Authors

  • Юлдуз ПЎЛОТОВА

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.wsrj.96560

Keywords:

Калит сўзлар: она тили ўқиш интеграция тил нутқ лингвистик компетенция ўқитувчи ўқувчи.

Abstract

Аннотация:  мақолада  бошланғич  синф  она  тили  ва  ўқиш  дарсларини 
интеграциялашнинг  методик  имкониятлари  хусусида  фикр  юритилган. 
Жумладан,  «Ўқиш  китоби»  дарсликларида  берилган  матнлар  бошланғич 
синф  ўқувчиларида  нутқ  кўникмаларини  шакллантиришда  восита 
ҳисобланади.  


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

593

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ ВА ЎҚИШ ДАРСЛАРИДА

АХБОРОТ-РЕСУРСЛАРНИНГ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ ТАЪМИНЛАШ-

МЕТОДИК МУАММО СИФАТИДА

Юлдуз ПЎЛОТОВА

Бухоро инновацион таълим

ва тиббиёт университети

Умумтаълим фанлар кафедраси

доценти, п.ф.б.ф.

д. (PhD

)

e-mail: pulotovaulduz752@gmail.com

Аннотация:

мақолада бошланғич синф она тили ва ўқиш дарсларини

интеграциялашнинг методик имкониятлари хусусида фикр юритилган.

Жумладан, «Ўқиш китоби» дарсликларида берилган матнлар бошланғич

синф ўқувчиларида нутқ кўникмаларини шакллантиришда восита

ҳисобланади.

Калит сўзлар:

она тили, ўқиш, интеграция, тил, нутқ, лингвистик

компетенция, ўқитувчи, ўқувчи.

Аннотация:

в статье рассматриваются методические возможности

интеграции уроков родного языка и чтения в начальных классах. В

частности, тексты, представленные в учебниках "книга для чтения",

являются средством формирования речевых навыков у младших

школьников.

Ключевые слова:

родной язык, чтение, интеграция, язык, говорение,

языковая компетенция, учитель, ученик.

Жаҳон билан бўйлашаётган Ўзбекистон Республикасининг таълим

сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳам “Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган,

юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз

тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол

топиш” ларига қаратилган, жумладан, она тили ва адабиёти фани

ўқитувчилари олдига она тилини севадиган, қадрлайдиган, унинг бойлиги,

гўзаллиги ва бетакрорлигини ҳис этадиган, лингвистик ва нутқий билим,

малака ва кўникмалари ҳамда лаёқатлари етук ўқувчиларни тарбиялашдек


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

594

муҳим вазифа қўйилган. Бу бадиий матнлар таҳлили асосида ўқувчиларда

ҳаётий эҳтиёжга айланган прагматик компетенцияларни ривожлантириш ва

такомиллаштириш масалалари тадқиқи долзарб эканлигини кўрсатади.

Она тили фанидан давлат таълим стандартлари – ДТСнинг малака

талаблари бўйича ўқувчи шахсида шакллантирилажак ўз-ўзини жисмоний,

маънавий, руҳий, интеллектуал ва креатив ривожлантириш; камолотга

интилиш, мустақил ўқиб-ўрганиш; нутқий коммуникатив компетенциясини

мунтазам ошириб бориш; ўз билими, хатти-ҳаракатини баҳолаш ва мустақил

қарор қабул қилиш компетенциясини эгаллаш, тил имкониятларидан

фойдаланган ҳолда фикрни тўғри, равон баён эта олиш қобилиятини

ривожлантириш каби меъёрларга алоҳида эътибор қаратилган.

Ҳар бир давлатнинг таълим соҳасида болаларда нутқ ўстириш

тизимнинг асосий таркибий элементи сифатида эътироф этилган.

Ўзбекистонда ҳам узлуксиз таълимнинг дастлабки босқичлари – мактабгача

ва бошланғич таълим даврида болаларда нутқни ўстириш педагогик

жараённинг муҳим йўналиши этиб белгиланган. Глобал ахборотлашув ва

инновацион таълим муҳитининг шаклланиши, инсон капиталини

ривожлантиришга бўлган ижтимоий эҳтиёжнинг ортиши ёш авлодни ҳар

томонлама камол топтириш, интеллектуал жиҳатдан ривожлантириш, бунда

нутқ имкониятларидан фойдаланишни тақозо этмоқда.

«Интеграция» сўзи лотинча интеграцио — тиклаш, тўлдириш,

«интегер» — бутун сўзидан келиб чиққан. Бу борада икки тушунчага эгамиз:

1. Тизим, организмнинг алоҳида табақалаштирилган қисм ва

вазифаларнинг боғлиқлик ҳолатини билдирувчи тушунча ва шу ҳолатга олиб

борувчи жараён.

2. Табақалаштириш жараёнлари билан бирга амалга оширилаётган

фанларни яқинлаштириш жараёни. Интегратив ёндашиш турли даражадаги

тизимли алоқаларнинг объектив яхлитлигини акс эттиради. Интеграция

илгари бўлинган қисмларни бир бутунга бирлаштириш билан боғлиқ.


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

595

Интеграциялаш мобайнида бир-бирига боғлиқлик ҳажми ошади ва тартибга

тушади, шу тизим қисмларнинг ишлаши ва ўрганиш обектининг яхлитлиги

тартибга солинади. Бу умумий қоидаларни қандай қилиб мактаб таълимида

қўллаш мумкин?

Таълимдаги интеграция ўқув фанлари мазмунини конструкциялашга

тизимли ёндашиш орқали кўриб чиқилади. Интеграциянинг турли

даражалари ажратилади: бошланғич, билимларни бирлаштириш; оралиқ -

фанлар бўлимларини бўлиш интеграцияси.

Шахс нутқини ўстиришда мактабгача ва бошланғич таълим босқичлари

бошланғич давр бўлиши инобатга олинса, уларнинг такомиллаштирилиши,

“бошланғич таълим мазмунини тўлиқ интеграллаштириш, мазкур мазмунда

таълим-тарбия элементлари уйғунлигини таъминлаш” нинг нақадар долзарб

аҳамиятга эгалигини кўрсатади.

“Нутқ”, “нутқ ўстириш”, “матн устида ишлаш”, “матн устида ишлаш

орқали нутқ ўстириш”, “бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида

ишлаш орқали нутқ ўстириш” кабилар муҳим таянч тушунчаларидир.

Уларнинг моҳиятини етарлича англаш муаммонинг тўғри, оқилона ечимини

топишга имкон беради.

Назарий таҳлил “нутқ” тушунчасига мавжуд тилшунослик, педагогик,

психологик ҳамда методик адабиётларда турлича изоҳлар берилганлигини

кўрсатди. Хусусан, “Педагогик энциклопедик луғат”да нутқ “инсонларнинг

тил воситасида амалга ошириладиган мулоқот (коммуникация) шакли

бўлиб, у фикрни ифодалаш воситаси бўлиши билан бирга фикрлашнинг асосий

механизми”, “Ўзбекистон Миллий

энциклопедияси”да нутқ деганда унинг

оғзаки (овозли) ва ёзма равишда намоён бўлишидаги жараёнлар, яъни

сўзлаш жараёни ва унинг натижаси (хотирада сақланган ёки ёзувда қайд

этилган нутқий фикрлар, асарлар)” , дея эътироф этилади. Психологлар

томонидан нутқ “одам томонидан ижтимоий-тарихий тажрибани

ўзлаштириш ва авлодларга бериш ёки ўзаро алоқа ўрнатиш ёки ўз


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

596

ҳаракатларини режалаштириш мақсадида тилдан фойдаланиш жараёни”, деб

таърифланган. Методик олимлар томонидан нутқ “киши фаолиятининг тури,

тил воситалари (сўз, сўз бирикмаси, гап) асосида тафаккурни ишга солиш”

сифатида ҳам талқин этилган. Бир сўз билан айтганда, нутқ ижтимоий

субъектларнинг

тил воситасида амалга ошириладиган фаолият туридир.

Нутқда қуйидаги хусусиятлар намоён бўлади:

1) фикрни баён этиш эҳтиёжини амалга оширишга қаратилади,

тугалланган мавзуни ифодалайди, логик ва грамматик қоидалар асосида

тузилади, мустақил, тугалланган, ўзаро боғланган маъноли қисмларга

бўлинади (у боғланишли нутқ деб аталади);

2) оғзаки ва ёзма шаклда ифодаланади;

3) оғзаки ва ёзма нутқни ривожлантириш ягона жараёнда кечади;

4) шунга қарамай, оғзаки ва ёзма нутқ орасида жиддий тафовутлар

мавжуд (улар ҳақида ишнинг кейинги бобида батафсил сўз юритилади);

5) нутқ мулоқот чоғида иштирок этувчиларнинг сонига кўра диалогик

ва монологик каби турларга бўлинади;

6) диалог оғзаки нутқнинг кенг тарқалган турларидан, нутқий

мулоқотнинг табиий шаклларидан бири бўлиб, икки ёки бир неча шахс

ўртасида кечади;

7) оғзаки нутқ, табиатига кўра, кўпроқ суҳбат шаклида юзага келади;

8) нутқнинг жуда муҳим шаклларидан бири саналадиган монолог

диалогга нисбатан мазмунни ифодалаш учун тил воситаларини танлаш,

нутқнинг қурилишига кўра бир қадар анъанавийликка эга.

«Ўқиш китоби» дарсликларида берилган матнлар бошланғич синф

ўқувчиларида нутқ кўникмаларини шакллантиришда восита ҳисобланади.

Бошланғич синфларда ўқиш дарсларининг асосий мақсади ўқувчиларни

матн мазмунини тўғри тушуниш, онгли ва ифодали ўқий олиш, матнда

берилган ахборотни идрок қилиш, матнда ифодаланган воқеликка нисбатан

муносабат билдиришга тайёрлашдир. Шунга кўра, бошланғич синф


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

597

ўқитувчиси методик тайёргарликни дарснинг мақсади, ўрганилаётган

материалнинг мазмуни, ўқувчиларнинг мавжуд билим, кўникма, малакалари

даражасига кўра амалга оширади. Ўқувчиларни асар матнини ўқишга

тайёрлашда, биринчи навбатда, уларни матн мавзуси, тили, ғоявий мазмуни

ва бадиий-эстетик қиймати билан таништириш, матн мазмунидан тегишли

хулоса чиқаришга эътибор қаратилади. Ўқиш фаолияти ҳам нутқнинг

алоҳида кўриниши ҳисобланади.

Ўқувчининг ўз фикрини қанчалик мазмунли, аниқ ва тўғри ифодалай

олиши унинг ўқув-билиш фаоллиги даражасини, кўникма ва малакаларини

аниқлашга имкон беради. Ўқиш дарсларида матнни идрок қилиш ва мазмун-

моҳиятини ўзлаштириш юзасидан қўйилган савол ва топшириқлар

ўқувчиларни ўйлашга мажбур қилиши, жавоб беришда муаллиф қўллаган

иборалардан, бадиий тасвир воситаларидан фойдаланишга қаратилиши,

нутқда кўпроқ ўзи учун янги сўз ва ибораларни ишлатишга ундаши лозим.

Матнни ўқиш кўникмасига эгалик, ўз навбатида, ўқувчи нутқини

бойитувчи муҳим омиллардан бири саналади.

Ўқитишнинг мустақил қисми бўлган ҳар қандай дарс таълимий,

ривожлантирувчи ва тарбиявий мақсадни амалга оширишга хизмат қилади.

Ҳар қандай дарснинг умумий мақсади “ўқувчиларга билим бериш ва улар

олган билимни амалда қўллай оладиган даражага етказишга эришиш, ҳар

бир ўқувчида комил шахсга хос фазилатларни шакллантиришдир.

Бошланғич таълимга оид “Умумий ўрта таълимнинг давлат таълим

стандартлари”да “Ўқиш” дарслари олдига қўйиладиган дидактик талаблар

ўқувчилар эътибори нимани ўрганиш ва нимани эсда сақлаб қолиш керак

эканлигига қаратилишидан бошланади.

Матн устида ишлаш орқали ўқувчиларни ижодий, мустақил ва мантиқий

мушоҳада юритишга, матнни таҳлил қилиш ва унга ўз муносабатини

билдира олишга ўргатиш ўқитувчидан катта маҳорат талаб этади.


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

598

7-9 ёшдаги болаларда “ёзма нутқ ҳам шакллана бошлайди... Ёзма

нутқни эгаллаши асосида уларда турли матнлар ҳақида маълумотлар юзага

келади. Бу даврда ёзма нутқ эндигина шакллана бошлаганлиги боис,

болаларда ҳали ўзи ёзган фикрларни, сўз ва ҳарфларни назорат этиш

кўникмаси етарлича ривожланмаган бўлади. Шу билан бир қаторда, унга

ижод қилиш имконияти берилади. Мустақил ижодий ишлар бошланғич

синф ўқувчиларида берилган мавзуни англаш, унинг мазмунини аниқлаш,

фикрини баён этиш учун маълумот тўплаш, муҳим жиҳатларини ажратиб

олиш, уни маълум кетма-кетликда амалга ошириш, режа тузиш кўникмасини

ҳосил қилади. Жумлаларни тўғри тузиш, айнан шу мазмунга мос сўзларни

топиш ва уларни тўғри ёзиш, тиниш белгиларини тўғри қўйиш, ўз

ҳолатларини

топа

олиш

ва

тўғрилаш

ақлий

ривожланишнинг

кўрсаткичларидан ҳисобланади” .

Маълумки, нутқда инсоннинг фикрлари билан биргаликда ҳис-

туйғулари ҳам ифодаланади. Бошланғич синфларнинг “Ўқиш китоби”

дарсликларида келтирилган бадиий матн намуналарини ўрганиш орқали

ўқувчилар ушбу жиҳатни ҳам ўзлаштирадилар. Бадиий матн бадиий асар

мазмунини ифодалаган, функционал жиҳатдан тугалланган, тилнинг

тасвирий имкониятлари асосида шаклланган, ўзида турли услуб

кўринишларини муаллифнинг бадиий ниятига кўра эркин жамлай оладиган,

тингловчи ёки ўқувчига эстетик завқ бериш, таъсир этиш хусусиятига эга

бўлган ғоят мураккаб бутунлик ҳисобланади. Шундай экан, бадиий матн

устида ишлашда нутқ ўстириш учун кенг имкониятлар мавжуд.

Тадқиқотни олиб бориш даврида, шунингдек, бошланғич синф ўқиш

дарсларида матн устида ишлаш орқали нутқ ўстириш жараёнида

устувор бўлган тамойиллар ҳам аниқланди. Улар қуйидагилардир (1-расм):


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

599

Устувор тамойиллар

Бадиийлик ва ифодавийлик

Ёш хусусиятларини инобатга

олиш

Амалий-фаолиятли ёндашув

Ҳиссий-эстетик ёндашув

Тизимлилик ва давомийлик

Интерфаоллик ва онглилик

Кўрсатмалилик

Кўп вариантлилик

Фанлараро алоқадорлик

Ҳамкорлик

1.1-расм. Бошланғич синф ўқиш дарсларида матн устида

ишлаш орқали нутқ ўстириш жараёнининг устувор тамойиллари

Ёш хусусиятларини инобатга олиш тамойили. Мазкур тамойил матн

устида ишлаш жараёнини ташкил этиш, ўқув топшириқларини

шакллантириш, ўқувчиларга индивидуал топшириқ беришда уларнинг ёш

хусусиятларига таяниб иш кўриш мақсадга мувофиқ эканлигини англатади.

Ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини инобатга олиш: уларни руҳан, жисмонан

толиқишларининг олдини олади; матн билан ишлашнинг самарали

кечишини таъминлайди; вақтни тежайди; ўқув мақсадига эришишга имкон

беради.

2. Амалий-фаолиятли ёндашув тамойили. Ушбу тамойил бошланғич

синф ўқиш дарсларида матн билан ишлаш жараёни, ўқув топшириқларининг

амалий машқ, ўйин методларига асосланишини ифодалайди. Ўқувчилар

томонидан машқларни бажаришда ўқиш ва ёзиш (ифодали ўқиш, матн

мазмунини айтиб бериш, режа тузиш, луғат билан ишлаш, матн устида

мустақил ишлаш)га оид амалий ҳаракатларнинг тизимли, изчил ташкил

этилаётган фаолият негизида амалга оширилади.

3. Ҳиссий-эстетик ёндашув тамойили. Бу тамойил бошланғич синфлар

учун мўлжалланган ва “Ўқиш китоби” дарслигига киритилган матнларнинг

ўқувчиларда ҳиссий кечинмаларни уйғотиш, уларни эстетик жиҳатдан

завқлантиришга хизмат қилишини тавсифлайди. Ўқувчиларда ҳиссий


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

600

кечинмаларнинг уйғониши, эстетик завқнинг юзага келиши уларда

ҳиссиётни, борлиққа ижобий муносабатни, эстетик дидни тарбиялайди.

4. Тизимлилик ва давомийлик тамойили. Мазкур тамойил бошланғич

синф ўқиш дарсларида матн устида ишлашдан иборат ўқув-билиш

фаолиятининг тизимли ва давомли кечишини англатади. Бошланғич синф

ўқиш дарсларида дастлаб кичик ҳажмли, ўқувчиларнинг кундалик

фаолиятида учрайдиган, улар учун яхши таниш бўлган мавзулардаги

матнлардан фойдаланилса, аста-секин тадрижий (эволюцион) ривожланиш

асосида уларни янги билимлар билан таништириш, нутқни янги сўзлар

билан бойитишга имкон берадиган матнларга мурожаат қилинади.

5. Бадиийлик ва ифодавийлик тамойили. Бошланғич синф ўқиш

дарсларида матн билан ишлашда ўрганилаётган матнлар бадиий қимматга

эга бўлиб, ўқувчиларда китобга, китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва

мотивацияларни ривожлантиради. Ўқитувчининг дарс жараёнидаги

вазифаси

матннинг

ифодали

ўқитилишини

таъминлаш

бўлиб,

ўқувчиларнинг урғуни тўғри қўйиш, ярим ва тўла тўхталишларга риоя

қилиш, нутқ суръати ва оҳангига эътибор бериш малакаларига эга

бўлишларига олиб келади.

6. Интерфаоллик ва онглилик тамойили. Ўз моҳиятига кўра

интерфаоллик тамойили замонавий дарсларда бўлгани каби бошланғич синф

ўқиш дарсларида матн билан ишлашга қаратилган ўқув-билиш

фаолиятининг кичик гуруҳларда ташкил этилиши, ўқувчининг индивидуал

фаолияти кичик гуруҳлар фаолияти доирасида кечишини англатишга хизмат

қилади. Унга кўра ўқув топшириқлари кичик гуруҳларда, ўқувчиларнинг

ўзаро, биргаликдаги ҳаракатлари асосида бажарилади. Биргаликда ўқув

топшириқларини бажаришда ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг фаол бўлишини

таъминлай олиши зарур. Ўрганилаётган матн юзасидан ҳар бир ўқувчининг

мустақил равишда ҳеч бўлмаганда биргина ғояни билдиришини таъминлаш


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

601

уларда секин-аста эркин, ижодий, танқидий фикрлаш қобилиятини

ривожлантириш учун замин яратади.

Онглилик тамойили ҳар бир ўқувчи томонидан матнга нисбатан

ижодий ёндашилишини, унинг мазмунини етарлича, тўғри тушунилишини,

берилаётган топшириқ, саволларга фикрлаш, мулоҳаза юритиш асосида

ёндашилишини ифодалайди. Ўқувчиларнинг матнни ўқиш, унинг

мазмунини англашга нисбатан онгли муносабатлари ўқув-билиш жараёнида

уларда матнда ифодаланган воқеликка нисбатан турли саволларнинг

туғилишида яққол акс этади. Ўқувчилар томонидан “Нима учун?”, “Нега

шундай?”, “... бўлганда-чи, нима бўлган бўларди?”, “Нега шундай бўлган?”

каби ўнлаб саволларнинг берилиши уларнинг матн мазмунини чуқур

ўзлаштираётганидан далолат беради.

7. Кўрсатмалилик тамойили. Психологик нуқтаи назардан бошланғич

синф ўқувчилари билимларни образли қабул қилади. Дарс жараёнида

кўрсатмали воситалардан фойдаланиш эса уларнинг тасаввурлари аниқ

бўлишини таъминлайди. Шу сабабли бошланғич синф ўқиш дарсларида

матн билан ишлашда кўрсатмали воситалардан фойдаланиш ўқувчиларнинг

тасаввурини янада бойитишга, дунёқарашини кенгайтиришга ёрдам беради.

Бошланғич синфларда кўрсатмалилик сифатида “Алифбе”, “Ўқиш

китоби”, “Она тили” дарсликларида берилган суратлардан, табиий

объектлар (табиат манзараси, иншоотлар, буюмлар, жиҳозлар ва ҳок.), турли

мавжудотлар (ўсимликлар, қушлар, ҳайвонлар), шахсларнинг хатти-

ҳаракатлари (намунали хулқи, одоби, юриш-туриши, ҳаётий тажрибаси)дан

фойдаланиш мумкин.

8. Кўп вариантлилик тамойили. Бошланғич синф ўқиш дарсларида матн

билан ишлаш орқали ўқувчилар нутқининг ўсганлик даражасини аниқлашда

ўқув ва тест топшириқларидан фойдаланиш самарали натижалар беради.

Ўқув ҳамда тест топшириқларининг кўп вариантли бўлиши эса ўқувчиларда

мантиқий фикрлаш, таҳлил қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади.


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

602

9. Фанлараро алоқадорлик тамойили. Бошланғич синфларда матн билан

ишлашда “Ўқиш” ва “Она тили” дарслари ўртасида ўзаро алоқадорлик юзага

келади. Зеро, ўқувчилар “Она тили” дарсида оғзаки ва ёзма нутқни

ифодалаш қоидалари билан таништирилса, “Ўқиш” дарсларида ушбу

қоидаларга мувофиқ матнни ифодали ўқиш, уни ёзма ёки оғзаки баён

қилиш, луғат устида ишлаш, матн устида мустақил ишлашга оид амалий

ҳаракатлар ташкил этилади.

10. Ҳамкорлик тамойили. Мазкур тамойил ҳамкорликнинг ўқитувчи-

ўқувчи, ўқитувчи-ўқувчилар гуруҳи, ўқувчи-ўқувчилар гуруҳи ўртасида

кечишини англатади. Ўқитувчи матн билан ишлашнинг дастлабки

босқичида ҳар бир ўқувчига доимий равишда методик ёрдам кўрсатади.

Кейинчалик эса ўқитувчининг методик ёрдами зарур вазиятларда берилади.

2-синфдан бошлаб ўқувчи ва ўқувчилар жамоаси (кичик гуруҳлар)

ўртасидаги ҳамкорлик доимийлик касб этади ва ўқув топшириқлари

биргаликда, ўзаро ҳамкорлик асосида бажарилади.

Ҳикоя ва суҳбат моҳирона бирлаштирилса, дарснинг мақсад ҳамда

вазифаларини амалга ошириш ҳам осонлашади. Кузатишлар ўқувчиларни

ўқишга тайёрлашнинг ҳам ўзига хос муаммолари мавжудлигини кўрсатди.

Айрим ўқитувчилар кириш суҳбати ҳажмини ошириб юборадилар,

тайёргарлик ишига 10-15 дақиқа вақт ажратадилар, саволларни тартибсиз

қалаштириб ташлайдилар. Ўқиш дарсларида бевосита матнни ўқиш билан

боғлиқ бўлмаган бошқа ишларни ҳисобга олганда, дарснинг катта қисми гап

билан ўтиб кетади. Бинобарин, 30-35 дақиқа вақт ўқишга ажратилиши

лозим.

Суҳбат ва ҳикоянинг ўринли ҳамда мақсадга мувофиқлиги, саволлар

миқдори, уларнинг мазмуни ва қўйилиш мантиқи, ҳикоя ҳажми

ўқитувчининг диққат марказида бўлиши керак. Одатда, ўқувчиларнинг

ҳаётий тажрибасига яқин мавзуларни ўқишда кўпинча суҳбатга зарурат

сезилмайди. Бироқ ўқитувчининг ўқувчиларни мавзуга йўналтирувчи кириш


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

603

сўзи, албатта, зарур. Бусиз ўқувчиларнинг асарни тўлақонли идрок

қилишларига эришиш мушкул.

Тарихий мавзуга оид ҳикояларни ўқиш олдидан ўқитувчи

ўқувчиларнинг Ватан тарихи ва унинг шонли ўтмишидаги буюк сиймолар

ҳақидаги билимларини аниқлайди.

Шеърий матнларни ўқишдан олдинги тайёргарлик ишлари анча

мураккаб. Лирик асарларни яхлит идрок этиш вазифаси шоир руҳиятига

ҳамоҳанг кайфият яратиш, ўқувчиларнинг шоир билан бирга қувониш,

ҳайратланиш, қайғуриш туйғусига туртки беришдир. Бунда

ўқитувчининг

кириш сўзи қисқа, мақсадга йўналтирилган ҳамда шоир дунёсига

киришга

кўмаклашадиган бўлиши керак.

Хулоса қилиб айтганда, бошланғич синф ўқиш дарсларида

ўқитувчининг кириш сўзи матнни ўқиш олдидан тайёргарликнинг етакчи

бўғинларидан бири бўлиб, маънавий-ахлоқий тарбия самарадорлиги кўп

жиҳатдан унинг тўғри уюштирилишига боғлиқдир.

Адабиётлар

1.

Мирзиёев Ш.М. Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва

мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир //

https://religions.uz/news/detail?id=1227

2.

Сафарова Р., Мусаев У., Мусаев П., Юсупова Ф., Нуржанова Р. Ўзбекистон

Республикасида умумий ўрта таълим стратегияси муаммолари ва таълим
мазмунининг янги моделлари, уларни татбиқ этиш йўллари. – Т.: Фан, 2005. – 85-
86-б.

3.

Педагогический энциклопедический словарь / Гл. ред. Б.М. Бим-Бад. 3-е

издание, стереотипное. – М.: Большая Российская энциклопедия, 2009. – 528 с.

4.

Qosimova K., Matchonov S., G‘ulomova X., Yo‘ldoshеva Sh., Sariyеv Sh. Ona

tili o‘qitish mеtodikasi / Boshlang‘ich ta’lim fakultеti talabalari uchun darslik. – T.:
Noshir, 2009. – 352 b.

5.

Pulotova, Y. (2021). Principles of Integration of Primary School Mother Tongue

and Learning Classes.

International Journal of Culture and Modernity

,

11

, 185-191.


background image

https://biti.uz/konferensiya/konferensiya2025/index.html

21 апреля 2025 г.

604

6.

Polatovna, A. Y. (2021). Psychological characteristics of speech cultivation by

working on the text in primary school reading lessons.

ACADEMICIA: AN

INTERNATIONAL MULTIDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL

,

11

(1), 490-501.

7.

Pulatova, Y. PSYCHOLOGICAL CHARACTERISTICS OF SPEECH

CULTIVATION BY WORKING ON THE TEXT IN PRIMARY SCHOOL READING
LESSONS.

EDAGOGIK AHORAT

, 101.

8.

Пўлотова, Ю., & Каримова, С. (2023). БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ ВА

ЎҚИШ ДАРСЛАРИДА АХБОРОТ-РЕСУРСЛАР ИНТЕГРАЦИЯСИ СИФАТИДА
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ НУТҚИНИ ЎСТИРИШ.

Interpretation and researches

,

1

(1).

9.

Пўлотова, Ю. А., & Каримова, С. (2022). БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ

ВА ЎҚИШ ДАРСЛАРИДА НУТҚ ЎСТИРИШНИНГ МЕТОДИК
ИМКОНИЯТЛАРИ.

Scientific Impulse

,

1

(5), 797-804.

10.

Polotova, Y. (2023). БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ ВА ЎҚИШ

ДАРСЛАРИДА АХБОРОТРЕСУРСЛАР ИНТЕГРАЦИЯСИНИ ТАЪМИНЛАШДА
ЎҚИТУВЧИ КОМПЕТЕНТЛИГИ.

ЦЕНТР НАУЧНЫХ ПУБЛИКАЦИЙ (buxdu.

uz)

,

28

(28).

11.

Asadovna, Y. (2021). Psychological Characteristics of Speech Cultivation by

Working on the Text in Primary School Reading Lessons.

Annals of the Romanian

Society for Cell Biology

, 437-446.

12.

Asadovna, Y. (2021). Psychological Characteristics of Speech Cultivation by

Working on the Text in Primary School Reading Lessons.

Annals of the Romanian

Society for Cell Biology

,

25

(2), 437-446.

13.

Pulotova, Y. (2021). Principles of Integration of Primary School Mother Tongue

and Learning Classes.

International Journal of Culture and Modernity

,

11

, 185-191.

14.

Polotova, Y. (2020). БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ ВА ЎҚИШ

ДАРСЛАРИНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШНИНГ МЕТОДИК ИМКОНИЯТЛАРИ:
PRIMARY

SCHOOL

MOTHER

TONGUE

AND

READING

CLASSES

METHODOLOGICAL OPPORTUNITIES OF INTEGRATION.

ЦЕНТР НАУЧНЫХ

ПУБЛИКАЦИЙ (buxdu. uz)

,

2

(2).

15.

Пўлотова, Ю. А., & Каримова, С. (2022). БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ

ВА

ЎҚИШ

ДАРСЛАРИДА

НУТҚ

ЎСТИРИШНИНГ

МЕТОДИК

ИМКОНИЯТЛАРИ.

Scientific Impulse

,

1

(5), 797-804.

References

Мирзиёев Ш.М. Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва

мустақил давлатчилик тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир //

Сафарова Р., Мусаев У., Мусаев П., Юсупова Ф., Нуржанова Р. Ўзбекистон

Республикасида умумий ўрта таълим стратегияси муаммолари ва таълим

мазмунининг янги моделлари, уларни татбиқ этиш йўллари. – Т.: Фан, 2005. – 85-

-б.

Педагогический энциклопедический словарь / Гл. ред. Б.М. Бим-Бад. 3-е

издание, стереотипное. – М.: Большая Российская энциклопедия, 2009. – 528 с.

Qosimova K., Matchonov S., G‘ulomova X., Yo‘ldoshеva Sh., Sariyеv Sh. Ona

tili o‘qitish mеtodikasi / Boshlang‘ich ta’lim fakultеti talabalari uchun darslik. – T.:

Noshir, 2009. – 352 b.

Pulotova, Y. (2021). Principles of Integration of Primary School Mother Tongue

and Learning Classes. International Journal of Culture and Modernity, 11, 185-191.

Polatovna, A. Y. (2021). Psychological characteristics of speech cultivation by

working on the text in primary school reading lessons. ACADEMICIA: AN

INTERNATIONAL MULTIDISCIPLINARY RESEARCH JOURNAL, 11(1), 490-501.

Pulatova, Y. PSYCHOLOGICAL CHARACTERISTICS OF SPEECH

CULTIVATION BY WORKING ON THE TEXT IN PRIMARY SCHOOL READING

LESSONS. EDAGOGIK AHORAT, 101.

Пўлотова, Ю., & Каримова, С. (2023). БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ ВА

ЎҚИШ ДАРСЛАРИДА АХБОРОТ-РЕСУРСЛАР ИНТЕГРАЦИЯСИ СИФАТИДА

ЎҚУВЧИЛАРНИНГ НУТҚИНИ ЎСТИРИШ. Interpretation and researches, 1(1).

Пўлотова, Ю. А., & Каримова, С. (2022). БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ

ВА ЎҚИШ ДАРСЛАРИДА НУТҚ ЎСТИРИШНИНГ МЕТОДИК

ИМКОНИЯТЛАРИ. Scientific Impulse, 1(5), 797-804.

Polotova, Y. (2023). БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ ВА ЎҚИШ

ДАРСЛАРИДА АХБОРОТРЕСУРСЛАР ИНТЕГРАЦИЯСИНИ ТАЪМИНЛАШДА

ЎҚИТУВЧИ КОМПЕТЕНТЛИГИ. ЦЕНТР НАУЧНЫХ ПУБЛИКАЦИЙ (buxdu.

uz), 28(28).

Asadovna, Y. (2021). Psychological Characteristics of Speech Cultivation by

Working on the Text in Primary School Reading Lessons. Annals of the Romanian

Society for Cell Biology, 437-446.

Asadovna, Y. (2021). Psychological Characteristics of Speech Cultivation by

Working on the Text in Primary School Reading Lessons. Annals of the Romanian

Society for Cell Biology, 25(2), 437-446.

Pulotova, Y. (2021). Principles of Integration of Primary School Mother Tongue

and Learning Classes. International Journal of Culture and Modernity, 11, 185-191.

Polotova, Y. (2020). БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ ВА ЎҚИШ

ДАРСЛАРИНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШНИНГ МЕТОДИК ИМКОНИЯТЛАРИ:

PRIMARY SCHOOL MOTHER TONGUE AND READING CLASSES

METHODOLOGICAL OPPORTUNITIES OF INTEGRATION. ЦЕНТР НАУЧНЫХ

ПУБЛИКАЦИЙ (buxdu. uz), 2(2).

Пўлотова, Ю. А., & Каримова, С. (2022). БОШЛАНҒИЧ СИНФ ОНА ТИЛИ

ВА ЎҚИШ ДАРСЛАРИДА НУТҚ ЎСТИРИШНИНГ МЕТОДИК

ИМКОНИЯТЛАРИ. Scientific Impulse, 1(5), 797-804.