Авторы

  • Воҳиджон Эгамбердиев
  • Умиджон Каримов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.57016

Аннотация

Маскур мақолада бандлиги таъминланмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир олиб борилаётган ислоҳатлар, бандлиги таъминланмаган ёшларниниг жамият хаётидаги ахамияти, бандлиги таъминланмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид норматив-ҳуқуқий нормалар тахлили ва уларни қўллаш амалиёти.


background image

46

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМАГАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА

ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИГА ДОИР

ОЛИБ БОРИАЛАЁТГАН ИСЛОҲАТЛАР ВА ҲОРИЖ

ТАЖРИБАСИ

Эгамбердиев Воҳиджон Отабекович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси майор

Каримов Умиджон Отабек ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 311-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.14281734

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi:29-noyabr 2024 yil

Ma’qullandi: 1-dekabr 2024 yil

Nashr qilindi: 5-dekabr 2024 yil

Маскур

мақолада

бандлиги

таъминланмаган

ёшлар

ўртасида

ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир

олиб борилаётган ислоҳатлар, бандлиги

таъминланмаган

ёшларниниг

жамият

хаётидаги

ахамияти,

бандлиги

таъминланмаган

ёшлар

ўртасида

ҳуқуқбузарликлар

профилактикасига

оид

норматив-ҳуқуқий нормалар тахлили ва

уларни қўллаш амалиёти.

Ёшлар, ёшлар баланси,

“Ёшлар

дафтари”,

“Ёшлар

портали”,

вояга

етмаганлар

ўртасида

назоратсизлик

ва

ҳуқуқбузарлик, ёшлар ўртасида

ҳуқуқбузарликлар.

Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга

оширилмоқда. Ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг

ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун

масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш

борасида алоҳида тизим яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек “Энг

муҳим вазифа, аввало, ёшлар бандлигини таъминлаш, муносиб даромад олиши учун

уларга шароит яратиб бериш. Бу борадаги энг катта имконият ва захирамиз бу –

тадбиркорлик, айниқса, кичик ва ўрта бизнесдир”,

1

.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 19 январъдаги ПҚ 92 сон

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисидаги қарори қабул қилинган унга кўра, Ёшлар билан ишлашнинг янгича

бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини

яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим

муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада

ошириш мақсадида

2

:

Биринчидан:

Ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар,

қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий

этилди.

Иккинчидан:

Маҳалладаги ёшлар етакчисининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар

белгиланди:

1

https://www.xabar.uz/jamiyat/shavkat-mirziyoyev-eng-muhim-vazifa-avvalo-yoshlar

2

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 19 январъдаги ПҚ 92 сон Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш

тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори


background image

47

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

“Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар

дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан

самарали иш ташкил қилиш; маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил

этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш

муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий

тадбирларни амалга ошириш; ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори,

истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига

кўмаклашиш; ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг

интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш;

3

Ёшлар ўртасида назоратсизликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

самарадорлигини ошириш борасидаги хорижий давлатлар тўплаган тажрибани

ўрганиш асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг таъсирчан

тизимини яратиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, ёшлар билан олиб

бориладиган профилактик ишларни мувофиқлаштириш, уларни уюштиришнинг

замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш муаммоларининг илмий

ечимларини топиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу нуқтаи-назардан ривожланган

давлатлар амалиётини ўрганиш ҳамда унинг натижаларини миллий тизимга татбиқ

этиш тадқиқот ишидан кўзланган бирламчи вазифа ҳисобланади. Шунинигдек ёшлар

дафтарига келадиган бўлсак, Ёшлар дафтари бу ҳар бир сектор худуди кесимида

истиқомат қилаётган, 18 ёшга тўлган 30 ёшдан ошмаган ишсиз ёшларнинг манзилли

рўйхати қад этиладиган электрон дастур ҳисообланиб, ёшлар дафтарини сектор

котиби ва ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими бошлиғи томонидан

юритилади. Ушбу дафтарга ёши, жинси, касбга лаёқати бўйича: битирувчи ёшлар,

хозирда ишсиз бўлган ёшлар, ишга мухтож ногирон ёшалар, хориждан қайтган ёшлар,

ЖИЭМдан озод этилган ёшлар, харбий-хизматдан қайтган ёшлар киритилади.

Ўрганишлар натижасида Америка Қўшма Штатларида

жиноятчиликка қарши

курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси амалиётида ижобий натижаларга

эришган давлатлардан бири ҳисобланади. Таҳлиллар ушбу давлатда вояга етмаганлар

ҳуқуқбузарликлари профилактикасини таъминлаш бўйича ўзига хос норматив база

шаклланганлигини кўрсатади. Масалан, 2002 йилда қабул қилинган

“Вояга етмаганлар

ҳуқуқбузарликлари профилактикаси ва судлови тўғрисида”

ги

4

қонун муҳим аҳамият касб

этади

5

. Хусусан,

Вояга етмаганлар ҳуқуқбузарликлари тўғрисидаги федерал кодекс

6

вояга

етмаганлар томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни суд тартибида ҳал

этиш механизмларини белгилаб беради.

XX асрнинг 90 йилларида мамлакатдаги барча инновацион ресурслар жиноятчиликка

қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган бўлиб, қуйидаги чора-

тадбирларни ўз ичига олган: 1) ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишни

таъминлаш мақсадида жамоатчиликнинг қўллаб-қувватлашига эришиш учун

полицияни маҳаллий аҳолига яқинлаштиришга қаратилган ижтимоий йўналтирилган

ишларни кучайтириш; 2) ўта оғир турдаги жиноятлар учун жазо тизимини кескин

кучайтириш; 3) оммавий ахборот воситаларида муросасизлик доктринаси бўйича

“Ҳуқуқбузарлик тўхтатилиши керак, содир этилган жиноят жазоланади” тамойили

3

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 19 январъдаги ПҚ 92 сон Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш

тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори

4

Juvenile Justice and Delinquency Prevention Act of 2002 // [Электрон манба]: https://www.ojjdp.gov/about/

ojjdpact2002.html (мурожаат вақти: 08.06.2019 й.).

5

Ш.Р.Ғофуров.

Уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштириш/

диссертация.

6

Federal juvenile delinquency code // [Электрон манба]: https://www.justice.gov/jm/criminal-resource-manual-117-

federal-juvenile-delinquency-code (мурожаат вақти: 08.06.2019 й.).


background image

48

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

юзасидан жамоатчилик фикрини шакллантириш. Кўрилган чоралар жиноятчиликнинг

умумий кўрсаткичи анча камайишига сабаб бўлган

7

.

АҚШнинг Флорида штати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ишлаб

чиқилган ҳамда давлат ва хусусий секторда жорий этилган ҳуқуқий таълим дастури

ҳам эътиборга лойиқ. 7−8-синф ўқувчиларига мўлжалланган ушбу дастур шахснинг

жамиятдаги қадриятлар тизимида тутган ўрни, фуқаронинг мажбуриятлари ва жиноят

ҳуқуқи асослари, ҳуқуқ-тартиботни бузувчиларни кутаётган жазога доир билимларни

шакллантиришга қаратилган. Ўрганилган дастурларнинг барчаси ёшлар ўртасида

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлашга махсус йўналтирилганлигини

кўриш мумкин

8

.

Бу каби дастур ва лойиҳаларнинг амалиётга татбиқ этилиши ўз хусусиятига кўра барча

мамлакатлар амалиётида ижобий натижа бериши шубҳасиз. Шу боис Президентимиз

Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан “Хавфсиз пойтахт”, “хавфсиз шаҳар”, “хавфсиз

туризм” аппарат-дастурий комплекси ишга туширилди. Шу ўринда ҳуқуқшунос олим

М.З. Зиёдуллаев таъкидлаганидек, ҳудуднинг жўғрофий жойлашуви, ижтимоий-

иқтисодий ва демографик хусусиятлари, криминоген ва тезкор вазиятидан келиб

чиққан ҳолда дифференциал ёндашувни таъминлайдиган намунавий моделларни

ишлаб чиқиш ҳамда татбиқ этиш мақсадга мувофиқдир

9

.

Шу

нуқтаи-назардан

Ўзбекистон

Республикасида

ҳам

узоқ

муддатга

(2020−2025

йилларга)

мўлжалланган

“Ёшлар

ўртасида

назоратсизлик

ва

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш концепцияси”ни ҳамда

уни ҳаётга татбиқ этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш лозим,

деб ҳисоблаймиз.

Германия

да ёшлар орасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали

таъминлашнинг муҳим усулларидан бири сифатида уларни ижтимоий ҳимоялашга

алоҳида эътибор қаратилиб, мазкур тизимнинг ҳуқуқий механизмлари яхши йўлга

қўйилганлигини кузатиш мумкин. Жумладан, буни «Болалар ва ёшларга ёрдам

тўғрисида (“Kinder – und Jugendhilfegesetz – KJHG, 11 §”)ги қонунда унинг асосий

мақсади “Болага қудуққа тушиб кетишидан аввал ёрдам бер!” шиори эканлигидан ҳам

англаш қийин эмас

10

. Қонунга асосан 27 ёшга қадар бўлган тарбиявий аҳволи оғир

бўлган ёшлар билан ишловчи ташкилот ва муассасалар тизими белгилаб берилган

бўлиб, мазкур тузилмаларнинг иш фаолияти натижалари оилаларга кўрсатилаётган

ёрдамнинг ҳажми ва кўлами асосида баҳоланади. Мазкур тизим ижтимоий-психологик

ва ижтимоий-педагогик ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади

11

.

Ёшларга ижтимоий ёрдам кўрсатувчи хизматлар тизимига

“кўча ўқитувчиси”

деган

алоҳида йўналиш киритилган бўлиб

12

, ушбу тажриба аксарият мамлакатлар полиция

тизимида (шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам) мавжуд бўлган вояга етмаганлар билан

ишлаш бўлинмалари амалиётидан жиддий фарқ қилади. Хусусан, унга кўра

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигига эришиш муаммоси дастурий

ёндашув асосида ҳал этилган. Бунда амалга киритилаётган дастурларда полиция

7

Гордеев А.Ю.

К вопросу о положительном опыте предупреждения преступлений в зарубежных странах //

Matters of Russian and International Law. – 2017. – Vol. 7. – P. 117.

8

Ш.Р.Ғофуров.

Уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштириш/

диссертация.

9

Зиёдуллаев М.З.

Ички ишлар органларининг таянч пунктларини бошқаришни такомиллаштириш: Монография.

– Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. – Б. 274−275.

10

Калинкина М.Ю.

Государственная политика Германии в сфере социальной и молодёжной работы //

Образование за рубежом. − 2015. − № 5. − С. 118, 121.

11

Ш.Р.Ғофуров.

Уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштириш/

диссертация.

12

Социальная работа в Германии // [Электрон манба]: http://soc-work.ru/article/152 (мурожаат вақти: 31.05.2019

й.).


background image

49

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

фаолиятини минимал даражага келтириш асосида жорий ташкилий масалалар

фуқаролар кучидан фойдаланиш йўли билан ҳал этилиши белгилаб қўйилган

13

.

Россия Федерацияси

ҳам ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини

таъминлаш бўйича ўзига хос тизим яратилган давлатлардан бири ҳисобланади. Мазкур

йўналишдаги фаолиятни ташкил этишдаги ижобий тенденциялар 2000 йилдан, яъни

Россия ҳаётида шахс, жамият ва давлатни жиноий тажовузлардан ҳимояловчи

ишончли, самарали ва хавфсиз тизим яратилмагунча кузатилмайди деган хулосага

келингандан бошлаб кузатила бошланган.

Ўрганишлар шундай хулосага келиш имконини берадики, ушбу мамлакатда ёшлар

ҳуқуқбузарликлари профилактикасини тартибга солиш бўйича етарлича норматив-

ҳуқуқий база яратилган Россия Федерацияси Президентининг 2012 йил 1 июндаги 761-

сон фармони билан тасдиқланган 2012−2017 йилларга мўлжалланган Бола

манфаатлари бўйича миллий ҳаракатлар стратегияси давлат сиёсатининг бола

манфаатларига қаратилган асосий йўналишлари ва вазифаларини белгилаб берган.

Мазкур ҳужжатнинг зарурати шу билан изоҳланадики, у вояга етмаганлар ишлари

бўйича комиссиялар фаолиятининг бугунги кунда бола ҳуқуқларини ҳимояловчи

тизим сифатидаги мақомига мос келмаслигини изоҳлаган ҳолда, ўзида ушбу

комиссиялар томонидан вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликлари

профилактикасини

таъминловчи

ташкилот

ва

органлар

фаолиятини

мувофиқлаштириш вазифасини назарда тутади

14

.

Айнан шу нуқтаи-назардан ҳам ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

самарадорлигини ошириш учун ички ишлар органлари, вояга етмаганлар ишлари

бўйича комиссиялар, даволаш-профилактика муассасалари, халқ таълими, маданият-

маърифат муассасалари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги

ҳамкорликни таъминлаш муаммоларига асосий эътибор қаратила бошланган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда ҳам ўрганилаётган соҳадаги масала

давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Буни сўнгги йилларда амалга оширилган

ислоҳотлар натижаси ҳам яққол тасдиқлайди. Жумладан, Мухтарам Президентимиз

Шавкат Мирзиёев томонидан ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда

ички ишлар органларида ишлайдиган психолог-педагоглар мактабини яратиш, олий

ўқув юртларида психолог кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш

борасидаги вазифаларнинг белгиланганлиги бу борадаги ишларни янги босқичга олиб

чиқди. Хусусан, педагог-психолог кадрларни тайёрлаш ва улар фаолиятини қўллаб-

қувватлашга оид бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Олиб борилаётган ишлар кўламига қарамасдан соҳада зудлик билан бартараф этилиши

талаб этиладиган қатор муаммолар сақланиб қолмоқда. Хусусан:

биринчидан

, таълим

тизимининг барча босқичларида ёшларнинг психологик ҳолати диагностикасига

ихтисослашган психолог кадрлар ҳамда ташкилотлар мавжуд бўлсада, уларнинг

фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни амалга оширадиган ягона

тузилманинг мавжуд эмаслиги психологик хизматлар фаолияти самарадорлигининг

паст даражада қолишига сабаб бўлмоқда;

иккинчидан

, таълим муассасаларида

профилактика инспекторлари ва маҳалла вакилларининг хизмат хоналари ташкил

этилган бўлса-да, уларнинг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик йўналишлари

ҳамда фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмлари белгилаб берилмаган;

учинчидан

, аҳолига психологик хизмат кўрсатиш етарлича йўлга қўйилмаганлиги

13

Мороков И.Р.

Участие представителей гражданского общества в профилактике безнадзорности и

правонарушений несовершеннолетних: зарубежный опыт // Шестая ежегодная конференция кафедры Истории

науки и техники − Екатеринбург: УМЦ УПИ, 2016. − С. 267.

14

Ш.Р.Ғофуров.

Уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштириш/

диссертация.


background image

50

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 14-SON (YOʻITJ)

оқибатида жамиятда ижтимоий-психологик, жумладан оилавий муаммолар (ажримлар,

оиладаги низолар, ота-она ва фарзанд муносабатлари, қариндошлар ўртасидаги никоҳ,

эрта туғруқ), “оммавий маданият”нинг салбий таъсирларига тобелик, ўз жонига қасд

қилиш ҳолатлари давом этмоқда.

ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 19 январъдаги ПҚ 92 сон

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисидаги қарори

2. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 19 январъдаги ПҚ 92 сон

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисидаги қарори

3. Ш.Р.Ғофуров. Уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини

такомиллаштириш/ диссертация.

4. Гордеев А.Ю. К вопросу о положительном опыте предупреждения преступлений в

зарубежных странах // Matters of Russian and International Law. – 2017. – Vol. 7. – P. 117.

5. Зиёдуллаев М.З. Ички ишлар органларининг таянч пунктларини бошқаришни

такомиллаштириш: Монография. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018.

– Б. 274−275.

6. Калинкина М.Ю. Государственная политика Германии в сфере социальной и

молодёжной работы // Образование за рубежом. − 2015. − № 5. − С. 118, 121.

7. Социальная работа в Германии // [Электрон манба]: http://soc-work.ru/article/152

(мурожаат вақти: 31.05.2019 й.).

8. Мороков И.Р. Участие представителей гражданского общества в профилактике

безнадзорности и правонарушений несовершеннолетних: зарубежный опыт // Шестая

ежегодная конференция кафедры Истории науки и техники − Екатеринбург: УМЦ УПИ,

2016. − С. 267.

9.

Эгамбердиев В., Мамадиёров Д. Профилактика инспекторининг вояга етмаганлар

ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш фаолияти //Актуальные вопросы

обеспечения прав женщин и предотвращения насилия в семье в Узбекистане. – 2024. –

Т. 1. – №. 1. – С. 78-82.

10.

Гадоймиродов Б. О. вояга етмаганлар ўртасида фирибгарлик жиноятининг

сабаблари ва унинг олдини олиш //Analysis of world scientific views International

Scientific Journal. – 2024. – Т. 2. – №. 3. – С. 39-44.

11.

Гадоймиродов Б. якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни қўллашдаги

муаммолар //Development of pedagogical technologies in modern sciences. – 2022. – Т. 1. –

№. 6. – С. 19-22.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 19 январъдаги ПҚ 92 сон Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2022 йил 19 январъдаги ПҚ 92 сон Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори

Ш.Р.Ғофуров. Уюшмаган ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини такомиллаштириш/ диссертация.

Гордеев А.Ю. К вопросу о положительном опыте предупреждения преступлений в зарубежных странах // Matters of Russian and International Law. – 2017. – Vol. 7. – P. 117.

Зиёдуллаев М.З. Ички ишлар органларининг таянч пунктларини бошқаришни такомиллаштириш: Монография. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2018. – Б. 274−275.

Калинкина М.Ю. Государственная политика Германии в сфере социальной и молодёжной работы // Образование за рубежом. − 2015. − № 5. − С. 118, 121.

Социальная работа в Германии // [Электрон манба]: http://soc-work.ru/article/152 (мурожаат вақти: 31.05.2019 й.).

Мороков И.Р. Участие представителей гражданского общества в профилактике безнадзорности и правонарушений несовершеннолетних: зарубежный опыт // Шестая ежегодная конференция кафедры Истории науки и техники − Екатеринбург: УМЦ УПИ, 2016. − С. 267.

Эгамбердиев В., Мамадиёров Д. Профилактика инспекторининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш фаолияти //Актуальные вопросы обеспечения прав женщин и предотвращения насилия в семье в Узбекистане. – 2024. – Т. 1. – №. 1. – С. 78-82.

Гадоймиродов Б. О. вояга етмаганлар ўртасида фирибгарлик жиноятининг сабаблари ва унинг олдини олиш //Analysis of world scientific views International Scientific Journal. – 2024. – Т. 2. – №. 3. – С. 39-44.

Гадоймиродов Б. якка тартибдаги профилактик чора-тадбирларни қўллашдаги муаммолар //Development of pedagogical technologies in modern sciences. – 2022. – Т. 1. – №. 6. – С. 19-22.