YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
63
СУРИШТИРУВ ВА ТЕРГОВ ОГАНЛАРИНИНГ ЖИНОЯТЛАРНИ ОЛДИНИ
ОЛИШ ФУНКЦИЯСИ ВА ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИНИШИ
Усмоналиев Нажмиддин Қўшбоқ ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси
“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
Ражабов Мухриддин Бахтиёр ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 326-гуруҳ курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15720454
Аннотатция
Ушбу мақолада суриштирув ва тергов органларининг жиноятларни олдини
олишдаги функсиялари ва уларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши масалалари батафсил
таҳлил қилинади. Мақолада суриштирув ва тергов жараёнларининг жиноятларнинг
олдини олишда ўрни, ушбу органларнинг фаолиятига тааллуқли қонуний асослар
ҳамда амалий жиҳатлар ўрганилади. Шунингдек, мақолада жиноятларни аниқлаш ва
олдини олиш механизмларида суриштирув ва тергов органларининг ўзаро
ҳамкорлиги, ҳуқуқий меъёрлар ва тартиб-таомиллар кўриб чиқилади. Тадқиқотда
ҳуқуқий нормалар ва амалий ишлар тажрибаси асосида жиноятларни камайтириш ва
олдини олишда суриштирув ва тергов органларининг самарадорлигини ошириш
бўйича таклифлар келтирилади. Мазкур мақола ҳуқуқшунослар, ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органлари ходимлари ва жиноят протсессига қизиққан мутахассислар учун
фойдали бўлади.
Калит сўзлар:
Суриштирув органлари, тергов органлари, жиноятларни олдини олиш, ҳуқуқий
тартибга солиниши, жиноят протсесси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, жиноятларни
аниқлаш, ҳуқуқий механизмлар, суриштирув ва тергов ҳамкорлиги
Жиноятлар жиноятларни олдини олиш деганда давлат органлари, муассасалари
ва жамоат ташкилотлари томонидан, жиноятларнинг сабаблари ва шароитларини
аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, конкрет шахслар томонидан ҳукукбузарликлар
содир этилишига йўл қўймаслик мақсадида амалга ошириладиган фаолият
тушунилади.
Жиноятларни олдини олишанинг модияти жамиятда руй бераётган ижтимоий
жараенларни мақсадга мувофик; равишда тартибга солиш ва жамият баъзи аъзоларига
тарбиявий таъсир курсатиш йўли билан жиноятлар содир этилишига йўл
қўймасликдан иборат
1
.
Ички ишлар органлари тергов бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган
жиноятлар жиноятларни олдини олиш ҳукукбузарликларнинг олдини олиш бўйича
ягона ижтимоий жараённинг таркибий кисми ҳисобланади. Бирок ички ишлар
органлари тергов бўлинмалари жиноятларни олдини олиш фаолиятининг мазмуни
ўзига хос хусусиятларга эга. У аввалам бор терговчи ҳаракатларининг жиноий
ишларни юритиш қоидаларига риоя қилишдек процессуал табиатидан келиб
1
Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув
юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
64
чиқади.Б
у
шуни билдирадики, терговчи фақат жиноят-процессуал қонунчиликда
белгиланган холлардагина жиноятларни олдини олиша фаолиятининг субъекти
бўлиши мумкин. Бундан ташқари, амалиётда терговчилар кўп холларда
жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш билан
шуғуландиган оператив-худудий гурухлар таркибига киритилади
2
.
Терговчининг жиноятларни олдини олиш фаолияти жиноий ишларни очиш ва
жиноий иш қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишучун ўрнатилган вакт
билан чегаралнган бўлишига қарамай, у тергов муддатлари билан боғлиқ бўлмаган
умумий жиноятларни олдини олиш тадбирларни ҳам ўтказади (маърузалар,
сухбатлар, матбуотда чиқиш қилиш ва ш.к.)-
Махаллий матбуотда эълон қилинадиган мақолаларда, радио ва телевидение
орқали чиқишларда жиноятчилар фош қилинган ҳоллардан мисоллар келтириш, улар
давлатга, одамларга қандай зиён ет-казаётганлигини кўрсатиш, жамоатчиликни
ҳушёрликка, чақириш, камчиликларга нисбатан муросасизликни ва қонунларга
ҳурматни тар-биялаш лозим
3
.
Матбуот, радиода чиқишлар фирибгарлик, порахурлик ва бошка шу каби
жиноятларни тергов қилишда жуда муҳимдир. Коида тарқасида, бундай
жиноятларнинг содир этилишига хатти-ҳаракатлари туфайли жабрланувчиларнинг
ўзлари ҳам кумаклашадилар. Шу нуктаи назардан ўкувчиларнинг эътиборини «менинг
кулбам чеккада» қабилида иш тутадиган ва шу билан жиноятчиликка кумаклашадиган
баъзи фуқароларнинг лоқайдлигига қаратиш лозим
4
.
Гувох, сифатида терговчига ёрдам беришни хохламайдиган, жиноятчиларни
яшираётган, ўғирланган нарсаларни сотиб олаётганларни фош этиш зарур.
Жиноятларни бартараф этиш ёки очишда матбуот, радио,, телевидениедан
фойдаланиш масаласини хал қилаётганда эхтиёткорлик зарур бўлади.Баьзи ҳолларда
жиноятлар ҳақидаги маьлумотларни матбуотда эьлон қилиш ишга зарар
етказиши,жиноятни очишни қийинлаштириши мумкин.
Ички ишлар оргналари тергов бўлинмалари жиноятларни олдини олиш
фаолиятининг ўзига хос ҳусусиятларини таҳлил қилиш учун унинг мазмунини кенг ва
тор маьнода кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.Кенг маьнода ички ишлар органлари
терговчилари жиноятларни олдини олишга фаолияти жиноий ишларни юритиш
мақсадларига ва ввазифаларига эришиш бўйича ҳамма ишни ўз ичига олади.
Жиноятни тез ва тўла очиб, жиноятчиларни жиноия жавобгарликка торта туриб,
қонунни тўғри қўллашга эришаёитиб, терговчилар қонунийликни мустазкамлашга,
жиноятларнинг олдини олишга, фуқороларни қонунга итоаткорлик ва уни хурмат
қилиш рухида тарбиялашга кўмаклашади. Таъкидлаш жоизки, бу ерда терговчининг
2
Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва
ярашув
институтларини
такомиллаштириш
чоралари:
Республика
илмий-амалий
конференцияси
материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
3
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
4
Н.А Хушвактова. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в
досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы
правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции
«Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
65
куч-гайрати содир этиб бўлинган жиноятларни очиш, тергов қилишга қаратилган.
Криминологик нуқтаи назардан, ижтимоий-мухитда мавжуд бўлган криминоген
омиллар аллақачон шахсга салбий таъсир кўрсатиб бўлган, чунки шахснинг
ғайриижтимоий йўналиши шаклланиб бўлган, жиноий ният амалга оширилган,
жиноий қилмишни содир этиш учун тегишли шароитлардан фойдаланилган
5
.
Жиноятлар содир этилишига йўл қўймаслик, шахс онги аҳлоқий бузилишининг
олдини олиш, криминоген вазиятни юзага келтирган шаротларни бартараф этиш ўта
муҳимдир. Терговчининг айнан шундай ҳаракатлари тор маънодаги жиноятларни
олдини олишани тавсифлайди. Тергов аппаратлари жиноятларни олдини олишни
қанчалик кучли амалга оширсалар, жиноятларни очиш ва тергов қилишга кетадиган
куч ва воситалар сарфи-шунчалик камаяди, жиноий жазони қўллаш сохаси шунчалик
камаяди
6
.
Шундай қилиб, жиноятларни олдини олиша фаолиятининг мазмуни, бир
томондан, тергов қилинаётган жиноят билан сабабий боғликликда бўлган криминоген
омилларни аниқлаш ва бартараф қилишни, иккиичи томондан, жиноят-процессуал
фаолият доирасига кирган шахсларга тарбийвий таьсир ўтказишни ўз ичига
олади.Терговчининг кўрсатиб ўтилган фаолият элементлари
у
мумии ва якка
тартибдаги жиноятларни олдини олишга асосини белгилаб беради
7
.
Ушбу фаолият турининг субъекти - тегишли жиноят-процессуал ваколатларга эга
бўлган терговчидир.
жиноятларни олдини олиш таъсир объекти - ижтимоий муносабатлар
тизимидаги у ёки бу салбий томонлар, шунингдек, конкрет шахсларнинг ҳуқуқий ва
ахлоқий онги ҳисобланади. Бундай таъсир кўрсатишдан мақсад жиноятларга
йўлқўймаслик, улар содир этилишига тусқинлик қиладиган шароит яратишдир.
Жиноятларни олдини олиша мақсадларининг ҳусусияти уни терговчининг
жиноятларни бартараф этиш фаолиятидан фарқлашга имкон беради. Маълумки, бу
фаолият жиноий-ҳуқукий воситалар ёрдамида бошланган жиноятларнинг давом
этирилишига тўсқинлик қилишдан иборат.
Шу билан бирга, терговчининг жиноятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф
этиш бўйича фаолиятининг ўзаро алокасини таъкидлашлозим
8
.
Жиноятни бартараф этиш ҳар доим уни содир этган шахсни аниқлаш билан
боғлиқ. Бундай шахсни унинг ғайриижтимоий йуналиши шакллантирган ижтмоий
мухит криминоген таъсирининг ўзига хос «аккумулятори» сифатида қараш лозим.
Айбланувчининг шахсини ўрганиш унга зарарли таъсир манбаларини аниқлашга,
конкрет шахс маьнавий жихатларин жихатларини мувофиклаштириш чораларини
5
Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг ўзига
хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. –
2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.
6
А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар
ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
7
Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в
науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
8
Н.Қ.Усманалиев. Протсессуал муддатларнинг ҳисоблашда қўлланилувчи меъзонларнинг айрим жиҳатлари
//проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
66
амалга ошришгазарарли микромухитни согломлаштиришга, унинг бошқа шахсларга
зарарли таьсирини истисно қилишга имкон беради.
Айбланувчи ёки гумонқилинувчининг шахсини чуқур ўрганмай туриб ёки гумон
қилинувчининг шахсини чуқур ўрганмай туриб,жиноят содир етилишига кўмаклашган
сабаблар ва шароитларни аниқлашнинг иложи йўқ,шунинг учун ҳам терговчи
жиноятларни олдини олиш ишинингсамараси етарлича бўлмайқолиши мумкин.
Терговчи томонидан амалга ошириладиган жиноятлар жиноятларни олдини
олиш олдини олиш ишлариниг бир қисмини ташкил қилади.Бу ишларнинг мазмуни
жиноятчилик ва конкрет ҳуқубузарликнинг улар алохида турларининг сабаблари ва
шароитларини мақсадга йўналтирилган ҳолда аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.
Терговчи жиноятларни олдини олишани қанчалик муваффақиятли амалга оширса,
жинотяларнн бартараф қилиш, очиш ва тергов қилишга шунчалик кам куч ва
воситалар сарфланади, жиноий жазоларни қўллаш доираси ҳам шунчалик торайиб
боради.
Жиноятларни бартараф этиш функциясини бажарар экан, терговчи жиноят
ходисаси ва таркибини аниқлашга, уни содир этишда конкрет шахснинг айбини,
жавобгарликнинг даражаси ва хажмига таъсир қилаадиган ҳолатларни, жиноят
натижасида етказилган зарар хусусияти ва хажмини аниқлашга йўналтирилган
процессуал ҳаракатларни амалга оширади. Бу функциларни бажариш қуйидагиларни
келтириб чикаради: жиноий иш қўзғатиш, айбдор шахсга айб қўйиш, эхтиёт чорасини
танлаш, жиноят қуролини олиб қўйиш, шунингдек, бошқа жиноятларнинг олдини
олиш ва жиноий жавобгарликка тортиладиган қилмиш учун жазонинг
муқаррралигини таъминлайдиган ё бошқа тергов ҳакатларини ўтказиш.
Терговчининг жиноятларни олдини олиша фаолияти ижтимоий мухитнинг
конкрет шахслар томонидан гайриижтимоий кўринишларни намоён қиладиган салбий
эдементларини бартараф қилиш бўйича дастлабки тергов имкониятларини анча
кенгайтиради жиноятларни олдини олиша ва жиноятларни бартараф этиш
вазифаларининг нисбатини аниқлаб олиш муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга
чунки бу терговчи ишининг йўналтирилганлигини у ёки бу олдини олиш
чораларининг салмоғини, дастлабки тергов аппаратларининг ишини илмий асосда
ташкил қилишни белгилаб олишга имкон беради.
Узбекистон Республикасининг судлов ишларини юритиш асосларида «суд
ишларини юритиш қонунчиликни мустаҳкамлашга, жиноятларнинг олдини олишга,
фуқароларни қонун талабларига қатъий риоя қилиш рухида тарбиялашга хизмат
қилиш зарурлиги айтиб ўтилган. Бу ҳукукий қоида ички ишлар органлари тергов
бўлинмалари томонидан жиноятларнинг олдини олишни амалга ошириш учун
бошланғич қоида ҳисобланади.
Ички ишлар органлари тергов бўлинмалари бутун фаолиятининг моҳияти
қуйидагилардан иборат:
а) жазонинг мукаррарлигини таъминлаш ва шу билан дастлабки терговнинг
умумий ижтимоий олдини олиш фаолиятини амалга ошириш;
б) тергов давомида аниқланган, жиноятлар содир этилишга кўмаклашган сабаб ва
шароитларни бартараф килиш
в) фуқароларни ҳукукий тарбиялаш, ҳукукни муҳофаза қилишга жамоат
ташкилаотлари ва давлат органларини жалб қилиш;
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
67
г) жиноят содир этган шахсларга таъсир қилиш орқали уларнинг янги
жиноятларга қўл уришига йўл қўймаслик
9
.
Айбдорни фош қилиш функцияси каби, терговчининг жиноятларни олдини олиш
вазифаси ҳам қонун томонидан қатъиян тартибга солиб турилиши керак. Процессуал
қонунчилик жиноятларнинг олдини олиш фаолиятини ички ишлар органлари тергов
бўлинмаларининг муҳим функциясии сифатида қабул қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси терговчининг
жиноятларнинг олдини олиш бўйича фаолиятини атрофлича тартибга солган. Қонунда
терговчиниг жиноятлар содир этилишига имкон берадиган ҳолатларни аниқлаш,
уларни бартараф этиш чораларини кўриш мажбурияти белгилаб кўйлиган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 297-моддаси мазмунига кўра, терговчи ўз
юритувида бўлган барча ишлар бўйича аникланган, уларни юзага келтирган сабаблар
ва шароитлар ҳақида тақдимнома киритади. Бошкача қилиб айтганда, терговчи
жиноят факти мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари
тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10
апрелдаги ПФ-5005-сонли «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини
тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини
кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2898-сонли «Ички ишлар органларининг
жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар
органларида суриштирув ва дастлабки терговни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 100 –сонли буюруғига асосан тергов
бўлинмаларининг асосий вазифалари фаолият йўналишлари белгилаб берилди.
Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, таъкидлаш мумкинки, терговчининг
жиноятларни олдини олиш фаолияти фақат тергов қилинаётган жиноятларнинг
сабабларини аниқлаш билан чегаралиниб қолмайди, балки, у бошқа хуқуқбузарликлар
содир этилишига имкон бериши мумкинбўлган ҳолатларни ҳам ҳисобга олиши керак.
Бундай холларда терговчи томонидан акс-таъсир кўрсатиш шакли бошқача
бўлишимумкин.
Жиноятни тергов қилиш тугалланишини кутиб ўтирмай, у салбий ҳолатларга
қарши таъсир кўрсатиши мумкин.
Ички ишлар органлари тергов бўлинмаларининг жиноятларнинг олдини олиш
бўйича жиноятларни олдини олиш фаолияти, айтиб ўтилганидек, жиноятлар содир
этилишга кўмаклашадиган сабаб ва ҳолатларнинг аниқланганлиги хакида тақдимнома
киритишдан иборат эмас. Уларнинг ишида ҳуқуқий масалалар бўйича чиқишлар
қилишлар, докладлар, маърузалар, матбуот, радио ва телевидение оркали чиқишлар,
мансабдор шахслар ва жамоат ташкилотларининг вакиллари балан шахсан сухбат
9
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш
мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В.
6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
68
ўтказишлар катта ўрин эгаллайди. Бундай иш асосан махсус-криминологик
жиноятларни олдини олиша жихатидан олиб борилади
10
.
Ҳуқуқбузарлик содир этишдан ўз ихтиёри билан воз кечиш, унинг оқибатлари,
айбини бўйнига олиб келиш тўғрисидаги мақолаларни эълон қилиш муҳим олдини
олиш аҳамиятига эга.
Қонуннинг бу ва бошқа нормаларини мохирона изоҳлаб бериш мақсадга етказади,
яъни баъзи фуқароларнинг ғайриижтимоии қарашлар ва хатти-ҳаракатлардан воз
кечишига олиб келади.
Терговчининг жиноятларни олдини олиш иши қонун томонидан тартибга
солинмаган. Бизнинг назаримизда, Узбекистон Республикаси ЖПКда ушбу чоралардан
фаол фойдаланишни кўрсатиб қўйиш жиноятларнинг олдини олиш бўйича терговчи
ишининг тактик усулларини кенгайтиришга кўмаклашган бўлур эди.
Терговчи тақдимнома юбориши мумкин бўлган мансабдор шахслар доираси
тўғрисидаги масала алоҳида эътибор талаб қилади. Ўзбекистон Республикаси
ЖПКнинг 297-моддаси терговчини тақдимнома юбориш мумкин бўлган шахсларни
танлаб олишда чеклаб қўймаган. Лекин, фикримизча, бу ерда тақдимнома
киритиладиган корхоналар ва муассасалар ваколатлари доирасини ҳисобга олмаслик
мумкин эмас.
Терговчи жиноятларни олдини олиш фаолиятининг ҳуқуқий тартибини
яратишда прокурор назоратига катта ақамият берилиши керак. Маълумки, Ўзбекистон
Республикаси ЖПКнинг 384-моддасига мувофиқ тергов қилиниб айблов хулосаси
билан тугатилган иш келиб тушганда прокурор зиммасига жиноятлар содир
этилишига
кўмаклашадиган
ҳолатлар
терговчи
томонидан
аниқланган-
аниқланмаганлиги, уларни бартараф этиш чоралари кўрилган-кўрилмаганлигини
аниқлаш мажбурияти юкланади.
Жиноий ишларни тергов қила туриб, терговчилар жиноят содирэтиши мумкин
бўлган шахсларни аниқлаш учун катта имкониятларга эга бўладилар. Шаклланган
амалиётга кўра, бундай ҳолларда терговчилараникланган шахсларни жиноятларни
олдини олиш ҳисобга қўйш учун манфатдор хизматларга хабарнома юборадилар.
Терговчи томонидан бундай ишининг ўтказилиши зарурлиги, унинг фойдалилигига
шубҳа туғдирмайди.
Жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш - ички ишлар органлари
тергов бўлинмалари терговчилари томонидан амалга ошириладиган жиноятларни
олдини олиша самарадорлигини оширишнинг асосии шартларидан биридир.
Тергов бўлинмаларининг кундалик фаолияти жараёнида жиноятларнинг олдини
олиш бўйича самарали шакллар ва усуллар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни фақат
мустахдамлашгина эмас балки ривожалантириш ҳам зарурдир. Ички ишлар органлари
тергов бўлинмалари терговчиларининг жиноятларни олдини олиш фаолиятини
ҳуқуқий тартибга солишни яхшилаш жиноятларнинг олдини олишни бошқаришни
такомиллаштириш билан узвий боғлиқ.
10
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала
қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
69
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.
4.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.
5.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари
// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //
“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.
Б.Б.Муродов.
Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш
йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.
Б.Б.Муродов.
“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10.
Ш.Ш.Суюнов.
Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик
жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.
Ш.Ш.Суюнов.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг
жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп
моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда
жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.
А.Т.Аширбоев.
Жиноят
ишини
тўхтатиш
тушунчаси
ва
аҳамияти.
Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
YOSH OLIMLAR
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/yo
70
15.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган
тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
16.
А.Т.Аширбоев
. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро
тажриба
ва
ўзбекистон
қонунчилигини
такомиллаштириш
истиқболлари
//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.
Н.Қ.Усманалиев.
“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий
жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.
Н.Қ.Усманалиев.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари
билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.
Н.Қ.Усманалиев.
Протсессуал
муддатларнинг
ҳисоблашда
қўлланилувчи
меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.
Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж
. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.
Ш.С.Агоев., Шакирова С
. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт
//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А
. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг
ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.
Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д
. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик
жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.
Ш.С.Агоев., Ташев У
. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-
протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.
Н.А Хушвактова
. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию
общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.