Ustozlar uchun
pedagoglar.org
71-son 1 –to’plam May 2025
Sahifa: 279
УСМОН НОСИРНИ ЭСЛАБ
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ходими
Ш.Ахмаджанова
Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи Адабиёт бўлими
кўргазмалар залида ҳамюртимиз, туғма истеъдод соҳиби, шоир, драматург, моҳир
таржимон Усмон Носирнинг ўйчанг ҳолатда маюс боқиб турган сурати бор. Ҳар
сафар Усмон Носирнинг ушбу сурати ва унинг остида қайд этилган саналарни
кўрганимда албатта бир он тўхтаб қоламан. Ичимдаги ғалаён сабаб бўлади бунга.
Ғалаёнки ноҳақлик, адолатсизлик, хўрликка қарши нафратга йўғрилган. Унинг айби
нима эди? Ҳақиқатни куйлаганими ёки ўзлигини англаганими? Нега у ўттиз икки
ёшида жувонмарг қилинди? Дунёга келиб нима кўрди у? Шу каби саволлар қалбим
ва онгимни чулғаб олиб, тинчлик бермайди.
Усмон Носирнинг жияни Нодира Рашидованинг хотира битикларида
ёзилишича, Усмон Носир туғилганида қирқ кун онасини эммаган, энди ўлиб қолса
керак деб турганларида эса эма бошлаган экан. Ҳаётида ҳам у ўлган кунидан бошлаб
ўзининг ўлмаслигини, унинг шеърлари, юрак ҳайқириқлари уни боқийликка
дахлдорлигини исбот қилиб кетди.
Шоир сатрларидаги янгроқ соз, ажиб товланишлар,юқори дид, ҳаяжон, завқ ва
андуҳлар, қайноқлик ва жўшқинлик шеърхон кўнглини ҳали ҳануз ўзига ром қилиб
олади. Усмон Носирга табиат муҳаббатни, нафратни, ҳусни Юсуфдек кўринишни,
сезгирлик ва ҳалоллик, вазминлик ва чўрткесарликни, ҳуллас йигит зотига зарур
бўлган ҳамма фазилатларни ҳеч аямай инъом этган эди.
Усмон Носир шеърларини “юрагимнинг покиза найи”, “ кўзларимнинг гавҳар
нурлари”, “ҳаёт нақши” дея ардоқлаган. Уяратган шеърлар юрак дарди, жигар қони,
кўз нури билан бунёд бунёд бўлган ўзигахос соз-куй таратувчи беназир
тароналардир. Шоир она диёри табиатини, орзу-истакларини, ватандошларига
аталган дилининг тубида ардоқлаган эзгу ниятларининг барчасини ўз шеърий
мисралари орқали баён этган.
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
71-son 1 –to’plam May 2025
Sahifa: 280
“Мен Мажнунман”, шеърим сен “Лайли” дея шеърларини ардоқлаган Усмон
Носир куну тун шеър билан яшар, ҳаётининг мазмунини шеър ишқида, ижод
дардида кўрган:
Шеърим! Яна ўзинг яхшисан,
Боққа кирсанг, гуллар шарманда
Бир мен эмас,ҳаёт шахсисан,
Жоним каби яшайсан танда
Юрагимнинг дарди-нақшисан
Қилолмайман сени ҳеч канда!
Ўт бўлурми ишқи йўқ танда?
Дардимсанки, шеърим, яхшисан.
Шоир яшаган замона зайли юракни ўртаётган дардларнинг барчасини
ҳам ошкора юзага чиқариш имкониятини бермас эди. Шунга қарамай халқ, ватан
ғами билан, исёнкорлик олови ила ёнган Усмон Носир дил армонларини бир қатор
назмий сатрлар орқали ошкор этолган:
Эл-юрт учун ёниб куйлайман,
Истагим ҳур ва тинч яшасин инсон,
Мана менман у инсоннинг ўлмас авлоди...
Ўша жонман, ўша қонман ва ўша шонман!
Усмон Носир жуда ҳам оз умр кечирди, лекин ана шу оз вақт ичида соз асарлар
яратиб, ўзидан бой адабий мерос қолдирди. Унинг “Қуёш билан суҳбат”, “Сафарбар
сатрлар”, “Юрак”, “Меҳрим” ва “Трактробобод” шеърий тўпламлари
адабиётимизнинг бебаҳо хазиналаридир. Бир қатор драмалари эса саҳна санъати
ривожига қўшилган муносиб ҳиссадир.
Усмон Носир моҳир таржимон ҳам эди. У атоқли рус шоир ва ёзувчиларидан
С. Есенин, А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, Байрон, Добролюбов ва бошқа
ижодкорларнинг асарларини ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилган.
Усмон Носир адабиёт осмонининг ёрқин юлдузи,ижод гулшаниниг тўлиқ
очилиб улгурмаган сара навниҳоли эди. Айрим ғаламис ватан хоинлари ҳаётини эрта
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
71-son 1 –to’plam May 2025
Sahifa: 281
сўндирмаганларида эди, у яна кўплаб ўлмас асарлар яратиб адабиётимиз гулшанини
анвойи гуллар билан бойитган бўлар эди.”Орзум бор битмак бир даста достон”,-
деганди шоирнинг ўзи. Унинг ана шундай оппоқ орзулари армон бўлиб, Сибир
қамоқхоналарида занжирбанд бўлди.
Усмон Носир “Боғим” шеърида умид ила “Баргдек узилиб кетсам, унутмас
мени боғим”,-деб ёзган эди.У ўзбек халқининг севимли шоирларидан бири
эди.Усмон Носирни халқи, мухлислари, у гуллаган боғ Ватани асло
унутмайди.Оналар фарзандларини унга ўхшаб севимли, серқирра, шижоатли, ўзи ва
сўзи гўзал инсон бўлишлигини ҳохлайди. Шу боисдан ҳам
ҳар йили 12 ноябрь
Усмон Носир таваллуд топган кун мактабларда, коллеж ва олий ўқув юртларида, шу
жумладан бизнинг музейимизда ҳам бу кунни байрам сифатида қарши олиб,
маънавий-маърифий тадбирлар, шоирлар билан учрашувлар ва кўргазмалар ташкил
этиш одат тусига кирган. Бундай ўтказилган тадбирлардан ёш авлод маънавий озуқа
олиб, аждодлар руҳига ҳурмат, ватанга садоқат руҳида тарбияланишига хизмат
қилади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Абдуллаев Н. Санъат тарихи. 2т-Т.; «Санъат» 2001,
2. Қурбанова Й. Амалий санъат буюмларига бадиий ишлов беришда турли
ранглардан фойдаланиш. БМИ. Тошкент – 2014, .
3. Садикова Н. Ўзбек миллий кийимлари: ХИХ–ХХ асрлар.
4. Маликова С.С. Тасвирий санъат тарихи. – Т., 2008.
6.Абдуллаев Н.У. Санъат тарихи. – Т.: «Ўқитувчи»
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
71-son 1 –to’plam May 2025
Sahifa: 282