Авторы

  • Дилмурод Вахобжонов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.59057

Аннотация

Ушбу мақолада криминоген вазият тушунчаси криминоген вазиятга таъсир қилувчи психологик омиллар, криминоген вазиятларни таҳлил қилиш ҳамда профилактика инспектори фаолиятидаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечимига доир тавсиялар берилган.


background image

4

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 13-SON (YOʻITJ)

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИНИНГ КРИМИНОГЕН

ВАЗИЯТНИ ЎРГАНИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИ

Вахобжонов Дилмурод Дилшод ўғли

ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти

кафедраси ўқитувчиси, капитан

https://doi.org/10.5281/zenodo.14198072

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil

Ma’qullandi: 19-noyabr 2024 yil

Nashr qilindi: 21-noyabr 2024 yil

Ушбу

мақолада

криминоген

вазият

тушунчаси криминоген вазиятга таъсир қилувчи

психологик омиллар, криминоген вазиятларни

таҳлил қилиш ҳамда профилактика инспектори

фаолиятидаги мавжуд муаммолар ўрганилиб,

уларнинг ечимига доир тавсиялар берилган.

KEY WORDS

Криминоген

вазият,

ҳаракат қилиш вақти бўйича,

ҳаракат

қилиш

майдони

бўйича, келиб чиқиш манбаи

бўйича, фавқулодда вазият.

Бугунги кунда криминоген вазиятга ташқи омиллар таъсири ҳам кундан-кунга кучайиб

бормоқда. Айниқса, дунё давлатлари ва халқлари ўртасидаги муносабатлар ва

муаммоларнинг глобаллашуви, жадаллашуви, халқаро жиноятчилик, унинг уюшган тури,

терроризм, гиёҳвандлик, қурол-яроғ ва одам савдоси каби кўринишларининг кенгайиб

бораётганлиги, шунингдек ўзларининг ғараз мақсадларини амалга ошириш учун турли

йўл ва усуллар билан минтақадаги, алоҳида давлат ёки унинг маълум бир ҳудудидаги

барқарор вазиятни бузишга ҳаракат қилаётган кучларнинг мавжудлиги ҳар қандай

барқарор вазиятга салбий таъсирини ўтказади.
Жамиятда, унинг айрим ҳудудлари ва соҳаларида криминоген вазиятнинг

мураккаблашуви қуйидаги омиллар билан боғлиқ:

биринчидан

, ноқулай иқтисодий-ижтимоий шароитларларнинг мавжудлиги;

иккинчидан

, давлатнинг маъмурий буйруқбозлик усулида жамиятни бошқариши,

аҳолининг кўпчилигида шаклланган бир текисчилик психологиясининг мавжудлиги;

учинчидан

, бозор иқтисодига ўтиш даврида ислоҳотларни амалга оширишдек

масъулиятли вазифаларни бажаришда айрим шахсларнинг суиистеъмолликлари, хато ва

камчиликларга йўл қўйилиши;

тўртинчидан,

жиноятчилик, айниқса унинг уюшган, ёпиқ ва қабиҳ тури бўлган коррупция

ва порахўрликнинг мавжудлиги[1].
Криминоген вазиятга таъсир қилувчи психологик омиллар, уларни профилактика

инспектори фаолиятида ҳисобга олиниши муҳим ҳисобланади.


background image

5

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 13-SON (YOʻITJ)

Криминоген вазият

– бу мазмун бўйича жиноий ниятнинг, жиноят содир қилиш

мақсадининг шаклланишига шароит яратувчи ва жиноий натижага эришиш учун

қулай ҳисобланган, яъни жиноят содир этишга кўмаклашувчи вазиятдир.
Криминоген аниқ ҳаётий вазиятлар криминология фани асосида қуйидагича турлича

тавсифланади:
Ҳаракат қилиш вақти бўйича - узоқ муддатли (масалан, қурғоқчилик натижасида

ҳосилнинг бўлмаслиги ёки айрим истеъмол буюмларининг тақчиллиги) ва қисқа

муддатли (дўконда навбатда турганда келиб чиққан низо) вазиятларга бўлинади[2].
Ҳаракат қилиш майдони бўйича - эса криминоген вазиятларни аниқ бир шахсга ёки

бир гуруҳ шахсларга тааллуқли (оилавий жанжалкаш, бирор шахснинг вафоти,

мулкнинг ўғирланиши) ва умумий, яъни барчага тааллуқли (табиий офат, жамоадаги

носоғлом вазият, давлатдаги сиёсий барқарорликнинг йўқлиги, миллий низолар ва

бошқалар) бўлган криминоген вазиятларга ажратиш мумкин.
Келиб чиқиш манбаи бўйича - табиий кучлар таъсирида келиб чиқадиган (ноқулай об-

ҳаво шароити кишилар ўлимига, мулкларининг яроқсизланишига олиб келган

ҳодисанинг юз бериши) ва одамлар томонидан вужудга келтирилган (спиртли

ичимликлар ичиб безорилик содир этиши ёки бошқа турли аҳлоққа зид ҳаркатлар)

криминоген вазиятларга бўлинади.
Шуни қайд этиш лозимки, ҳар қандай криминоген вазият ўз ҳолича мустақил ҳолда

шахсни жиноят содир этишга олиб келмайди. Негаки, жиноятлар бирдан юзага келган

криминоген вазиятлар туфайли эмас, балки инсоннинг муайян барқарор шахсий

хислатлари ва қадриятлари сабабли содир этилади.
Жиноят содир этиш вақтидаги криминоген вазият бу шахснинг муҳит билан

алоқасининг алоҳида даражаси ҳисобланади. Бу алоқада салбий хусусиятларга эга

бўлган шахсдаги жиноят содир этишга мойиллиги криминоген вазият таъсирида

муайян хатти-ҳаракатга айланади. Аниқ ҳаётий вазиятнинг шахс муайян жиноят содир

этишига таъсири криминоген вазиятлар туфайли эмас, балки инсоннинг муайян

барқарор шахсий хислатлари ва қадриятлари сабабли содир этилади. Аммо ўз

навбатида криминоген вазият жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларга ўзининг

ғайриҳуқуқий қилмишини содир этишига шарт-шароит, имконият яратиб беради.

Масалан, фавқулодда ҳолатлар сув тошқини, ёнғин, зилзила ва бошқалар содир

бўлганда «ўғриликка» мойил бўлган шахслар бу ҳолатда ўзини йўқотиб қўйган ва

ваҳимага тушиб, ўз мол-мулкини қаровсиз қолдирган фуқароларнинг буюмларини,

пулларини ва бошқа бойликларини ўзиники қилиш мақсадида талон-тарож қилишга

интилади ва кўп ҳолларда амалга оширади[3].
Криминоген вазиятлар шахсни турли салбий-ижтимоий хатти-ҳаракатларни содир

этишга ундайди, ундаги муайян жиноий тажовузнинг мотивини шакллантиришда,

унинг харакатери, мақсадини белгилайди ва жиноят содир этишда субъектив

омилнинг муайян жиноий хатти-ҳаракатда намоён бўлишига кўмаклашувчи шароит

ролини бажаради
Криминоген вазиятлар шахсни турли салбий-ижтимоий хатти-ҳаракатларни содир

этишга ундайди, ундаги муайян жиноий тажовузнинг мотивини шакллантиради, унинг

характери, мақсадини белгилайди ва жиноят содир этишда субъектив омилнинг

муайян жиноий хатти-ҳаракатда намоён бўлишига кўмаклашувчи шароит ролини

бажаради. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, криминоген вазиятлар турли хил

қарашларга эга бўлган шахсларга турлича таъсир қилади. Яъни, жамиятга зид қарашга


background image

6

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 13-SON (YOʻITJ)

эга бўлган шахсларга жиноий хатти-ҳаракатлар содир этишига ёрдамлашади, ҳар

томонлама баркамол, ижобий хусусиятларга эга бўлган шахслар эса бундай

вазиятларда умуминсоний ва ҳуқуқий нормаларга мувофиқ ҳаракат қиладилар.
Криминоген вазият шахсни турли салбий-ижтимоий хатти-ҳаракатларни содир этишга

ундайди, ундаги муайян жиноий тажовузнинг мотивини шакллантиради, унинг

характери, мақсадини белгилайди ва жиноят содир этишда субъектив омилнинг

муайян жиноий хатти-ҳаракатда намоён бўлишига кўмаклашувчи шароит ролини

бажаради. Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, криминоген вазиятлар турли хил

қарашларга эга бўлган шахсларга турлича таъсир қилади. Яъни, жамиятга зид қарашга

эга бўлган шахсларга жиноий хатти-ҳаракатлар содир этишига ёрдамлашади, ҳар

томонлама баркамол, ижобий хусусиятларга эга бўлган шахслар эса бундай

вазиятларда умуминсоний ва ҳуқуқий нормаларга мувофиқ ҳаракат қиладилар[4].
Криминоген вазиятлар шахсларга таъсири бўйича фавқулоддаги, иғво қилувчи ва

жаҳлни чиқарувчи хусусиятларга эга бўлган турларига бўлишимиз мумкин.
Фавқулодда вазият - бу кутилмаганда, бирданига вужудга келган шахсга кучли таъсир

қилувчи ҳолатни айтамиз. Масалан, кутилмаган ҳужумни қайтариш мақсадида зарурий

мудофаа чегарасидан чиқиш.
Иғво қилувчи - бунда шахсни ўзига оғдирувчи ҳолат пайдо бўлиши мумкин, масалан

мулкни очиқ қолдирилганлиги ўғирлик қилишга ундаши ёки номусга тегиш

жиноятида жабрланувчининг аҳлоқий бузуқлиги кабилар.
Жаҳлни чиқарувчи - бунда шахсни кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатига тушурувчи

ҳолатларни айтамиз. Масалан, оиладаги жанжаллар ёки бошқалар томонидан ҳақорат

қилиниши оқибатида асаб бузилиши натижасидаги ҳолат.
Ички ишлар органлари профилактика инспектори криминоген вазиятни ўрганишда

шахсда жамиятга зид йўналиш ва ғайриижтимоий хулқ-атворни шакллантирувчи ҳодиса,

воқеа ва жараёнларни, ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир бўлувчи жойларни, (объектлар,

кўчалар, бозорлар в.х.к.) ҳамда ҳуқуқбузарликларни содир этувчи ва профилактик ҳисобда

турган шахслар ҳақидаги маълумотларни тўлиқ билиши лозим[7].
Жамиятда, унинг айрим ҳудудлари ва соҳаларида криминоген вазиятнинг мураккаблиги

қуйидаги омиллар билан боғлиқ бўлиши мумкин:

биринчидан

, маъмурий ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг умумий, махсус, якка ва

виктимологик профилактикасининг самарали ташкил этилмаслиги;

иккинчидан

, айрим тоифадаги оилаларда носоғлом муҳитнинг мавжудлиги, оилада

тарбиянинг сустлиги ва шахснинг спиртли ичимлик, гиёҳвандликка ружуъ қўйиши;

учинчидан

, илгари судланган ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахсларнинг

кўпайиши;

тўртинчидан,

ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содир этилишига имкон берувчи

омилларнинг кўпайиши ва бошқалар.
Профилактика инспектори томонидан криминоген вазиятни умумий таҳлил қилиш

фаолиятининг моҳияти қуйидагиларда намоён бўлади:
- криминоген вазият, уни таҳлил этиш;
- криминоген вазиятни ташкил этувчи омиллар;


background image

7

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 13-SON (YOʻITJ)

- криминоген ахборотларни ўрганиш;
- ҳуқуқ-тартибот ҳолатини акс эттирувчи ахборотларни ўрганиш ва уларнинг мақсади;
- ҳуқуқбузарликлар хуусияти ва уларнинг динамикасини таҳлил қилиш;
- ҳуқуқбузар шахсини таҳлил қилиш ва ҳоказо[5].
Юқорида санаб ўтилган ҳолатлар бўйича маълумот тўплаш, уларни таҳлил этиш ва

улар асосида тегишли профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга

ошириш керак бўлади.
Маъмурий ҳудудларда криминоген вазиятларга таъсир қилувчи бошқа омилларни ҳам

ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлиб, улар қуйидагиларни ташкил этади:
1. Маъмурий ҳудудни тавсифловчи маълумотлар (майдони).
2. Маъмурий ҳудудда яшовчи аҳолини тавсифловчи маълумотлар (оилалар, эркаклар,

аёллар ва вояга етмаганлар сони).
3. Маъмурий ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини тавсифловчи маълумотлар

(иш билан таъминланганлик, ишлаб чиқариш корхона, ташкилотларининг

мавжудлиги).
4. Ҳуқуқбузарликларни тавсифловчи маълумотлар.
5.Ҳуқуқбузарлик содир этган ва унга мойил шахсларни тавсифловчи маълумотлар.
6. Маъмурий ҳудуддаги жамоат тартибини сақлаш ва хавсизликни таъминлаш,

ҳуқуқбузарликларни олдини олиш фаолияти субъектларининг тавсифловчи

маълумотлар.
Профилактика инспектори томонидан криминоген вазиятни таҳлил этиш жараёнида

қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширилишини талаб этади, хусусан:
– ҳудудлардаги криминоген вазиятни чуқур таҳлил этиш, ҳуқуқбузарлик ва

ҳодисаларни тизимли қайд этиш, профилактик фаолиятни ташкил этишга оид зарур

ахборотларни тўплаш, дастурлаштириш, таҳлиллар асосида куч ва техник

воситалардан,

профилактика

субъектларининг

имкониятларидан

самарали

фойдаланиш тизимини яратиш ва унинг натижаларини таҳлил этиш;
– профилактик ҳисобга олинган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилалар,

муқаддам судланган шахслар билан профилактик ишлар олиб бориш, шунингдек

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод бўлган-ларга ишга жойлашишларида

амалий ёрдам кўрсатиш;
– ёшлар, айниқса вояга етмаганлар ўртасида изчил профилактик тадбирлар амалга

оширилишини

ташкил

қилиш,

шунингдек

давлат

ҳокимияти

органлари,

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ёшлар ташкилотлари билан

ҳамкорликда уларни ишга жойлаштириш, вояга етмаганларнинг ўқиш ва ишдан бўш

вақтлари мазмунли ўтишини ташкил қилиш тадбирларини амалга ошириш;
– диний-экстремистик йўналишлардаги ташкилот ва гуруҳ-ларнинг қонунга хилоф

фаолияти иштирокчилари ва унга алоқадор шахсларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда

уларга нисбатан профилактик таъсир этишнинг комплекс тадбирларини қўллаш[6].
Профилактика инспектори криминоген вазият таҳлили натижаларига асосан

маъмурий ҳудудда ёки у ерда жойлашган алоҳида объектда айрим турдаги


background image

8

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 13-SON (YOʻITJ)

ҳуқуқбузарликларнинг, уларни содир этувчи шахслар тоифалари-нинг кўпайиши,

шунингдек жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига, шахс, жамият ва давлат

манфаатларига қарши қаратилган хавф-хатарлар ва таҳдидларнинг юзага келиши

кучайганда ушбу турдаги ҳуқуқбузарликлар-нинг профилактикаси, бу турдаги

ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаб-лари ва уларга имкон берган шарт-

шароитларни бартараф этишга, ғайриижтимоий хулқ-атворли, ҳуқуқбузарлик содир

этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни аниқлаш ҳамда уларга

профилактик таъсир кўрсатиш мақсадида чора-тадбирларни амалга оширади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши

курашиш

тўғрисида”ги

Қонуни.//Ўзбекистон

Республикаси

Олий

Мажлиси

палаталарининг ахборотномаси. – 2008. – № 4. – 190-м.
2.

Ўзбeкистон Рeспубликасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни// URL: http://www.lex.uz.
3.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги «Жазони ижро этиш

муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий

назорати тўғрисида»ги қонуни // URL: http://www.lex.uz.
4.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги “Наркологик

касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонуни// URL:

http://www.lex.uz.
5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги

ПФ-4947-сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. –

2017. – № 6. – 70-м.
6.

Кушбаков Д. Жиноят субъекти институтининг тартибга солинишига доир

хорижий тажриба //Journal of Fundamental Studies. – 2023. – Т. 1. – №. 5. – С. 41-52.
7.

Эгамбердиев В. Ички ишлар органларининг ўзини-ўзи ўлдириш даражасига

етказиш ҳолатларининг профилактикаси фаолиятини ташкил этишда давлат

органлари билан ҳамкорлиги //Development of pedagogical technologies in modern

sciences. – 2024. – Т. 3. – №. 5. – С. 5-13.
8.

Кушбаков

Д.,

Эгамбердиев

В.

Фирибгарлик

жиноятини

барвақт

профилактикасини такомиллаштириш масалалари //Центральноазиатский журнал

междисциплинарных исследований и исследований в области управления. – 2024. – Т. 1.

– №. 8. – С. 118-122.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелдаги “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни.//Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ахборотномаси. – 2008. – № 4. – 190-м.

Ўзбeкистон Рeспубликасининг 2014 йил 14 майдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни// URL: http://www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 апрелдаги «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорати тўғрисида»ги қонуни // URL: http://www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 27 октябрдаги “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги Қонуни// URL: http://www.lex.uz.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли Фармони // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2017. – № 6. – 70-м.

Кушбаков Д. Жиноят субъекти институтининг тартибга солинишига доир хорижий тажриба //Journal of Fundamental Studies. – 2023. – Т. 1. – №. 5. – С. 41-52.

Эгамбердиев В. Ички ишлар органларининг ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш ҳолатларининг профилактикаси фаолиятини ташкил этишда давлат органлари билан ҳамкорлиги //Development of pedagogical technologies in modern sciences. – 2024. – Т. 3. – №. 5. – С. 5-13.

Кушбаков Д., Эгамбердиев В. Фирибгарлик жиноятини барвақт профилактикасини такомиллаштириш масалалари //Центральноазиатский журнал междисциплинарных исследований и исследований в области управления. – 2024. – Т. 1. – №. 8. – С. 118-122.