Компьютер дастурларига нисбатан мутлоқ ҳуқуқлар тушунчаси ва моҳияти
Мамлакатимизни модернизация қилиш ва фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш жараёнида интеллектуал фаолият натижаларидан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш муҳим ўрин эгаллайди. Бу ўринда таъкидлаш лозимки, компьютер дастурлари ўтган асрнинг иккинчи ярмидан яратилган, нисбатан янги интеллектуал фаолият натижаларидан бири бўлишига қарамасдан, бугунги кунда ижтимоий турмушимизнинг деярли барча жабҳаларини қамраб олди. Жумладан, таълим, тиббиёт, қонунчилик, турли хизмат кўрсатиш соҳалари, ахборот кутубхона хизмати ва бошқа соҳаларда компьютер дастурлари ва маълумотлар базасидан унумли фойдаланилмоқда.