Authors

  • Исомиддинова Мохидил Шавкатовна

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.wsrj.102687

Keywords:

Калит сўзлар: Тил таълими интегратсия фанлар ёки соҳалараро интегратсия бўлимлараро алоқадорлик нутқ маданияти хорижий тил қиёсий тилшҳунослик интегратив ёндашув метод тадқиқот фанлараро алоқадорлик янги технологиялар.

Abstract

Аннотация: Тил таълимида фанлар, соҳалараро интегратсиясига амал қилиш, ўрганилаётган тилнинг амалда қўллаш кўникмасини ривожлантиради. Грамматикага оид билимларни амалий жиҳатини мустаҳкамлш учун турли мавзудаги матнларга мурожаат қилинади. Бунда тил фани ҳамда турли фанлар, соҳалараро алоқадорлик жараёни юзага келади. Хорижий тилларни ўрганаётган ўқувчи ва мустақил изланувчилар учун баъзи тавсиялар ҳамда таълим тизимига интегратсия жараёнининг кириб келиши ҳамда она тили ва адабиёт дарсларини ўқитишда интегратив ёндашувнинг аҳамияти шунингдек, умумтаълим мактабларида она тили ва адабиёт дарсликларида берилган мавзуларни бир-бирига боғлаган ҳолда тушунтириш усуллари ва методларини ишлаб чиқиш келтириб ўтилган.


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-1_June-2025

202

ИННОВАЦИОН ПЕДАГОГИКАНИНГ ТИЛ ТАЪЛИМИДА НУТҚ

МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ

Исомиддинова Мохидил Шавкатовна


Аннотация:

Тил таълимида фанлар, соҳалараро интегратсиясига амал

қилиш, ўрганилаётган тилнинг амалда қўллаш кўникмасини ривожлантиради.
Грамматикага оид билимларни амалий жиҳатини мустаҳкамлш учун турли
мавзудаги матнларга мурожаат қилинади. Бунда тил фани ҳамда турли фанлар,
соҳалараро алоқадорлик жараёни юзага келади. Хорижий тилларни ўрганаётган
ўқувчи ва мустақил изланувчилар учун баъзи тавсиялар ҳамда таълим тизимига
интегратсия жараёнининг кириб келиши ҳамда она тили ва адабиёт дарсларини
ўқитишда интегратив ёндашувнинг аҳамияти шунингдек, умумтаълим
мактабларида она тили ва адабиёт дарсликларида берилган мавзуларни бир-
бирига боғлаган ҳолда тушунтириш усуллари ва методларини ишлаб чиқиш
келтириб ўтилган.

Калит сўзлар:

Тил таълими, интегратсия, фанлар ёки соҳалараро

интегратсия, бўлимлараро алоқадорлик, нутқ маданияти, хорижий тил, қиёсий
тилшҳунослик, интегратсия, интегратив ёндашув, метод, тадқиқот, фанлараро
алоқадорлик, янги технологиялар.


Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби таълимдаги инновациялар

бу назарий асосланган, мақсадга йўналтирилган ҳамда амалий мўлжалланган
янгилик ҳисобланади. Ҳар қандай инновация, киритилган янгилик таълим
олувчилардан юқори даражадаги эмоционаллик ҳамда интеллектуалликни
тақозо этади. Шу боис таълимда инновацион жараёнларнинг шаклланиши ва
ривожланиши соҳага оид тадқиқот қилаётган олимларнинг доимий диққат
марказида бўлиб қолмоқда. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ривожланиб
бораётган инновацион сиёсат таълим олдига бир қанча вазифаларни
юкламоқда.

Ахборот коммуникация технологиялари ривожланаётганлиги туфайли

улардан фойдалана олиш, ўқиш ва ёзишни билишдек муҳим бўлган
саводхонлик белгисига айланиб бормоқда

1

. Таълим жараёнида интерактив

методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини
ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб
бормоқда, бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий
таълимда талабаларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса,

1

Axmedxanova G. Ona tili va adabiyot darslarida integrativ yondashuvning ahamiyati.

central asian academic journal of scientific research issn: 2181-2489 volume 2 ǀ issue 1 ǀ 2022.


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-1_June-2025

203

замонавий технологияларда эса, уларни эгаллаётган билимларни ўзлари
қидириб топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, ҳатто
хулосаларни ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Инновациялар долзарб,
муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бир тизимда шаклланган янгича ёндашувлардир.
Улар ташаббуслар ва янгиликлар асосида туғилиб, таълим мазмунини
ривожлантириш учун истиқболли бўлади

2

. Шунингдек, таълим тизими

ривожига ижобий таъсир кўрсатади.

Таълимдаги интеграция

– бу ўқувчининг шахсини ривожлантириш ва ўз-

ўзини

ривожлантиришга

қаратилган

дунёнинг

яхлит

кўринишини

шакллантириш учун маълум бир таълим тизими доирасида таркибнинг
таркибий қисмлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш жараёнидир. Интеграция
(лот. интегратио - тиклаш, қайтадан бошлаш, тўлдириш) Айрим қисмларнинг,
элементларнинг боғлиқлик ҳолатини, уларни қўшиб бирлаштиришни
ифодаловчи тушунча

3

. Фанларнинг яқинлашиши ва ўзаро боғланиш жараёни

бўлиб, хорижий тилни ўрганаётган ҳар бир ўрганувчига тил ўрганиш жараёнида
асқотади.

Интеграция

- айрим бўлакларнинг ёки элементларнинг бир-бирига

қўшилиши, бир бутунга айланиши, яхлитланишидир. Бугунги кунда бизнинг
таълим тизимимизга ҳам интеграциялашиш жараёнисиз тасаввур қилиб
бўлмайди. Интеграция – бутун деган маънони билдиради, демак, бу тафаккур
ўсиши жараёнининг турли қисм ва элементларини битта бутунга
бирлаштиришдир

4

. Бу эса, таълимда фанлараро алоқадорликни, фанларни бир-

бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ўқитишни кўрсатади.

Замонавий таълимда фанларни интеграциялаштириш янги педагогик

ечимларни фаол излаш, ўқувчиларга самарали ва асосли таъсир кўрсатиш учун
педагогик

ходимларнинг

ижодий

салоҳиятини

ривожлантириш

йўналишларидан биридир. Таълимда фанлараро интеграция изланувчиларнинг
билимларни бир-бирига боғланган, алоқадор ҳолда бошқа фан ва соҳаларни
ўрганиш баробарида умуминсоний қадриятлар мажмуини эгаллашни ҳам
таъминлайди

5

. Ўқувчи ўқув материаллари туб моҳиятини, табиат ва жамият

тараққиёти қонунларини илмий асосда атрофлича, чуқур тушуниб оладилар.
Инглиз тили (бошқа чет тиллар)ни ўрганишда ўқитиладиган барча мавзулар

2

Muqimova S. Ona tili, adabiyot va boshqa fanlar integratsiyalashganda. Til va adabiyot

ta’limi.T. 2020-yil. 9-son. ISSN 2010-5584.

3

O‘zbek tilining izohli lug‘ati. 2-jild. O‘zME. T. 2007.2. 16-b.

4

Tairov Sh.,Askarova B.Pedagogik integratsiya ta’limni integrallash toifasi sifatida.Oriental

Renaissance: Innovative, educational, natural and social sciences (E)ISSN:2181-1784
www.oriens.uz SJIF 2023 = 6.131 / ASI Factor = 1.7 3(6), June, 2023

5

Muqumova Surayyo. (2022). Traditions of uzbek mentality in artistic works and their

interpretation as linguculturological objects. Open Access Repository, 9(04), 138–141.
https://doi.org/10.17605/OSF.IO/NBY2P.


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-1_June-2025

204

турли фанлар, соҳалар билан боғлиқ ҳолда тил ҳодисаларини ўрганишга
асосланган. Яъни турли мавзудаги матнлар тавсия этилади. Тил ўрганиш
жараёнида тил фанига алоқадор бўлмаган фан ёки соҳаларга оид (матнлардаги)
маълумотлар ижтимоий ҳаётда зарур бўлган тушунчалар билимлар мажмуидан
иборат бўлгани боис, фанлар ёки соҳалараро интеграция жараёни юзага келади.
Билиш тафаккур ва тил орқали амалга оширилади. Тафаккурнинг
моддийлашуви нутқ воситасида амалга оширилади.

Нутқ вазияти учун мос тил бирликларни (

лексик, грамматик воситаларни

)

тўғри танлай олиш керак. Тил таълими олдида турган мураккаб талаб –
ўқувчиларнинг нутқ маданиятини ривожлантириш. Нутқ маданияти кундалик
(эркин) мулоқотни ҳам, турли вазиятларда сўзлашиш жараёнларини ҳам ўз
ичига олади. Ҳар бир дарс нутқ маданиятини ривожлантиришга қаратилган
бўлиши керак. Бунинг учун дарс жараёнларида (бошлашдан олдин) ҳикматли
сўзлар, мақоллар, шеърлар (банд, ҳаттоки бир мисра ҳам бўлиши мумкин) ёки
бадиий асарлардан гаплар, қисқа парчалар, ўрни билан ҳажвия (Чунки кулги
остига олинган воқеа-ҳодисалар замирида ибрат туради.) фойдаланиш
ўқувчининг тил фанига оид билимларини мустаҳкамлашга, таълим билан бирга
тарбия олишга, асосийси, тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилади

6

.

Грамматик билимлар ва тил меъёрларини яхши ўзлаштириш фикрни тўғри,
аниқ, равон ифодалаш имконини беради ва бу нутқ маданияти ва услубиятнинг
такомиллашувига асос бўлади.

Ҳар бир кишининг тарбияси, маънавияти, саводхонлиги унинг сўзи, нутқи

билан ҳам ўлчанади. Нутқ орқали инсоннинг ички дунёси, одамгарчилиги,
ростгўйлиги каби фазилатлари, умуман олганда, маданияти намоён бўлади.
Оғзаки ва ёзма нутқ бир-бири билан алоқадор бўлса-да, ўзига хос томонлари
ҳам бор. Оғзаки нутқ талаффуз қилинишида эшитилади. Бунда инсон фикрини
баён этишда оҳанг, пауза ва турли новербал воситалардан фойдаланади. Бу
воситалардан ўрни билан тўғри фойдаланиш малакаси талабаларда
шаклланиши керак. Ёзма нутқда саводхонлик талаб этилади. Киши фикрларини
ёзма баён этганда кўрув ва эшитув органлари орқали ўзгаларнинг ахборотини
қабул қилиб, ўзининг муносабатини ҳам билдиради

7

. Ёзма нутқнинг афзаллиги

шундаки, ифодаланаётган воқеа-ҳодиса, тушунча кабиларни сўз билан баён
қилаётганда, агар бирор сўз, ибора ёки қўшимча нотўғри қўлланилган бўлса,
уларнинг бошқа маъқул варианти билан алмаштирилиши мумкин. Аммо оғзаки
нутқда бундай имконият бўлмайди, шунинг учун айтиладиган фикрни ҳар
томонлама ўйлаб кейин баён этиш керак. Таълим босқичларида мавзулар

6

Rahmonova U.,(2022). Analysis of poetic devices. current research journal of philological

sciences, 3(07), 20–24. https://doi.org/10.37547/philological-crjps-03-07-05

7

Mavlonova, K. (2016). Ona tili darslarida badiiy matnning til xususiyatlarini

integratsiyalash asosida o‘rganish metodikasi. Mashhur-press.


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-1_June-2025

205

оддийдан мураккабга томон ўсиб боради. Масалан, ўқувчилар инглиз тили
дарсларида бадиий матннинг тил хусусиятларини, услубларини билишлари, шу
орқали ўз нутқ маданиятини ривожлантиришда бажариладиган иш турларидан
бири ундан бирор тил ҳодисаси ёки услубини аниқлаш ва изоҳлаш, нутқ
услубларини бир-биридан фарқлай олишлари керак бўлади.

Бунинг учун ўқитувчидан назарий билимларни етказиб бериш ва уларни

амалда қўллай олиш учун ўқувчиларда етарли кўникма ва малакаларни ҳосил
қилиш талаб этилади. Бунда дастлаб ўқитувчи нутқ услублари ҳақида умумий
маълумот беради ва ўқувчиларга керакли манбаларни ёздириб ўтади. Янги
мавзу баёнидан сўнг ўқитувчи мавзуни бевосита бошқа фанлар билан боғлайди.
Бунинг учун ўқитувчи ўқувчилар қўлига ҳар хил турдаги матнлар акс этган
тарқатма материалларни тарқатади. Бу билан ўқитувчи дарснинг қизиқарли
ўтиши ва шу билан бир қаторда ўқувчининг фаол бўлишига имкон яратади

8

.

Масалан, қуйидаги материаллардан фойдаланишимиз мумкин:

Тўғри талаффуз

– орфоэпияга доир малакасини ўстиришда

грамматиканинг роли катта. Шунинг учун тил ўрганиш дарсларида грамматик
қоидалар нутқ ўстириш билан боғлаб ўрганилади. Синтаксисга оид билимларни
ўрганиш бошланиши нутқ ўстириш малакаларининг ривожланиши учун асос
вазифасини ўтайди. Сўз бирикмаси ва гап оҳанги, гапнинг тугалланган оҳанг
билан айтилиши, мантиқий (логик) урғу, иккинчи даражали бўлакларнинг ўзи
бирикаётган бош бўлаклар билан бирга айтилиш оҳанги, интонация, паузага
риоя қилиб ўқишни ўргатиб бориш керак:

Тил ўрганиш дарсларида ўқувчи ёки талабаларга фонетик услубият

сингдириб борилса, оғзаки нутқдаги ёки матнлардаги сўз урғуси, синтагма
урғусини, паузани, тўғри қўйиб ўқиш уқиш, англашда самарадорликни
оширади. Дарсда тавсия этиладиган видео, аудиоматнлардан, ижтимоий
тармоқлардан олинадиган ахборот ва бошқа матнлардан фойдаланиш тил
ўрганиш билан бирга нутқ маданияти кўникмасини ривожлантиришга самарали
таъсир этади

9

. Матнлар мазмунидан келиб чиққан ҳолда фанлар, соҳалараро

интеграция ўрганилаётган тил материалларини амалда қўллаш кўникма ва
малакаларни шакллантиради.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, она тили дарсларини адабиёт

билан уйғунликда олиб бориш, ўқувчиларнинг бадиий-эстетик дунёқарашини
янада бойитади. Она тили дарсларида янги мавзуни тушунтиришда адабиёт

8

Djokhongirovna, K. N. (2020). The period of national awakening in uzbek poetry echo of

the treasure voice of the nation. International Journal of Psychosocial Rehabilitation, 24(6), 4045-
4054.

9

Омонов Ҳ.Т. Касб таълими: педагогик-психологик ва ташкилий муаммолар. // “Касб

таълими: педагогик-психологик ва ташкилий муаммолар” мавзусида таянч олий таълим
муассасаси сифатида Тошкент Молия институти етакчилигида ташкил этилган иккинчи
Республика илмий-амалий семинари материаллари. Ўқув-методик қўлланма. – Т.: ТМИ, 2009


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-1_June-2025

206

дарслигида берилган ҳикоя, шеър, мақол, ҳикматли сўзлар ва бадиий
асарлардан мисоллар келтириб, дарсни интегратив тарзда ташкил этиш
мақсадга мувофиқ бўлади. Бу кейинчалик уларнинг илмий салоҳиятини янада
оширишга, олий таълимда таҳлил юзасидан билим, кўникма, малакаларга эга
бўлиб, тил бўйича назарий маълумотларини мустаҳкамлаб боришда ёрдам
беради.

Инновациялар долзарб, муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бир тизимда

шаклланган янгича ёндашувлардир. Улар ташаббуслар ва янгилик лар асосида
туғилиб, таълим мазмунини ривожлантириш учун истиқболли бўлади,
шунингдек, умуман таълим тизими ривожига ижобий таъсир кўрсатади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1. Ахмедханова Г. Она тили ва адабиёт дарсларида интегратив

ёндашувнинг аҳамияти. cентрал асиан аcадемиc жоурнал оф сcиентифиc
ресеарч иссн: 2181-2489 волуме 2 ǀ иссуе 1 ǀ 2022.

2. Муқимова С. Она тили, адабиёт ва бошқа фанлар интегратсиялашганда.

Тил ва адабиёт таълими.Т. 2020-йил. 9-сон. ИССН 2010-5584.

3. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 2-жилд. ЎзМЕ. Т. 2007.2. 16-б.
4. Таиров Ш.,Аскарова Б.Педагогик интегратсия таълимни интеграллаш

тоифаси сифатида.Ориентал Ренаиссанcе: Инновативе, эдуcатионал, натурал
анд соcиал сcиенcес (Э)ИССН:2181-1784 www.ориенс.уз СЖИФ 2023 = 6.131 /
АСИ Фаcтор = 1.7 3(6), Жуне, 2023

5. Муқумова Сурайё. (2022). Традитионс оф узбек менталитй ин артистиc

wоркс анд тҳеир интерпретатион ас лингуcултурологиcал обжеcтс. Опен Аccесс
Репоситорй, 9(04), 138–141. ҳттпс://дои. орг/10. 17605/ОСФ.ИО/НБЙ2П.

6. Раҳмонова У.,(2022). Аналйсис оф поетиc девиcес. cуррент ресеарч

жоурнал

оф

пҳилологиcал

сcиенcес,

3(07),

20–24.

ҳттпс://дои.орг/10.37547/пҳилологиcал-cржпс-03-07-05

7. Мавлонова, К. (2016). Она тили дарсларида бадиий матннинг тил

хусусиятларини интегратсиялаш асосида ўрганиш методикаси. Машҳур-пресс.

8. Джокҳонгировна, К. Н. (2020). Тҳе период оф натионал аwакенинг ин

узбек поетрй эчо оф тҳе треасуре воиcе оф тҳе натион. Интернатионал Жоурнал
оф Псйчосоcиал Реҳабилитатион, 24(6), 4045-4054.

9.

Омонов Ҳ.Т. Касб таълими: педагогик-психологик ва ташкилий

муаммолар. // “Касб таълими: педагогик-психологик ва ташкилий муаммолар”
мавзусида таянч олий таълим муассасаси сифатида Тошкент Молия институти
етакчилигида ташкил этилган иккинчи Республика илмий-амалий семинари
материаллари. Ўқув-методик қўлланма. – Т.: ТМИ, 2009

References

Ахмедханова Г. Она тили ва адабиёт дарсларида интегратив ёндашувнинг аҳамияти. cентрал асиан аcадемиc жоурнал оф сcиентифиc ресеарч иссн: 2181-2489 волуме 2 ǀ иссуе 1 ǀ 2022.

Муқимова С. Она тили, адабиёт ва бошқа фанлар интегратсиялашганда. Тил ва адабиёт таълими.Т. 2020-йил. 9-сон. ИССН 2010-5584.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 2-жилд. ЎзМЕ. Т. 2007.2. 16-б.

Таиров Ш.,Аскарова Б.Педагогик интегратсия таълимни интеграллаш тоифаси сифатида.Ориентал Ренаиссанcе: Инновативе, эдуcатионал, натурал анд соcиал сcиенcес (Э)ИССН:2181-1784 www.ориенс.уз СЖИФ 2023 = 6.131 / АСИ Фаcтор = 1.7 3(6), Жуне, 2023

Муқумова Сурайё. (2022). Традитионс оф узбек менталитй ин артистиc wоркс анд тҳеир интерпретатион ас лингуcултурологиcал обжеcтс. Опен Аccесс Репоситорй, 9(04), 138–141. ҳттпс://дои. орг/10. 17605/ОСФ.ИО/НБЙ2П.

Раҳмонова У.,(2022). Аналйсис оф поетиc девиcес. cуррент ресеарч жоурнал оф пҳилологиcал сcиенcес, 3(07), 20–24. ҳттпс://дои.орг/10.37547/пҳилологиcал-cржпс-03-07-05

Мавлонова, К. (2016). Она тили дарсларида бадиий матннинг тил хусусиятларини интегратсиялаш асосида ўрганиш методикаси. Машҳур-пресс.

Джокҳонгировна, К. Н. (2020). Тҳе период оф натионал аwакенинг ин узбек поетрй эчо оф тҳе треасуре воиcе оф тҳе натион. Интернатионал Жоурнал оф Псйчосоcиал Реҳабилитатион, 24(6), 4045-4054.

Омонов Ҳ.Т. Касб таълими: педагогик-психологик ва ташкилий муаммолар. // “Касб таълими: педагогик-психологик ва ташкилий муаммолар” мавзусида таянч олий таълим муассасаси сифатида Тошкент Молия институти етакчилигида ташкил этилган иккинчи Республика илмий-амалий семинари материаллари. Ўқув-методик қўлланма. – Т.: ТМИ, 2009