Авторы

  • Дилфуза Төремуратова

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.59066

Аннотация

Мамалакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни вояга етказишдан иборат. Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, тўлақонли, жамиятга мослашган бола шахсини шакллантириш, ўсишида турли нуқсонлари бўлган болаларни, шунингдек реабилитация қилиш ва соғломлаштиришга муҳтож болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва интеграция қилиш учун қулай муҳит яратишдир.


background image

55

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 13-SON (YOʻITJ)

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ

ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИНИ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ

ТАРБИЯЛАШ ЖАРАЁНИНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Дилфуза Төремуратова

NMPI сиртқи бўлим социал ва гуманитар фанлардан масофавий

таълим кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14203839

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil

Ma’qullandi: 19-noyabr 2024 yil

Nashr qilindi: 22-noyabr 2024 yil

Мамалакатимизда

амалга

оширилаётган

ислоҳотларнинг бош мақсади ҳар томонлама

етук ва баркамол авлодни вояга етказишдан

иборат. Мактабгача таълим тизимини янада

такомиллаштириш, соғлом, фаол, тўлақонли,

жамиятга

мослашган

бола

шахсини

шакллантириш, ўсишида турли нуқсонлари бўлган

болаларни, шунингдек реабилитация қилиш ва

соғломлаштиришга муҳтож болаларни ўқитиш,

тарбиялаш ва интеграция қилиш учун қулай

муҳит яратишдир.

KEY WORDS

маънавият,

маърифат,

тарбия,

фанлараро

интеграция,

дидактика,

концепция, ахлоқий маданият,

ижодий кўникма, ижтимоий

компитенция,

“оммавий

маданият”,

умуминсоний

қадриятлар.

Инсон, унинг хар томонлама уйғун камол топиши ва фаровонлиги, шахс

манфаатларини руёбга чикаришнинг шароитларини ва таъсирчан механизмларини

яратиш, эскирган тафаккур ва ижтимоий хулк-атворнинг андозаларини ўзгартириш

республикада

амалга

оширилаётган

ислохотларнинг

асосий

максади

ва

харакатлантирувчи кучидир. Халкнинг бой интелектуал мероси ва умумбашарий

кадриятлар

асосида,

замонавий

маданият,

иктисодиёт,

фан-техника

ва

технологияларнинг ютуклари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини

шакллантириш Ўзбекистон тараккиётининг мухим шартидир. Мактабгача таълим

максади ва вазифаларини руёбга чикаришда махаллалар, жамоат ва хайрия

ташкилотлари, халкаро фондлар фаол иштирок этади.
Ўз навбатида юксак маънавий тарбияга эга бўлган шахсларгина ватан равнақи йўлида

хизмат қилувчи, эл-юрт муамммолари ва ютуқларига ўзини дахлдор хисоблайдиган,

фаол фуқаролик позициясига эга фуқаролар бўла олади. Ана шундай фуқаролик

тарбиясини таълимнинг мактабгача таълим босқичиданоқ амалга ошириш мақсадга

мувофиқдир. Сўнгги йилларда мамлакатимизда мактабгача таълим соҳасини

ривожлантириш, унинг фаолиятини тубдан янгилаш, соҳага илғор хорижий

тажрибалар ва инновацияларни жорий қилиш, юқори малакали кадрлар тайёрлаш

соҳасида

улкан

ишлар

амалга

оширилмоқда.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2019 йил 8 мaйдaги ― Ўзбекистoн Республикaси мaктaбгaчa тaълим

тизимини 2030 йилгaчa ривoжлaнтириш кoнцепциясини тaсдиқлaш тўғрисида”ги ПҚ-

4312-сoн Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мaйдaги ― Мaктaбгaчa тaълим

муaссaсaлaри фaoлиятини янaдa тaкoмиллaштириш чoрa-тaдбирлaри тўғрисидa”ги


background image

56

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 13-SON (YOʻITJ)

391-сoн Қарори ислоҳотларнинг муҳми ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур

ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад ― ҳар томонлама етук баркамол авдлод

тарбиясини мактабгача таълим босқичиданоқ самарали амалга оширишдан иборат.

Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “бола дунёга келганидан бошлаб, унда

айнан мактабгача бўлган ёшда ақлий фаоллик ошади, ахлоқийэстетик ва жисмоний

хислатлар шаклланади” [2].

Давлат талабларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
мактабгача таълим

— мактабгача ёшдаги болалар қизиқиши, иқтидори, индивидуал

руҳий ва жисмоний хусусиятлари, маданий эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ҳамда

болада маънавий меъёрларнинг шаклланиши, ҳаётий ва ижтимоий тажриба

эгалланишини кўзда тутган ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган яхлит

жараён;

ривожланиш

— инсон танаси тузилиши, руҳияти ва хулқида биологик жараёнлар

ҳамда атроф муҳит таъсирида рўй берадиган ўзгаришлар;

ривожланиш соҳаси

— бола ривожланишидаги аниқ бир йўналишлар;

кичик соҳа

— соҳанинг кичик гуруҳлари. Асосий соҳаларнинг кичик соҳаси

ривожланишнинг маълум бир томонларини ўз ичига қамраб олади ва уларнинг аниқ

бир йўналишини кўрсатиб беради;

кутилаётган натижа

— болаларда кутилаётган билим, кўникма ва малакалар

кўрсаткичи;

бола тарбиясининг мажмуи

— маълум бир ёш даврига хос бўлган вазифаларни

мақсадли бажариш учун етарли бўлган боланинг билими, кўникмаси ва малакаси

ҳамда қадриятлари;

интеграция —

бола таълими ва ривожланишидаги мазмун таркибий қисмлари

ўртасидаги боғлиқлик;

инклюзив таълим

— болаларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал

имкониятларини инобатга олган ҳолда таълим ва тарбия олинишини тенг

таъминловчи жараён;

рефлексив фаолият

— болада ўз тушунчалари ва хатти-ҳаракатларини англаш ва

мустақил таҳлил қилиши асосида хулосалар шаклланиши жараёни;

«Мен» концепцияси

— боланинг ўзи ҳақидаги англанган тасаввурлари тизими, унинг

рефлексив фаолиятининг бир қисми. [3].
Бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳам, тарбияга янгича, тизимли

ёндашув, болада таянч фазилатларни кафолатли шакллантиришда оила, мактабгача

таълим, умумий таълим, ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари,

маҳаллаларнинг ижтимоий-педагогик имкониятларини тўлиқ юзага чиқаришни ва

улар орасида илмий-методик узвийликни янги даражага кўтаришни тақозо этади [4].

Ўзбекистон Республикаси ВМнинг 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сон қарори билан

тасдиқланган “Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси”да ҳам 3 - 6 (7) ёшли

болаларни маънавий тарбиялаш, уларда шахсий фазилатлар, жумладан, ўз

туйғуларини бошқариш, ижтимоий мотивларни уйғотиш, миллий анъаналарга

қизиқишни пайдо қилиш, яқин кишиларга ғамхўрлик қилиш каби эҳтиёжларни

шакллантириш [5] маънавий-ахлоқий тарбиянинг устувор йўналишлари сифатида

белгилаб қўйилган. Мактабгача таълим муассасасининг педагоги болаларда маънавий-


background image

57

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 13-SON (YOʻITJ)

ахлоқий сифатларни таркиб топтиришга киришар экан, аввало, унинг мазмуни ва

моҳиятини теран англаши ҳамда болалар билан олиб бориладиган таълимий ва

тарбиявий ишларда унга амал қилиши лозим. Аввало шуни таъкидлаш лозимки,

маънавият ўзининг мазмуни ва моҳиятига кўра интегратив соҳалар сирасига киради.

Зеро, унингтаркибий компонентлари сифатида; – биринчидан, ахлоқий меъёрлар

эътироф этилади. – иккинчидан, «Инсониятнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий,

диний ва шу каби тасаввурлари ва тушунчалари мажмуи» бўлганлиги боис ҳам кенг

тармоқли, кенг қамровли, бир сўз билан айтганда, интеграцион соҳа ҳисобланади [6].

Шунингдек, маънавият – «инсонларнинг ўзаро муносбатлари, уларнинг ҳаётий

тажрибалари давомида шаклланган ва ривожланган қадриятлар тизими» [7]

эканлигини англайдиган бўлсак, у (яъни, маънавият) тизим экан, ўз навбатида,

таъкидлаб ўтганимиздек, кўп тармоқли, қолаверса инсоният умри давомида уни

шакллантириб, бойитиб боради. Кейинги авлод шу тарзда уни интегратив соҳа

сифатида ўзлаштириб, бойитиб бораверади. Мактабгача таълим бу жараённинг

дастлабки бўғини сифатида муҳим аҳамият касб этади. Мактабгача таълим ёшидаги

болаларнинг таълим-тарбиясига замонавий тенденциялар билан бир қаторда

халқимизнинг тарихий таълимий тажрибалари ва қадриятларидан келибМактабгача

таълим ёшидаги болаларнинг таълим-тарбиясига замонавий тенденциялар билан бир

қаторда халқимизнинг тарихий таълимий тажрибалари ва қадриятларидан

келибчиққан ҳолда уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига интегратив ёндашиш

бугунги куннинг муҳим масаласи таъбир жоиз бўлса, ижтимоий талаби ҳисобланади.

Чунки бугунги куннинг мактабгача таълим ёшидаги боласига бевосита тақдим

этилаётган ахборотларнинг кўлами уларни интегратив мазмун ва методика асосида

ўқитиш эҳтиёжларини келтириб чиқармоқда. Интеграциянинг асосий категориялари

умумий алоқа, ўзаро таъсир, яхлитлик, тизимлиликдан ташкил топиб, моҳияти

жиҳатидан фалсафий категориялар билан мос келади ва таълимда муҳим методологик

ва дидактик аҳамият касб этади. Интеграциялашган таълим шахсни интеллектуал ва

маданий ривожлантиришнинг бош омили сифатида энг аввало борлиқнинг ҳолатлари,

ўзгариш жараёнлари ва бошқа ҳодисалар билан алоқадорлик ҳолларини яхлит ҳолда

болалар онгига етказишдир[8]

.

Мактабгача ёшдаги болаларнинг маънавий-маданий

етуклигига қўйиладиган давлат талаблари. Ватан туйгуси, ватанпарварлик хислари,

миллий ғурур, мустакиллик гояси хамда ўз худуди, ўлкаси, халкига мехр ва садокатни

болани ёшига мос равишда шакллантириш мактабгача таълимда маънавий-маданий

ишларнинг асосини ташкил килади. Мактабгача ёшдаги болаларнинг одоб ахлокли

бўлиши ва мехнатга мухаббат қўйишга катта эътибор берилади. Болалар илк ёшдан

бошлаб уйда, кучада, богчада, мехмонда ўзини тутиш коидалари, муомала маданияти,

овкатланиш, куйиниш, ечиниш, саранжом-саришта юриш, одобли, мехнатсевар булиш,

бошкалар мехнатини кадрлаш каби одатларга ургатилади. Ана шу одатлар болани

одоб-ахлокли, мехнатга лаёкатли килиб тарбиялаш мазмунининг асосини ташкил

этади. Болаларнинг маънавий жихатдан баркамол булишида нафосат тарбияси асосий

урин тутади. Тасвирий санъат асарларидан завклана олиш, мусикани тинглаш ва ундан

шодлана олиш кобилиятлари болаларда илк ёшдан ривожлантириб борилади. Нафосат

тарбияси мазмунининг асосини чиройли расмларни хис этиш, улардан завклана олиш,

асосий рангларни билиш ва фарклай олиш, рангли каламлардан фойдалана олиш, улар

ердамида содда нарсаларни когозда тасвирлай олиш, пластилин ёки лойдан содда

шаклдаги нарсаларни ясай олиш, мусикани тинглаб завклана олиш, айрим миллий

чолғу асбобларини билиш, мусика охангига мос равишда раксга тушиш ва қўшик айта

олиш кабиларга ўргатишни ташкил этади. Академик И.П.Павлов таъкидлаганидек,

таълим ва тарбия жараёни инсоният фаолияти билан боғлиқ бўлган турли алоқа, фикр,

тафаккур ва билимлардан иборат. Унинг фикрича фанлар ўртасидаги ўзаро узвийлик

табиат ва жамият воқеалари ўртасидаги мавжуд узвийликнинг объектив инъикосидир.


background image

58

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 13-SON (YOʻITJ)

Мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда интеграциялашган

таълимдан

фойдаланишнинг

айрим

педагогик

шартшароитлари

сифатида

қуйидагиларни инобатга олиш жоиз: 1. Тарбиячининг инновацион фаолиятга

тайёргарлиги. а) тарбиячиларнинг интеграциялашган таълим тўғрисида билим,

кўникма ва малакаларни эгаллаганлиги. б) интеграциялашган таълимни амалиётга

тадбиқ эта олиш маҳоратининг мавжудлиги. 2. Интеграциялашган таълимни ташкил

этиш учун дидактик, методик ва техник таъминотнинг мавжудлиги. 3.

Интеграциялашган таълимга болаларни мотивацион тайёргарлигини таъминлаш. 4.

Интеграциялашган таълимни ташкил этишда хорижий мамлакатлар тажрибаларидан

фойдаланиб бориш. Л.Г.Савенкова болалар билан таълим ва тарбия ишлари олиб

борадиган педагог ва тарбиячилар учун ягона бўлган дастур ишлаб чиқиш

лозимлигини уқтиради. Бундай дастурни ишлаб чиқишда бир қатор ривожлантирувчи

фаолият турларини алоҳида кўрсатади. Шунингдек, олима турли ёш гуруҳлари учун

муҳимлик жиҳатидан улар турлича бўлишига урғу беради. Шу методикага асосланган

ҳолда маънавий-ахлоқий тарбиянинг интегратив асослари сифатида қуйидагиларни

алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин, яъни: – болалар томонидан атроф-муҳитда кузатилган

воқеалар мазмунидаги маънавий-ахлоқий мазмунни англай олиш ҳамда улар ҳақида

элементар тарзда шахсий тасаввурга эга бўлишлари учун лозим бўлган шароитларни

яратиш; – бола таълим ва тарбия олаётган ижтимоий муҳит (болалар боғчаси, оила ва

б.) даги буюмлар, воқеалар ва жараёнлар оламини боланинг ёшига, интеллектуал

шаклланганлик даржасига мослигини таъминлаш; – болаларда маънавий-ахлоқий

сифатларни шакллантиришга йўналтирилган таълимий ва тарбиявий ишларнинг

мазмуни ва методлари, шакл ва воситаларини болаларнинг ёшидан келиб чиққан

ҳолда ранг- баранглигига эътибор қаратиш; – маънавий-ахлоқий тарбиянинг устувор

йўналиши, ўзига хос «ўқ ариғи» бўлишига эришиш ҳамда унинг таркибий

компонентлари бўлган мавзулар, машғулотларни бир-бири билан узвий ва мантиқий

алоқадорлигини таъминлаш; – болаларда маънавий-ахлоқий тасаввурларни

шакллантириш жараёнини фаоллаштирувчи, тақдим этилаётган материалларни

ўзлаштириш жараёнини онглилик даражасини оширувчи комплекс тадбирлар ўтказиб

бориш; – болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёнининг мазмуни, методикаси,

шакл ва воситаларини мунтазамлик принциплари асосига қурилишига алоҳида

эътибор қаратиш ва ҳ.к. Мактабгача таълим ёшидаги болаларни маънавий-ахлоқий

тарбиялаш масаласига интегратив ёндашишнинг асосий педагогик хусусиятлари

сифатида қуйидагиларни алоҳида кўрсатиш мумкин. Биринчидан, атроф-муҳитда

ўзгаришлар салмоғи, кўлами ва суръати интенсивлашаётган бугунги кунда унга фақат

интегратив тарзда ёндшишни тақозо этади. Буларнинг барчаси маълум маънода

маънавий-ахлоқий мазмунни «ташувчилари» ҳисобланади. Атроф-муҳитдан уларнинг

кераклигини «ажратиб олиш» педагогик жараёндир, яъни педагогик хусусиятга молик

ҳодиса. Иккинчидан, атроф-муҳитда кузатиш, ўлаштириш лозим бўлган объект ва

ҳодисаларнинг кўлами ортиб бориши натижасида болалардан уларни маълум маънода

«фильтрлаш» талаб этилади. Бу жараёнда уларнинг маънавий-ахлоқий тасаввурлар

асосий меъёр, талаб вазифасини ўтайди. Учинчидан, бола шу жараёнда, шу маконда

жамиятимиз, миллатимизнинг маънавийахлоқий нормаларига хос жиҳатларга

«мўлжалолиш», унга мослашиш, ўзининг «тахлил этиш призмаси»дан ўтказиши лозим

бўлади. Бу нарсага комплекс ёндашиш, яъни интегратив тарзда кузатиш, таҳлил

қилиши ва ўзлаштириш талаб этилади. Бошқача сўзлар билан айтганда, Ю.Лотманнинг

концепциясига биноан нарса ва ҳодисаларни айни пайтда алоҳида-алоҳида ҳис қилиш,

бир буюм, ҳодиса ёки жараённи бир-биридан айри ҳолда, айни пайтда– болалар

томонидан атроф-муҳитда кузатилган воқеалар мазмунидаги маънавий-ахлоқий

мазмунни англай олиш ҳамда улар ҳақида элементар тарзда шахсий тасаввурга эга

бўлишлари учун лозим бўлган шароитларни яратиш; – бола таълим ва тарбия олаётган


background image

59

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 13-SON (YOʻITJ)

ижтимоий муҳит (болалар боғчаси, оила ва б.) даги буюмлар, воқеалар ва жараёнлар

оламини боланинг ёшига, интеллектуал шаклланганлик даржасига мослигини

таъминлаш;

болаларда

маънавий-ахлоқий

сифатларни

шакллантиришга

йўналтирилган таълимий ва тарбиявий ишларнинг мазмуни ва методлари, шакл ва

воситаларини болаларнинг ёшидан келиб чиққан ҳолда ранг- баранглигига эътибор

қаратиш; – маънавий-ахлоқий тарбиянинг устувор йўналиши, ўзига хос «ўқ ариғи»

бўлишига эришиш ҳамда унинг таркибий компонентлари бўлган мавзулар,

машғулотларни бир-бири билан узвий ва мантиқий алоқадорлигини таъминлаш; –

болаларда

маънавий-ахлоқий

тасаввурларни

шакллантириш

жараёнини

фаоллаштирувчи, тақдим этилаётган материалларни ўзлаштириш жараёнини

онглилик даражасини оширувчи комплекс тадбирлар ўтказиб бориш; – болаларни

маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёнининг мазмуни, методикаси, шакл ва

воситаларини мунтазамлик принциплари асосига қурилишига алоҳида эътибор

қаратиш ва ҳ.к.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

https://president.uz/uz/lists/view/4057

2

. https://lex.uz/docs/4676839.

3.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Мактабгача таълим ва

тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида \.Т.: 2020 йил 22 декабрь, 802-

сон

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.12.2019 йилдаги

1059-сон.
5. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ж. II. – Т.: «Ўзбек миллий энциклопедияси» Давлат

илмий нашриёти, 2006. – 672 б.
6. Фалсафа: қомусий луғат. – Т.: «Шарқ» НМАК, 2004. –496 б.

7. Зуннунов А., Сулаймонов А. Таълим жараёнида ўқув фанларини интеграциялаш

омиллари. - Т.: 2004.– 29 б.
8. Савенкова Л.Г. – Педагогические условия интегрированного освоения

изобразительного искусства в общеобразовательной школе. – М.: 2001., 101 с.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори. Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида .Т.: 2020 йил 22 декабрь, 802-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.12.2019 йилдаги 1059-сон.

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Ж. II. – Т.: «Ўзбек миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2006. – 672 б.

Фалсафа: қомусий луғат. – Т.: «Шарқ» НМАК, 2004. –496 б.

Зуннунов А., Сулаймонов А. Таълим жараёнида ўқув фанларини интеграциялаш омиллари. - Т.: 2004.– 29 б.

Савенкова Л.Г. – Педагогические условия интегрированного освоения изобразительного искусства в общеобразовательной школе. – М.: 2001., 101 с.