154
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON , (YOʻITJ)
ВИЖДОН СУДЬЯНИНГ ИЧКИ ИШОНЧИНИ
ШАКЛЛАНТИРУВЧИ ОМИЛ СИФАТИДА
ю.ф.ф.д Ш.Хакназаров
Судьялар олий мактаби
мустақил изланувчиси
https://doi.org/
10.5281/zenodo.15449206
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi:26-aprel 2025 yil
Ma’qullandi:30-aprel 2025 yil
Nashr qilindi: 17-may 2025 yil
Мазкур мақолада виждон судьянинг ички
ишончини шакллантирувчи омил сифатидаги
масалалар таҳлил қилинган. Энг муҳими жиноят-
процессуал қонун ҳужжатларини маънавий-
ахлоқий меъёрларга мувофиқлаштириш билан
боғлиқ муаммоларни илмий жиҳатларига урғу
бериб ўтилган. Ушбу мақолада миллий ва
хорижий қонунчилик билан бирга, олимларнинг
фикрлари ҳам таҳлил қилинган.
KEY WORDS
конституция,
жиноят
процесси, суд, ҳуқуқ нормалари,
ахлоқ нормалари, маънавият,
ислоҳотлар, этика, адолат,
хулқ-атвор,
ҳуқуқ
ва
эркинликлар.
Қонун чиқарувчи суриштирувчи, терговчи, прокурор ва судьядан далилларни
ички ишончига қараб баҳолашда қонун ва виждонга амал қилишларини талаб қилади.
Гарчи, қонун чиқарувчи ушбу қонуннинг мазмун-моҳиятини очиб бермаса-да, мазкур
қоида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларида инсон ва фуқаронинг
ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш олий қадриятлар эканлигидан келиб
чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг бир қатор
моддаларида судьянинг ички ишончи билан боғлиқ масалалар ўрин олган. Масалан,
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 22-моддаси 3-қисмида, иш
бўйича исботлаши лозим бўлган ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва
холисона текшириш лозимлиги қайд қилинган. Иш бўйича исботлаши лозим бўлган
ҳолатларни синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқиш бевосита
қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилган ҳолда амалга оширилади. Ҳуқуқий онг
судьянинг билвосита ички ишончлари орқали шаклланади. Унда далилларга баҳо
берилади. Бу ўз навбатида, исботлаш субъектларига иш бўйича катта маъсулият
юклаганлигини англатади. Исботлаш субъектларнинг ҳар бир ҳаракати қонуний,
(процессуал) асосланган ва адолатли бўлиши лозим (ЖПКнинг 455-модда). Ушбу
хатти-ҳаракатларнинг замирида ҳақиқатни аниқлаш ётади (ЖПКнинг 2-модда). Демак,
судья қонунга ва ҳуқуқий онгга амал қилган ҳолда ишда мавжуд бўлган далиллар
мажмуига асосланган ўз ички ишончига кўра далилларга баҳо беради.
Демак, ички ишонч шаклланиши маълум асослар ва омиллар мажмуи таъсири
остида бўлади. Бу асослар ва омиллар бир-бирини тўлдирувчи, ўзаро таъсир қилувчи
ва ўзаро боғлиқ бўлган элементлар ҳисобланади. Мазкур тўлдирувчи, ўзаро таъсир
қилувчи ва ўзаро боғлиқ бўлган элементлар судьянинг ички ишончини таъсир қилиб,
ўз мустақил фикрини (қарорда, ҳукмда) намоён қилади.
1
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси. – Т.: Ўзбекистон, 2024. 22, 95-моддалар.
2
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2024. 13-модда.
155
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON , (YOʻITJ)
Шундай қилиб, далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш бўйича исботлаш
субъектларининг фаолияти нафақат жиноят процессуал қонун талаблари доирасида,
балки айрим омиллар таъсирида (адолат туйғуси, виждон, ички ишонч, ҳақиқатни
аниқлаш ғоялари ва мафкуралари) ҳам шаклланади.
Бу борада Л. Суворовнинг таъкидлашича, жиноят процессида исботлаш
субъектларининг процессуал ҳатти-ҳаракатларида адолат, ҳақиқат, виждон туйғуси,
ғоялари ва (ёки) мафкура муайян тизимнинг етакчи ҳаракатлантирувчи кучига
айланади.
Судьянинг ўз касбий фаолиятида бир томонидан ҳуқуқий нормаларига риоя
қилиш, иккинчи томонидан эса, касб этика нормаларига риоя қилиш тақазо этилади,
яъни ҳуқуқий маданият ва ахлоқий фазилатлар бир-бири билан чамбарчас
боғлиқлигини кўрсатади. Амалий жиҳатдан мисол сифатида келтирадиган бўлсак,
судья инсонийлик (енгиллаштирадиган) ва қонунийлик (оғирлаштирадиган)
ўртасидаги мувозанатни сақлаши лозим бўлади. Ва, бу вазифа ҳам инсоннинг
туйғулари, яхшилик, ўз-ўзини қонун талабларига риоя қилишни тарбиялашда роль
ўйнайди, ҳам давлат томонидан ўрнатилган қонунларга қатъий риоя қилинишини
таъминлаш билан боғлиқдир.
Судья ўз ички ишончига кўра далилларни баҳолашда юқори профессионал
даражада бўлиш талабини қўяди.
Далилларни баҳолашда тегишли қонунларни яхши
(билимлар мажмуини) билиши ва уларни тўғри қўллаши керак. Далилларга баҳо
беришда ҳис-туйғулар судьянинг ички ишончига катта таъсир кўрсатиб, иш бўйича
масъулият бурчини оширади. Судья далилларга баҳо беришда ички ишончи эркин,
мустақил, қарор қабул қилиши ўз ишончига кўра бўлиши лозимдир. Ўз ички ишончи
шахсий жавобгарликни келтириб чиқаришини ҳам англатади. Ушбу талаблар
судьянинг худбинлик манфаатларида ҳаракат қилмасликни, балки жамият ва давлат
манфаатларига мувофиқ, маълум қонунларга риоя қилган ҳолда ва катта маъсулиятни
ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишини англатади.
Юқоридагилардан қуйидагича хулоса қилиши мумкин:
а
) судья томонидан
далилларни (эркин) баҳолаш маълум бир ички куч таъсири остида шаклланишини
кўрсатади;
б
) ички кучни шаклланиши билвосита соҳавий қонунларга мувофиқ
бўлишини тақазо этади;
в
) одатда судья ишни ҳал қилишда
виждон амрига қулоқ
солиб ҳаракат қилади; г) ички ишончни шаклланиш жараёни судьянинг онгида,
виждони ва (ёки) қалбида содир бўлиб, атрофдагилар уни кузатиш имкони
бўлмайди; д) шу боис
ўз касбий бурчига содиқлиги муҳим аҳамият касб этади;
е
)
судьянинг ички ишончи, ҳисси, виждони қонунда мумкин бўлган ва йўл қўйилган
чегарадан чиқмаслиги лозим.
Виждон сўзи фалсафий, диний категория бўлиб, к
ишининг ўз хатти-ҳаракати,
қилмиши, юриш-туриши учун одамлар, жамоатчилик олдидаги масъулият ҳисси,
инсонийликнинг асосий белгиларидан бири саналади.
А. Султонхўжаевнинг қайд этишича, виждон инсон зотига хос бўлган ички
(олами) туйғудир. Виждон бирон-бир ҳолатга яхши ёки ёмон муносабат билдиришдир.
Виждон ижтимоий муносабатлар ичида мураккаб туйғу бўлиб, дастурланган
компьютер сингари ишламайди. Агар инсон ҳаётида виждон (одамийлик, меҳр-
мурувват, олийжаноблик) деган туйғу бўлмаганида, бу дунё ҳаёти ўта бешафқат,
худбинлик, фақат моддий манфаатлар биринчи ўринга чиқарди.
3
Суворов Л.Н. Материалистическая диалектика. М., 1980, с.237.
4
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 15 майдаги 1903-сон қарори билан
тасдиқланган. Судьялар одоби кодекси. 7-модда.
5
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – Т.: 3-том. А.Мадвалиев таҳрири остида
(2006-2008). -Б. 459.
6
https://ahlisunna.uz/vijdon/
156
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON , (YOʻITJ)
Виждон сўзига кўплаб таърифлар мавжуд бўлиб, судьянинг фаолиятига
таъсири билан боғлиқ томондан таҳлил қилишга уринамиз.
Хўш, қонун чиқарувчи виждон атамасини ахлоқий, фалсафий нуқтаи назардан
маъно томонидан ифодалайдими ёки ҳуқуқий маънода назарда тутадими? Бу саволга
жавоб бериш учун ҳуқуқий нормаларни талқин қилишнинг мантиқий усулини қўллаш
керакдек туюлади. Ҳаётга назар ташлайдиган бўлсак, ижтимоий муносабатларни
тартибга солишда ахлоқ, урф-одатлар, анъаналар ва корпоратив нормалар муҳим
аҳамият касб этади. Демак, ҳуқуқий нормалар ижтимоий муносабатларни тартибга
солишнинг ягона йўли эмас деган фикрга келинади. Аммо, ахлоқ, урф-одатлар,
анъаналар ва корпоратив нормалар умуммажбурий характерга эмаслигини эсдан
чиқармаслик лозим. Бундан келиб чиқамизки, ҳуқуқий нормалар умуммажбурийдир ва
давлатнинг мажбурлаш кучи орқали таъминланади. Шундай қилиб, умуммажбурий
характерга эга бўлган нормалар, ижтимоий муносабатларни тартибга солиш самарали
деган фикрга келинади.
Масалан, ўғрилик жиноятини олайлик, ўғрилик жамиятда қораланган иш
саналади. Яъни инсонлар ўртасида ахлоқий нуқтаи назардан ёмон иллат ҳисобланади.
Бироқ, ўғриликдан жабр кўрган шахс ўғрини кечириб юбориши (инсоннинг
раҳмдиллиги, мисол учун, ўғрининг камбағал, ногиронлиги туфайли инсонийлик
туйғуси ғолиб келиб уни кечириб юбориши мумкин) ҳам мумкин ёки қозини олдида
даъво қўзғатмаслиги мумкин. Лекин, давлат ўғирлик жиноятини кечириб юбора
олмайди. Албатта, жиноят ишини қўзғатишга мажбур бўлади. Ва ишни ҳал қилиш учун
суд муҳокамасига тақдим этади.
Шундай қилиб, қонун чиқарувчи айнан ҳуқуқий виждонни назарда тутади, бу
шахснинг ўз хулқ-атворини ахлоққа мувофиқлиги нуқтаи назаридан, аммо ҳуқуқ
нормалари доирасида баҳолаш қобилияти сифатида тушунилади.
Виждон инсоннинг ўзини-ўзи назорат қилиш, ўз хулқ-атворини ахлоқ
нормаларига мувофиқ баҳолаш имкониятини беради. Инсон хулқ-атвори устидан
жамиятнинг ташқи назорати қийин бўлган муносабатларда виждон туйғуси холисона
майдонга чиқади.
А.Ф. Кони таъбири билан айтганда, “судья виждони” деб аталадиган нарса
судьяни қўллаб-қувватлайдиган ва у амалга оширадиган ишга алоҳида, юксак маъно
берадиган
кучдир.
Унинг
намоён
бўлиш
шартлари
судьялар
ва
суд
маслаҳатчиларининг қасамёдида жуда чиройли тасвирланган.
А.С. Кобликовнинг фикрича, виждон ахлоқ категорияси сифатида “инсоннинг
ахлоқий ўзини-ўзи назорат қилиш, ўз хулқ-атворининг ахлоқ талабларига
мувофиқлиги баҳолаш, ўзи учун ахлоқий вазифаларни мустақил шакллантириш ва
ўзидан уларни бажаришни талаб қилиш қобилиятини” тавсифлайди.
Чиндан ҳам,
судья ўз ахлоқий-ҳуқуқий бурчини англаб етмасдан ва унга амал қилмасдан туриб, иш
бўйича ҳақиқатни излаш, бир жойда ҳаракатланмасдан туришни англатади. А.С.
Кобликов бу ҳақда ўз фикрини билдирар экан судья ўз фаолиятининг ижтимоий
аҳамиятини чуқур англаши ва юксак бурч туйғусига эга бўлиши, барча тўсиқларга
қарамай, уни виждонан бажаргандагина жиноят процессуал вазифалар муваффақиятли
бажарилган ҳисобланади”, дея таъкидлайди.
Албатта, ўз касбини чуқур англаши ва
унга амал қилиши ички ишончни шакллантиришнинг муҳим шартидир, негаки айнан
шундай шароитдагина мустақиллик ва холислик таъминланади.
Ю.Д. Лившицнинг қайд этишича, юқори даражадаги бурч ҳисси қонун
7
Кони А.Ф. Нравственные начала в уголовном процессе (Общие черты судебной этики) // Избранные труды и
речи / Сост. И.В. Потапчук. Тула, 2006. С. 84.
8
Кобликов А.С.
Юридическая этика. М., 1999. С. 18.
9
Кобликов А.С. Юридическая этика. Учебник для вузов. - М.: Издательская группа НОРМА- ИНФРА, 1999.-С. 18.
157
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON , (YOʻITJ)
талабларига қатъий риоя қилиш хулқ-атворнинг маълум бир онгли йўналишини
оширади, кейин эса тегишли масалаларни ҳал қилишда фақат қонунга амал қилиш
одатини ривожлантиради, бу, шубҳасиз, ички ишончни шакллантириш жараёнига
катта таъсир кўрсатади.
П.А. Лупинскаянинг фикрига кўра, жиноят процессуал муносабатларда виждон
муҳим категориядир. Виждон ички ишончни ифодалашда мустақиллик ва эркинликни,
ўз қарорининг холислиги ва адолатлилигига ишончни таъминлайдиган қоидаларга
риоя қилишнинг ички мезони сифатида намоён бўлади.
Кўриниб турибдики, виждон баъзан бурчни (давлат томонидан ўрнатилган
қонунларга риоя қилишни), бошқа томондан эса, судья ўзига қўйилган ахлоқий
талабларни ифодалайди. Демак, судья жиноят процессуал муносабатларда икки
шахсий талабларни бажаради. Шунинг учун, қонун судьяларга ўз мажбуриятларини
юқори даржада профессионалликда бажариш талабини қўяди. Масалан, судья жиноят
ва жиноят-процессуал қонунларини билиши, уларни тўғри таснифлаши (квалификция
қилиши), ўз билим, кўникмалар ҳамда малакасини мунтазам ошириб бориши шарт.
Бизнинг фикримизча, виждоннинг роли, айниқса, жиноят ишларини ҳал
қилишда, яъни ҳукм чиқаришда ўз олдида ҳам, жамоатчилик олдида ҳам ахлоқий
танловга дуч келиб туради. Бу вазият судья учун қийин ва мураккаб ҳолатдир. Судья ўз
касбий фаолиятини бажарар экан, инсонларнинг эркинлигига шу қадар сезиларли
таъсир кўрсатадики, ундан қонун ва виждон амри орасидаги танлов талаб қилинади.
Судья доимо диққат-интизомга риоя қилиши, қонунларга риоя қилиши, процесс
иштирокчиларини ҳурмат қилиши, нотўғри, хато ҳаракат ва қарорлардан доим огоҳ
бўлиши лозим. Онгли равишда қонунни бузиши, зарур билимларни билмаслиги,
қонунларга риоя қилишни истамаслик, тартибсизлик, ички интизомнинг йўқлиги -
ахлоқсизлик ҳисобланади.
Шунинг учун ҳам, биринчи марта лавозимга тайинланаётган судьянинг
тантанали вазиятда қуйидаги мазмунда қасамёд қилиши мутлақо бежиз эмас:
«Зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни
фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчим ва виждоним
буюрганидек беғараз, холис ва адолатли бўлишга тантанали қасамёд қиламан».
Виждоннинг асоси, негизи инсоннинг ахлоқий қадриятлари ҳисобланади. Инсон
ҳуқуқлари ва қонуний манфатларини ҳимоя қилиш давлат талаби эканлигини эсдан
чиқармаслик лозим, виждон бузилиши адолатсизликка олиб келади. Қонундан
(жазодан) қутилиб қолиши мумкин, аммо виждондан қочиб бўлмайди. Яъни маълум
муддат жазони ўтиб озодликдан чиқиш мумкин, бироқ виждон азобидан бир умр
қутила олмайди. Агар кўнглини оғритган одамдан бу дунёда кечирим сўрамаса, у ҳолда
ҳисоб-китоб оҳиратга қолади.
Айнан виждон инсонни фазилатли эканлигини кўрсатади, яъни судья шахсини
тавсифлайди.
В.В.Мелник, виждоннинг қуйидаги функцияларини ажратиб кўрсатади: 1)
терговнинг холислиги ва адолатлилигини таъминловчи жиноят судлов ишларини
юритиш презумпциялари ва қоидаларига исботлаш субъектлари томонидан риоя
этилишини ахлоқий жиҳатдан ўзини-ўзи назорат қилиш, эмоционал қўриқлаш
функцияси; 2) версияларни тузиш, мантиқий ишлаб чиқиш ва текшириш, далилларни
10
Лившиц Ю.Д. Избранные труды. - Челябинск: Книга, 2004. - С. 204.
11
Луттская П.А.
Доказательства и доказывание в новом уголовном процессе // Российская юстиция, 2002, №7.
С. 8.
12
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлдаги ЎРҚ-703-сонли “Судлар тўғрисида”ги Қонуни. 60-модда.
13
Белохортов И.И. Оценка доказательств судом первой инстанции по уголовному делу: дисс. ... канд. юр. наук.
Краснодар., 2011. С. 142-143.
158
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON , (YOʻITJ)
тўплаш, текшириш, баҳолаш ва улардан фойдаланишда когнитив-иродавий
жараёнларни ҳиссий фаоллаштириш функцияси, бу исботлаш субъектларининг
интеллектуал-иродавий жараёнларини эҳтимолий билимни ишончли билимга
самарали айлантиришни таъминлайдиган даражада ушлаб туришга ёрдам беради.
Мазкур фикрга қўшилар эканмиз, виждон судьянинг маънавий фазилати бўлиб,
давлат томонидан ўрнатилган қонунларга риоя қилиш, иш бўйича тўпланган
далилларга субъектив фикрини билдиришини англатади. Виждон ҳуқуқий томондан
ички ишончнинг ахлоқий томонини акс эттиради, бу ўз навбатида судья ўз хатти-
ҳаракатида қонунларга мувофиқ ҳаракат қилишини шунингдек, ички ишончи учун
жавобгарликни ўз зиммасига олишга тайёрлигини англатади.
Шундай қилиб, виждон - ўз-ўзини назорат қилиш, қабул қилинган ёки қабул
қилиниши керак бўлган ҳукм ва қарорларнинг адолатлилигини таъминлайди. Виждон
- ахлоқ ва қонун меъёрлари ҳамда тамойилларига мувофиқ ҳаракат қилинишини
таъминлайди.
Қайд этиш лозимки, ахлоқ масалалари ҳар доим судьяларга касбий фаолиятида
ҳам, касбий фаолиятидан ташқари ҳолатларда ҳам ҳамроҳ бўлади. Масалан, судья
жамоатчилик билан муносабатда камтар ва босиқ бўлиши, кибрга берилмаслиги, судья
эканлигини заруратсиз билдиришдан тийилиши лозим. Шунингдек судда кўрилган
ёки суд иш юритувидаги ишларни хизматдан ташқари ҳолатда муҳокама қилишга
ҳақли эмас (Кодекснинг 13-моддаси).
Шу боис, судья доим жиноят ва жиноят
процессуал муносабатлар иштирокчиси (ишни кўриш ва ҳал қилиш) бўлганлиги учун
хилма-хил ва мураккаб низоларни адолатли ҳал қилиши лозим.
А.Ф. Конининг фикрича, далилларни ички ишонч бўйича эркин баҳо бериш
принципи виждоннинг ахлоқий категорияларини ҳисобга олган ҳолда судланувчининг
айбдорлиги ёки айбсизлиги тўғрисидаги қарорнинг тўғрилиги учун тўлиқ
жавобгарликни судья ўз зиммасига олади. Далилларни эркин баҳолаш “ортирилган
билим, кўникма ва виждон овозининг кўрсатмаларидан бошқа ҳеч нарса эмас,
судьянинг мураккаб ички ҳис-туйғуларининг” натижасидир.
Ю.М. Грошевойнинг таъкидлашича, айнан судьянинг виждони, қонун
талабларига риоя қилиш, иш бўйича тўпланган далилларга мос келадиган ишонч
мазмунини шакллантириш учун ички рағбат бўлиб хизмат қилади. Судьянинг виждони
нохолислик, қўполлик ва ҳоказолар каби салбий ахлоқий-иродавий сифатларга қарши
туради.
Юқоридаги олимлар фикрлардан келиб чиқиб, одил судловни амалга оширишда
виждон қуйидаги муҳим жиҳатларга бўлинади:
а)
виждон судьянинг маънавий
фазилати ҳисобланади
;
б)
виждон қонун талабларига риоя қилиш, иш бўйича тўпланган
далилларга мос келадиган ишонч мазмунини шакллантириш учун ички рағбат бўлиб
хизмат қилади
;
в)
виждон - ўз-ўзини назорат қилиш, қабул қилинган ёки қабул қилиниши
керак бўлган ҳукм ва қарорларни адолатлилигини таъминлайди
;
г)
виждон - ахлоқ ва
қонун меъёрлари ҳамда тамойилларига мувофиқ ҳаракат қилинишини таъминлайди
;
д)
судьянинг виждони нохолислик, қўполлик ва ҳоказолар каби салбий ахлоқий-иродавий
сифатларга қарши туради
;
е)
“судья виждони” деб аталадиган нарса судьяни қўллаб-
қувватлайдиган ва у амалга оширадиган ишга алоҳида, юксак маъно берадиган кучдир.
Унинг намоён бўлиш шартлари судьялар ва суд маслаҳатчиларининг қасамёдида жуда
чиройли тасвирланган
.
Шундай қилиб, бизнингча, судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги
14
Мельник В.В. Искусство доказывания в состязательном уголовном процессе. - М.: «ДЕЛО», 2000. - С. 206-207.
15
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2024 йил 15 майдаги 1903-сон қарори билан
тасдиқланган. Судьялар одоби кодекси.
16
Кони А.Ф. Нравственные начала в уголовном процессе. Избранные труды и речи. Тула, 2000. С. 105.
17
Грошевой Ю.М. Сущность судебных решений в советском уголовном процессе. Харьков, 1979. С. 12.
159
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON , (YOʻITJ)
ахлоқий фазилатлари аҳамияти шундаки, улар иш бўйича исботланиши лозим бўлган
барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб
чиқилишини ишончли ва қонун талабларига мувофиқ олинганлигини таъминлайди ва
кафолатлайди. Фақат юқорида санаб ўтилган барча омиллар мажмуида (ҳуқуқий онг,
махсус билим, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва виждон) билан биргаликда қонунга
қатъий риоя этилишини кафолатлаши мумкин.