ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ СУД ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ

Аннотация

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантириш, ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали фаоли-ятини йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида бугунги кунда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2024
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Ғуломжонов, Ж. ., & Ниматов , Ш. . (2025). ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ СУД ВА БОШҚА ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ОРГАНЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ . Журнал академических исследований нового Узбекистана, 2(1), 80–86. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/yoitj/article/view/63549
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит тизимини шакллантириш, ички ишлар органларининг энг қуйи бўғинидан республика даражасигача самарали фаоли-ятини йўлга қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий этиш орқали мамлакатимизда ҳуқуқ-тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш, аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида бугунги кунда кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


background image

80

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 1-SON (YOʻITJ)

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ СУД ВА БОШҚА

ОРГАНЛАР ҲУЖЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ

ВА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШДА МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ

ОРГАНЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИГИ

Ғуломжонов Жўрабек Илҳом ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 2-ўқув курси 209-

гуруҳ курсанти

Ниматов Шерзод Ниматжонович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси фаолияти кафедраси ўқитувчиси, майор

https://doi.org/10.5281/zenodo.14698838

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi:13-yanvar 2025 yil

Ma’qullandi: 15-yanvar 2025 yil

Nashr qilindi: 20-yanvar 2025 yil

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш,

ҳуқуқбузарликларнинг

олдини

олиш

ва

жиноятчиликка қарши курашишнинг яхлит

тизимини

шакллантириш,

ички

ишлар

органларининг энг қуйи бўғинидан республика

даражасигача самарали фаоли-ятини йўлга

қўйиш ва замонавий иш услубларини жорий

этиш

орқали

мамлакатимизда

ҳуқуқ-

тартибот ва қонунийликни мустаҳкамлаш,

аҳолининг тинчлиги ва осойишталигини

таъминлаш мақсадида бугунги кунда кўплаб

ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек сўнгги йилларда мамлакатимизда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларини

ижро

этиш

тизимини

илғор

хорижий

тажриба

асосида

такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.Айни

пайтда, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, суд

ҳокимиятининг нуфузи ва таъсирчанлигини кучайтириш мақсадида суд ҳужжатлари

ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада ошириш тақозо

этилмоқда. Бу борада, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тузилмаси

ҳамда ваколатларини мақбуллаштириш, унинг иш услубини тубдан қайта кўриб чиқиш,

манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро

ҳамкорлигини кучайтириш зарурияти юзага келди.

1

Барчамизга маълумки, бугунги кунда жаҳон миқёсида юртимиз ҳақида “

Янги

Ўзбекистон”

ибораси тилга олинмоқда. Бу эса кейинги йилларда муҳтарам

Президентимиз Ш.М. Мирзиёев раҳномалигида тараққиётнинг янги босқичига қадам

қўйганимиз ва эришилаётган салмоқли ютуқларимизнинг эътирофидир. Кенг

жамоатчилик қаторида, Ички ишлар органлари ходимлари ҳам

“Инсон қадри учун”

тамойили

асосида юртимизда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларнинг фаол

1

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон; 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон; 04.01.2024 й.,

06/24/1/0001-сон; 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)


background image

81

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 1-SON (YOʻITJ)

иштирокчиси, ташаббускори ва бунёдкорига айланмоқда. Бу эса ўз навбатида, Ички

ишлар тизимида хизмат қилаётган ҳар бир ходим энг авваламбор, ватанпарвар, юксак

касбий - жисмоний ва жанговар тайёргарликка эга, ўзи эгаллаган соҳанинг етук

мутахассиси бўлишини талаб этади.

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 26-мартдаги

ПФ–6196-сон Фармонига асосан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари

фаолиятига унинг самарадорлигини ошириш ва ортиқча хизмат юкламасини

қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот технологиялари татбиқ этилади.

Унга кўра “Маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ҳудуддаги жамоат хавфсизлигини

таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши

курашишнинг асосий қуйи бўғини ҳисобланади, маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани

томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва

жиноятчиликка

қарши

курашиш

ишларини

тизимли

ташкил

этиш

ва

мувофиқлаштириш вазифаси профилактика инспекторига юкланади”

3

Барчамизга маълумки, ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарали ташкил

этилиши халқимиз фаровонлиги ва мамлакатимиз барқарорлигини таъминлашда

муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини

ривожлантиришнинг амалий механизмларини тадқиқ этиш, соҳада мавжуд муаммолар

ечими юзасидан амалий ва назарий таклиф ва тавсиялаш ишлаб чиқиш, айниқса, бу

борада масъул ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва олий юридик таълим

муассасалари ҳамкорлигини жадаллаштириш бугунги кундаги долзарб вазифалардан

ҳисобланади. “Аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш, жиноятчилик ва

ҳуқуқ-бузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш – бугунги кунда энг

муҳим вазифадир”.

Маҳалла ҳуқуқ тартибот масканлари ва таянч пунктлариидаги кенг кўламли

ҳамкорликнинг асосий белгиларидан бири унинг ҳуқуқий тартибга солинганлигидир.

Бу уни ташкил этиш тартибини мустаҳкамлайди, ҳамкорликка киришувчи ҳар бир

иштирокчининг масъулиятини оширади. “Шундай экан, Маҳалла ҳуқуқ тартибот

масканлари ва таянч пунктлари негизидаги кенг кўламли ҳамкорликни самарали

ташкил этиш, биринчидан, ушбу ҳамкорликнинг етарлича ҳуқуқий тартибга

солинганлигига; иккинчидан, унинг асосий йўналишлари, усул ва шакллари, куч ва

воситалари аниқ белгилаб олинганлиги, шунингдек, функционал ваколатлар доираси

билан аниқ чегараланганига; учинчидан, ҳамкорликнинг муҳим шарти бўлган ахборот

муҳитининг

яратилганлигига;

тўртинчидан,

ҳамкорликнинг

биргаликда

режалаштирилиши, режаларнинг амалдаги ижроси самарали таъмин-ланиши ва иш

натижаларининг биргаликда таҳлил қилиб борилишига; бешинчидан, таянч

пунктлари негизидаги ҳамкорликни тўғри ва самарали ташкил этиш ундаги

субъектлар фаолиятини баҳолашда муҳим мезон сифатида эътиборга олинишига кўп

жиҳатдан боғлиқдир

4

Маъмурий жазо – қонун бузилишини содир этган шахсларга нисбатан маъмурий

ҳуқуқбузарлик учун белгиланган ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади. Маъмурий жазо

жамият тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва шахсларни

2

ugli Gafurov A. A., oglu Mustofaqulov B. A. IMPROVING THE EFFECTIVE SYSTEM OF PERSONNEL

TRAINING IN THE CRIME PREVENTION SERVICE //INTERNATIONAL SCIENTIFIC CONFERENCE"

SCIENTIFIC ADVANCES AND INNOVATIVE APPROACHES". – 2024. – Т. 1. – №. 2. – С. 16-22.

3

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 26 мартдаги ПФ–6196-сон "Жамоат

хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини

сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида’’ги Фармони

4

Исмоилов И., Зиёдуллаев М.З. Ички ишлар органлари таянч пунктларида профилактика

инспекторларининг фаолияти ва ҳамкорлигини ташкил этиш: Ўқув-амалий қўлланма. – Т.: Ўзбекистон

Республикаси ИИВ Академияси, 2017. –

Б. 120–121.249.


background image

82

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 1-SON (YOʻITJ)

қонунларга риоя қилишга мажбурлашга қаратилган. Маъмурий жазолар Ўзбекистон

Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган ва

улар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганидан кейин қўлланилади. Маъмурий

жазолар фуқароларнинг қонунларга риоя қилишини таъминлайди. Жарима,

мол-мулкни мусодара қилиш, маъмурий қамоқ, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш,

департация-яъни мамлакат ҳудудидан чиқариб юбориш каби жазолар маъмурий жазо

турлари ҳисобланади. Маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик аниқланганидан сўнг, махсус

ваколатли орган ёки суд томонидан белгиланади. Жазо тури ҳуқуқбузарликнинг тури,

ижтимоий хавфи ва шахснинг ҳолатига қараб танланади. Ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олиш, жамиятда қонунчиликка риоя қилишга кўмаклашиш ва ҳуқуқбузарлик

содир этган шахсларга нисбатан адолатли чоралар кўриш маъмурий жазоларнинг

асосий мақсади ҳисобланади. Шунингдек, маъмурий жазолар ижтимоий тартиб ва

қонун устуворлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.

5

Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва

эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш республикамизни ижтимоий-

иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий

ва дунёвий давлат қуриш бўйича кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти

ҳисобланади. Шунингдек маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликка зид

ҳаракатлар учун қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги, демократизм,

айб учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига асосланган ҳолда маъмурий

жазо чоралари қўлланилиши муҳим.

6

Адабиётларда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир

этганлик учун юридик жавобгарлик сифатида маъмурий жавобгарлик ва унда назарда

тутилган муайян маъмурий жазо чораси қўлланилиши қайд этилган.

7

Умуман олганда

маъмурий жазонинг мақсадига қарайдиган бўлсак, маъмурий жазо – жавобгарликка

тортиш чораси бўлиб, у маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя

этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг

ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик содир

этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади. Қонукнчиликда маъмурий

жарима жазо чораси ва уни қўлланилишининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб,

энг кўп қўлланиладиган маъмурий жазо чораларидан бири бу маъмурий жарима

ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда

маъмурий жарима, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликда назарда

тутилган деярли барча маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилади. Маъмурий

жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси

28

1

-моддасида “Ҳуқуқбузар жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд ҳақ

тўланадиган жамоат ишларининг ўталмаган муддатини ҳақ тўланадиган жамоат

ишларининг тўрт соати учун маъмурий қамоқнинг бир кунига тенг жазо билан ёхуд

ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг саккиз соати учун базавий ҳисоблаш

миқдорининг бир бараварига тенг жарима билан алмаштиради. Бунда маъмурий

қамоқнинг муддати ўн беш суткадан, жариманинг миқдори эса базавий ҳисоблаш

миқдорининг йигирма бараваридан ошмаслиги керак. Жазони ўташдан бўйин

товланилган вақт жазонинг ўталган муддатига қўшиб ҳисобланмайди.”деб белгилаб

қўйилган. Бу ҳолатда белгиланган жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг

20 бараваридан ошмаслиги лозим.

8

Маъмурий қонунчиликда белгиланишича жарима

деганда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор бўлган шахсдан давлат

5

https://buxoro-mamuriy.sud.uz

6

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон.

7

И.А.Хамедов, Ў.Х.Мухамедов таҳрири остида Маъмурий ҳуқуқ. Дарслик.Т., 2017 йил.

8

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й.,03/23/829/0208-сон.


background image

83

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 1-SON (YOʻITJ)

ҳисобига пул ундириш ҳисобланади.

9

Амалдаги кодекснинг махсус қисмида турли

йўналишларда маъмурий ҳуқуқбузарликлар мавжуд. Мазкур ҳуқуқбузарликларнинг

содир этилганлик учун асосий қисми учун жарима жазоси қўлланилиши, қолган жазо

чораларига нисбатан маъмурий жариманинг қўлланиш миқдори юқори ҳисобланади.

Маъмурий қонунчиликда жарима маъмурий жазо чораси сифатида, айбдор шахслардан

давлат ҳисобига ўндириладиган пул миқдори бўлиб ифодаланади, шунингдек жарима

моддий хусусиятга эга ҳисобланади. Маъмурий қонунчиликда жарима миқдори

маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдаги, давом этаётган маъмурий

ҳуқуқбузарлик учун эса бу ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги белгилаб қўйилган

базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб, ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси

Маъмурий қонунчилигида назарда тутилган айрим ҳуқуқбузарликлар учун базавий

ҳисоблаш миқдорининг 450 (тўрт юз эллик) бараваригача миқдорда жарима солиниши

ҳам мумкин. Мисол учун МЖтКнинг 189 моддасида назарда тутилган маъмурий

ҳуқуқбузарлик учун

50 бараваридан 400 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 100 бараваридан 450

бараваригача миқдорда жаримага сабаб бўлади. Мазкур жазо чораси ҳуқуқбузарга

унинг онги ва моддий манфаатларига бевосита ўз таъсирни ўтьказади. Бу ҳолатда

ҳуқуқбузар шахсининг эркинлиги чекланмайди, у бирор бир махсус ҳуқуқдан маҳрум

ҳам қилинмайди, бундан келибь чиқиб, маъмурий жарима жазоси энг самарали жазо

чораларидан бири бўлиб, қонунда маъмурий жазо чораларининг асосий тури

ҳисобланади. Шунингдек жарима қўшимча маъмурий жазо чораси билан биргаликда

қўлланиши ҳам мумкин. Бунга мисол қилиб, ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб

қўйиш, мусодара қилиш ёки махсус ҳуқуқдан ҳуқуқидан маҳрум қилишбилан боғлиқ

нормаларни олишимиз мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органлари

тўғрисида”ги ЎРҚ-407-сон қонунида Ички ишлар органлари фаолиятининг асосий

йўналишларидан бири сифатида эҳтиёт чораларини, жиноий жазони ва жиноий-

ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг бошқа чораларини ижро этиш, шунингдек шахсларни

қидириш бўйича ишларни ташкил этиш белгиланган. Ички ишлар органлари ўз

зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида, қонунчиликда белгиланган

тартибда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа

ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади ҳамда аниқланган жиноятлар ва бошқа

ҳуқуқбузарликларга оид мавжуд материаллар тўғрисидаги ахборотни алмашишни, шу

жумладан электрон шаклда алмашишни, шунингдек бошқа ахборотни алмашишни

амалга оширади. Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва

бошқа ташкилотлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилишда, жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини

таъминлашда, жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни

аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларни фош этишда, жиноят ишларини тергов қилишда,

жиноятчиларни қидиришда, бедарак йўқолганларнинг турган жойини аниқлашда,

шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ички ишлар органларига ўз

ваколатлари доирасида кўмаклашиши шарт.

10

Ўзбекистон Республикаси прокуратура

органлари

Ўзбекистон

Республикасининг

2014

йил

14

май

кунидаги

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунига кўра Ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар тизимига

киради. Мажбурий ижро бюроси Бош прокуратура ҳузуридаги орган бўлиб, у асосан суд

ва бошқа орган ҳужжатларини ижросини амалга оширади. Мажбурий ижро бюроси

9

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. Қонунчилик маълумотлари

миллий базаси 22.11.2024 й.,03/24/1004/0948-сон.

10

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги

ЎРҚ-407-сон қонун


background image

84

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 1-SON (YOʻITJ)

Ўзбекистон Республикаси президентининг 30.05.2017 йилдаги ПҚ-3016 сонли

қарорига асосан ташкил этилган.

11

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан 2023 йилнинг олти ойида суд ва бошқа

органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда фаолият самарадорлигини

яхшилашга қаратилган муайян ютуқларга эришилган. Изчил чора-тадбирлар

натижасида жами 18,3 триллион сўмлик ундирувлар амалга оширилган. Давлат

фойдасига 7,2 триллион сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан умумий

ундирув 4,1 триллион сўмга, яъни 29 фоизга, давлатга ундирув 1,9 триллион сўм – 37

фоизга ўсган.

12

Бу борада Мажбурий ижро бюроси органларининг Суд ва бошқа органлар ҳужжатлари

ижросини таъминлаш ҳамда фаолият самарадорлигини яхшилашда Ички ишлар

органлари билан ҳамкорлигини таъкидлаб ўтиш лозим. Бунда Ички ишлар органлари

Мажбурий ижро бюроси органлари билан Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29

августь кунидаги

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги

258-II-сон қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 24.11.2020 йилдаги

ПФ-

6118-сон фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил

8 июль кунидаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг

электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги ВМ 431-

сон қарорида белгиланган талаблари доирасида ҳамкорликда амалга оширадилар.

Чунончи Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августь кунидаги

“Суд

ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги 258-II-сон

қонуни

21-моддасида . Давлат ижрочисининг давлат органлари, кредит

ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлиги белгиланган бўлиб, унга кўра

давлат ижрочилари ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни давлат органлари,

кредит ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга

оширади. Мазкур органлар ҳамда ташкилотлар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларининг

мажбурий

ижросини

таъминлашда

давлат

ижрочиларига

кўмаклашиши шарт.

13

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий

ижросини таъминлаш мақсадида

ички ишлар органлари

1. давлат ижрочисининг

қарори асосида қарздор жисмоний шахсни, олиб қўйилиши лозим бўлган болани,

шунингдек автомототранспорт воситаларини қидиришни амалга оширади; 2. давлат

ижрочиси ҳузурига келишдан бўйин товлаётган шахсларнинг белгиланган тартибда

мажбурий келтирилишини таъминлайди; ижро ҳаракатларини амалга оширишда, шу

жумладан давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларининг амалга оширилишида

бирон-бир тўсиқ бўлганда, жамоат тартиби сақланишини таъминлайди; 3. қонунда

белгиланган мажбурий ижро этиш чораларини амалга ошириш учун, шу жумладан

ундирувни автомототранспорт воситасига қаратиш учун ушбу автомототранспорт

воситасининг мажбурий тўхтатилишини давлат ижрочисининг топшириғи асосида

таъминлайди; 4.автомототранспорт воситаси эгаси тўғрисидаги, тегишли қарздорлар

номига рўйхатга олинган автомототранспорт воситалари ҳақидаги ахборотни,

шунингдек автомототранспорт воситаларига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий

ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги бошқа маълумотни давлат

11

https://civil.uz/majburiy-ijro-byurosi-qanday-organ/?ysclid=m5uu1hid4c187615511

12

https://kknews.uz/uz/161084.html

13

Askarova Elmira Polatovna

“Сomparative analysis of kazakhstan's experience in organizing the activities of the

probation service”i T.:08.01.2025 у. 27-31 в


background image

85

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 1-SON (YOʻITJ)

ижрочисининг ёзма сўрови асосида уч кунлик муддатда тақдим этади, давлат

ижрочиларининг автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ёки қайта

рўйхатдан ўтказишга оид белгилаган тақиқларини ижро этади; 5.қонунчиликда

белгиланган ҳолларда ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида рўйхатга

олинган автомототранспорт воситаларини кўздан кечиришда иштирок этади;

6. қонунчиликда белгиланган ҳолларда ижро ҳаракатларини амалга ошириш давомида

рўйхатга олинган автомототранспорт воситаларини кўздан кечиришда иштирок этади;

7.суднинг ёки давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон

Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарори ижросини

таъминлайди деб белгиланган.

14

Сўнгги йилларда бола ҳуқуқлари йўналишида Ўзбекистонда амалга оширилган муҳим

ўзгариш сифатида Президентнинг 2021 йил 9 августдаги «Бола ҳуқуқларининг

кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида»ги ПФ-6275-сонли фармонига асосан Болалар омбудсмани институтининг

жорий қилинишини айтиш мумкин.

15

Шунингдек Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурлари асосида

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг ташкилий инспекторлик ва

ахборот-тахлил бош бошкармаси томонидан хуқуқбузарликлар профилактикасига

доир идоравий дастурлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилиши ташкиллаштирилади

хамда прокуратура органлари ҳузурида ҳуқукбузарликлар профилактикаси бўйича

мувофиқлаштирувчи кенгашлар билан хамкорлик таъминланади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир тасдиқланадиган ҳудудий дастурларни

ишлаб чикиш ва амалга оширилишини ташкиллаштириш Қоракалпоғистон

республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шахар ички ишлар бош бошқармаси ва

вилоятлар ички ишлар бошқармалари ташкилий инспекторлик бошқармалари

томонидан

амалга

оширилади

ҳамда

прокуратура

органлари

ҳузуридаги

ҳукукбузарликлар профилактикаси бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашлар билан бу

борада ҳамкорлик таъминланади.

16

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги олиб

борилаётган ислоҳотлар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси субъектларининг

ҳамкорлигини

такомиллашти

ришга

ҳхизмат

қилиб

жиноятчилик

ва

ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи самарали тизимини

яратиб берди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-

сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон;

02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон; 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон; 04.10.2024 й.,

06/24/149/0772-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)

14

Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августь кунидаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги 258-II-сон қонуни

15

М.Б.Турсунова Analysis of world scientific views International Scientific Journal 2024 “Болага нисбатан содир

этилган зўравонликлар тарихи ва мамлакатимизда вояга етмаганлар виктимизацияси билан боғлиқмуаммоларни

бартараф этиш омиллари.

16

https://academics.uz/index.php/zfty/issue/view/136

.,

Ҳ.Қ.Бабаханов, Н.Р. Ибрахимов., Профилактика инспекторининг фирибгарлик жиноятлари

профилактикасини ташкил этиш тартиби


background image

86

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 1-SON (YOʻITJ)

2. ugli Gafurov A. A., oglu Mustofaqulov B. A. Improving the effective system of personnel

training in the crime prevention service //international scientific conference" scientific

advances and innovative approaches". – 2024. – Т. 1. – №. 2. – С. 16-22.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил

26 мартдаги ПФ–6196-сон "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка

қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги

босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида’’ги Фармони

4. Исмоилов И., Зиёдуллаев М.З. Ички ишлар органлари таянч пунктларида

профилактика инспекторларининг фаолияти ва ҳамкорлигини ташкил этиш: Ўқув-

амалий қўлланма. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017. – Б. 120–

121.249.

5. https://buxoro-mamuriy.sud.uz

6.Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон.

7.И.А.Хамедов, Ў.Х.Мухамедов таҳрири остида Маъмурий ҳуқуқ. Дарслик.Т., 2017 йил.

8. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й.,03/23/829/0208-сон.

9. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 22.11.2024 й.,03/24/1004/0948-сон.

10. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрь кунидаги “Ички ишлар

органлари тўғрисида”ги ЎРҚ-407-сон қонун

11.https://kknews.uz/uz/161084.html

12.

Askarova Elmira Polatovna

“Сomparative analysis of kazakhstan's experience in

organizing the activities of the probation service”i T.:08.01.2025 у. 27-31 в

13. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августь кунидаги “Суд ҳужжатлари ва

бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги 258-II-сон қонуни

14.М.Б.Турсунова Analysis of world scientific views International Scientific Journal 2024

“Болага нисбатан содир этилган зўравонликлар тарихи ва мамлакатимизда вояга

етмаганлар виктимизацияси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш омиллари.

16. https://academics.uz/index.php/zfty/issue/view/136.,

17. Ҳ.Қ.Бабаханов, Н.Р. Ибрахимов., Профилактика инспекторининг фирибгарлик

жиноятлари профилактикасини ташкил этиш тартиби

18. https://civil.uz/majburiy-ijro-byurosi-qanday-organ/?ysclid=m5uu1hid4c187615511

Библиографические ссылки

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 06/22/189/0734-сон; 02.06.2023 й., 06/23/81/0320-сон; 04.01.2024 й., 06/24/1/0001-сон; 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)

ugli Gafurov A. A., oglu Mustofaqulov B. A. Improving the effective system of personnel training in the crime prevention service //international scientific conference" scientific advances and innovative approaches". – 2024. – Т. 1. – №. 2. – С. 16-22.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил

мартдаги ПФ–6196-сон "Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида’’ги Фармони

Исмоилов И., Зиёдуллаев М.З. Ички ишлар органлари таянч пунктларида профилактика инспекторларининг фаолияти ва ҳамкорлигини ташкил этиш: Ўқув-амалий қўлланма. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2017. – Б. 120–121.249.

https://buxoro-mamuriy.sud.uz

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 22.11.2024 й., 03/24/1004/0948-сон.

И.А.Хамедов, Ў.Х.Мухамедов таҳрири остида Маъмурий ҳуқуқ. Дарслик.Т., 2017 йил.

Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2023 й.,03/23/829/0208-сон.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. Қонунчилик маълумотлари миллий базаси 22.11.2024 й.,03/24/1004/0948-сон.

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрь кунидаги “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги ЎРҚ-407-сон қонун

https://kknews.uz/uz/161084.html

Askarova Elmira Polatovna “Сomparative analysis of kazakhstan's experience in organizing the activities of the probation service”i T.:08.01.2025 у. 27-31 в

Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августь кунидаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги 258-II-сон қонуни

М.Б.Турсунова Analysis of world scientific views International Scientific Journal 2024 “Болага нисбатан содир этилган зўравонликлар тарихи ва мамлакатимизда вояга етмаганлар виктимизацияси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш омиллари.

https://academics.uz/index.php/zfty/issue/view/136,

Ҳ.Қ.Бабаханов, Н.Р. Ибрахимов., Профилактика инспекторининг фирибгарлик жиноятлари профилактикасини ташкил этиш тартиби

https://civil.uz/majburiy-ijro-byurosi-qanday-organ/?ysclid=m5uu1hid4c187615511