Фуқаролик процессида жамоатчилик назоратини амалга ошириш хусусиятлари
Жамиятда қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини лозим даражада ҳимоя қилиш, ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш ҳозирги кунда долзарб аҳамият касб этадиган масалалардан ҳисобланади. Ўз навбатида шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинлик-ларини ҳурмат қилиш барча давлат органларининг мажбурияти ҳисобланади. Зеро, мамлакатимиз Конституциясида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши (13-модда), давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъул эканликлари (2-модда), давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик прин-циплари асосида амалга оширишига доир (14-модда) нормалар мустаҳкамлаб қўйилган.