ТДЮИ давлат ва ҳуқуқ назарияси кафедраси доценти м.а. ахмедшаеванинг ҳокимият тизимида ижро ҳокимияти мавзусидаги монографиясига (Тошкент. 2007 / Мас. муҳ. Проф. З.М. Исломов. ТДЮИ нашри. 114 б)
Ижро ҳокимияти яхлит давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи бўлиб, унинг асосий вазифаси қонунларнинг ижросини таъминлаш ҳисобланади. Ижро ҳокимияти бошқа ҳокимият тармоқларидан ўзининг тизими, тузилмаси, кадрлари ва бошқа ҳокимият ресурслари салоҳияти билан жиддий фарқ қилади. Давлат бошқаруви ижро ҳокимияти таркибига кирувчи органлар фаолияти орқали намоён бўлади. Шу боис ижро ҳокимиятининг ҳокимият тизимда тутган чинакам ўрни ва аҳамияти юқоридаги ҳолатлар таъсирида шаклланади.