Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 84
МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ МЕЗОНЛАРИ
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг
Табиат бўлими илмий ходими:
Зулфия Комилова
“Маънавий уйғоқ жамиятни,ўз олдига улкан
вазифалар қўйиб, келажак сари ишонч билан
бораётган халқни ҳеч ким ўз йўлидан тўхтата
олмайди. Бундай халқни Яратганимиз ҳам қўллаб-
қуватлайди, доимо йўлини очиб беради”
Ўзбекистон Республикаси Призиденти
Шавкат Мирзиёев
Ҳар бир халқ тарихини ва маданиятини,туб миллий ўзликни ифода этадиган
қадриятлари энг муҳим тарбия воситаси ҳиссобланади.Юртимизнинг ҳар бир
гўшасида,аждодларимиз томонидан яратилган моддий ва номоддий бўлган
маънавий бойликлар замирида битмас-тугалмас хазина-ёшларимизни онгига
сингдириладиган,уларни баркамол авлод қилиб тарбиялайдиган энг бебаҳо
омиллардан биридир.Бугунги кунда миллий маънавиятни юксалтиришда та-
рихий,азалий қадрият ва мерос,маданий бойликлар,кўхна тарихий ёдгорлик
ҳиссобланган масканларимиз муҳим омиллардандир.Маънавиятга дахилдор бўлган
ҳалоллик,поклик,мардлик,саховат,камтарлик,инсоф-диёнат каби кўп фазилатлар
ҳаётнинг нафақат ўзаги,балки бош бўғини бўлиши керак.Чунки бу маънавият–
инсоннинг руҳан покланиши, илм олган сари қалбан терранликка сари
улғайиши,комил инсонни ички дунёсини,уни иродасини янада бақуват қилиб,унинг
кўнглида Ватанга садоқат яхлитлигини таъмин этадиган беқиёс куч-қудрат эканини
барчамиз юракдан англай олиш муҳимлигини тушуниш, билишимиз
зарурдир.Асрлар давомида бизга маълум бўлмаган тарихнинг зарварақларида
пинҳона ётган қадриятларимиз,жуда ноёб бўлган қўлёзма асарларимиз,қадимий
ёдгорликларимиз,илму фанимизга,унинг асосий ўзаги бўлган маънавиятимиз
ривожига таъсирини бугунги кун олимларимиз,илмий тадқиқотчиларимиз теран
ўрганиши ҳозирги куннинг муҳим даврни талабига айланиб бормоқда.Мамлакатни
иқтисодий мустақиллиги билан биргаликда миллий ўзлиги ва миллий
мустақиллигини сақлаш,жамоатчиликни ўзгармас қадриятларини англаши шу
асосда тарбияланган миллий қадр-қимматлари туйғуларини ҳам давлат
суверенитетининг асосий бўлган пайдеворидан бири ҳиссобланади.Бугунги кунда
Ўзбекистоннинг бебаҳо моддий ва бадиий турли бойликлари,давлатчилик
манбаалари,маънавий-ахлоқий кўп урф-одатлари мамлакатимиз ташриф қоғозига
айланган десак муболаға бўлмайди.Дарҳа-қиқат ўтган таржибаларга суяниб шуни
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 85
айтиш мумкинки,ҳаётни ҳақиқати шундан иборатки,дунёдаги мавжуд барча билим
ва турли хил тажрибалар, сўз,тушунча,тасаввур ҳамда хулосалар бевосита ё
билвосита инсон фаолияти билан боғлиқ ҳолда вужудга келаган эди. Шунингдек
ривожланиб боради,бойиб,такомуллашиб боради.Мустақилликка эришганимиздан
сўнг Ўзбекистонда маънавият ҳақидаги қарашларини бутунлай ўзгартириш,будай
борада замон талаб қилаётган азалий мезонларни,бу ноёб ҳодисанинг асл маъно-
мазмуни,ижтимоий аҳамиятини тиклаш заруратга айланди.Маънави-ят кенг
маънода бўлиб,унинг туб мазмунида кўплаб маънавий ўғитлар ётибди.Маънавият
ўзи нима деган соволга асрлар тажрибасидан келиб чиқиб фикрлар билдириб
келинди.Демак маънавият ахлоқий ҳолат ва кенг маънодаги хусусиятлар
ҳиссобланади. Маънавият инсонни руҳан покланиш,қалбан улғайишига
чорлайди,одамни ички дунёси,иродасининг бақуват,иймон-эътиқодини бутун
қиладиган,виждонини уйғотадиган беқиёс кучдир.Тарихан маълумки, маънавият
марифат ва маданият булар ўзоро чамбар-част боғлиқ.Жамиятда маънавият
қанчалик бойиб борса,жамият равнақи шунчалар тез тараққий этади.Халқимиз минг
йиллар давомида юксак маънавият ва эзгу ахлоқ шарт-шароитлари негизида тарбия
топиб келганлиги боис,йиллар ўтган сари маънавий савияларимиз чархланиб
бормоқда.Мамлакатимизда
доимий
равишда
миллатимиз
ўзлигини
англаш,аждодларимиз амал қилиб келган маънавий пок,озода ва гўзал турмуш
шароитларини айта тиклаш имкониятлари давлатимиз томонидан яратилиб
берилмоқда.Жумладан
“Маънавий
бойликлар”
тушунчасини
борасида
фикрлашадиган бўлсак маънавий бойликлар кишилик жамияти тараққиёти
жараёнида кўплаб авлодларнинг тафаккури ва ақл - заковати билан яратилган
маънавий мерос ҳиссобланади.Маънавий бойликлар асосан кўхна тарихий ёдгорлик
кабиларни ифодаловчи тушунчадир.Яъни аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан
яратилган энг қадимий тош ёзувлар ва битиклар,ҳалқ оғзаки ижоди наъмуналаридан
тортиб,бугунги кун-гача қадимдан сақланиб келаётган минг - минглаб
қўлёзмалар,уларда
мужассамлашган
тарих,адабиёт,санъат,сиёсат,ахлоқ,фалсафа,тиббиёт,кимё, астраномия,меъморлик
бошқа соҳаларга оид қиммат баҳо асарлар бизнинг
буюк маънавий бўлган бойликларимиз ҳиссобланади.Жумладан уч минг
йиллик тарихга эга Авесто халқ оғзаки ижодининг ноёб дурдонаси бўлган
“Алпомиш” достони, қадимий бўлган ва давлатимизни диққат эътиборида бўлиб
келган мўтабар ”Наврўз “ айёми, маънавиятимиз ажралмас қисми муқаддас
динимиз, буюк ота - боболаримиз,аждодларимиз,жумладан Имом Бухорий,Имом
Термизий,Ибн Сино, Имом Мотуридий,Муҳаммад Мусо Хоразмий,Ал-Фарғоний,
Абу Райхон Беру- ний,Амир Темур,Мирзо Улуғбек,Алишер Навоий, жадид
боболаримиз
улкан
маънавий-маърифий,илмий,ижтимоий-фалсафий
мероси,давлатчиликдаги тажрибаси бугунги кунда ҳам мамлакатимизнинг ҳар
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 86
томонлама жадал бораётган тараққиёти,ёрқин истиқболи учун хизмат этиб
келаётгани ҳаммамизга аёндир.Маънавий меъзон таркибида яна манавий жасорат
тушунчаси олға сурилади.Бу маънавий жасорат асосан мардлик ва
қаҳрамонликларни наъмуналарини кўрсатган юртдошларга қаратилган илмий
тарифдир.Ҳолбу-ки инсоннинг маънавий хусусият ва хислатлари,жамиятнинг
маданий даражасини акс эттирувчи тушунчадир.Мухтасар қилиб айтилганда,олис ва
яқин тарихимиз шуни кўрсатадики,халқимиз доимо маънавий жасорат ҳисси билан
яшаган ва бу улуғ туйғу унинг ҳаётида йиллар,асрлар ўтгани сайин тоборо кучайиб
бораётганини кузатилмоқда.Чунки халқ маънавияти шундайин буюк бўлган
кучки,ҳар қайси авлод ундан куч-қудрат,ғайрат ва илҳом олиб,ўзининг нақадар
улкан ишларга қодирлигини намоён этиб келмоқда.Шахсни ва жамиятни
маънавиятини шакллантирувчи,уни савоб ишлар,бунёдкорликка сафарбар қилувчи
эзгу ғоя,орзу-мақсад ва ижобий наъмуналар мажмуини ўз навбатида ифодаловчи
бўлган манбаалари мавжуд.Жамият ва инсон фаолиятининг асосий йўналишларидан
бири маънавий ишлаб чиқариш бўлиб,маънавий бойликлар яратиш,бойликларни
ўзлаштириш,истимол қилиш, маънавий қадриятларни ривожлантириш жараёнини
англатувчи тушунчалардан биридир.Бу жараёнда бир томондан инсон онги
ривожланиб боради,иккинчи томондан эса кишиларнинг маънавий эхтиёжларини
қондиришга хизмат қилувчи турли хилдаги ғоялар, билимлар, маънавий қадриятлар
яратилади.Шу билан бирга инсоннинг маънавий хусусият ва хислатлари,
жамиятнинг маданий даражасини акс эттирувчи маънавий маданиятнинг ҳам
жамият равнақида таъсири катта.Жамият ва ўз-ўзини тарбиялаш жараёни,шахснинг
хатти-ҳаракатлари ва қиёфасида маънавият тамойиллари ўзига ҳосдир.Истиқлол
йилларидаги ислоҳотлар ва барча режаларда маънавият,маърифат,тарбия ва
спортнинг ривожланиши,маданий-маънавий муассаса мутаҳасисларини зиёлийлар
сифатида тарбиялаш, уларни самарали меҳнати учун барча зарур моддий-маънавий
шароитларни яратиб бериш устувор вазифаларимиздан бўлиб келмоқда.Бу ўз
навбатида
маънавий
тараққиёт
маҳсули,инсон
ақл
заковати
билан
яратилган,келажак авлодни эзгу тараққиёт сари етаклай олиш учун бўлган сайд-
ҳаракатлар авлоддан-авлодга ўтиб келган азалий қадриятлар давомийлигидир.Чунки
қадимий урф – одатлар,анъаналар,халқ оғзаки ижоди,фан,адабиёт,санъат кабилар
асрлар оша сайқалланиб келмоқда.Шу боис ҳам юртимизда маънавий
қадриятларимизни қайта тиклаш,халқни-халқ,миллатни-миллат қиладиган инсоний
фазилатларга қайтиш,ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган асл урф-
одатлар,фазилатлар,эзгу ғояларга таяниб яшашимиз доимо кераклилиги
ҳаётимизнинг асосий тамоилига айланди.Маънавий баркамолликка эришиш
жараёнида қадимдан мерос бўлиб келган қариндошлик таъмоилларнинг ҳам ўрни
бор.Қариндошлик
одамлар
орасидаги
ижтимоий-тарихий
қариндошлик
муносабатлари ва ўзоро маънавий яқинликни ифодалаган тушунчалардан
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 87
биридир.Жамиятда
қариндошлик
ришталари
тарихан
таркиб
топган
анъана,бурч,масъулият даражасида авайлаб-асраладиган,шахслараро боғлиқликдан
ҳосил
бўладиган
ижтимоий
қадриятларимиздан
ҳиссобланади.Оилавий
маросимлар,рас-русумлар,тўй ва маракаларда қариндошлиш ришталари,маънавий
ҳамжиҳатлик яққол кўзга ташланиб туради. Эндиликда ёшлар тарбияси,таълим
соҳаси,турмуш тарзимизда эзгулик ва покликка эътибор кучайиб бормоқда.Ҳозирги
кунда давлатимиз рахбари томонидан ёшларнинг таълим-тарбиясига, уларнинг
таълим олишига, келажакда Ўзбекистон равнақи учун хизман этадиган кадрлар
бўлиб етишишлари учун катта эътибор берилиши талаб этилмоқда.Бунда маънавий
тарбия юксак маънавиятни тарбиялаш воситаси эканини,муайян шунингдек шахс,
жамоа, муайян грух, жамият, миллатда жисмоний баркамоллик, руҳий, ахлоқий,
маънавий етуклик каби сифатларни шакллантиришга амалий ёндошишимиз
даркордир.Инсоннинг жамиятда яшаши учун жуда даркор бўлган маънавий
хусусиятларни тарбия топтириш учун энг асосий қадрият сифатидаги моҳиятини
таъминлайдиган қадимий ва абадий қадриятлар ҳиссобланади.Давлатимиз рахбари
маънавий тарбия масаласида ҳушёрлик ва сезгирлик,қатъият ва масъулият
йўқотилса, бу ўта муҳим иш ўз ҳолига ташлаб қўйилса,муқаддас қадриятларга
йўғрилган ва улардан озиқланган минглаб йиллик миллий-этник асосларга эга
миллат маънавияти ва тарихий хотирасидан айрилиб,охир-оқибатда умумбашарий
тараққиёт йўлидан четга чиқиш қолиши туғри такидланган.Шу боис ота-
боболаримиз азалдан бебаҳо бойлик ҳиссобланган илму-маърифат,таълим-тарбияни
инсон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти эканини такидлаб
келишган. Тор маънода маънавий тарбия муайян шахснинг маънавий
ривожи,дунёқараши,ахлоқий қиёфаси, эстетик дидини ўстиришга қаратилган
фаолият бўлиб,бу вазифалар оила ва тарбиявий муассасалар орқали амалга ошириб
борилади.Шу боисдан ҳам ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бойлик бўлмиш илму-
маърифат, таълим-тарбияни инсон камолоти ва миллатимиз равнвқи асоси деб
такидлашган.Ёш авлодни маънавий етук инсон бўлиб етишишлари учун албатта
маънавий тарғибот ишларини биринчи ўринга қўйиш зарур.Маънавият
тарғиботчилари илмий исботлаганидек,инсон боласи туғилгандан бошлаб бирор бир
эзгу фазилатга ўргатилмаса,керак бўлса мажбур этилмаса кутилган натижага
эришиб бўлмайди.Бизга маълумки такидлаганимиздек, истиқлол йилларида халқи-
мизнинг азалий орзуларини рўёбга чиқариш,мустақил давлатчилик асосларини
бунёд этиш учун кенг имкониятлар эшиклари очиб берилди.Бу кенг маънода ҳар бир
соҳада қадриятларимизнинг янгиланиши шаклида намоён бўлди.Маънавий тарбия
мезонларини амалга ошириш борасида сўз кетар экан албатта маънавий
қадриятларимиз борасида кенгроқ фикрлашиш лозим.Маънавий қадриятлар инсон
маънавияти ва ахлоқий қиёфасига дахлдор бўлиб,жамият аъзоларини
тарбиялашга,уларнинг маънавий баркамоллигини таъминлашга хизмат этадиган
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 88
маънавий қадриятларимиз ўта дахлдордир.Халқимизнинг азалдан мерос бўлиб
келаётган маънавий қадриятлари узоқ тарихий жараён даврларида секин асталикда
шаклланиб,чархланиб келди.Шуни ҳам такид этиш керакки,маънавият ва сиёсат-
жамият ҳаётининг икки таркибий қисми бўлган маънавият ва сиёсатнинг ўзоро
муносабатлари,боғлиқлиги,узвий алоқадорлиги мавжуд. Юксак маънавий
қадриятлар асосига қурилган сиёсат энг аввало инсон зотини улуғлаш,унинг моддий
ва маънавий манфаатларини ҳимоя қилиш,мамлакатда тинчлик,барқарорликни
доимо таъмин этишга қаратилади.Қайси юртда маънавиятни юксак даражага
кўтариш,у ҳақда ғамҳўрлик қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлса,уша
юртда тинчли ва фаровонлик хукум суради.Бу албатта мамлакатни бошқаришдаги
турли муаммоларни маънавий-маърифий йўллар билан ҳал этиш имконлари
эшикларини очилишига замин яратиб беради.Фуқороларнинг юксак маънавиятга ва
маърифатга эга бўлиши мамлакат равнақида муҳим ўрин тутадиган
жараёндир.Маънавий
тарбия
мезонлари
баркамол
авлод
тарбияси
ривожланишининг асосий манбааларидир.Ҳулоса ўрнида шуни такидлаб илова
этиш керакки,маънавиятнинг миллий асослари,миллатнинг тарихи,тараққиётининг
ва бугунги ривожланиш даражасининг ажралмас таркибидадир. Ўзбекистон халқи
ўз
маънавиятининг
миллий-этник
асосларини,тарихий
ва
маданий
қадриятлар,бошқа халқлардан ўзгача кўринишда минг йиллар давомида бойитиб
келмоқда.Тарихий мураккаб даврлардан ўтиб ота-боболаримиздан бизгача етиб
келган маънавий қадриятларимиз кейин ҳам умрибоқий бўлиши шубҳасиздир.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
“Маънавият-асосий тушунчалар луғати”-Ўзбекистон файласуфлари миллий
жамияти,Тошкент 2016 – йил нашри.
2.
“Гулистон”-ижтимоий-сиёсий,илмий-бадиий,маданий-маърифий Журнал- 2021-
йил сони.
3.
”Мозийдан садо”-илмий-амалий,маънавий-маърифий журнал.2024 йил.