Authors

  • Ma’suma Obidjonova

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.wsrj.114020

Keywords:

Калит сўзлар: Нано-адабиёт митти ҳикоя драббллар адабиёт китобхонларнинг бадиий диди трансформацияси адабиётнинг анъанавий таҳлил методлари қиёсий таҳлил.

Abstract

Аннотация: Ушбу мақолада митти ҳикоя жанрининг пайдо бўлиши ва ривожланиши, замонавий жаҳон адабий жараёнида унинг аҳамияти таҳлил қилинган. Айрим танқидчиларнинг салбий хулосаларига қарамасдан, митти ҳикоя жанри адабий ҳақиқатга айланди ҳамда биз бу ҳодисани чуқурроқ билмасдан ва тушунмасдан танқид қила олмаймиз. Митти ҳикояларнинг ўзига хос хусусиятлари, шаклий ва мазмуний жиҳатларини таҳлил қилишда ўзбек адабиётининг замонавий мисолларидан фойдаландик ҳамда уларнинг моҳиятини илмий асослашга уриндик.


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-2_June-2025

248

ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА МИТТИ ҲИКОЯ ТАРАҚҚИЁТИ

ВА БАДИИЙ МАҲОРАТ

Ma’suma Obidjonova

Alisher Navoiy nomidagi Toshkent davlat

oʻzbek tili va adabiyoti universiteti dotsenti, PhD

Аннотация:

Ушбу мақолада митти ҳикоя жанрининг пайдо бўлиши ва

ривожланиши, замонавий жаҳон адабий жараёнида унинг аҳамияти таҳлил
қилинган. Айрим танқидчиларнинг салбий хулосаларига қарамасдан, митти
ҳикоя жанри адабий ҳақиқатга айланди ҳамда биз бу ҳодисани чуқурроқ
билмасдан ва тушунмасдан танқид қила олмаймиз. Митти ҳикояларнинг ўзига
хос хусусиятлари, шаклий ва мазмуний жиҳатларини таҳлил қилишда ўзбек
адабиётининг замонавий мисолларидан фойдаландик ҳамда уларнинг
моҳиятини илмий асослашга уриндик.

Аннотация:

В этой статье мы намерены проанализировать возникновение

и развитие жанра сверхкороткие рассказы и его значение в современных
литературных процессах. Несмотря на взгляды некоторых скептически
настроенных критиков, сверхкороткий рассказ безусловно, стала современной
литературной реальностью, и мы не можем просто игнорировать или
критиковать ее без более глубокого знания и понимания этого явления. В статье
мы приводим основные виды сверхкороткие рассказы и анализируем ее
сущность на примерах из современной узбекской литературы.

Abstract:

In this article we intend to analyze emergence and development of

flash fiction genre, and its significance in modern literary processes. Despite some
skeptical critics’ views flash fiction has surely become a modern literary reality, and
we cannot just ignore or criticize it without deeper knowledge and understanding of
this phenomenon. In the article we enlist main types of flash fiction, and analyze its
essence by using some examples from modern Uzbek literature.

Калит сўзлар:

Нано-адабиёт, митти ҳикоя, драббллар, адабиёт,

китобхонларнинг бадиий диди трансформацияси, адабиётнинг анъанавий
таҳлил методлари, қиёсий таҳлил.

Ключевые слова:

Нано-литература, сверхкороткий рассказ, драбблы,

литература, современные информационные технологии, трансформация
литературного вкуса читателей, традиционные методы литературного анализа,
сравнительный анализ.

Key words:

Nano-literature, flash fiction, drabbles, literature, modern

information technologies, transformation of readers’ literary taste, traditional
methods of literary analysis, comparative analysis.


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-2_June-2025

249

Ахборот технологияларининг шиддат билан ривожланиши, кишилар онгу

тафаккуридаги янгиланишлар ва ҳаёт ритмининг тезлашиши адабиётда ҳам ўз
аксини топмоқда. Энди ўқувчини маиший муаммолар ва кундалик ҳаёт
тасвиридан кўра тафаккур призмасидан ўтган қалб кечинмалари устамонлик
билан бадиият намунасига айланиши кўпроқ ўзига тортмоқда. Бугунги замон
китобхони ўзи севган асарни истаган жойида, истаган вақтида қўлида митти
ақлли воситалар ёрдамида мутолаа қилаверади. Бироқ вақт ва шароит
борасидаги эҳтиёжлар замонавий прозанинг тобора ихчамлашишини тақазо
қилади. Мана шундай ҳодисалар натижаси ўлароқ бутун дунёда нано-адабиёт
тушунчаси пайдо бўлди. Бу йирик жанрларнинг ҳажман кичрайиб бориши,
умумбашарий муаммоларни саноқли сўзлар ёрдамида ифодалашни ва
муаллифдан юксак маҳоратни талаб этмоқда. Бу ҳодиса ёзувчилар сўз
бойлигининг камайишига эмас, аксинча уларнинг ҳар бир сўз қадрини қалбан
ҳис қилиб, мулоҳазакорлик билан сўз танлашга мажбур қилади. Жумладан,
ўзбек адабиётида аллқачон мини-роман яратилди ва китобхонлар ва адабий
жамаоатчилик томонидан кўп бор таҳлилга тортилди; миллий адабиётимизда
митти ҳикоялар (драббллар) ёзиш бўйича ҳам маълум даражада тажриба
тўпланди ва бундай асарлар китоб ҳолида чоп этилди.

Ҳозирги даврда, ўзаро таъсирланиш муҳитида жаҳон адабий жараёни ва

муайян адабиётнинг миллий ўзига хослигини жанр поетикаси тараққиёти
нуқтайи назаридан умумий қонуниятларини аниқлаш замонавий жаҳон
компаративистикасининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Маданият
ва адабиётнинг умумий қонуниятларини ўзида акс эттирувчи замонавий ўзбек
ва инглиз адабиётидаги митти ҳикоялар (драббллар)нинг ривожини жанр
сифатида илмий таҳлилга тортиш жаҳон адабиётининг ҳаракатланиш
мантиғини тушунишимизга ёрдам беради. Ҳозирги кунда ижодкорларнинг
катта қисми ва уларнинг мухлислари ижтимоий тармоқлар орқали севимли
ёзувчисининг энг сўнгги асарларини ўқиши ва уларга бевосита муносабат
билдириши, изоҳ қолдириши мумкин. Бу жараён кўпгина Ғарб мамлакатларида
“Twitter” ижтимоий тармоғида рўй бераётган бўлса, бизнинг минтақада
“Facebook” тармоғи оммалашган ва бир қатор ижодкорлар, адабий танқидчилар
шу тармоқдан фойдаланади. Ўз-ўзидан ижтимоий тармоқда киритилиши
мумкин бўлган белгилар сонининг чегаралангани ижодкорлардан имкон қадар
қисқа ижод намуналарини яратишларига сабаб бўлмоқда. Жаҳоннинг бир гуруҳ
социолог, психолог ва адабиётшунос олимлари митти ҳикояларга таъриф
беришар экан, бундай асар талабалари қаторига “комьпютер экранидан
ўқиётганда вертикал айлантиришни талаб қилмайдиган чекланган сонли
сўзларга эга бўлиши” зарурлигини ҳам киритиб ўтадилар.

Митти ҳикоя чекланган миқдордаги сўзлардан ташкил топган матндир.

Уларни бадиий матннинг ҳикоянависликдан эпифоник моделга ўтиши деб


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-2_June-2025

250

ҳисоблаш мумкин. Чунки ҳажм омили макроструктурани яратиш ва
индивидуал муаллифлик консепсиясини яратишга таъсир кўрсата олмайди.
Мутахассислар фикрича, митти прозанинг алоқадорлиги матн боши ва
охиридаги маъно "портлашлари" билан бевосита боғлиқ. Митти ҳикоя
замонавий даврга хос бўлиб, тезлик борлиқни белгилаб бераётгани билан
алоқадордир.

Митти ҳикояларга ўзбек ўқувчиларининг қизиқиши ортиб бораётгани бир

гуруҳ адабиётшуносларни ва ёзувчиларни хавотирга солиб қўяётгани ҳам айни
ҳақиқат. Чунки митти ҳикоялар адабиётшуносликда шу пайтгача мавжуд
бўлган формал таҳлилни йўққа чиқаради. Бу ҳикояларни таҳлил қилишда
кўпроқ психологик метод қўл келади. Қолаверса, митти ҳикоялар бадиият
намунаси бўлмай, у исталган кишининг бирор воқеадан чиқарган хулосасига
тенг қабилидаги танқидлар ҳам йўқ эмас. Аммо юқорида қайд этганимиздек,
замон шиддати ва ахборот – коммуникатсион технологияларнинг ривожланиши
ўқувчиларнинг адабий дунёқарашига ҳам таъсир этиши табиий. Улар энди
кўча-кўйда, жамоат транспортида, хуллас, истаган жойларида уяли алоқа
телефони ёки планшетлари орқали ўзлари севган бадиий асарни ўқишлари
мумкин. Ушбу мулоҳаза катта адабиётнинг даври тугаганини англатмайди.
Одамлар минг йиллардан бери “Илиада” ва “Одиссея” ни ўқиётдек, халқ оғзаки
ижоди барҳаёт бўлганидек, пухта асарларнинг ҳам ҳамма даврларда ўз
китобхони бўлади. Лекин бу митти ҳикояларни кескин қоралашга ҳам асос бор,
дегани эмас. Бинобарин, ўқувчиларнинг қисқа ва лўнда асарларга иштиёқи
ортиб бормоқда. Кишилар турли сўз ўйинлари орқали шаклий мухтасарликка
эришган ижодкорларни ҳурмат қила бошлашди. Мўжаз асарларга эҳтиёж ортиб
бораркан, Ўз-ўзидан адабиётда минималлашув ва жанрлар мутатсияси
бошланади. Бу жараённи эса адабиёт ва ижтимоий ҳаёт алоқадорлигининг яна
бир исботи сифатида қабул қилиш ўринлидир. Митти ҳикоялар катта
адабиётнинг фожеаси эмас, балки замонавий адабиётнинг ривожидир. Уларда
сужетлар қисқа, тасвирлар камлиги ўқувчининг тасаввурга эрк бериши учун қўл
келади. Сўз билан чизилган табиат манзараси, образлар тасвирига муфассал
тўхталиш учун митти ҳикояларда жой йўқ. Уларда улкан ҳажмли асарларда
илгари сурилган ғояларга тенг фикр бор, мулоҳаза учун мавзу бор. Митти
ҳикояларда сарлавҳалар ҳам тилга киради. Баъзан уларнинг сарлавҳасига
қарамасангиз, асар нима ҳақида эканлигини тушунмай ҳам қоласиз. Масалан,
“Митти ҳикоялар: кеча ва бугун” тўпламига кирган Азиз Нурнинг мазкур
ҳикоясига диққат қаратинг:

“ – Ота-онамнинг тергашлари жонимга тегди, шулардан узоққа қочиб

кетгим келади…

У дўстига нолиганча меҳрибонлик уйи ёнидан кетиб борарди”.


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-2_June-2025

251

Мазкур ҳикояга муаллиф “Бемеҳр” ёки “Ёшлик” дея сарлавҳа ҳам

қўйишиши мумкин эди. Ўшанда ҳам асарда илгари сурилган ғояга муаллиф
яқин келарди. Бироқ ижодкор шу драбблига “Ношукур” деган номни маъқул
кўради. Асарнинг бутун композитсияси битта шу сарлавҳага жо қилинган.
Аслида ҳам сарлавҳалар асар учун асосо бўлиши даркор. Бироқ йирик ҳажмли
асарларда муаллиф қўйган сарлавҳага асар матни давомида камида бир ёки
икки маротаба мурожаат қилади ва сарлавҳа тилга олинади. Лекин драбблларга
назар солсак, уларда қўлланган сарлавҳа номинатив гап сингаридир. Ҳикоя
матни эса ўша сарлавҳани изоҳлайди. Митти ҳикояларда ижодкор қўллаган ҳар
бир сўзнинг жуда оғир юки бўлиши керак. Ҳамма ҳам ёзувчи бўла олмаслигини
шуурда туйиш лозим. Энди ўқувчи олдида қийин вазифа турибди, яъни
асарларни у ўзи таҳлил қилиши, истаганча бойита олиши зарур. Митти
ҳикоялар фақат хулосадан иборатга ўхшайди, тажриба маҳсулидек таассурот
қолдиради. Улар қисқа, лекин бундай асарларни ҳар ким ҳам ёза олмайди. Ҳаёт
шиддат билан давом этаркан, ҳар қандай янгиликни қатъий қоралаш фикридан
йироқ бўлиб, ўқувчига танлаш имконини бериш ва лекин бадиий асар дея
аталадиган барча ёздиқларни жиддий танқид тарозисида ўлчаб, сарак ва
пучагини ажратиб туриш адабиётшунослигимиз олдидаги вазифадир.

Бугунги замонавий ўзбек адабиётида митти ҳикоялар машқ қилувчи ёшлар

сафи кенгайиб бормоқда. Дастлабки қадам сифатида тилга олганимиз “Митти
ҳикоялар: кеча ва бугун” тўпламига киритилган ҳамма асарларни ҳам биз бу
жанр талабларига мутаносиб деб айтолмаймиз. Китоб сўзбошисида нашр
муаллифлари бу жанрнинг “адабиётда янги” эканлигини таъкидлай туриб, устоз
адибларимиз оз бўлса-да ушбу жанрда мерос қолдирганликларини илова қилиб
ўтишади. Бироқ улар тўпламга киритган айрим асарлар анъанавий ҳикоя бўлиб,
улар ҳажма ихчам эса-да биз таъкидлаган “янги жанр” намунаси бўла олмайди.
Саид Аҳмаднинг “Тансиқ”, “Бир умр”, “Томчи сув”, “Бобо, бола, гул” сингари
асарлари баркамол ҳикоя намуналаридир. Уларда анъанавий ҳикояга хос барча
унсурлар яққол кўзга ташланади. Воқебандлик, образларнинг ҳаётийлиги,
ҳажман ҳам митти ҳикоялардан бироз каттароқлиги улар митти ҳикоя –
драббллар эмаслигини кўрсатади. Тўпламдаги Неъмат Аминов, Шукур
Холмирзаев, Нусрат Раҳмат, Тоҳир Малик сингари адибларимиз ижод
намуналари ҳам биз тилга олган митти ҳикоялар қаторига кирмайди, аксинча
улар тугал воқеликка эга баркамол ҳикоялардир. Лекин ушбу мўжаз китобдаги
кўплаб асарлар биз тилга олган драбблларнинг яққол намунаси бўлибгина
қолмай, дунё адабиётида яратилаётган ҳеч бир митти ҳикоядан қолишмайди.
Ушбу китоб ўқувчиларни адабиётдаги кўплаб янги номлар билан таништирди.
Улар орасида, айниқса, Азиз Нур, Анвар Намозов, Ғайрат Ё‘лдош сингари
ўнлаб истеъдод эгаларининг қаламига мансуб асарларни эътироф этиш мумкин.


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-2_June-2025

252

Ташқи омил ва таъсирларнинг ижодкор асарларида қанчалар ва қай

қирралари билан бўй кўрсатиши унинг шахсига боғлиқ. Адиб давр ҳодисалари
пайдо қилган туйғуларни умуминсоний фалсафий қарашлар билан уйғун ҳолда
асарига кўчира олса, унинг ижоди даврлар оша яшайверади. Кечинмалар давр
доирасини ёриб чиқа олмаса, улар ҳам давр каби ўткинчи бўлади. Инсон учун
кечинмалар муҳимроқ. Чунки уларни туғдирган сабаблар ҳам, натижа ҳам
тезликда эсдан чиқади, ўша пайтда туйилган бетакрор туйғу эса бир умрга
қолади. Инсон кечинмалари унинг кимлиги, яшаган даври, миллатию
эътиқодидан қатъи назар, ўзгармас бўлади. Ахир қувонч ва қайғу, қўрқув ва
ҳаяжон, муҳаббат ва нафрат, бурч ва масулият туйғулари инсон пайдо
бўлганидан то ҳозирга қадар ўзгармаган, ўзининг ибтидоий шаклида. Фақат
уларнинг келиб чиқиш манбалари ва намоён бўлиш шакллари ҳар сафар
турличадир. Ҳар ким дунёни аслидай эмас, кўрганидай, ҳис қилганидай,
тасаввур этганидай қабул қилади. Оламнинг аслида қандайлиги фақат
Яратувчисига маълум. Шу боис ҳам адабиётда мутлақ дунё ўзи ўткинчи бўлган
инсон туйғуларидан келиб чиққан ҳолда нисбий тарзда тасвирланади. Адабиёт
қолипларга бўйсунмаса-да, маълум ички қонуниятлар доирасида мавжуд
бўлади. Чунки ҳар қандай қурилма таяниши лозим бўлган устунни талаб этади.

Бадиий асарга асос қилиб олинган фикр ва мақсад унинг мавзуси бўлади.

Мавзу образ ва сюжет орасидаги алоқани ривожлантиради. Мавзу китобхонни
огоҳлантириб, яхшироқ яшашга йўналтириши мумкин. Жиддий ёзувчилар
асарларида ҳаётий ҳаяжон акс этган иборалар ишлатиш тарафдоридир. Яхши
ҳикоя китобхонни муаллиф билан ҳамфикр қилиб, ўқувчини унинг хулосасига
олиб келади.

Роберт Арлтнинг “Роман очколар билан ютса, ҳикоя нокаутлар билан

ғолиб келади”

1

, деган таърифи бугунги замон ҳикоянавислигига ҳар жиҳатдан

мос келади.

Шуни афсус билан қайд этиш лозимки, тадқиқот давомида биз замонавий

ўзбек адабиёти учун янгилик бўлган митти ҳикоялар жанрида қалам
тебратаётган ўзбек адиблари асарларини ўрганар эканмиз, баъзи ўринларда
муаллифларнинг жаҳон адабиётида яратилган асарларга тақлид қилишлари, яна
ҳам ачинарлиси, баъзи бир митти ҳикояларнинг жаҳон адиблари ижодидан
мазмун ва ҳатто, деярли тўлиқ кўчирилгани ҳолатларига дуч келдик. Жумладан,
“Ўзбек адабиёти. Митти ҳикоялар: кеча ва бугун”

2

тўпламини “Драббллар”

3

тўплами билан қиёсий таҳлил қилиш жараёнида “Ўзбек адабиёти. Митти

1

Кортасар

Х. Роберто Арльт: заметки при перечитывании// Он же. Каждый шар — это куб. СПб:

Кристалл, 2002, с.194-206

2

O’zbek adabiyoti.Mitti hikoyalar: kecha va bugun [Matn] to’plovchi N.Ibrohimova – Toshkent, Yangi

kitob, 2018. 232 b.

3

Drabbllar [Matn]: hikoyalar/tarjimonlar: Sh.Rahmonov va b. – Toshkent: O’zbekiston milliy

ensiklopediyasi, 2016. – 160 b.


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-2_June-2025

253

ҳикоялар: кеча ва бугун” тўпламида Нодирабегим Иброҳимова муаллиф дея
кўрсатилган “Маслаҳат”, “Ваъдага вафо”, “Ҳамдардлар”

4

митти ҳикояларининг

“Драббллар” тўпламида Эл Жей Барнеттнинг “Кўнгил иши”

5

ва Стив

Келлининг “Эртага”, “Ҳамдардлар”

6

каби митти ҳикоялари билан мазмун ва

тасвирланган воқеалар, шунингдек сарлавҳа жиҳатдан бир хил эканига ишонч
ҳосил қилдик. Биз албатта, адибамизни айблаш фикридан йироқмиз, бироқ
шуниси аниқки, минг йиллик адабий анъаналарга эга ўзбек адабиёти Ғарб
адабиёти вакилларининг асаридан бундай тарзда фойдаланмасдан ҳам ушбу биз
учун янги ҳисобланган жанрда дурдоналар яратишга қодир. Ёш
ижодкорларимиз, ҳеч шубҳасиз, фақатгина ўзларига хос ва мос бўлган
ёзувчилик, ҳикоянавислик услубларини ривожлантирсалар мақсадга мувофиқ
бўлган бўлар эди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, митти ҳикоялар жанри – бу

замон талабларининг адабиётда ўз аксини топиши натижасидир. Шуни алоҳида
эътиборга олиш лозимки, бу жанрда қалам тебратаётган адиблардан алоҳида
топқирлик, сўз қадрини, унинг салмоғини чуқур ҳис этиш талаб этилади.
Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган давримизда ҳикоянависликнинг
бу тури, ҳеч шубҳасиз, ўзининг ўрни, ўз овозига эга бўлиб бормоқда. Баъзи бир
танқидчиларнинг хавотирларига қарамасдан, митти ҳикоялар бу адабиётнинг
таназзули эмас, балки кейинги ривожланиш босқичи маҳсули, адабиётнинг
замон билан ҳамнафаслиги исботидир. Бу жанрда ижод қилаётган адиблар ҳам
юлксак бадиий кучга эга, ўқувчини ўзига ром қилиб, унга маънавий озуқа
бериш вазифасини шараф билан уддалай оладиган асарлар намуналарини
яратмоқдалар. Ўзбек адабиёти вакилларининг бу соҳадаги изланишлари
таҳсинга лойиқдир. Афсуски, бу ўринда баъзи ҳолларда салбий нуқталар ҳам
намоён бўлмоқда, жумладан Ғарб адабиёти вакиллари асарларини кўр-кўрона
тақлид обектига айлантириш мавжуд. Бироқ, бу ҳолатлар митти ҳикоялар
жанрининг камчилиги эмас, балки унга бўлган қизиқишнинг маҳсули дея
қаралса, тўғри бўлар эди.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Кортасар Х. Роберто Арльт: заметки при перечитывании// Он же.

Каждый шар — это куб. СПб: Кристалл, 2002, с.194-206

2.O’zbek adabiyoti.Mitti hikoyalar: kecha va bugun [Matn] to’plovchi

N.Ibrohimova – Toshkent, Yangi kitob, 2018. 232 b.

4

O’zbek adabiyoti.Mitti hikoyalar: kecha va bugun [Matn] to’plovchi N.Ibrohimova – Toshkent, Yangi

kitob, 2018. 152-153 b.

5

Drabbllar [Matn]: hikoyalar/tarjimonlar: Sh.Rahmonov va b. – Toshkent: O’zbekiston milliy

ensiklopediyasi, 2016. – 142 b.

6

Drabbllar [Matn]: hikoyalar/tarjimonlar: Sh.Rahmonov va b. – Toshkent: O’zbekiston milliy

ensiklopediyasi, 2016. – 111 b.


background image

World scientific research journal

https://scientific-jl.com/wsrj

Volume-40_Issue-2_June-2025

254

3. Drabbllar [Matn]: hikoyalar/tarjimonlar: Sh.Rahmonov va b. – Toshkent:

O’zbekiston milliy ensiklopediyasi, 2016. – 160 b.

4.O’zbek adabiyoti.Mitti hikoyalar: kecha va bugun [Matn] to’plovchi

N.Ibrohimova – Toshkent, Yangi kitob, 2018. 152-153 b.

5.Drabbllar [Matn]: hikoyalar/tarjimonlar: Sh.Rahmonov va b. – Toshkent:

O’zbekiston milliy ensiklopediyasi, 2016. – 142 b.

6.Drabbllar [Matn]: hikoyalar/tarjimonlar: Sh.Rahmonov va b. – Toshkent:

O’zbekiston milliy ensiklopediyasi, 2016. – 111 b.


References

Кортасар Х. Роберто Арльт: заметки при перечитывании// Он же. Каждый шар — это куб. СПб: Кристалл, 2002, с.194-206

O’zbek adabiyoti.Mitti hikoyalar: kecha va bugun [Matn] to’plovchi N.Ibrohimova – Toshkent, Yangi kitob, 2018. 232 b.

Drabbllar [Matn]: hikoyalar/tarjimonlar: Sh.Rahmonov va b. – Toshkent: O’zbekiston milliy ensiklopediyasi, 2016. – 160 b.

O’zbek adabiyoti.Mitti hikoyalar: kecha va bugun [Matn] to’plovchi N.Ibrohimova – Toshkent, Yangi kitob, 2018. 152-153 b.

Drabbllar [Matn]: hikoyalar/tarjimonlar: Sh.Rahmonov va b. – Toshkent: O’zbekiston milliy ensiklopediyasi, 2016. – 142 b.

Drabbllar [Matn]: hikoyalar/tarjimonlar: Sh.Rahmonov va b. – Toshkent: O’zbekiston milliy ensiklopediyasi, 2016. – 111 b.