Authors

  • Болтаев Тўлқин

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.wsrj.100615

Keywords:

Таянч сўзлар: валюта валюта курси валюта операциялари спот форвард своп опцион валюта операциялари таҳлили

Abstract

Мақолада валюта муносабатлари ва тижорат банклари валюта операциялари ривожланиши масалалари, валюта операциялари таҳлили ҳақида сўз боради.


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-1_June-2025

88

ВАЛЮТА МУНОСАБАТЛАРИ ВА ТИ

Ж

ОРАТ БАНКЛАРИДА ВАЛЮТА

OПЕРAЦИЯЛAРИ РИВО

Ж

ЛАНИШИ ИСТИКБОЛЛАРИ

Болтаев Тўлқин

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

катта ўқитувчиси

АННОТАЦИЯ

Мақолада валюта муносабатлари ва тижорат банклари валюта

операциялари ривожланиши масалалари, валюта операциялари таҳлили ҳақида
сўз боради.

Таянч сўзлар:

валюта, валюта курси, валюта операциялари, спот,

форвард, своп, опцион, валюта операциялари таҳлили

АННОТАЦИЯ

В статье рассматривается вопросы развития валютных отношений и

операции коммерческих банков Узбекистана, анализ валютных операций

Ключевые слова:

валюта, валютный курс, валютные операции, спот,

форвард, своп, опцион, анализ валютных операций

ABSTRACT

The article discusses the essence of foreign exchange transactions of

commercial banks of Uzbekistan, analysis of foreign exchange transactions

Key words:

currency, exchange rate, foreign exchange transactions, spot,

forward, swap, option, forward coefficient, analysis of foreign exchange transactions


Валюта муносабатлари иқтисодиётнинг асосий ва мураккаб қисмларидан

бири ҳисобланади. Валюта муносабаталарининг ривожланишида иқтисодий
ривожланган

мамлакатларнинг

роли

каттадир.

Охирги

йилларда

ривожланаётган мамлакатларнинг ҳам бу соҳада фаоллиги ошмоқда.

Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодий интеграциясида ривожланишини

таъминлашда валюта муносабатларини такомиллаштириш, жаҳон иқтисодига
мос равишда валюта тизимини ташкил қилиш ва валюта сиёсатини юритишни
тақозо қилмоқда.

Валюта муносабатлари валюта тизими қонун қоидалари асосида амал

қилади. Валюта тизими – бу миллий қонунчилик ёки халқаро келишувлар
асосида валюта муносабатларини ташкил қилиш ва тартибга солиш шаклидир.

Иқтисодий интеграцияларнинг такомиллашуви даврида ривожланган

мамлакатлар валюта тизими халқаро валюта муносабатларида муҳим аҳамият
касб этади.

Ҳозирги кунда миллий валюта тизимини шакллантириш, миллий валюта


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-1_June-2025

89

курсини барқарорлигини таъминлаш борасида бир қанча чора-тадбирлар
амалга оширилмоқда. Жумладан, валюта резервларини кўпайтириш мақсадида
Ўзбекистон тўлов балансини яхшилаш, экспортни ошириш, импорт ўрнини
босувчи товарлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар амалга
оширилмоқда.

Жорий валюта тизими асосида жаҳон валюта бозоридаги валюта

операциялари ҳажмининг доимий ошиб бориши кузатилмоқда. Ҳаттоки, 2020
йилда пандемия шароитда ҳам валюта савдоларида ўсиш қайд этилган эди. 2022
йилда, жаҳон валюта операцияларининг ўртача кунлик ҳажми 7,5 трлн. АҚШ
долларига етди. Бу эса 2010 йилдаги кўрсатгияга қараганда 1,9 марта кўп.

1 –расм. Жаҳон валюта бозоридгаи кунлик валюта операциялари ҳажми

динамикаси, млрд.АҚШ доллари



Ушбу валюта операцияларнинг 80 фоиздан ортиғи спекулятив

операциялар ҳиссасига, 20 фоиздан камроғи эса халқаро савдо ва инвестицион
капитал билан боғлиқ битимларга ҳиссасига тўғри келади.

Жаҳон валюта бозоридаги операцияларнинг турлари бўйича таҳлил

қиладиган бўлсак, 2022 йилда валюта своплари энг кўп улшга эга. Унинг кунлик
ҳажми 3,9 трлн. АҚШ долларини ёки 52,4 фоизни ташкил этган. Ундан кейинги
ўрин спот битими бўлиб, унинг кунлик ҳажми 2,1 трлн. АҚШ доллари ёки 28,0
фоизга тенг бўлган.




3973

5357

5066

6581

7505

0

1000

2000

3000

4000

5000

6000

7000

8000

2010

2013

2016

2019

2022


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-1_June-2025

90

1-жадвал

Жаҳон валюта бозоридаги битимлар таркиби

1

2010 й.

2013 й.

2016 й.

2019 й.

2022 й.


Битимлар

номи

Ҳ

аж

ми

, мл

рд

.

А

Қ

Ш

до

лл

ар

и

С

ал

моғи

, %

Ҳ

аж

ми

, мл

рд

.

А

Қ

Ш

до

лл

ар

и

С

ал

моғи

, %

Ҳ

аж

ми

, мл

рд

.

А

Қ

Ш

до

лл

ар

и

С

ал

моғи

, %

Ҳ

аж

ми

, мл

рд

.

А

Қ

Ш

до

лл

ар

и

са

лмо

ғи

%

Ҳ

аж

ми

, мл

рд

.

А

Қ

Ш

до

лл

ар

и

са

лмо

ғи

%

Спот

1 489

37,5

2 047

38,2

1 652

32,6

1 979 30,1

2 104

28,0

Форвард

475

12,0

679

12,7

700

13,8

998

15,2

1 163

15,5

Своп

1802

45,4

2 294

42,8

2 460

48,6

3 306 50,2

3 934

52,4

Опцион ва
бошқ.

207

5,2

337

6,3

254

5,0

298

4,5

304

4,1

Жами

3973

100,0

5 357

100,0

5 066

100,0

6 581

100,0

7 505

100,0


Халқаро валюта тизимида АҚШ долларининг етакчилиги жаҳон валюта

бозоридаги

операцияларда

ҳам

яққол

сезилади.

Жаҳон

валюта

операцияларининг валюта таркибини таҳлил этганда, АҚШ долларининг катта
улушга эга валюта эканлигини кузатишимиз мумкин. АҚШ долларининг жаҳон
валюта бозори айланмасидаги улуши 2022 йилда 88,5 фоизни ташкил этган. Бу
ҳолат 2010 йилга нисбатан 3,6 фоизли пунктга кўпдир.

Фикримизча, АҚШ долларининг жаҳон валюта бозоридаги ҳиссасининг

юқорилиги унинг халқаро резерв ва етакчи валюта сифатидаги устувор роли
билан белгиланади. Айниқса бу устуворлик икки бошқа валютани
айирбошлашда дастлаб уларнинг АҚШ долларига конвертацияланишини кўзда
тутувчи кросс-валюта битимларида намоён бўлади. Масалан, Ўзбекистон
сўмини Англия фунт стерлингига алмаштиришда, Ўзбекистон сўмига АҚШ
доллари харид қилинади, сўнгра, АҚШ долларига Англия фунт стерлинги сотиб
олинади. Бу кросс-валюта битимларини тузишнинг энг арзон ва қулай йўли
ҳисобланади. Чунки АҚШ долларини айирбошлашни хоҳловчи контрагентлар
кўплаб топилади. Бундан ташқари, АҚШ доллари учун бозорлар юқори
даражада ликвидлиликка эга, шунингдек, унда трансакцион харажатлар
нисбатан паст ҳисобланади.





1

Манба: Халқаро ҳисоб-китоблар банки маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-1_June-2025

91

2- жадвал

Жаҳон валюта бозорида валюта таркиби динамикаси

2

2010 йил

2013 йил

2016 йил

2019 йил

2022 йил

Валюта

Ҳажми,
млрд.
АҚШ
доллари

Салмоғ
и, %

Ҳажми,
млрд.
АҚШ
доллари

Салмо
ғи, %

Ҳажми,
млрд.
АҚШ
доллари

Салмо
ғи, %

Ҳажми,
млрд.
АҚШ
доллари

салмоғ
и%

Ҳажми,
млрд.
АҚШ
доллари

АҚШ

доллари

(USD)

3 371

84,9

4 662

87,0

4 437

87,6

5 811

88,3

6 639

88,5

Евро

(EUR)

1 551

39,0

1 790

33,4

1 590

31,4

2 126

32,3

2 292

30,5

Япон иени

(JPY)

754

19,0

1 235

23,0

1 096

21,6

1 108

16,8

1 253

16,7

Фунт

стерлинг

(GBP)

512

12,9

633

11,8

649

12,8

843

12,8

968

12,9

Хитой

юани

(CNY)

34

0,9

120

2,2

202

4,0

285

4,3

526

7,0

Бошқала

р

1 723

43,4

2 274

42,4

2 159

42,6

2 988

45,4

3 334

44,4

Жами

3 973

200,0

5 356

200,0

5 066

200,0

6 580

200,0

7 506

200,

0


Изоҳ: Валюта битими икки валютанинг иштирокини талаб этиши боис,
валюталарнинг салмоғи 200 фоизга нисбатан олинди.


Жадал суръатларда ривожланаётган мамлакатлар орасида Хитой Халқ

Республикаси (ХХР) миллий валютаси – юаннинг валюта айирбошлаш
операцияларидаги роли сезиларли даражада ортиб бораётганлигини кузатиш
мумкин. 2010-2022 йилларда песонинг валюта битимларидаги салмоғи 0.9
фоизда 7.0 фоизгача ошган.

Бу ҳолат юаннинг фаол савдо валютасига айланиб бораётганини

англатиб, унинг халқаро захира валютасига айланиши йўлидаги илк қадами
саналади.

Айни пайтда, Хитой Халқ банки томонидан турли мамлакатлар марказий

банклари билан валютадаги ликвидлиликни ошириш мақсадида икки
томонлама своп битимлари тузилаётганлигини таъкидлаш ўринлидир.

Жаҳон валюта операцияларининг қарийб 60 фоизи икки давлат: Буюк

2

Манба: Халқаро ҳисоб-китоблар банки маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-1_June-2025

92

Британия ва АҚШ ҳиссасига тўғри келади. 2022 йилда Буюк Британияда
халқаро валюта операцияларининг 38,1 фоизи амалга оширилган. Бу ҳолат
Буюк Британиянинг жаҳон валюта бозоридаги ўрни йил сайин мустаҳкамланиб
бораётганлигидан далолат беради. 2010-2022 йиллар мобайнида жаҳон валюта
бозорида АҚШнинг ўрни ҳам ортган, яъни унинг салмоғида 1,5 фоизли пунктга
ошган.

2 –расм. 2022 йилдаги жаҳон валюта операцияларининг мамлакатлар

бўйича тақсимоти

3

, %


Бу ўринда валюта бозорида концентрациялашув даражасини кўрадиган

бўлсак, 2010 йилда 5 та мамлакатга глобал валюта операцияларининг 70,8
фоизи тўғри келган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 78,5 фоизни ташкил
этган. Бундан гвалюта бозорида концентрациялашув даражаси ошганини
кузатишимиз мумкин.

Ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиёти давлатларида валюта бозорларини

тадқиқ этиш уларнинг ривожланишига хос қуйидаги хусусиятларни аниқлаш
имконини берди:

Ривожланаётган давлатларда валюта биржасида амалга ошириладига

валюта опеарциялари асосан спот битимларидан ташкил топган. Форвард ва
бошқа муддатли валюта операциялар эса, суст ривожланган. Шунингдек, айрим
мамлакатларда форвард ва своп битимларини тартибга солиш амалиёти мавжуд
бўлиб, форвард ва своп битимларини тузиш қонуний рухсат этилган. Бундан
ташқари, форвард ва своп шартномаларининг миқдори ва сўндириш
муддатлари ҳам тартибга солиш объектига айлантирилган.

3

Манба: Халқаро ҳисоб-китоблар банки маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилган

38,1

19,4

9,4

7,1

4,4

3,6

2,2

1,9

13,9

Буюк Британия

АҚШ

Сингапур

Гонг конг

Япония

Швейцария

Франция

Германия

Бошқалар


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-1_June-2025

93

Банклараро валюта операциялари ҳажмини таҳлиллар кўрсатишича,

айрим ривожланаётган давлатларда банклар ўртасидаги валюта операциялари
банк ва мижоз ўртасидаги валюта операцияларининг 50 фоизидан камроғини
ташкил этади. Ривожланган мамлакатларда эса, бу ҳолатнинг акси кузатишимиз
мумкин. Халқаро ҳисоб-китоблар банкининг маълумотларига кўра, банклараро
валюта бозори ҳажми банк-мижоз даражасидаги валюта ҳажмидан АҚШда 7
марта, Германияда эса 12 марта кўпроқни ташкил қилади.

Хулоса

қилиб

айтганда,

жаҳон

валюта

бозорида

валюта

операцияларининг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Ундаги битимларда АҚШ
долларининг етакчилиги сақланиб қолмоқда. Шунга қарамай, ривожланаётган
мамлакатлар валюталари билан тузиладиган битимлар ҳажмида фаол ўсиш
кузатилади. Уларнинг жаҳон валюта бозорида, айниқса, халқаро савдо,
инвестициялар ва молиявий операциялардаги ролини ошириш учун реал шарт-
шароитлар таъминланмоқда.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.

Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги
қонуни (янги таҳрири). – Т., 2019 йил 22 октябрь.

2.

Абдуллаева Ш.З. Халқаро валюта кредит муносабатлари. Дарслик. Тошкент
“IQTISOD-MOLIYA”, 2005 йил, 588 бет.

3.

Бункина М.К., Семенов А.М. Основы валютных отношений: Учебное пособие.
– М.Юрайт, 1998. – 192с.

4.

Жумаев Н.Х. Ўзбекистонда валюта муносабатларини тартибга солиш
методогиясини такомиллаштириш.Т. “Фан ва технология”, 2007. – 286 б.

5.

Болтаев, Т. К. (апр 2020). Перспективы развития валютных отношений в
узбекистане. Universum: экономика и юриспруденция, (4), 9-12

6.

Болтаев, Т. К. (июнь 2022). Ўзбекистон тижорат банкларида валюта
операцияларини ривожлантириш истиқболлари. Oriental Renaissance:
Innovative, educational, natural and social sciences, VOLUME 2 | ISSUE 6

7.

www.cbu.uz

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки сайти

8.

www.bis.org

- Халқаро ҳисоб-китоблар банки сайти


References

Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири). – Т., 2019 йил 22 октябрь.

Абдуллаева Ш.З. Халқаро валюта кредит муносабатлари. Дарслик. Тошкент “IQTISOD-MOLIYA”, 2005 йил, 588 бет.

Бункина М.К., Семенов А.М. Основы валютных отношений: Учебное пособие. – М.Юрайт, 1998. – 192с.

Жумаев Н.Х. Ўзбекистонда валюта муносабатларини тартибга солиш методогиясини такомиллаштириш.Т. “Фан ва технология”, 2007. – 286 б.

Болтаев, Т. К. (апр 2020). Перспективы развития валютных отношений в узбекистане. Universum: экономика и юриспруденция, (4), 9-12

Болтаев, Т. К. (июнь 2022). Ўзбекистон тижорат банкларида валюта операцияларини ривожлантириш истиқболлари. Oriental Renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences, VOLUME 2 | ISSUE 6

www.cbu.uz - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки сайти

www.bis.org - Халқаро ҳисоб-китоблар банки сайти