Ustozlar uchun
pedagoglar.org
71-son 1 –to’plam May 2025
Sahifa: 248
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ МУЗЕЙ ВА САЁХАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ.
Наманган вилоят тарихи ва маданияти
давлат музейи Хазина бўлими илмий ходими:
Г.Назарова
Музейларнинг таълимий ва тарбиявий аҳамиятини назарда тутган ҳолда уларни
мактабга яқинлаштиришгина эмас, балки таълим муассасаларини ҳам музейга
яқинлаштириш, яъни ҳамкорлик педагогикасини амалга ошириш зарурияти
сезилмоқда.
Музей педагогикаси музейшунослик фанининг янги соҳаси бўлиб, унинг
асосида музей шароитида маданий-маънавий ёдгорликларни келажак авлодга
етказишга йўналтирилган илмий-амалий фаолият ётади. Бу соҳа хорижий
музейшуносликда кенг ва бой тажриба орттирилган.
1934 йилда Германияда “Музей педагогикаси” тушунчаси биринчи марта
истеъмолга киритилди. Я.К. Фризеннинг фикрига кўра, музей педагогикаси – бу
маърифий ишлар ва музей дидактикасига таянадиган, музей воситалари билан
бадиий тарбиянинг анъанаси ҳисобланади[ Юхневич М.Ю. Яповеду тебя в музей:
Учеб.пособие по музейной педагогике. - М., 2001. 12- бет 2 Столяров Б.А. Музейная
педагогика. М.: Выш.шк., 2004. 84- бет. ].
Ф. Фогт фикрича, музей педагогикаси – бу музейлараро ҳамда уларнинг
коллекциялари ва томошабинлари ўртасидаги воситачилик фаолиятидир2.
Мактаб ва музейнинг ўзаро муносабатлари билан “музей педагоги”
тушунчасини биринчилардан бўлиб истеъмолга киритган, 1939-44 йилларда Берлин
этнография музейида “Мактаб ва музей” бўлимининг раҳбари А.Рейхвейн ҳам
шуғулланди.
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
71-son 1 –to’plam May 2025
Sahifa: 249
Жамиятнинг барча қатламларига энг кўп таъсир кўрсатиш учун музей билан
мактабни ягона мақсадда бирлаштирган, унинг биринчи директори Г. Коль
музейнинг таълимий моҳиятини чуқур англаб етган ҳолда: “... Музей ва галереялар
ўз олдига таълимий мақсадни қўймас экан, улар зерикарли ва фойдасиз муассаса
бўлиб қолаверади”, дейди. Г. Колнинг ўқувчи ва талабаларнинг кўплаб авлодига
фойда келтирган бундай фикри музейларнинг таълимий фаолияти моделини
шакллантиришни тақозо этди ва ушбу йўналишда музей сиёсатига жиддий таъсир
кўрсатди.
Музейдаги машғулотлар муваффақиятини Берлиннинг моҳир педагоги
Г.Фройденталь қуйидаги шарт-шароитлар билан боғлайди: музейларга бўлган ҳар
бир ташриф аниқ ўқув мақсадига эга бўлиши; музейга ташрифни болаларнинг
мактабда машғулотлардан чарчаган пайтида эмас, балки у ердаги манбаларни идрок
этишига тайёр бўлган пайтида уюштириш; болаларгагина эмас, катталарга ҳам
тинглаш учун оғир бўлган обзорли экскурсиялардан воз кечиш; болаларнинг
мавзулар бўйича мустақил ижодлари (расмлар, иншолар, яратган моделлари)
музейга ташрифларининг якуни бўлиши лозим.
Г.Фройденталь болалар билан музей таълим жараёнини ташкил этишга тайёр
бўлган мутахассисларни музей педагоги деб атаган ҳолда катта ёшдаги болалар учун
техника ва махсус музейларда, кичик ёшдаги болаларни эса ўлкашунослик, табиий-
илмий ва бадиий музейлар билан таништиришдан бошлашни тавсия этди.
Кейинги йилларда таълим соҳасидаги ислоҳотлар Россияда ҳам музей
педагогикаси соҳасида бир қатор тадқиқотлар амалга оширилдики, булар хорижий
мамлакатларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, бу борада Б.А. Столяровнинг
тадқиқотлари диққатга сазовор. У “Музейная педагогика” китобида музейларнинг
жамият маънавий ҳаётидаги ўрнига эътибор берган ҳолда бу борадаги жаҳон
тажрибаларини ҳам ўрганган ҳолда ҳозирги даврда унинг назарий жиҳатларини
асослади. Музей экспозициялари билан иш олиб боришнинг шакл ва методларини
тавсия этди, турли ёшдаги болалар ва музей экспозициялари билан ишлаш, энг
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
71-son 1 –to’plam May 2025
Sahifa: 250
муҳими музей ва мактаб алоқадорлиги моделини ишлаб чиқиб, бу борада музей
педагогини ҳамда ўқитувчини тайёрлаш бўйича илмий-амалий тавсиялар берган.
Тарих ўқитишда музей ва сахатлар уссуларини фойдаланиш тарихий билимни
мустаҳкамлашда аҳамиятга эга. Энг қулай u1090 томони бу мактабда музей ташкил
қилиш ва экспонатлардан тарих дарсида фойдаланиш. Ўлкани ва унда мавжуд
бўлган тарих ва маданият
едгорликларини муҳофаза қилиш, ўрганиш ва улардан фойдаланиш ҳар бир
фуқоранинг муқаддас бурчидир. Тарихчиларга бу қонун муқаддас дастуриламон
бўлиб хизмат қилади. Биз ешларни тарихий едгорликларни авайлаб сақлашга
тарихий обидаларга меҳр-муҳаббат билан қарашга
ўрганиб, бу едгорликлар фақат ўтмишни ўрганиш учунгина эмас, шу билан
бирга илм-фанни, халқ моарифи ва маданиятини янада ривожлантириш учун ҳам
бебаҳо дурдона эканлигини сингдириш руҳида тарбиялашимиз керак.
Мактаб музейи ешлар олдига қўйидаги вазифаларни: биринчидан, жамият
ҳаети ва халқ турмушидаги энг муҳим тарихий воқеаларни, давлат ва ҳарбий
арбобларнинг, халқ қаҳрамонларининг ҳаети ва фаолияти билан боғлик бўлган
бинолар, иншоатлар, эсдалик жойларни
ўз ўлкасига боғла0б ўрганишни, иккинчидан, археология едгорликлари: кўҳна
шаҳарлар, қўръонлар, қалъалар, қадимий манзилгоҳлар, истеҳкомлар, корхоналар,
каналлар, йўлларнинг қолдиқлари, қадимий дафн жойлар-мозоратларни, тош
ҳайкаллар, қоялардаги тасвирларни,
қадимий буюмларни ўз жойига боғлаб ўрганишни, учинчидан, меъморчилик
обидалари тарихий марказлар, кварталлар, майдонлар, кучалар, шаҳар ва бошқа
аҳоли яшайдиган манзилларнинг қадимий тузилиши, қурилиши ва қолдиқларини,
санъат диний, ҳарбий, халқ меъеморчилиги иншоатларини, табиат ландшафтларини
ўз худудига мослаб ўрганишни, т:ртинчидан, санъат
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
71-son 1 –to’plam May 2025
Sahifa: 251
едгорликлари- монументал, тасвирий, амалий-декоратив ва бошқа турдаги
санъат асарларини, бешинчидан, едгорлик ҳужжатлари-давлат ҳокитият органлари
ва давлат бошқарув органларининг
актлари, бошқа езма ва график ҳужжатлар, кинофото ҳужжатлар ва товуш
езувлари, шунингдек, қадимий ва бошқа қулезмалар ҳамда архивлар, фильмлар ва
мусиқа езувлар шу каби нозир
материалларни излаб топиш, ўрганиш ва умумлаштириш вазифаларини қуяди.
Ҳозирги вақтда мактаб музейи ташкил қилинган мактабларда ўқувчиларини
ижтимоий фанлардан олаетган билимлари, мустақил ишга ва меҳнатга, ўтмиш
тарихи ва маданиятига қизиқишлари ўсиб бораетганлиги аниқланмоқда.
Шунингдек, юқори синф ўқувчиларининг билим
доираси кун сайин кенгайиб, дастлабки илмий-тадқиқот ишларига булган
қизиқиш сезиларли даражада ўсмоқда. Айниқса давлат музейлари бўлмаган
районларда мактаб музейининг аҳамияти катта. Тарих ўқитишда мактаб музейидан
ташқари давлат музейларига, тарихий жойларга
саехатлар уюштириш мумкин. Тарих ўқитишда музей экспонатларидан
фойдаланиш учун аввало музей фондини яхши билиш керак. Мактаб музей фонди
қўийдагича бўлимларга бўлиб қўилса мақсадга мувофиқ
бўлади. Масалан, биринчи бўлими. Ибтидоий жамоа ва қулдорлик жамияти”
деб номлаш мумкин. Бу бўлимга асосан ўз ўлкасидан еки урганилаетган худудидан
(агар шундай манбалар бўлса) топилган археологияга оид материаллар, масалан,
Тешиктош ғорининг ясама кўриниши, М.М.Герасимов томонидан реконструкция
қилинган i-9 яшар неандерталь боланинг дарсликдаги ҳайкалининг тасвири,
”Ибдидоий одам-синотроп овда” деган расмдан кўчирма еки ясама кўриниши,
археологияга оид қазилмалар натижасида топилган тош даврига оид турли хил
меҳнат қуроллари, сопол идишларнинг синиқлари, хуллас аалеолит, неолит,
энеолит, мис, бронза ва темир даврига оид қуроллардан намуналар. сал нусхалар
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
71-son 1 –to’plam May 2025
Sahifa: 252
бўлмаган ҳолда уларнинг ясалма кўринишларини еки кўчирма нусхалар қўйиш
мумкин.
Иккинчи бўлимни ”Феодализм даври” деб номлаш ва бу бўлимга феодализм
даврида яратилган тарихий ва маданият едгорликларидан Самарқанд, Бухоро ва
Хивадаги меъморчилик едгорликларини акс эттирувчи фотосуратлар ва
Болаликтепа (V-VI аср), Панжакент, Варахша, Афросиеб, Далварзин ва
Ахсикентлардан топилган археологияга оид ҳар хил топилмалар ва сопол
идиш-товоқлар, уша даврга доир танга-чақа пуллардан намуналар қўйиш
мумкин. Учинчи бўлини ”Ўлкамиз чор Россияси қарамлигида” деб номлаш мумкин.
Бунда чор Россияси зулмидан
маҳаллий омма ва жафокош, тутқинликда ҳуқуқсиз кун кечирган халқимизга
таллуқли
материаллардан қўйилса, Бухоро амири Хива хонлиги, Қуқон хонликлари
ўрнига келган чор ҳукумати зулмидан қувиллаб қолган қишлоқлар ҳақидаги
маълумотлар музей материалларида акс эттирилса ўқувчилар кўз ўнгида утмиш аниқ
тасвирланади ва чоризм сиесатига нисбатан қаҳр-ғазаб, меҳнаткаш оммага нисбатан
меҳр-муҳаббат уйғотади. Тўртинчи бўлим ”Ҳозирги даврда жонажон :лкам” деб
номланса ва бу бўлимда Ўзбекистоннинг 20- йиллардаги то шу кунгача, яъни
мустақил жумхуриятлар ташкил топаетган, шунингдек Ўзбекистон ҳам
мустақилликни қўлга киритиб, унда яшаетган халқлар ўз тарихи, маданияти,
ўзлигини англаетган, хорижий давлатлар билан ҳам иқтисодий, ҳам маданий
алоҳалар кун сайин яхшиланаетган ҳозирги давргача бўлган улкасининг иқтисодий,
сиесий ва маданий ҳаетини исботловчи далиллар музей экспонатлари қаторидан жой
олса, музей ўшандагина мактабнинг ҳақиқий музейига айланади ва унинг маълим
тарбия ишларига қушаетган хиссаси янда ошади.
Музей экспонатлари ва саехат натижаларидан маълум дарсларда фойдаланиш
мумкин. Ўқитувчи агар мактаб музеий бор бўлса, маълум дарсда музей хоналаридан
Ustozlar uchun
pedagoglar.org
71-son 1 –to’plam May 2025
Sahifa: 253
фойдаланса бўлади. Шунингдек дарс олдидан мавзу ўқувчиларга таништирилиб,
давлат ўлкашунослик музейига, еки
тарихий ўринларга саехат уюштириш мумкин. Натижалари эса дари пайтида
қўл келади.Мисоллар келтириш мумкин. Қорақалпоғистон тарихи дарсида, масалан
ё4 Қорақалпоғистон худудидаги қулдорлик давлати” деган мавзу олдидан давлат
улкашунослик музейи экспонатлари билан тонишишга бўлади. Музейдаги
Қўйқирилган қалъа, Тупроққалъа харобларидан топилган
топилмалар, уларнинг макетларини ва бошқа едгорликларни кўзи билан куриб
қобил қилган ўқувчилар олган тасаввур ва билимларини оғзаки еки езма тарзда
ифодалаб беради.
Адабиётлар:
1. Садыкова Н.О. Маданий едгорликлар хазинаси К.1981
2. Садыкова Н.С. Ўзбекистонда музей иши.Т.,1977