АННОТАЦИЯ. Туғма лаб ва танглай ёриқларини оператив даволашнинг турли усуллари бир неча минг йиллардан буён қўлланилиб келинган. Бироқ шунга қарамай туғма танглай ёриғи бўлган болаларни даволаш жарроҳлар учун мураккаб вазифа бўлиб қолмоқда [2,28,33,35]. Ушбу мақолада Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2015-2023 йиллар давомида туғма танглай кемтиги билан даволанган болалардаги узоқ муддатли клиник самарадорлик натижаларига кўра қўлланилган турлича жарроҳлик усулларининг қиёсий таҳлили келтирилади.