усмонов С.А. Таълим менежменти. – Тошкент, 2006. – 73 б.

.Инновацион таълим технологиялари / Муслимов Н.А.,Усмонбоева М.Ҳ., Сайфуров Д.М., Тўраев А.Б. – Т.: “Сано стандарт”нашриёти, 2015. – 81-б.

Сайидахмедов Н.С. Янги педагогик технологиялар. – Т.:Молия, 2003.

Джалалова Д.Х. Основные тенденции развития современной японской школы. Автореферат дис.к.п.н. 2004.

Кларин М.В. Инновационные модели учебного процесса в современной зарубежной педагогике – М.,1994.

М.Норбошева “Мактабгача таълим технологияси ва лойиҳалаштириш” Т.2017 й