Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 79
НАМАНГАН ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг
катта илмий ходими:
Зулфия Комилова
Тарихий тараққиёт жараёнида вужудга келадиган,аждодлардан авлодларга
мерос бўлиб ўтадиган,кишиларнинг маданий ҳаётига таъсир ўтказадиган тарихий
анъаналарнинг
халқ
оғзаки
ижодининг
пайдо
бўлишидаги
таъсири
каттадир.Тарихий анъаналар ҳаётнинг турли жиҳатларини ўзида акс эттириб,кўпроқ
урф-одатлар ва маросимларда номоён бўлади.Бундайин турли қадимий анъаналар
миллат ва элат ижтимоий ҳаётида тарихий ворислик асосида ҳар бир даврда
сайқалланиб,кейинги авлодларга узатиб келинмоқда.Тарихий анъаналаримиз турли-
туман
бўлиб,уларда
турли
даврларда
турлича
бўлган
хусусиятлар
мажассамлашган.Лекин тарихий анъаналар қайси бир даврда яратилганлигидан
қатий назар,маданий ва маънавий-ахлоқий хусусиятларни ўзида жаму – жам
этганлигини кузатиш мумкин.Шунингдек у миллатларни ёки халқни
бирлаштириш,авлодларни
ўзоро
боғлаш,жамиятда
умумий
бирлик
ва
ҳамжиҳатлиликни таъминлаш воситасидан бири ҳиссобланади.Шунингдек тарихий
анъаналарда ахлоқий ва маданий қирраларнинг бетакрорлиги, муайян халқ,миллат
ёки элат ҳаётининг ўзига ҳослиги мавжуддир. Қадимий тарихга,беқиёс қадриятлар
ва маданиятга эга бўлган халқимиз азал-азалдан ота-боболамизнинг ҳар бир
соҳадаги
давомчичиси
бўлиб
келмоқда.
Маълумки,охирги
йилларда
мамлакатимизни,жумҳуриятимиз ва ҳатто жаҳон миқиёсида рўй берган ва рўй
бераётган турли ижтимоий-сиёсий , иқтисодий ўзгаришлар,айниқса Ўзбекистон
мустақиллигининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақида”ги
мустақиллик кунларини илк кунларидан токи бугунги кунгача ўзбек тили ва
адабиётга муносабатини,ўзбек тили ва адабиётини мавқеини тубдан ўзгартирди.Шу
ижтимоий сиёсий ва кўп тарихий воқеалар асосида бир неча лойиҳаларни жорий
этилиб келинди.Жумладан Наманганни халқ ижоди наъмуналарини адабиёт дастури
бўйича ўрганиладиган ҳалқимиз эртаклари ва қўшиқлари ҳамда халқ достонларига
боғлаб ўрганиб бори- лади.Бу борада мактаб дарсликларида алоҳида эътибор бериб
манбаалар эътиборга олинади. Жумладан ҳалқ достонлари шулар жумласидан
ҳиссобланади.Достон-бу шарқ адабиётига мансуб,лирик-эпик характердаги катта
ҳажмдаги поэтик асар ҳиссобланади.Достонларда ҳалқлар ҳаётининг маълум
тарихий тараққиёт даври учун характерли,муҳим бир мавзуларни кўтарилиб
эртакнамо сюжет,афсона ва ривоятларни шоирлар,бахшилари томонидан яна қайта
ишланади.Достонларнинг мазмуни назм ва наср билан ифодаланади. Тарихий
манбааларга кўра ўзбек достончилиги дастлаб мавжуд қўшиқлардан ҳалқимиз
яратган ибтидоий давр қўшиқ ва термаларида қахрамонлик эпоси дастлабки
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 80
куртаклари кўрина бошлаган. Ўрхўн дарёлари ёқасидан топилган топилган
қабристонлардаги тарихий ёзувлар ва ўрта асрнинг буюк олимидан Маҳмуд
Кошғарийнинг
“Девони
луғат”асарида
келтирилган
адабий
парчалар
юқоридагиларни тасдиқлайди.Ўрта Осиёлик ўғиз,қипчоқ,яғмо ва суғднинг
қабилаларини босқинчиларига қарши ватанпарварлик курашлари,шунингдек
қабилалараро жанглар,душманни қочиши,ғалабадан сўнги зафарлар қўшиғи
куйланиши каби воқеалар эпик тарзда берилган.Кейинчалик халқларнинг
босқинчиларга қарши курашини ифодалаган “Алпомиш” ва “Гўрўғли”каби
типидаги йирик қаҳрамонлик достонлари вужудга кела бошлайди.Ўрта таъ-лим
мактабларнинг адабиёт дастурларида “Алпомиш” ва “Равшан”сигари достонларини
киритилиши
достончиликнинг
давомчилари
етишиб
чиқишига
туртки
бўлди.Масалан 5-синф адабиёт дастурига “Уч оғайни ботирлар”, ”Маликаи
Ҳуснабод”каби эртаклар киритилганлиги борча ўқувчиларда эртаклардаги яхшилик
ва ёвузликни фарқини,шу билан бирга халқлар оғзаки айтишувларини келиб
чиқишини ўргатиб боради.Яна “Апомиш”миллий халқ достонини ўқув
қўлланмаларида ўтилиши,ўқувчи ёшларда мардликлар ва ватанпарварликка
чорловчи омилларни уйғотади.Халқ достончиларининг бадиий маҳорат ва
санъаткорлигини намоиш этиш учун халқ достонларининг куйланиши ва ижросини
ўқувчиларга кўрсатиш ҳам муҳимдир.Бунда маҳаллий достончиларидан кенг
фойдаланиш мақсадга муофиқдир.Бундан ташқари видеомагнитафон каби техник
воситалардан ва Ўзбекистон телевиденияси орқали бериб бориладиган “Ҳалқ оғзаки
ижоди” лойиҳасидаги кўрсатувлардан ҳам файдаланиш ҳам ўзига хос
манбаадир.Маълумки талантли ўзбек халқ достончилари ва йирик достончилик
ижодий мактаблари кўпроқ ҳозирги Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, СурхондарЁ,
Хоразм вилоятларида бўлганлигини,шунингдек Қўрғон, Булунғур,Хоразм,
Шахрисабз,Шеробод каби достончилик ижодий мактабларининг мисолида айтиб
ўтиш,улар Жумабулбул, Жассоқ шоир,Ёрлақаб шоир, Эргаш Жумабулбул
ўғли,Пўлкан шоир,Ислом шоир, Фозил Йўлдош ўғли, ўғли,Султонмурод
шоир,Абдулла шоир,Бола бахши Абдуллаев,Мадрахим бахши каби машҳур халқ
достончиларини тарбиялаб етиштирганликларини албатта ҳалқимиз яхши
билади.Тарихий манбааларга таянадиган бўлсак,бу борада Наманган вилоятида
достончилик традициялари ва достончилик ижодий мактаблари 50-60-йиллардан
бошлаб доцент Т.Ғозибаев,олимларимиздан филология фанлари доктори,профессор
М.Муродов,Чортоқ
туманидаги:Пешқўрғонлик
адабиёт
ўқитувчилари
У.Саримсоқов ва О.Холмирзаевлар томонидан ўрганилган.Улар томонидан
достончилик ижодий мактаблари шаклланган.Шу ўринда дастлаб “Қўлбуқон”
достончилиги мактаби борасида фикрлашсак.Бизнинг замонамизда ҳам яшаб ижод
этган Ҳайдар санновчи Бойчев,Алимқул бахши Ниёзов,Раззоқ бахши Қозоқбой ўғли
каби халқ достончиларининг гувоҳликларига кўра,манкур достончилик мактабига
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 81
Самарқанд вилоятининг Миёнкал номи билан аталган жойдан Бегижон номи билан
машхур бўлган халқ достончиси асос солган экан.Бегижон 19-асрнинг 70-80-
йилларида ҳозирги Чортоқ туманининг Алихон қишлоғи билан Янгиқўрғон
туманининг Бекабод қишлоғи ўртасида жойлашган Кўлбуқон қишлоғига келган ва
шу жойда турғун бўлиб қолган.Сўнгра бу ерда достончиликка қизиқишлари бўлган
ёшларни ўз атрофига тўплайди.Уларга достончиликнинг қадимий тарихини ва ижро
усулларини борасида сабоқ беради.Бегижон бахшининг устози булунғурлик
Йўлдош шоир бўлган эди.Бегижон бахши тарбиясида 20 аср бошларида Чўтивой
санновчи ва Сувон сонновчи каби машҳур халқимиз достончилари етишиб
чиққан.Кейинчалик Чўтивой санновчи устозлигида Ҳайдар санновчи ва Раззоқ шоир
каби замонамизнинг халқ севган достончилани ҳам кўзга ташлана бошлайди.Бу
даврда “Алпомиш”, “Юсуф-Аҳмад”, “Рустамхон”, “Гўрўғлининг туғилиши”,
“Қундуз билан Юлдуз”, “Авазхон”, “Замонбек”каби 20 дан зиёд бўлган халқ
достонларини куйлаган ва ўнлаб халқ эртакларини айтган дотончилик мактаблари
иштирокчилари
бор
эди.Яна
бир
достончилик
мактабларидан
бу
“Сайрам”достончилик мактабидир.Ушбу достончилик мактабининг асочиси
ҳозирги Тўрақўрғон туманига қарашли бўлган Сайра қишлоғилик бўлган Умрзоқ
бахши бўлган эди.Унинг Абдулвоҳид бахши яъни достончининг ўғли,Ёртепа
қишлоғидан Анор бахши ва Иброҳим Отобоев каби шогирдлари бўлган.Умрзоқ
бахши ва унинг шогирдлари “Алпомиш”, “Юсуф – Аҳмад”, “Гўрўғли” каби
достонларни
ҳалқ
орасида,
турли
хилдаги
сайлларда,маросимларда
куйлашганди.Яна бир навбатдаги достончилик мактабларидан бири бу "Ариқбўйи"
достончилик мактаби ҳиссобланади.Бу достончилик мактабига Чуст туманинг
Олмос қишлоқ Кенгашига қарашли Аирқмўйин қишлоғида яшаган Арслон бахши
Муродов томонидан асос солинган эди.Унинг бир неча достончиликни ўрганган
шогирдлари бўлган.Унинг машхур бўлган шогирдларидан Матрайим бахши
Болтабоев Косонсой туманинг Қорасув қишлоғида деҳқон оиласида таваллуд
топган.17 ёшида Ариқмўйин қишлоғига бориб, у ерда Арслон бахши қўлида
достончилик сирларини ўрганади.Матрайим бохши томонидан “Алпомиш”,
“Қундуз билан Юлдуз”, “Гўрўғлининг туғилиши”, “Авазхон” каби халқ
достонларини Чуст ва Попдаги бўлиб ўтадиган кўплаб турли хилдаги
маросимларда,танътаналарда,сайилларда доимо моҳирона ижро этиб келган.Бундан
ташқари Матрайим бахши Тошкент ва Фарғона,Қўқон атрофидаги туманларда ҳам
халқ бахшиси номи билан ном қозониб келган, бахшичилик сир-асрорларини
билган,шогирдлар чиқарган бахшиларимиздан бўлган.Наманган вилоятининг
Норин,Учқўрғон ва қўшни Андижоннинг Балиқчи туманларида маҳаллий аҳоли
ўртасида достончи сифатида танилган Учқўрғоннинг Қайқи қишлоғида таваллуд
топган Ҳусан бахши Ражаб ўғли, Элатан қишлоғида таваллуд топган Усмон бахши
Мамарқул ўғли каби бахшаларнинг Наманган вилояти достончилигининг таниқли
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 82
номоёндалари ҳиссобланади.Элатан қишлоғи аҳолисининг айтишича Усмон бахши
достончи сифатида 1930-1940-йилларда шухрат қозонган бахшилардан бўлган
экан.Катта Фарғона канали қурилишида яъни 1939-1941 йилларда канал
қазувчиларга достончиларимиз томонидан ҳалқ достонлари куйлаб берилган ва
ишларида маънавий ёрдам берилган.Бу куйланган достонларни ва термаларни
Ўзбекистон Фанлар Академияси тил ва адабиёт инстетути ходимлари томонидан
ёзиб олиган.Учқўрғонлик ўзбек тили адабиёти ўқитувчиси бўлиб фаолият кўрсатган
халқ маорифи аълочиси марҳум Жўрамирза Отахановнинг аниқлашича,учқўрғон
туманинг
Катта
Фарғона
канали
ўтган
худудларида
халқ
орасида
“Алпомиш”достонини моҳирона ижроси билан шухрат қозонганлиги борасида
турли ҳилдаги кўплаб архив хужжатлар,хотиралар,ёзма кўринишдаги манбаалар
тақдим этилган экан. Достончиларимиздан бир груҳи “Ёзи билан Зебо” достонини
куйлаганлар Наманган туманини Ёрқўрғон,Бекабод ва Бирлашган ҳамда Тошбулоқ
каби қишлоқларда таниқли достончилари бўлганлар.Достончиларимиз орасида яна
бир грух достончилар бўлганки, улар “Ошиқ Ғариб” достонини қиёмига етказиб
куйлаганлар.Бундай достончилар орасида таниқлилари Косонсой тумани
достончиларидан бири Тўланбой Ҳошимов алоҳида тахсинга сазовор
бўлган.Инқилобдан сўнг Тўланбой ўй йил давомида тракторчи бўлиш билан бирга
достончилик санъати давомчиси бўлади.Ҳаттоки Улуғ Ватан Уруши йилларида ҳам
Тўланбой достончини қўлидан дутори тушмаганини эслаб ўтилади.Маълумки
такидлаб ўтганимиздек халқ оғзаки ижоди таркибидаги “Ўларлар” ўзига яраша ўрин
тутган.Ўлан-халқ ижоди жанри бўлиб,қўшиқнинг бир тури ҳиссобланади.Қадимдан
деҳқонлар,чорвадор халқлар орасида кенг тарқалган. Асосан аёллар,қисман
эркаклар томонидан чилдирма яъни доира жўрлигида ижро этиб келинади.Ўланлар
баъзан савол-жавобли қўшиқ тарзида,баъзан эса икки киши томонидан диолог
шаклида ҳам ижро этиладиган турлари мавжуд.Ўланларни “Никоҳ тўйи”
маросимларида қизлар бир томон,йигитлар бир томон бўлиб:”Қиз оши” маросимида
жўр бўлиб айтилиб келган.Бундан ташқари “Чорлари”,”Чақирди”,”Бешик тўйи”
маросимларида ҳам айтилган.Ўланлар туб маънода уни ижро этганда инсода
халқнинг
орзу-умидлари,қайғу
ва
шодлик
кайфиятлари
намоён
бўлади.Ўзбекистоннинг барча жавҳаларидаги каби Наманган вилоятининг барча
қишлоқларида
қадимий
ўланлар,марсиялар,омонёрлар,келин
саломлар,аллалар,эртаклар,масаллар,мақоллар,эртакларнинг
қадимийлари
авлоддан-авлодга ўтиб келмоқда.Бунда миллий халқ оғзаки бадиий ижодини яхши
билган момоларимиз ва аёлларимизнинг ҳам ҳиссалари катта.Жумладан: Наманган
туманидан: Жамолдинова Ҳабиба, Янгиқўрғон туманидан: Ҳайдарова Қурбоной,
Муқимжанова Лолахон,Бадалова Кўпайсин ва Эгамова Саломат,Қодирова Саломат,
Косонсой туманидан: Тўхтаназарова Ойбодом, Чустдан : Ҳалилова
Ҳамробиби,Норин
туманидан:
Бадалова
Кўпайсин,
:Эргашива
Патила,
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
77-son 1–to’plam Avgust-2025
Sahifa: 83
Ҳудойбердиева Ҳалима, Учқўрғондан Ўтбосарава Қамбарой, Уйчи
туманидан:Садриддинова
Меҳринисо,Жўраева
Ҳамробиби,Поп
туманидан:Турдалиева
Ҳосият,
Чортоқ
туманидан:
Норзуллаева
Ойимгул,Тўрақўрғон туманидан:Мавлонова Шахрибону каби ҳалқимиз орасидаги
лапарчиларнинг ҳозирги кунда ўнлаб шогирдлари Наманган халқ оғзаки бадиий
ижоди давомчилари ҳиссобланади. Достончиликка оид қўшиқлар, турли меҳнат
қўшиқлари,қаҳрамонлик
қўшиклари,мавсум
қўшиқлари,маросим
қўшиқлари,ишқий-лирик қўшиқлар, тарихий ва замонавий қўшиқларнинг барчасини
заминида ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган халқ оғзаки ижодининг
таъсири мавжуд.Келтириб ўтилган қўшиқлар бизгача етиб келган ва давом
этаётганлиги бу халқ оғзаки ижоди наъмуналарини келгуси авлодга етказиб бериш
учун қилинаётган сайд-ҳаракатлардир доимо диққат эътиборимизда.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.”Наманган халқ оғзаки ижоди наъмуналари” –Наманган 1993-йил.
Тузувчилар:Т.Ғозибоев ва Абдушукир Собиров,А.Собировлар.
2.ЎзбекистонРеспубликаси Миллий Энциклопедияси.
3.”Мозийдан садо”-илмий-амалий,маънавий-маърифий журнал.2022-2023й.
4.”Санъат”-Ўзбекистон Бадиий Академияси журнали.