Authors

  • Жумашева Г.Х.
  • Aблакимова R.

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.wsrj.96549

Keywords:

Калит сузлар: илмий дунекараш шакллантириш укув- билув жараени педагогик технологиялар.

Abstract

Aннoтaция:  Maкoладa  бoлaлaрнинг  илмий  дунекарашини 
шaкиллантиришдa  педагогик  инновацияларнинг  хозирги  кундаги  ахамияти 
oчиб  курсатилган.  Педагогик  инновацияларнинг  окиш-билиш  жараенига 
кириши  объектив  реаллик,  материалларнинг  мавжуд  шакллари,  укув 
фаолиятининг куламини мужассамлаштиради. 


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

653

БОЛАЛАРДА ИЛМИЙ ДУНЁҚАРАШНИ ШАКЛЛАНТИРИШГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАР

Жумашева Г.Х.

НДПИ, п.ф.д., профессор

,

Aблакимова R.

НДПИ, 2-курс магистри


Aннoтaция:

Maкoладa

бoлaлaрнинг

илмий

дунекарашини

шaкиллантиришдa педагогик инновацияларнинг хозирги кундаги ахамияти

oчиб курсатилган. Педагогик инновацияларнинг окиш-билиш жараенига

кириши объектив реаллик, материалларнинг мавжуд шакллари, укув

фаолиятининг куламини мужассамлаштиради.

Калит сузлар:

илмий дунекараш, шакллантириш, укув- билув жараени,

педагогик технологиялар.

Аннотация:

В статье раскрыто современное значение педагогических

инноваций в формировании научного мировоззрения детей Внедрение

педагогических инноваций в учебно-образовательный процесс воплощает в

себе объективную реальность, существующие формы материала, масштабы

учебной деятельности.

Ключевые слова:

Научное мировоззрение, формирование, учебно-

познавательный процесс, педагогические инновации.

Болаларнинг илмий дунёқарашлари уларнинг дастлабки тадқиқотчилик

кўникмаларида намоён бўлади ва мужассамлашади.

Кўпгина

тадқиқотчилар

педагогик

фаолиятни

лойиҳалашда

инсонпарварлик принциплари нуқтаи назаридан ёндашганлар Р.Сафарова,

Б.Адизов, У.Мусаев, В.В.Сериков, И.С.Якиманская. Дидактик вазият

тушунчаси болаларга нисбатан ташқи шароит сифатида намоён бўлади.

Муайян дидактик вазиятларда болаларда фаоллик вужудга келади. Тўғридан-

тўғри инновацион педагогик шароитларнинг таъсиридан кўра дидактик

вазият болаларга аҳамиятлироқ, бир маромлилик ва бетакрорлик касб этиб,

барча ҳаётий ҳолатларда уларга фаолият кўрсатишлари учун йўл очади.


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

654

Болаларнинг илмий дунёқарашларини шакллантирувчи инновацион

педагогик шароитлар тизими тарбиячилар томонидан онгли тарзда

лойиҳалаштирилади ва муайян дидактик мақсадни амалга оширишга

йўналтирилган яхлит дидактик ҳодиса сифатида намоён бўлади.

Ўқув вазияти бу дидактик шарт-шароитлар, ҳолатлар, муайян тарздаги

ўқув фаолиятининг мужассамлашган шаклидир. Унда бола ҳаёт тарзининг

муайян босқичи намоён бўлади. Бу жараёнда бола фаолият кўрсатади ва

дустлари ҳамда тарбиячилари билан мулоқотга киришади. Мазкур жараён

тарбиячи томонидан лойиҳалаштирилади ва бошқарилади. Ўқув вазиятида

жуда кўплаб дидактик ҳодисалар ва омиллар ёрдамида болаларнинг илмий

дунёқарашини шакллантиришга йўналтирилган ўқув-билув жараёни вужудга

келтирилади. Бу жараён ўзида объектив реаллик, материалларнинг мавжуд

шакллари, ўқув фаолиятининг кўламини мужассамлаштиради.

Ўқув-билув жараёни, унинг турлари У.Мусаевнинг ишларида батафсил

ёритилган. Ўқув-билув жараёни таълим мазмунига таянган ҳолда

ўқитувчилар томонидан лойиҳалаштирилади. Бунда болаларнинг фаолияти

нафақат онгли, балки уйғунлаштирилган тарзда амалга оширилади.

Ўқув вазиятларини ташкил этишга хизмат қиладиган, болаларнинг

илмий дунёқарашларини шакллантириш имконини берадиган инновацион

педагогик технологияларни аниқлаш ва татбиқ этиш натижасида, уларнинг

тадқиқотчилик фаолиятларини самарали ташкил этиш мумкин. Болаларнинг

тадқиқотчилик фаолиятларини йўлга қўйиш ўқув-билув жараёнида уларнинг

билиш фаолиятларини ташкил этиш усулларидан бири сифатида намоён

бўлади.

Болаларнинг ўқув-билув фаолиятлари уларнинг мустақил изланишлари

сифатида ўзлари билган билимларни лойиҳалаш йўлидаги изланишларидир.

Бу жараёнда болаларнинг мустақил фикрлаш фаолиятлари натижасида

вужудга келган ижодий инновацион ишлари намоён бўлади. Улар ўзлари


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

655

билмаган нарсаларни билиб оладилар ва ижодий фаолиятлари маҳсулини

намоён қилишга муваффақ бўладилар.

Болаларнинг мустақил билиш фаолиятлари натижасида ўзларида

мавжуд бўлмаган билимларни ўзлаштириш имконияти вужудга келади. Ўқув

жараёнида Болаларнинг ўқув-билув фаолиятлари натижасида тасодифий

кузатишлардан аниқ шаклланган билимларга қараб борилади ва уларнинг

онгларида янги билимлар мустаҳкамланади.

Болаларда янги билимларни ўзлаштириш майлларини ҳосил қилиш

лозим.

Бу

тарздаги

билиш

фаолиятлари

жараёнида

болалар

қийинчиликларни бартараф этишга интиладилар. Болалар янги билимларни

ўзлаштириш натижасида вужудга келган қувонч ҳисси ёрдамида мазкур

билимларни такрорлаш, кенгайтириш, бойитиш ва мустаҳкамлашга ҳаракат

қиладилар. Улар ўз фаолиятлари жараёнида муваффақиятга эришиш

йўлларини мустақил тарзда излашга киришадилар. Мана шундай қувонч

ҳисси ёрдамида болаларнинг билиш фаолиятлари ўқув жараёнининг асосий

ҳаракатлантирувчи кучига айланади. Уларда янги ўқув материалларини

ўзлаштириш фаоллиги кузатилади. Шу тариқа, уларнинг илмий

дунёқарашлари барқарорлашади ва муайян маромда ривожланади. Бу эса,

уларнинг фаолликлари ошишини таъминлайди. Натижада болаларнинг

тадқиқотчилик фаолиятлари билиш фаолиятларининг таркибий қисми

сифатида намоён бўлади.

Шундай қилиб, болаларнинг илмий дунёқарашларини шакллантиришга

хизмат қиладиган тадқиқотчилик фаолияти фаол, ҳаққоний, мантиқий,

инсонпарвар, йўналтирувчи ҳамда уйғунлаштирувчи билиш фаолиятидир.

Унинг натижасида болаларнинг ҳаракатлари онгли ҳамда мантиқий асосга

эга бўлади. Бундай фаолият аъло ва яхши баҳоларда ўқийдиган кўпгина

болаларни ўзига жалб эта олади. Болаларнинг тадқиқотчилик фаолиятлари

босқичма-босқич ривожланиш характерига эга.


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

656

Болаларнинг тадқиқотчилик фаолияти муайян мантиққа асосланган

ҳолда ташкил топади. Биринчи босқич дарсда назарий-эксприментал вазият

ҳосил қилишдан иборат бўлиб, бунда болаларнинг тадқиқотчилик

фаолиятига бўлган қизиқишларини барқарорлаштиришга ҳаракат қилинади.

Болалар

тадқиқотчиликнинг

ўқув

фаолияти

муваффақиятини

таъминлашдаги аҳамиятини англаб етадилар. Мазкур босқичда қуйидаги

шартларга амал қилинади: болаларда билимларни ўзлаштиришга нисбатан

ички интилишни таркиб топтириш; болаларда мустақиллик ва фаолликни

ривожлантириш; болаларни амалий фаолиятга қизиқтириш кабилар.

Фойдаланилган адабиётлар руйхати:

1.

Сафарова Р., Мусаев У. ва б. Умумий ўтра таълим мазмунини

модернизациялашнинг дидактик параметрлари. –Тошкент: Фан, 2008. –222
б.

2.

Сафарова Р.Ғ. Шахсни шакллантириш омиллари // Таълим

тараққиёти ахборотномаси. – Тошкент: 2001. –№ 3-4.

3.

Якиманская И.С. Технология личностно ориенторованного

образования // Директор школы.–М., 2000. –№ 7. –С. 109.

4.

Сериков В.В. Личностный подход в образовании: концепции и

технологии: монография. – Волгоград: Перемена, 1994. –512 с.

5.

Мусаев

У.

Умумий

ўрта

таълим

жараёнини

либераллаштиришнинг ташкилий педагогик шарт-шароитлари. Пед. фан.
номз. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –Тошкент: 2004. –
130.


References

Сафарова Р., Мусаев У. ва б. Умумий ўтра таълим мазмунини

модернизациялашнинг дидактик параметрлари. –Тошкент: Фан, 2008. –222

б.

Сафарова Р.Ғ. Шахсни шакллантириш омиллари // Таълим

тараққиёти ахборотномаси. – Тошкент: 2001. –№ 3-4.

Якиманская И.С. Технология личностно ориенторованного

образования // Директор школы.–М., 2000. –№ 7. –С. 109.

Сериков В.В. Личностный подход в образовании: концепции и

технологии: монография. – Волгоград: Перемена, 1994. –512 с.

Мусаев У. Умумий ўрта таълим жараёнини

либераллаштиришнинг ташкилий педагогик шарт-шароитлари. Пед. фан.

номз. илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –Тошкент: 2004. –