Авторы

  • Рахмонжон Усмонов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.81496

Аннотация

Халқаро захиралар ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашда муҳим молиявий восита ҳисобланади. Ушбу захиралар мамлакатнинг ташқи иқтисодий муҳитда юз берадиган эҳтимолий хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш, валютанинг барқарорлигини сақлаш ва ташқи тўлов қобилиятини таъминлашга хизмат қилади.


background image

49

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 4-SON , 2-QISM (YOʻITJ)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО

ЗАХИРАЛАРИ ЎЗГАРИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

Усмонов Рахмонжон Мансуржон ўғли

Ўзбекистон Республикаси Банк-Молия академияси

магистранти E-mail:usmonov1819@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.15287125

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 16-aprel 2025 yil

Ma’qullandi:20-aprel 2025 yil

Nashr qilindi: 26-aprel 2025 yil

Халқаро

захиралар

ҳар

қандай

мамлакатнинг

иқтисодий

барқарорлигини

таъминлашда

муҳим

молиявий

восита

ҳисобланади. Ушбу захиралар мамлакатнинг

ташқи иқтисодий муҳитда юз берадиган

эҳтимолий хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш,

валютанинг барқарорлигини сақлаш ва ташқи

тўлов

қобилиятини

таъминлашга

хизмат

қилади.

KEY WORDS

Кириш

Биринчидан,

халқаро

захиралар

ташқи

қарзларни

сўндириш

ва

импортажараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш учун

кафолатли манба ҳисобланади. Мамлакатнинг халқаро захиралари қанчалик етарли

бўлса, унинг ташқи молиявий мажбуриятларни бажариш қобилияти шунчалик юқори

бўлади.

Иккинчидан, захиралар миллий валюта курсини барқарорлаштириш орқали

инфляция даражасини назорат қилишга ёрдам беради. Валюта бозорида кескин

ўзгаришлар юз берганда, захиралар ҳисобига интервенция амалга оширилиб, валюта

тақчиллиги ва қийматининг кескин тушиб кетишига йўл қўйилмайди.

Учинчидан, халқаро захиралар ташқи инвесторлар учун ишончли муҳит

яратишда муҳим рол ўйнайди. Захиралар миқдорининг юқори бўлиши мамлакатнинг

молиявий барқарорлигини тасдиқлайди ва халқаро рейтинг агентликлари томонидан

ижобий баҳоланади. Бу эса мамлакатнинг ташқи қарз олиш шароитларини яхшилайди

ва иқтисодий ўсишга рағбат беради.

Халқаро

захиралар

миллий

иқтисодиётнинг

ташқи

хавфлардан

ҳимояланишини таъминлайдиган асосий механизмлардан бири бўлиб, иқтисодий

барқарорлик ва иқтисодий ўсиш учун мустаҳкам молиявий пойдевор вазифасини

бажаради.

Халқаро захиралар мамлакатнинг миллий валютаси барқарорлигини сақлаш ва

ташқи қарзлар билан боғлиқ молиявий хавфларни камайтиришда муҳим аҳамият касб

этади. Миллий валюта курси иқтисодиёт барқарорлиги ва ташқи савдо фаолияти учун

асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб, унинг кескин ўзгариши иқтисодий хавф-

хатарларни кучайтиради. Халқаро захиралар эса бу хавфларни юмшатиш ва валютани

барқарорлаштиришда самарали восита сифатида хизмат қилади.

Аввало, захиралар марказий банк томонидан валюталар бозорида интервенция

(валюта сотиб олиш ёки сотиш) орқали миллий валюта курсини барқарорлаштириш

имконини яратади. Масалан, ички бозорда чет эл валютасига талаб ортиб, миллий


background image

50

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 4-SON , 2-QISM (YOʻITJ)

валюта босими кучайганда, захира ҳисобидан валюта сотилиб, нархларни

барқарорлаштириш мумкин. Бу инфляцияни назорат қилишга ҳам хизмат қилади.

Бундан ташқари, захиралар ташқи қарзларни ўз вақтида сўндиришга кафолат

беради. Мамлакат ташқи қарзларини қайтаришда, захиралар етарли миқдорда бўлса,

қарз мажбуриятларини бажариш хавфи анча паст бўлади. Бу эса суверен

рейтингларнинг яхшиланишига ва ташқи молиявий ресурсларни жалб қилиш

имкониятларининг кенгайишига олиб келади.

Халқаро захиралар тушунчаси ва унинг аҳамияти

Халқаро захиралар

— бу мамлакатнинг Марказий банки ва давлат молиявий

органлари томонидан бошқариладиган, ташқи иқтисодий фаолиятдаги эҳтиёжларни

қондириш, валюта бозорларида барқарорликни таъминлаш ва молиявий хавф-

хатарларга қарши ҳимоя вазифасини бажарадиган ликвид ва ишончли активлар

мажмуасидир.

Халқаро захиралар мамлакатнинг ташқи иқтисодий барқарорлиги, халқаро молиявий

муносабатлардаги ишончлилиги ва ташқи қарзларни сўндириш қобилиятини

белгилайдиган асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Ушбу захиралар мамлакат

иқтисодиётининг ташқи савдо балансини қоплаш, валюта бозоридаги кескин

ўзгаришларни юмшатиш ва ташқи қарзларни ўз вақтида қайтариш учун хизмат қилади.

Халқаро захираларнинг асосий таркибий қисмлари:

1. Чет эл валюталари (Foreign Exchange Reserves)

Бу захиралар халқаро савдо ва қарз мажбуриятларини бажариш учун ишлатиладиган

ишончли ва ликвид валюта активларидир. Ўзбекистон учун асосий чет эл валюталари

қуйидагилар ҳисобланади:

АҚШ доллари (USD),

Евро (EUR),

Буюк Британия фунт стерлинги (GBP),

Япон йени (JPY),

бошқа халқаро конвертация қилинадиган валюталар.

Чет

эл

валюталари

захиралари

валютанинг

ички

бозордаги

курсини

барқарорлаштириш ва ташқи тўловларни қоплашда муҳим аҳамиятга эга.

2. Қимматбаҳо металлар (асосан олтин) (Gold Reserves)

Олтин захиралари халқаро молиявий тизимда тарихан энг ишончли ва хавфсиз актив

сифатида қаралади. Олтин:

глобал иқтисодий ноаниқлик шароитида активларни сақлаш воситаси;

валюта интервенцияларида алмашинув воситаси;

Марказий банк активлари диверсификациясини таъминловчи актив.

Ўзбекистон олтин захиралари кўлами бўйича Марказий Осиёда етакчи ҳисобланади ва

бу миллий валюта барқарорлигига катта таъсир кўрсатади.

3. ХВЖнинг махсус тўлов воситалари — СДР (Special Drawing Rights)

СДР — бу Халқаро Валюта Жамғармаси томонидан яратилган халқаро захира

воситасидир. СДР пул эмас, балки мамлакатлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар учун

яратилган актив бўлиб, ХВЖнинг аъзолар давлатлари улардан ўз ўрнидаги валютага

алмаштириш орқали фойдаланишлари мумкин.

СДР қиймати ХВЖ томонидан белгиланади ва асосий халқаро валюталар қурбидан

ташкил топади:

АҚШ доллари,

Евро,

Япон йени,

Буюк Британия фунти,


background image

51

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 4-SON , 2-QISM (YOʻITJ)

Хитой юани.

4. Бошқа захира активлари (Other Reserve Assets)

Булар халқаро молиявий ташкилотлар ва хорижий банклардаги депозитлар, суверен

облигациялар, давлат кафолати остидаги молиявий инструментлардан иборат бўлиши

мумкин. Масалан:

Хорижий давлатлар облигациялари,

Халқаро банклардаги депозит ҳисоб рақамлари,

Қимматли қоғозлар ва молиявий инструментлар.

Бу активлар мамлакатнинг захира салоҳиятини диверсификациялаш ва унинг

даромадлилигини оширишга хизмат қилади.

Иқтисодий хавфсизлик

— бу мамлакатнинг ички ва ташқи иқтисодий хавф-

хатарларга, шунингдек, халқаро молиявий шокларга қарши барқарорлигини

таъминлаш қобилиятидир. Мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлиги, ўз навбатида,

унинг тўлов қобилияти, валюта бозорларидаги барқарорлик ва ташқи қарзлар

мажбуриятларини ўз вақтида бажариш қобилияти билан яқин боғлиқдир. Бунинг учун

халқаро захиралар асосий восита ва кафолат бўлиб хизмат қилади.

Халқаро захиралар мамлакатнинг ташқи молиявий хавф-хатарларга, яъни

глобал иқтисодий шокларга, валюта курсининг кескин ўзгаришларига ёки ташқи

қарзларни ўз вақтида тўлашда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга қарши

ҳимоялаш механизмидир. Захиралар етарли бўлса, мамлакат ташқи савдодан,

инвестициялардан ва ташқи молиявий бозорлардан келиб чиқувчи хавф-хатарлардан

самарали ҳимояланади.

Валюта курсининг барқарорлиги мамлакат иқтисодиёти учун муҳимдир, чунки

валютанинг нархидаги кескин ўзгаришлар инфляция ва иқтисодий нотинчликни

келтириб чиқариши мумкин. Халқаро захиралар мамлакатнинг валюта курсини

барқарорлаштириш, унинг шокларга нисбатан чидамлилигини ошириш ва

иқтисодиётни ташқи бозорлардаги хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Масалан, валюта бозорида тартибни сақлаш учун марказий банк захираларидан

фойдаланиши мумкин.

Ҳар бир давлатнинг ташқи молиявий мажбуриятлари, яъни қарзларини ўз

вақтида тўлаш қобилияти халқаро захиралар миқдорига бевосита боғлиқ. Захиралар

етарли бўлса, мамлакат ўзининг ташқи қарзларини муаммосиз, кутилган тарзда тўлаш

имконига эга бўлади. Бу эса халқаро молиявий ташкилотлар ва кредит рейтинг

агентликлари томонидан ижобий баҳоланади ва мамлакатнинг молиявий имиджига

ижобий таъсир кўрсатади.

Халқаро захиралар, шунингдек, халқаро инвестицияларни жалб қилишда муҳим

роль ўйнайди. Захиралар миқдори ошган сари, мамлакатнинг молиявий

барқарорлигига бўлган ишонч ҳам ошади. Бу эса хорижий инвестициялар ва

кредитларнинг келишига сабаб бўлади. Ташқи бозорларда ишончли рейтингга эга

бўлиш мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини оширади.

Халқаро захиралар, шунингдек, инфляция даражасини бошқаришга ёрдам беради.

Валюта курсининг ўзгаришларидан келиб чиққан инфляция хатарига қарши Марказий

банк захираларидан фойдаланиш орқали нархларни барқарорлаштириш ва иқтисодий

ўсишни мувозанатлаштириш мумкин.

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари тарихи ва динамикаси

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган илк йиллардан бошлаб,

ташқи иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва миллий валютанинг барқарор

курсини сақлаш мақсадида халқаро захиралар йиғиш ва уларни бошқаришга алоҳида

эътибор қаратди. Мамлакатнинг халқаро захиралар сиёсати, биринчи навбатда, ташқи

қарзларни ўз вақтида қоплаш, валюта курсини барқарорлаштириш ва иқтисодий

хавфсизликни таъминлашга қаратилган.


background image

52

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 4-SON , 2-QISM (YOʻITJ)

Ўзбекистон Республикасининг халқаро захиралари

млн.АҚШ

долл.

I. Расмий захира активлар ва

чет эл валютасидаги бошқа

активлар

01.01.2021 01.01.2022 01.01.2023 01.01.2024 01.01.2025

A. Расмий захира активлар

34 904,0

35 139,2

35 767,5

34 564,7

41 181,6

(1) Хорижий валютадаги

захира

активлар

(эркин

конвертация

қилинувчи

хорижий валюталарда)

14 303,9

13 077,6

11 645,4

9 369,5

8 597,7

(a)

Қимматли

қоғозлар:

101,7

жумлад

ан:

ҳисобот тақдим этувчи

мамлакатда бош офисга эга,

лекин хорижда жойлашган

эмитент

(b) Нақд валюта ва

депозитларнинг

жами

миқдори:

14 303,9

13 077,6

11 645,4

9 369,5

8 496,0

(i)

бошқа

марказий банкларда, ХВЖ ва

ХҲКБда

337,0

306,2

1 192,7

566,8

351,0

(ii) бош офиси

ҳисобот

тақдим

этувчи

мамлакатда

жойлашган

банкларда

жумлад

ан:

хорижда жойлашган

(iii) бош офиси

хорижда

жойлашган

банкларда

13 967,0

12 771,4

10 452,8

8 802,7

8 145,0

жумлад

ан:

ҳисобот тақдим этувчи

мамлакатда

жойлашган

банкларда

(2)

ХВЖдаги захира

позиция

0,01

0,01

0,01

24 632,2

0,01

(3)

ХВЖдаги маблағ

жалб қилишга доир махсус

ҳуқуқлар (СДР)

383,3

1 111,9

1 057,3

11,9

547,3

(4) Олтин

20 216,7

20 949,7

23 064,8

32 036,7

соф

ҳажми,

миллион трой унцияда

10,7

11,6

12,7

12,3

(5)

Бошқа захира

активлар


background image

53

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 4-SON , 2-QISM (YOʻITJ)

Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики 2021 йил бошидан расмий захира активлар

миқдори ўзгариб турган хамда бошланғич 34 904 млн. АҚШ долларидан 2025 йил

бошидаги 41 181,6 млн АҚШ доллари миқдорига етган. Расмий захира таркибидаги

асосий улушни жами хисоботда олинган 5 йил давомида олтин эгаллаган.Жумладан

2021 йилдаги 20 216,7 млн АҚШ долларидан 2025 йил бошига 32 036,7 млн АҚШ

долларига етган. Бунга қуйидаги иккита омил сабаб бўлган, биринчидан олтиннинг

жахон бозоридаги нархи ошкан иккинчидан олтиннин соф хажми хам ошкан( 10,7 млн

трой унциядан 12,3 млн. трой унциягача ошкан).

2021 йилда Ўзбекистоннинг расмий захиралари 34,9 млрд АҚШ долларини ташкил

этган бўлса, 2022 ва 2023 йилларда бу кўрсаткич мос равишда 35,1 млрд ва 35,8 млрд

долларгача ўсди. Бу ўсиш мамлакатнинг ташқи савдо ва молиявий муносабатларидаги

барқарорликдан далолат беради.

Бироқ 2024 йилда захиралар ҳажми 34,6 млрд долларни ташкил этиб, аввалги йилга

нисбатан пасайиш кузатилди. Бу жараён ташқи бозорлардаги нотинчлик, валюта

тушумларининг қисқариши ёки ички валюта сиёсатидаги ўзгаришлар билан боғлиқ

бўлиши мумкин. Шунга қарамасдан, 2025 йилда захиралар ҳажми кескин ўсиб, 41,2

млрд долларга етди. Бу иқтисодий сиёсат самарадорлиги, экспортдан келаётган

тушумлар кўпайиши ёки олтин нархининг ўсиши натижаси бўлиши мумкин.

Хорижий валютадаги захиралар йилдан-йилга камайиш тенденциясида бўлди:

2021: 14,3 млрд доллар

2022: 13,1 млрд доллар

2023: 11,6 млрд доллар

2024: 9,4 млрд доллар

Ҳосила

молиявий инструментлар

Норезидент

нобанк

ташкилотларга

берилган ссудалар

86,3

— бошқалар

B.

Хорижий валютадаги

бошқа активлар

110,7

243,7

67,5

81,3

78,6

— расмий захира

активларга

киритилмаган

қимматли қоғозлар

— расмий захира

активларга

киритилмаган

депозитлар

103,5

236,0

62,0

63,8

— расмий захира

активларга

киритилмаган

ссудалар ва қарзлар

5,0

— расмий захира

активларга

киритилмаган

ҳосила

молиявий

инструментлар

— расмий захира

активларга

киритилмаган

олтин

7,3

7,7

5,5

14,8

— бошқалар


background image

54

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD 4-SON , 2-QISM (YOʻITJ)

2025: 8,6 млрд доллар

Бу ҳолат валютадаги активларнинг олтин ва бошқа кам рискли активларга

диверсификация қилиниши билан изоҳланиши мумкин. Шунингдек, ички валюта

бозоридаги интервенциялар ҳам валюта захираларига таъсир кўрсатган бўлиши

мумкин.

2021–2025 йиллар давомида Ўзбекистон Республикасининг расмий захиралари

барқарор ҳолатда бўлиб, 2025 йилда энг юқори даражага етди. Ҳорижий валютадаги

захиралар қисқарган бўлса-да, бу жараённинг салбий эмас, балки захираларни

диверсификация қилиш стратегияси билан боғлиқ эканини тахмин қилиш мумкин.

Захиралар ҳажми юқори даражада сақланиши мамлакатнинг ташқи иқтисодий

хавфлар олдини олишда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Хулоса:

Ўзбекистон Республикасининг 2021–2025 йиллар давомидаги халқаро захиралари

таҳлили шуни кўрсатадики, мамлакатнинг ташқи иқтисодий барқарорлигини

таъминлаш ва валюта бозорини мувозанатда ушлаш борасида аниқ стратегик чоралар

кўрилган. Расмий захиралар умумий ҳажми таҳлил қилинган давр мобайнида барқарор

ўсишни намоён этган ҳолда, 2025 йилда энг юқори кўрсаткич — 41,2 млрд долларга

етган. Бу эса Ўзбекистоннинг халқаро молиявий муносабатлардаги ишончлилиги ва

инвестицион жозибадорлигини янада мустаҳкамлайди.

Шу билан бирга, хорижий валютадаги захиралар йилдан-йилга камайиб борган. Бу

тенденция мамлакатнинг захира портфелини диверсификация қилиш, хусусан, олтин

ва бошқа кам рискли активларга йўналтириш сиёсати юритаётганини кўрсатади.

Умуман олганда, захиралар таркиби ва ҳажмидаги ўзгаришлар Ўзбекистоннинг

халқаро молиявий хавфлар олдини олиш, импорт харажатларини қоплаш ва миллий

валюта барқарорлигини таъминлашга қаратилган самарали сиёсат юритаётганидан

далолат беради.

Келгусида халқаро молия бозорларидаги ўзгаришларга мос равишда, захираларнинг

таркибий тузилмасини янада самарали бошқариш ва уларни фаол инвестиция

манбаига айлантириш орқали миллий иқтисодиёт барқарорлигини мустаҳкамлаш

имкониятлари янада ортиши мумкин.

Фойдаланиладиган адабиётлар рўйхати

1. Вaҳoбoв A.В., Ибpoҳимoв A.Т, Ишoнқyлoв Н.Ф. Мoлиявий вa бoшқapyв тaҳлили. –

Тoшкeнт.: «Шapқ», 2005. 480-б.

2. Бернстайн Л.А. Молиявий ҳисоботларни таҳлил қилиш: назария, амалиёт талқини:

Инглиз тилидан таржима қилинган / Илмий. нашр. И. И. Елисеева. Ч. эд. серия И В 2.

Соколов - М.: Молия ва статистика, 1996. 624-б.

3. Любушин Н.П., Дякова В.Г. Корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил

қилиш: Университетлар учун қўлланма / Н.П.Любушина профессор томонидан

таҳрирланган. М.. УНИТИ-ДАНА, 1999. 471-б.

4. Ковалев В.В Молиявий таҳлил: Капитални бошқариш. Инвестициялар танлаш.

Ҳисобот таҳлили. М.: Молия ва статистика, 1997. 300-б.

5. Ковалев В.В. Молиявий менежментга кириш. - М .: Молия ва статистика, 1999. 768-б.

6. Ковалев В.В. Молиявий менежмент: Дарслик.- М.: ФБК-ПРЕСС, 1998.-160 б. 7

. Шеремет А.Д., Негашев Э.В. Молиявий таҳлил усуллари. ИНФРА-М, 1999.- 176 б.

8. Сагдиллаева З.А., Чориев И.Х., Абдуллаев А.Б. Иқтисодий таҳлил. Тошкент.2022. 440-б.

Библиографические ссылки

Вaҳoбoв A.В., Ибpoҳимoв A.Т, Ишoнқyлoв Н.Ф. Мoлиявий вa бoшқapyв тaҳлили. – Тoшкeнт.: «Шapқ», 2005. 480-б.

Бернстайн Л.А. Молиявий ҳисоботларни таҳлил қилиш: назария, амалиёт талқини: Инглиз тилидан таржима қилинган / Илмий. нашр. И. И. Елисеева. Ч. эд. серия И В 2. Соколов - М.: Молия ва статистика, 1996. 624-б.

Любушин Н.П., Дякова В.Г. Корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш: Университетлар учун қўлланма / Н.П.Любушина профессор томонидан таҳрирланган. М.. УНИТИ-ДАНА, 1999. 471-б.

Ковалев В.В Молиявий таҳлил: Капитални бошқариш. Инвестициялар танлаш. Ҳисобот таҳлили. М.: Молия ва статистика, 1997. 300-б.

Ковалев В.В. Молиявий менежментга кириш. - М .: Молия ва статистика, 1999. 768-б.

Ковалев В.В. Молиявий менежмент: Дарслик.- М.: ФБК-ПРЕСС, 1998.-160 б. 7

. Шеремет А.Д., Негашев Э.В. Молиявий таҳлил усуллари. ИНФРА-М, 1999.- 176 б.

Сагдиллаева З.А., Чориев И.Х., Абдуллаев А.Б. Иқтисодий таҳлил. Тошкент.2022. 440-б.