67
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
КОРРУПЦИЯ ФАКТЛАРИ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРГАН
ШАХСЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
ю.ф.ф.д., Ш.Хакназаров
ю.ф.ф.д., А.Пўлатов
.
Судьялар олий мактаби
https://doi.org/
10.5281/зенодо.15490503
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Qabul qilindi:16-may 2025 yil
Ma’qullandi:18-may 2025 yil
Nashr qilindi: 22-may 2025 yil
Мазкур мақолада коррупция фактлари ҳақида
хабар берган шахсларни ҳимоя қилиш билан
боғлиқ ўзига хос жиҳатлари таҳлил қилинган. Энг
муҳими
коррупцияга
қарши
курашишнинг
самарали шакллари
шунингдек, коррупцияга оид
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар
қилувчи
шахсларнинг
ва
уларнинг
яқин
қариндошларининг
ҳуқуқлари
ва
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш масаласига урғу
бериб ўтилган. Ушбу мақолада миллий ва
хорижий қонунчилик билан бирга, олимларнинг
фикрлари ҳам таҳлил қилинган.
KEY WORDS
жиноят, коррупция, жиноят
ҳақида
ҳабр
берган
шахс,
ҳуқуқбузарлик,
халоллик,
таҳдид, жамоатчилик, орган,
ҳуқуқ ва эркинликлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 март куни коррупцияга
қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида, энг муҳими, жамиятда коррупция
муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит
яратилди.
Бундан ташқари, булар орқали аҳоли, тадбиркорлар, хорижий ҳамкорларимиз, халқаро
ташкилотлар ва инвесторларнинг ислоҳотларга ишончи мустаҳкамланди.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг бир қанча чоралари мавжуд
буларга қонуний чоралар, ташкилий, оммавий ахборотлар орқали ва бошқа чоралар.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда коррупцияга қарши курашишнинг самарали
шакллардан бири бу жисмоний шахснинг коррупция ҳақида ҳабар бериш ҳисобланади.
Бундай шахсларга нисбатан ҳимоя чораларининг йўқлиги коррупцияга қарши
курашиш самарасизлигини далолат қилади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни
содир этганлик тўғрисида ҳабар қилган шахсларни ҳимоя қилиш ўз табиатига кўра
муаммо бўлиб, юридик жиҳатлар билан бир қаторда психологик, ахлоқий ва хулқ-атвор
жиҳатларига эга.
Жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш бўйича тезкор-қидирув фаолиятини
самарали амалга ошириш кўп жиҳатдан махфийлик асосида шахсларнинг ташаббускор
ёрдамининг ҳар хил турларидан фойдаланиш билан боғлиқ. Ушбу тоифадаги
шахслардан тезкор аҳамиятга эга маълумотларни ўз вақтида олиш бевосита тезкор
бўлинмалар ходимлари ва уларнинг раҳбарлари иштирок этиши керак бўлган
ишончли шахсларни бошқариш даражасига боғлиқ.
1
https://www.president.uz/uz/lists/view/7924
2
А.С.Пўлатов. Тезкор-қидирув фаолияти ва унинг ҳуқуқий асослари. – Т.: Ўзбекистон, 2021. 320 бет.
68
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
Коррупция фактлари тўғрисидаги ҳабар - бу қонунга хилоф ҳаракатлар содир
этилганлиги, яъни давлат органларига ходим ёки жисмоний шахслар томонидан
коррупция ва бошқа қонун бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги ҳабар беришлик
ҳисобланади. Коррупциявий жиноятлар ҳақидаги бундай ҳабар беришлик амалиётда
кенг тарқалган усул ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг2017 йил 3 январдаги ЎРҚ-419-сонли
“Коррупцияга
қарши курашиш тўғрисида”ги ЎзР Қонуннинг 28-моддасига мувофиқ, к
оррупцияга оид
ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи шахслар ва уларнинг яқин
қариндошлари давлат ҳимоясида бўлади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар
тўғрисида хабар қилувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар хизмат сирини ташкил
этади ҳамда фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва шахснинг ўзининг,
шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи орган
раҳбарининг ёзма рухсати асосида ошкор этилади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар
тўғрисида хабар қилувчи шахсларнинг ҳамда уларнинг яқин қариндошларининг
ҳаётига ва соғлиғига ҳақиқий таҳдидни, уларга нисбатан зўрлик ишлатилганлигини,
уларнинг
мол-мулки
йўқ
қилинганлигини
ёки
шикастлантирилганлигини
тасдиқловчи етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда, коррупцияга қарши курашишни
амалга оширувчи органлар «Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг
бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига мувофиқ уларни ҳимоя қилиш бўйича зарур чоралар кўриши шарт.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ахборотни хабар қилувчи
шахсларнинг ва уларнинг яқин қариндошларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганлиги
сабабли тажовуз қилишга, шунингдек иш берувчи томонидан уларнинг меҳнатга оид
ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмайди ҳамда бу қонунга кўра жавобгарликка сабаб
бўлади.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахсларни
рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланган тартибда амалга оширилади.
Шунга ўхшаш қоидалар, Ўзбекистон
Республикаси 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-344-сонли “Тезкор-қидирув фаолияти
тўғрисида”ги ЎзР Қонунида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.
Аксарият хорижий мамлакатларда коррупцияга қарши курашиш, жумладан,
ошкоралик ва жамоатчиликни жалб қилиш тамойилларини мустаҳкамлашга катта
эътибор қаратилмоқда. Шу нуқтаи назардан, айрим мамлакатларда коррупцияга оид
ҳуқуқбузарлик факти тўғрисида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашда бошқа
йўл билан ёрдам кўрсатган шахсларни ҳимоя қилиш, шунингдек, уларни
рағбатлантириш тўғрисида махсус қонун ҳужжатлари қабул қилинганини алоҳида
таъкидлаш мумкин.
Аммо, бундай ҳолатнинг юзага келишига қисман коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик
ҳақида арз қилган шахсларни ҳимоя қилиш мураккаб муаммо эканлиги ҳам сабаб
бўлмоқда. Коррупция ҳолатлари тўғрисида хабар бериш учун техник имкониятлар
мавжуд бўлса-да (интернет қабулхоналари, ишонч телефонлари, махсус хизматларнинг
интернет сайтларидаги тегишли бўлимларнинг ишлаши), уларнинг сони кўп эмас. Бу
3
Ўзбекистон Республикасининг2017 йил 3 январдаги ЎРҚ-419-сонли
“Коррупцияга қарши курашиш
тўғрисида”ги ЎзР Қонуни.
4
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829-сон «Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида
хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
.
5
Ўзбекистон Республикаси 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-344-сонли “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги
ЎзР Қонуни.
69
YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI
www.in-academy.uz
2-JILD, 5-SON 2-QISM, (YOʻITJ)
эса аҳолининг ҳуқуқий онги пастлигидан, олиб борилаётган маърифий-тарғибот
тадбирларининг самарасизлигидан далолат беради.
Шу билан бирга, кўпгина ҳолларда коррупцияга оид ҳабарлар ишончсиз бўлиб чиқади.
Кўпинча фуқаролар, давлат ва маҳаллий органлари ва корхоналари, бошқа
ташкилотлар ходимлари коррупция кўринишларини ошкор қилишдан манфаатдор
эмаслар. Яна бир муаммо - коррупция факти тўғрисидаги аризанинг асослилиги ва
ҳалоллиги тамойилларига риоя этилишини таъминлаш лозим. Коррупцияга оид
ҳуқуқбузарлик содир этилганлигининг реал далиллари мавжуд бўлмаган тақдирда,
коррупция фактлари тўғрисида хабар берган шахснинг ўзи, масалан, туҳмат қилишдан
иборат бўлган жиноий қилмишнинг субъекти бўлиб қолиши мумкин. Ушбу ҳолатда
шуни таъкидлаш керакки, у ёки бу фактлар тўғрисида хабар берган шахс ҳар доим ҳам
қилмишни коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик сифатида тавсифлашга қодир бўлган
мутахассис ҳисобланмайди. Бунда бундай шахс виждонан янглишиши ва ўзи хабар
қилаётган маълумотларни тўғри деб ўйлаши мумкин, унинг ўзи эса жамият
фаровонлиги учун ҳаракат қилиб, шахсий манфаатни кўзламайди.
Коррупция фактлари тўғрисида хабар берган шахсларнинг ҳимоясини таъминлашнинг
муҳим муаммоси фош этилаётганлар томонидан қасос олиш (қўрқитиш) дан
қўрқишдир. Одатда, аризачи учун ноқулай оқибатлар иш жойида юзага келади, шунинг
учун биринчи навбатда унинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарур. Ноқулай
оқибатлар интизомий жазо бериш, ишдан бўшатиш, лавозимини пасайтириш, бошқа
ишга ўтказиш, хизмат бўйича кўтарилишдан бош тортиш, иш ҳақи, бонуслар,
мукофотлар, рағбатлантирувчи тўловларни қисқартириш ва ҳоказолардан иборат
бўлиши мумкин. Коррупциянинг кўринишлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим
этиш факти муайян орган ёки юридик шахсга уни ошкор қилишдан келадиган
фойдадан кўра кўпроқ зарар етказиши мумкинлиги ҳам коррупция фактлари
тўғрисидаги маълумотларни олишни ташкил этишда жиддий муаммо ҳисобланади. Шу
муносабат билан ҳар қандай ташкилот ушбу маълумотни биринчи бўлиб олишга
интилади, унинг тарқалиш хавфини баҳолаш, “сизиб чиқишига” йўл қўймаслик лозим.
Муҳим масала - атрофдагиларнинг коррупция фактлари ҳақида хабар берган шахсларга
ўзига хос муносабати бўлиб, улар чақимчи, шикоятчи, ахборотчи, тақиллатгич, айғоқчи
тамғасини олиб, жамоада яккаланиб қолиш хавфига дуч келишади.
Бироқ, коррупция шахсни эмас, балки давлатни ривожланишига рахна солиб, жуда
катта оқибатларга олиб келишини эсдан чиқармаслик лозим.
Фойдаланилган адабиёталр:
1.
https://www.president.uz/uz/lists/view/7924
2.
А.С.Пўлатов. Тезкор-қидирув фаолияти ва унинг ҳуқуқий асослари. – Т.:
Ўзбекистон, 2021. 320 бет.
3.
Ўзбекистон
Республикасининг2017
йил
3
январдаги
ЎРҚ-419-сонли
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎзР Қонуни.
4.
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 829-сон «Коррупцияга
оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа
тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
5.
Ўзбекистон Республикаси 2012 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-344-сонли “Тезкор-
қидирув фаолияти тўғрисида”ги ЎзР Қ