Mualliflar

  • Ш.Ахмаджанова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.ustozlar.89305

Kalit so‘zlar:

Тарихий хотирани шакиллантириш уни ривожлантириш шу билан бирга ҳозирги авлодни ватанпарварлик руҳида миллий ғурур туйғуларини пайдо қилиш ишида барча маданий-маърифий муассасалар қаторида музейлар ҳам ўзига яраша ҳиссасини қўшмоқда.

Annotasiya

Бугун ўз-ўзини англаб, мустақиллигимиз кун сайин мустаҳкамланиб бораётган шароитда она юртнинг ҳар бир фарзанди учун Ватан тарихини севиш, ўрганиш, дилига жо этишдан ҳам муқаддасроқ бурч йўқ. Шунинг учун ҳам ўтмиш тарихий ва моддий-маданий ёдгорликларини ўрганиш, муҳофаза қилишнинг ролини ошириш муаммоларини ҳал қилишга катта аҳамият берилмоқда.


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 273

КЎХНА МАСКАННИНГ ДУРДОНАЛАРИ.

Наманган вилояти тарихи ва

маданияти давлат музейи ходими:

Ш.Ахмаджанова

Бу диёрдаги машҳур Ахсикент, Мунчоқтепа, Айритом, Муғтепа каби меморий

ёдгорликлар ўтмишда ушбу ҳудудда ўзига хос цвилизация ва бой маданият

ривожланганлигидан далолат беради.

Ш.М.Мирзиёев.

Бугун ўз-ўзини англаб, мустақиллигимиз кун сайин мустаҳкамланиб

бораётган шароитда она юртнинг ҳар бир фарзанди учун Ватан тарихини севиш,

ўрганиш, дилига жо этишдан ҳам муқаддасроқ бурч йўқ. Шунинг учун ҳам ўтмиш

тарихий ва моддий-маданий ёдгорликларини ўрганиш, муҳофаза қилишнинг ролини

ошириш муаммоларини ҳал қилишга катта аҳамият берилмоқда.

Тарихий хотирани шакиллантириш, уни ривожлантириш, шу билан бирга

ҳозирги авлодни ватанпарварлик руҳида миллий ғурур туйғуларини пайдо қилиш

ишида барча маданий-маърифий муассасалар қаторида музейлар ҳам ўзига яраша

ҳиссасини қўшмоқда. Ўқувчи ёшлар дарслик, қўлланма китоблардан назарий

билимларни олар экан, шу ҳақдаги амалий кўргазмалар, ашёвий далиллар намойиш

этилган музейлар бевосита ана шу назарий билимларни янада мустаҳкамлашга

хизмат қилади.

Республакамизнинг барча вилоят марказларида ҳам музейлар фаолият

кўрсатиб келмоқда жумладан бизнинг Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат

музейи ҳам нафақат Фарғона водийсида, балки Республикамиздаги кекса илмий

оқартув ва маданият муассасаларидан бири ҳисобланади. Бу илмий даргоҳга 1920

йили 20 августда асос солинган бўлиб, уни Наманган шаҳридаги 1-сонли мактаб

физика ўқитувчиси Владимир Иванович Иванов ташаббуси билан барпо этилган.

Музейда дастлаб физикадан ўқув асбоблари жамланган бўлиб, унга Наманган


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 274

шаҳрининг марказидаги савдогар Ҳамдам бойвачча дўкони биноси ажратиб

берилади. Кейинчалик бу бинода экспонатларни турлари ва сони кўпайиб халқ

музейи мақомини олишига асос бўлади.

Музей 1988 йил 22 апрелда музей учун махсус тепавой лийиҳа бўйича қурулган

Нодим Намангоний кўчасида жойлашган йирик бинога кўчиб ўтди ва ҳозирги кунга

қадар фаолият олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда музейда 100 мингдан ортиқ экспонатлар сақланмоқда.

Музей илмий текшириш ва илмий-маърифий муассаса ҳисобланиб, унинг

фондларида вилоятимиз тарихига, маданиятига, санъатига ва табиатига оид бўлган

ғоят қимматли ва нодир экспонатлар сақланади. Улар жумласига бир нечта гўзал

санъат асари бўлмиш мис буюмлар, ёғоч ўймакорлиги буюмлари, ўтмиш

аждодларимиз ҳаёт тарзидан ҳикоя қилувчи археологик сопол буюмлар ва

тақинчоқлар,ноёб қўлёзма битиклар ҳамда табиат инъом этган турли хил тош

намуналари, ноёб ҳайвонларнинг қотирмалари-ю, суякларини санаб ўтишимиз

мумкин. 100 йилдан ортиқ тарихга эга бўлган музейимиз хазинасида шундай бир

ажойиб, ноёб топилмалар борки, бу экспонатларни томошша қилар экансиз,

беиҳтиёр ўтмиш ота-боболаримиз ҳунарига юксак эҳтиром ва ҳурмат, фаҳр

туйғулари қалбингизда жўш уради. 2007 йили Марғилон шаҳрининг 2000

йиллигини нишонлаш арафасида ўтказилган Ўзбекистон музейлари фестивалида

Наманган вилоят музейи ўзининг ана шундай нодир, қимматли экспонатлари билан

иштирок этиб, “

Энг

ноёб экспонат эгаси номинацияси”да

фаҳрли 1-ўринни

олганини фаҳр билан эътироф этиш мумкин. Музейда аждодларимиздан қолган

осори атиқаларни излаб топиш, ўрганиш, сақлаш ва намойиш этиш ишлари яхши

йўлга қўйилган.Жумладан, Наманган шаҳрининг “Марғилон” кўчасида жойлашган

собиқ авторем заводи ҳудудидан топилган қадимги

сак қабиласи

жангчиси

ханжарини

1988 йили Наманган шаҳрида яшовчи маҳаллий аҳоли вакили

томонидан музейга топширилган. Бу ноёб топилма ўрганилиб, таҳлил этилганда у

милоддан аввалги III-II асрларга оидлиги манбалар асосида тасдиқланган.Тарихдан

маълумки, эрамиздан аввалги III-асрдан қадимги сак қабилалари орасида мис ва

қалай аралашмаси-бронзадан пичоқлар, бигиз, игна, болта, узук, мунчоқ ва сирғалар


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 275

тайёрлаш кенг йўлга қўйилган.Чунки, бронза(бринж) мисга қараганда катта

афзалликларга эга бўлган. Ишлаб чиқаришда бронзанинг ишлатила бошланиши

билан жамият тараққиётида бронза даври бошланган. Мис-бронза даврига оид

маданият ёдгорликлари Ўзбекистоннинг кўплаб жойлари қатори Наманганнинг

Бибионамозор (Буонамозор) археология ёдгорлигида ҳам аниқланган. Бундай

ханжарлар ҳар бир сак қабиласининг ажралмас қуроли бўлган. Бу анъана авлоддан-

авлодга ўтиб, то ҳозирги даврга қадар давом этиб келмоқда. Буни биз ўзбек

эркакларининг миллий кийим-кечакларидаги оқ яктак устидан боғланган белбоғга

илинган бежиримгина қинли пичоқчада кўришимиз мумкин. Музейнинг энг ноёб

экспонатларидан яна бири бу:

А

хсикент сопол сув қувури

бўлиб, узунлиги: 62 см, диаметри: 16 см, Х асрга

оид

.

Бу экспонат 900 Инв рақами остида кўз қорачиғидай асраб келинмоқда.

Фарғона водийсидаги қадимий шаҳарларнинг ҳар бири ўзига хос ҳунармандчилик

санъатининг бетакрор тарихи ва кўринишига эга. Бу борада қадимги Фарғона

пойтахти Ахсикент сопол қувурлари тарихи диққатга сазовор. Ахсикент қалъа

деворларини очиш вақтида турли ҳажмдаги сопол қувурларнинг қолдиқларига ҳам

дуч келинди. Бу эса шаҳарнинг сув таъминотини ўрганишга ёрдам беради. Булар

асосан антик даврга хос сув иншоотлари бўлиб, ўрта асрларга келиб, гумбаз

шаклидаги пишиқ ғиштдан ясалган водопровод барпо этилди. Ҳозирда ана шундай


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 276

сопол қувурли сув йўлларидан яқин 200 метр узунлкдагиси очиб

ўрганилди.Ахсикент шаҳристоннинг икки жойида ер ости сув тармоғи ҳам очилди,

олиб борилган қазишмалар натижасида Косонсойдан ер ости орқали сув олиб

келинганлиги аниқланди. Музейимизда кўплаб зиёратчиларнинг қизиқишига ва

олимларнинг баҳс мунозараларига сабабчи бўлган яна бир ноёб экспонатлардан

бири бу эрамиздан аввалги 3.5 млн йил аввал яшаган.

Каркидон Индирокотерий бош суяги

бўлиб, у

Инв: 16028 рақами остида сақланади.

Бўйи: 28см, узунлиги: 49см, эни: 26 см.

Бу экспонат Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг энг ноёб

экспонатлари сирасига киради. Бу Наманган шаҳрига 2009 йил 6 августда Биринчи

Президентимиз И.А.Каримовнинг Наманганга ташрифи чоғида Наманган вилояти

шаҳарсозлигини ва қиёфасини тубдан ўзгартириш тўғрисидаги 1170-сонли қарори

асосида Наманган шаҳри Чорсу яқинида жойлашган Алишер Навоий номли театр

атрофидаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари жараёнида топилган

ҳайвон бош суягидир. Бу ҳайвон бугунги кунгача етиб келмаган, қирилиб нобуд

бўлган энг йирик ҳайвонлар туркумига мансубдир. Бу ноёб топилмани топганлар

музейга хабар бердилар ва уни 2010 йил 28 май куни Наманган вилоят тарихи ва

маданияти давлат музейи бўлим мудири, тарих фанлари номзоди Э.Мирзаалиев


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 277

томонидан музейга олиб келинди. Эволюцион нуқтаи назардан индрикотерийлар

каркидонларнинг энг қадимий авлодларидан (лекин улар бурнида шоҳи бўлмаган)

ва ер тарихининг тўртламчи даврида қирилиб битган. Бу давр

геохронология

илми

ҳисоб-китобига кўра, бизнинг замонга нисбатан 600 минг йилдан уч ярим миллион

йилгача олдинги замондир. Уни артопоген (тўртламчи) давр деб аталади.

Ушбу тупроқ остидан чиққан топилма ва унинг илмий хулосасида жиддий

маъно бор. Демак, бундан 600 минг-3,5 миллион йил бурун ҳам Наманган ҳудуди

дашт бўлмаган. Баландлиги 5 метрлик, узунлиги 8 метрлик жонзотлар яшаганки,

бинобарин, уларга зарур ўт-ўлан, дарахт ҳам ўсган. Бу

ғаройиб

каркидонлар

камида 600 минг йилча бурун йўқ бўлиб кетган. Аммо негадир номи яшаб қолган,

бу ҳам бежиз бўлмаса керак. Қолаверса, чустлик пичоқсозларда дастанинг мугуз-

каркидон суягидан тайёрланиши ҳам бир анъана. Аммо бу матаҳ ҳозир топилмайди.

Ҳаёлга келадики, уларнинг аждодлари уни ер остидан, юз миллион йиллар бурун

ўлиб кетган маҳлуқ скелетларидан олишмадимикан? Чустдаги катта қишлоқлардан

бирининг номи ҳам Каркидон. Бу ном бекорга қўйилмагандир, балки? Бу манба,

далил нафақат юртимиз балки, сайёрамиз тарихига тааллуқлидир. Музейда илмий

ва оммавий ишларнинг яхши йўлга қўйилганлиги ва илмий ходимларнинг астойдил,

жонбозлик

билан

меҳнат

қилганликлари

боис

йилдан-йилга

музей

зиёратчиларининг сони ҳам ортиб бормоқда.Натижада сайъи-ҳаракатларимиз

муносиб баҳоланиб, 2017 йил 11 декабрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли

қарори асосида Наманган вилоят тарихи ва маданияти музейи олий тоифали

музейлар қаторидан ўрин олди. Бундай эътибор музей ходимларининг зиммасига

улкан масъулият юклаш билан бир қаторда, янада шижоат ва ғайрат, мамнуният

биланишлашгаундади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Абдуллаев Н. Санъат тарихи. 2т-Т.; «Санъат» 2001,

2. Қурбанова Й. Амалий санъат буюмларига бадиий ишлов беришда турли

ранглардан фойдаланиш. БМИ. Тошкент – 2014, .


background image

Ustozlar uchun

pedagoglar.org

71-son 1 –to’plam May 2025

Sahifa: 278

3. Садикова Н. Ўзбек миллий кийимлари: ХИХ–ХХ асрлар.

4. Маликова С.С. Тасвирий санъат тарихи. – Т., 2008.

6.Абдуллаев Н.У. Санъат тарихи. – Т.: «Ўқитувчи»

Муаллифнинг (муаллифоарнинг) энг кўп ўқилган мақолалари