47
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 2-SON, (YOʻITJ)
БЕЗОРИЛИК ЖИНОЯТЛАРИНИНГ БАРВАҚТ
ПРОФИЛАКТИКАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
(Бухоро вилояти мисолида)
Эгамбердиев Воҳиджон Отабекович
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси фаолияти кафедраси катта ўқитувчиси,
подполковник
https://doi.org/10.5281/zenodo.14860290
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi: 3- fevral 2025 yil
Ma’qullandi: 5- fevral 2025 yil
Nashr qilindi:12-fevral 2025 yil
Ушбу мақолада безорилик жинояти
профилактикаси тушунчаси, ушбу жиноятни
содир этиш сабаблари ва шарт-шароитлари,
ушбу турдаги жиноятни профилактикасини
амалга
оширишда
қўлланиладиган
чора-
тадбирлар, такомиллаштириш масалалари
ёритилган.
безорилик,
жиноят,
ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси, сабаб, шарт-
шароитлар,
чора-тадбирлар,
такомиллаштириш.
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида тинчлик ва барқарорликни
мустаҳкамлаш, халқимизнинг осуда ва фаровон ҳаётини таъминлаш, фуқароларнинг
ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган
изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маълумки, ҳар бир шахс жамиятдаги қонунлар,
ахлоқ-одоб нормалари, мавжуд урф-одат ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда
бўлиши шарт. Акс ҳолда бу тегишли тартибда жавобгарликка сабабчи бўлиши мумкин.
Безорилик жамоат тартибига қаратилган, жамиятда юриш-туриш қоидаларини
қасддан менсимасликда ифодаланган хатти-ҳаракат бўлиб, умумий жиноятчилик
орасида кўп содир этиладиган жиноий қилмишлар қаторида туради. Ҳудудларни
ўрганиш жараёнида безорилик жиноятлари аксарият ҳолларда мастлик ёки
гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёхуд кишининг ақл-идрокига таъсир қилувчи
бошқа моддалар таъсири остида содир қилинаётгани маълум бўлди. Бу эса, ушбу
жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан таъсирчан профилактик чора-
тадбирлар амалга оширишни тақозо этади.
Мазкур жиноятларга оид статистика маълумотлари унинг “тарқалганлик” даражасини
кўрсатади. 2024 йилда безорилик умумий жиноятчиликнинг 2,04 %; 2021 й. –
3,4 %;2022 й. –3,5 %; 2023 й. – 3,04 %ни ташкил этган.[1]. Албатта ушбу статистикада
безорилик оқибатида содир этилган бошқа жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар
акс эттирилмаганлигини ҳисобга олсак, безориликнинг кўлами янада кўпроқдир.
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, безорилик динамикасида 2021-2024
йилларда пасайиш, 2019-2020 йилларда ўсиш кузатилган.
Ўрганилган жиноятлар даражаси ҳам безорилик динамикасига мос равишда камайган
ва ошган.
Тузилишига келадиган бўлсак, биз томонимиздан ўрганилган жиноят ишларининг
90 %дабезорилик оқибатида баданга енгил, 6,7 %да ўртача оғир шикаст, 3,4 %да оғир
шикаст етказилган. Ўрганилган жиноят ишларининг 3,9 %да ўзганинг мулкига зарар
етказилган. Безорилик кўпроқ кундузи содир этилган[2].
48
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 2-SON, (YOʻITJ)
Жиноят содир этиш жойига келсак: қилмишнинг 21 % - кўча, хиёбон, дам олиш
масканларида; 39 % - бозорлар ва улар атрофида; 6,2 % - кафе, бар, чойхона, тунги клуб
ва ҳ.к; 18 % - корхона, ташкилот ва муассасаларда; 8 % - транспорт воситаларида; 0,8 %
- спорт, соғломлаштириш масканлари; 7 % - таълим муассасалари, талабалар турар
жойларида амалга оширилган.
Безориликнинг асосий қисми (60 %дан ортиғи) қуролдан фойдаланмасдан содир
этилган. Ушбу жиноят оқибатида етказилган тан жароҳатларининг аксарияти
айбдорнинг қўлига тушган, воқеа жойидаги тасодифий ашё ёки воситалардан
фойдаланиб содир этилган.
Бошқа жиноятларга нисбатан безорилик гуруҳ бўлиб камроқ (64 % - якка шахс; 36 % -
бир гуруҳ шахслар) содир этилган.
Қасддан одам ўлдиришнинг 0,4 %и, қасддан баданга оғир шикаст етказишнинг 3,9 %и
безорилик оқибатида содир этилган.
Бухоро вилояти ИИБ статистика маълумотларининг таҳлили безорилик жуда кўп
содир этилган жиноятлар сирасига кирмаслигидан далолат берсада, унинг оқибатида
жамоат тартибидан ташқари, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига зарар
етказилаётганлиги, жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги юқорилигидан далолат беради.
Расмий статистика маълумотларидаги кўрсаткичларнинг пасайганлиги безорилик
айрим кўринишларининг декриминализация қилинганлиги, содир этилган
безориликни майда безорилик сифатида баҳоланиши (МЖТК 183-м) билан боғлиқ.
Ундан ташқари, статистика кўрсаткичларининг шакллантирилишига жавобгарлик ва
жазодан озод қилиш институтларининг қўлланиши, мазкур қилмишларнинг
латентлиги даражаси ҳам ўз таъсирини кўрсатган.
Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг безориликнинг олдини
олиш бўйича фаолияти илмий асосланган усулларга таянилганида кутилган
натижаларни беради[3].
Криминологияга оид адабиётларда ҳар қандай жиноятчиликнинг сабабларини таҳлил
этишда умумий омиллар ва аниқ жиноятларга имкон берган шарт-шароитлар
ажратилади[4]. Биз тадқиқ этаётган жиноятларни таҳлил этишда ҳам апробациядан
ўтган ёндашувга таяниш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Шу билан бирга умумий
тусдаги омиллар ва у ёки бу жиноятга имкон берган шарт-шароитлар орасидаги аниқ
фарқларни кўрсатиш жуда мураккаб ва баъзан бунинг имкони ҳам йўқ. Аниқ ижтимоий
ҳодиса баъзи ҳолатларда умумий тусдаги омил, бошқа вазиятларда жиноятга имкон
берган шарт-шароит сифатида бўлиши мумкин[5]. Шунинг учун сабаблар мажмуини
умумий ва махсусга ажратиш шартли ҳисобланади.
Безорилик ва унинг оқибатида содир этилган жиноятларнинг бизнингча аҳамиятга эга
бўлган омилларига тўхталмоқчимиз.
Безориликнинг сабаблари (омиллари)ни таҳлил этишда аввало ушбу қилмишнинг
содир этилишини тақозо қиладиган, уларни озиқлантирадиган, кўпайишини
таъминлайдиган ҳодиса, воқеа ва жараёнлар йиғиндисини ўрганиш зарурдир.
Ўрганилаётган қилмишнинг сабаблари унинг мотиви билан бевосита боғлиқдир.
Жиноят ишларининг таҳлилига кўра безориликнинг содир этилишига қуйидаги
омиллар таъсир кўрсатаётганлиги аниқланди:
1)
айбдорнинг ўз кучини кўрсатиб қўйишга интилиши (38%); 2) хулқ-атвори
жамиятда юриш-туриш қоидалари ва қонун нормаларини менсимаслиги (20,5 %); 3)
илгари жиноят содир этганларнинг таъсири остига тушиб қолиши (5,5 %); 4)
турмушидан норозилик ва бошқалардан нафратланиш (8 %); 5) бошқа мотивлар (ўч
олиш, рашк, нафратланиш ва б.қ.) (24 %)[6].
Юқоридагилардан ташқари шахснинг, айниқса, вояга етмаганларнинг ўртоқларига,
катталарга тақлид қилиши (7,5%) кузатилди.
49
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 2-SON, (YOʻITJ)
Муайян жиноят содир этиш механизмида жиноятчининг шахси муҳим роль ўйнайди,
чунки жиноят инсон тафаккурининг маҳсулидир.Шунга кўра, жиноятнинг хусусияти бу
индивиднинг табиати ва у яшаб турган муҳитга боғлиқ бўлади[7]. Бу эса жиноятчи
шахсини ўрганиш заруратини келтириб чиқаради. Шу боисдан, азалдан жиноятчи
шахси криминология фанининг асосий масаласи сифатида тадқиқотчиларнинг диққат
марказида бўлган[8].
Жиноятчи шахси аввало жиноят субъектининг шахсидир[9].«Жиноятчи шахси»
тушунчаси кенг маънодаги ижтимоий тушунча бўлган «инсон шахси» билан узвий
боғлиқ.«Шахс» ва «инсон» тушунчалари ўртасида фарқ мавжуд. «Инсон» нисбатан
кенгроқ тушунча, «шахс» эса унинг фақат ижтимоий хусусиятларини ифодалайди ва
инсоннинг ривожланиши давомида аста-секин шаклланади[10].
Е.О.Алауханов жиноятчи шахсини умумижтимоий тушунча бўлган «шахс» ва
ижтимоий-ҳуқуқий тушунча бўлган «жиноятчи» сўзларидан ташкил топганлигини
айтади. Жиноятчи шахси жиноят содир этган шахснинг юридик жиҳатдан аҳамиятга
эга бўлган сиёсий-ижтимоий, руҳий ва жисмоний хусусиятлари мажмуидир[11].
Жиноятчи шахсининг ўрганилиши индивидуал жиноий хулқ-атворнинг хусусияти ва
сабабларини умумлаштириш асосида умумий криминологик омиллар ҳақида хулоса
чиқариш имконини беради[12]. Бироқ жиноятчи шахсининг ўрганилиши фақат
криминологик ёки профилактик аҳамият касб этиши билан чегараланмайди. Чунки,
жиноятчи шахси ҳақидаги маълумотлар ёки билимлар жиноятларни очиш ва
айбдорларни фош этиш, қилмишни квалификация қилиш, жазо тайинлаш ва уларнинг
ижросини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси
ЖК[13] 54-моддаси (жазо тайинлашнинг умумий асослари)да эса, суд жазо тайинлашда
содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини,
қилмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг
шахсини ҳамда жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга
олиши мустаҳкамланган.
Безорилик содир этган шахсга оид криминологик маълумотлар мазмунан жиноятчи
шахси ва унинг хулқ-атвори тўғрисидаги маълумотларга асосланади. Бу маълумотлар
жиноятчининг индивидуал хусусиятлари, унинг шахс сифатида шаклланишига таъсир
кўрсатган ижтимоий муҳит билан тўғри ва тескари алоқаларга асосланади.
Безорилик содир этган шахснинг турмуш тарзи унинг маънавий қиёфасида ҳал
қилувчи аҳамиятга эга бўлган фаол жараён сифатида баҳоланиб,у барча ижтимоий
аҳамиятли ҳаракатлар сингари инсон фаолиятининг натижаси ҳисобланади. Ҳар бир
аниқ вазиятда фақат шахснинг ўзи жиноят содир қилиш тўғрисида қарор қабул
қилади[14]. Безори шахсида бундай қарор ички ишонч ва англаш сифатида мавжуддир.
Бунда шахс айнан безориликни содир қилишга шайланган бўлади.
Қонунчилик
ҳужжатларига
кўра,
безорилик
жиноятлари
профилактикаси
ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг махсус тури ҳисобланади. Қарши шаҳрида
ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарликларнинг умумий,
якка тартибдаги ҳамда виктимологик профилактикаси элементларини ўз ичига олувчи
махсус профилактик чора-тадбирларни белгилаш ва уларни амалга ошириш мақсадга
мувофиқ. Бу борада қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилади:
–
безорилик жиноятларининг сифат ва миқдор кўрсаткичларини, уларнинг сабаб ва
шарт-шароитларини доимий таҳлил қилиб бориш (таҳлил якунида безорилик содир
этган барча шахсларнинг турмуш тарзи, бандлик ҳолати, ёши, жинси ва бошқа
ижтимоий хусусиятларини ўрганиб, асосий куч-воситалар ва профилактик чора-
тадбирларни ушбу тоифадаги шахслар, ҳудудлар ва сабабларни бартараф этишга
йўналтириш);
50
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 2-SON, (YOʻITJ)
– маҳалла фаоллари, мутахассислар, суд-ҳуқуқ тизими вакиллари билан биргаликда
аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини
амалга ошириш;
– ҳолини содир этилаётган безориликлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитлари ҳақида
доимий равишда огоҳлантириб бориш;
– безорилик жиноятларига имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни чуқур таҳлил
қилган ҳолда уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар бўйича мутасадди
ташкилот ва идораларга тақдимномалар киритиш, ижросини назорат қилиш;
– безорилик содир этган ва ундан жабрланган шахслар ҳамда мазкур жиноятларнинг
сабаб ва шарт-шароитлари бўйича электрон ҳисоб юритиш амалиётини йўлга қўйиш,
ушбу вазифани ҳудудий тергов бўлинмалари ходимлари зиммасига юклаш;
– 21 ёшга тўлмаган ёшларга спиртли ичимликларни реализация қилишнинг олдини
олиш бўйича ҳудудий мутасадди идоралар ходимлари билан ҳамкорликда рейдлар
ташкил этиш;
– таълим муассасаларида малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўқувчи
(талаба)лар томонидан интернетдан хавфсиз фойдаланиш, унинг салбий таъсиридан
(шафқатсизлик, зўравонлик ва бошқ.) огоҳ бўлиш борасида факультатив
машғулотларни ташкил этиш;
Шундай қилиб, безорилик жинояти профилактикаси амалга оширишга доир
киритилиши таклиф этилаётган мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг қабул
қилиниши биринчидан, мамлакатимизда безорилик жиноятлар профилактикасини
ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллашишига, иккинчидан, профилактика
инспекторлари фаолиятининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлашга,
учинчидан, безорилик жиноятлар профилактикасини ташкил этиш ва ўтказиш
соҳасидаги
маъмурий
ҳуқуқбузарлик
тўғрисидаги
ишларни
юритиш
ва
расмийлаштирувчи субъектлар доирасини аниқлаштиришга хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати:
1. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ахборот-тахлил марказининг маълумотлари.
2. Бухоро вилояти ИИБ статистик маълумотлари.
3. Кудрявцев В.Н., Эминов В.Е. Причины преступности в России: Криминологический
анализ. М.: Норма, 2006. С. 23.
4. Криминология. Под общ. ред. Ю.Ф.Квашин. Ростов-на-Дону, 2020. С. 199-200; Устинов
В.С., Арефьев А.Ю. Криминологические аспекты экономической преступности. Учебное
пособие. – Н.Новгород: НЮИ МВД РФ, 2000. С. 88.
5. Овчинский А.С., Чеботарева С.О. Матрица преступности. М.: Норма, 2006. – С. 75.
6. Бухоро вилояти ИИБ статистик маълумотлари.
7. Исмаилов И., Абдурасулова Қ.Р., Фазилов И.Ю. Криминология. Умумий қисм: ИИВ
олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2015. ‒ Б. 31. (– 272 б.)
8. Д.Ю. Каракетова Безориликнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари: дисс..
Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) 12.00.08. – Тошкент,
2021. – Б. 30.
9. Abdurasulova Q.R.Kriminiologiya. Darslik. –Тoshkent:Adolat, 2007. –B. 54.
10. Исмаилов И., АбдурасуловаҚ.Р., Фазилов И.Ю. Криминология. Умумий қисм: ИИВ
олий таълим муассасалари учун дарслик. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2015. ‒ Б. 131. (– 272 б.)
11. Алауханов Е.О. Криминологические проблемы предупреждения корыстно-
насильственных преступлений: Автореф. дисс. ... док. юрид. наук: 12.00.08. – Алматы,
2004. – С. 30.
51
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 2-SON, (YOʻITJ)
12. Хамидов Д.Х. Криминологическая характеристика тяжких насильственных
преступлений против личности и их предупреждение: Автореф. дисс. ... кан. юрид. наук:
12.00.08. – Ташкент, 2008. – С. 13.
13. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Жиноят кодекси // URL:
https://lex.uz/docs/111453
14. Дубовик О.Л. Принятие решения в механизме преступного поведения: Автореф.
Диссертации на соискание ученой степени канд. юрид. наук. М., 1984. – С. 14-15.
15. Кушбаков Д.М. к вопросу о невменяемости в уголовном праве Республики
Узбекистан //Наука и мир. – 2020. – Т. 1. – №. 9. – С. 62-63.
16. Эгамбердиев В. О. Жиноятнинг махсус субъекти ва унинг жиноий жавобгарлигига
доир ҳуқуқий нормаларни такомиллаштириш масалалари //Journal of innovations in
scientific and educational research. – 2022. – Т. 5. – №. 4. – С. 518-527.
17. Жамоат хавфсизлигини таъминлашда-профилактика
инспекторларининг
иштироки // “Илм-фан ва инновация” Республика илмий-амалий конференция //
https://doi.org/10.5281/zenodo.7856570. – Б. 80-83.
18. Вахобжонов Д.Д. Профилактика инспекторларининг маъмурий ҳудудда жамоат
тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш фаолиятининг асосий йўналишлари,
шакл ва усуллари //central asian journal of multidisciplinary research and management
studies. – 2024. – т. 1. – №. 15. – с. 81-85.
19. Ниматов Ш. Ички ишлар органларининг криминоген вазиятни таҳлил қилиш
фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш: ўзига хос хусиятлари, ахборот-таҳлил
фаолиятининг ўрни //Евразийский журнал технологий и инноваций. – 2023. – Т. 1. – №.
11. – С. 167-171.