Авторы

  • Абдулло Туйчиев
    Мустақил тадқиқотчи

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yosc.89513

Аннотация

Исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар фанда турлича номланади: “исбот қилиш предмети”, “исботлашнинг фактик асослари”, муайян ҳаракатнинг “процессуал асослари” ва ҳ.к.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

131

ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА ИСБОТЛАШ ПРЕДМЕТИНИ

АНИҚЛАШТИРИШНИНГ КРИМИНАЛИСТИК ҚОИДАЛАРИ

Туйчиев Абдулло Орипович

Мустақил тадқиқотчи

https://doi.org/10.5281/zenodo.15421100

Исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар фанда турлича номланади: “исбот қилиш

предмети”, “исботлашнинг фактик асослари”, муайян ҳаракатнинг “процессуал
асослари” ва ҳ.к.

Исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар ҳар бир тоифадаги жиноят ишида

индивидуаллик характерида бўлади ва жиноят ишининг турли босқичларида ҳам
исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар турлича бўлади.

Молиявий ва коррупцияга оид жиноятлар бўйича терговда исбот қилиниши

лозим бўлган ҳолатлар қуйидагича фарқланаши мумкин:

1) жиноят ишини қўзғатишда исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар;
2) гумон қилинувчи тариқасида жалб қилишда исбот қилиниши лозим бўлган

ҳолатлар;

3) жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб қилиш тўғрисидаги қарорни

чиқаришда исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар;

4) айблов хулосасини тузишда исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатлар.
Жиноят ишини қўзғатиш вақтида жиноий ҳодисанинг юз берганлигини аниқлаш

лозим. Айтайлик, банк муассасасида ўзлаштириш ҳолати аниқланди ва кимнинг
айбдорлигини ҳал қилиш учун айнан қўшимча чораларни амалга ошириш керак.
Жиноят процессида жиноят ишини қўзғатишнинг муқаррарлиги принципи
мазмунидан келиб чиқиб, зудлик билан жиноят ишини қўзғатиш лозим. Жиноятнинг
юз берганлигини аниқланганлиги ушбу босқич учун етарли, агар бошқа ҳолатлар,
масалан, жиноят содир этган шахсларнинг аниқланганлиги ҳам фойдадан холи эмас.

Шахсни гумон қилинувчи тариқасида жалб қилишда унинг жиноятни содир этиш

учун асосли (далиллар билан тасдиқланган) тахмин етарли ҳисобланади. Амалиётдаги
жиноят иши материаллари таҳлил қилинганда, айрим ҳолларда муайян ҳолатлар
маълум бўлганида шахс айбланувчи тариқасида жалб қилинади, бошқа жиноят ишлари
бўйича худди шу ҳолатлар маълум бўлганида жиноят ишида гумон қилинувчи
тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги
учратилади. Бу уларни фарқловчи чегарани аниқлашнинг мушкуллигини кўрсатади.
Хусусан молиявий ва коррупцияга оид жиноятлар бўйича.

Қонунчиликда ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш мақсадида гумон қилинувчи

тариқасида жалб қилиш учун исботланиши лозим бўлган ҳолатларнинг минимал
чегараси кўрсатилган. ЖПК 359-моддасида “Шахс ушбу Кодекснинг 221-моддасида
назарда тутилган асосларга кўра, жиноят содир этишда гумон қилиниб ушланган бўлса
ёхуд ишда уни жиноят содир этишда гумон қилишга асос берувчи маълумотлар мавжуд
бўлса, у жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинади”
дейилган.

Шахсни гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиш пайтида аниқланиши талаб

қилинидиган ҳолатларининг минимал чегарасини аниқлаш борасида Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги “Гумон қилинувчи ва


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

132

айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 17-сонли қарорида тушунтириш берилади. Унда белгиланишича, шахс
ЖПКнинг 221-моддасида кўрсатилган асосларга кўра ушланган ҳолларда, гарчи бу
ҳақда тегишли баённома шахс ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига келтирилганидан
кейин расмийлаштирилса-да, у амалда ушланган (қўлга олинган) пайтдан бошлаб
гумон қилинувчи ҳисобланади. Айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз билан тегишли
давлат органига мурожаат қилган шахс ҳам гумон қилинувчи мақомига эга.

ЖПК 211 ва 359-моддалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Пленумининг юқорида қайд этилган қарорини таҳлил қилиш натижасида шахсни
гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиш учун аниқланиши талаб қилинадиган
ҳолатларнинг қуйидаги рўйхатини келтириш мумкин:

а) шахс жиноят устида ёки бевосита уни содир этганидан кейин қўлга

тушганлиги;

б) жиноят шоҳидлари, шу жумладан, жабрланувчилар уни жиноят содир этган

шахс тариқасида тўғридан-тўғри кўрсатганлиги;

в) унинг ўзида ёки кийимида ёхуд уйида содир этилган жиноятнинг яққол излари

топилганлиги;

г) шахс айбини бўйнига олиш тўғрисидаги арз билан тегишли давлат органига

мурожаат қилганлиги;

д) шахсни жиноят содир этишда гумон қилиш учун асос бўладиган бошқа

ҳолатларнинг аниқланганлиги.

Аниқланиши лозим бўлган ҳолатларнинг гумон қилинувчи тариқасида жалб

қилиш пайтидаги максимал миқдори, уларнинг айбланувчи тариқасида жалб қилиш ва
гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиш вақтидаги чегараси ЖПК 47-моддасида
умумий тарзда белгиланган. Унда белгиланишича, “Гумон қилинувчи жиноят содир
этгани тўғрисида маълумотлар бор бўлса-да, бу маълумотлар уни ишда айбланувчи
тариқасида иштирок этишга жалб қилиш учун етарли бўлмаган шахсдир”. Бундан
кўриниб турибдики, шахсни гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиш учун исбот
қилиниши лозим бўлган ҳолатларнинг максимал миқдори айбланувчи тариқасида
жалб қилиш пайтида исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатларнинг минимал
миқдоридан ҳам кам бўлади. Агар исбот қилиниши лозим бўлган ҳолатларнинг
миқдори шу даражада ўтса, шахс айбланувчи тариқасида жалб қилинади. Буни бошқача
тарзда изоҳлайдиган бўлсак, жиноят ишида шахс томонидан жиноят содир
этилганлиги юзасидан исботланган ҳолатлар миқдорига қараб, яъни гумон
даражасида бўлса, шахс гумон қилинувчи тариқасида, айблов даражасида бўлса, шахс
айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинади. Лекин бу исбот қилиниши
лозим бўлган ҳолатларнинг аниқ рўйхатини кўрсатишга етарли эмас.

Айрим олимларнинг айнан шу мавзуга бағишланган асарларида гарчанд саволга

аниқ жавоб берилмаса-да, айбланувчи тариқасида жалб қилиш пайтида айблаш учун
лозим бўлган барча ҳолатларнинг аниқланиши кераклиги таъкидланади

1

. Бунда

мазкур “барча ҳолатлар” деганда, айблов хулосасини тузиш пайтидаги исботланиши
лозим бўлган ҳолатлар назарда тутилган бўлса, айбланувчи тариқасида жалб қилиш

1

Очилов У. Привлечение в качестве обвиняемого в уголовно-процессуальном праве Узбекиской ССР.: Автореф. дис. .... кан.

юрид. наук. – Ташкент: ТГУ, 1963. – 6-8 с.; Очилов У. Привлечение к уголовной ответственности по уголовно-
процессуальному праву УзССР. -Ташкент: Фан, 1976. – 12-18 с.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

133

билан тергов тўлиқ ўтказилганлигидан далолат беради. Бироқ дастлабки тергов шахс
айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинганидан кейин нима мақсадда
давом эттирилади, деган савол жавобсиз қолади.

Масалага ойдинлик киритиш учун айблов хулосаси тузиш учун исбот қилиниши

лозим бўлган ҳолатлар хусусида тўхталишга тўғри келади. Бундай ҳолатлар ЖПК 82-
моддасининг мазмунига кўра, айблов хулосаси тузиш вақтида:

1) жиноят объекти; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва миқдори,

жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар;

2) содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек Жиноят кодексида

кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлари; қилмиш ва рўй берган ижтимоий хавфли
оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш;

3) жиноятнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги;
4) жиноят тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд бепарволик ёки ўз-ўзига ишониш

оқибатида содир этилганлиги, жиноятнинг сабаблари ва мақсадлари;

5) айбланувчининг, судланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар аниқланиши

керак.

Айблов хулосасида бу ҳолатлар максимал аниқлик даражасида исботланади.

Мисол учун жиноят содир қилиш вақти кун билан эмас, аҳамиятли бўлганида соатлар
ва минутлар билан; содир этилиш усули аниқ ҳаракатлар билан; етказилган зиён ҳам
ихчамлаштирилмасдан аниқ рақамларда кўрсатилиши керак ва ҳ.к.

Айблов хулосасини тузиш учун аниқланиши лозим бўлган барча ҳолатларнинг,

шахсни айбланувчи тариқасида жалб қилгунга қадар аниқланиши айбловни тўғри
ифодалашнинг шарти ҳисобланади ҳамда аҳамиятга молик ҳолатлари тўла ва пухта
ўрганилганлигидан далолат беради. Лекин иш учун аниқланиши лозим бўлган
ҳолатларнинг барчаси ҳам айбланувчи тариқасида жалб қилиш пайтида
аниқланмайди. Бунинг амалий имкони ҳам йўқ.

Айблов хулосаси (айблов далолатномаси) билан тамомланаётган жиноят

ишларида тергов қилинаётган жиноятнинг жиноят ҳуқуқий нуқтаи назарда аҳамиятли
барча элементлари исбот қилиниши лозим.

Молиявий ва коррупцияга оид жиноят ишларида қуйидаги типик ҳолатлар

аниқланиши ва исботланиши шарт:

1) жиноятнинг содир этилиши, шу жумладан субъектлар жиноий натижага

эришишга қаратилган аниқ ҳаракатлар ёки ҳаракатсизлиги, жиноятни содир этиш
усули, жойи ва вақти. Бу ҳолатлар қуйидагича батафсил бўлиши мумкин:

1.1) бу жиноятларни содир этишда воситачилар бўлган-бўлмаганлиги;
1.2) ташқаридан воситачилар бўлса, уларнинг бу ишга алоқадорлиги қачон

вужудга келди ва уларнинг моддий манфаати мавжуд-мавжуд эмаслиги;

Молиявий ва коррупциявий жиноятларни тергов қилишда бу тоифадаги

жиноятларнинг мансабдор шахслар томонидан содир этилган қисмининг ажралмас
таркибий элементи мансаб ваколатларидан ноқонуний ва асоссиз ҳаракатлар содир
этилиши ҳисобланади

2

. Молиявий ва коррупцияга оид жиноятларни содир этишда

айбни аниқлаш ва айбнинг индивидуаллиги талабларини бажариш учун мансабдор

2

Ханько А.В. Модели механизмов преступлений, совершаемых должностными лицами с использованием своих служебных

полномочий, и их значение в расследовании // Социальные и гуманитарные науки на Дальнем Востоке. 2006. № 1. С. 108–
110.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

134

шахснинг лавозим йўриқномалари, ички тартиб ҳужжатларини ўрганиш лозим. Сабаби
коррупциявий ва молиявий жиноятларни тергов қилиш амалиётида янги лавозим ёки
хизмат вазифалариги киришган шахслар тергов қилинади. Уларнинг жавобгарликка
тортилиши масалалани ҳал қилишда уларнинг ўз мажбуриятлари ҳақида хабардор
қилинганликлари муҳим аҳамият касб этади.

Маълумки, хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари

классификатори

3

да лавозим ёки мансабларнинг турлари кўп, қолаверса трансмиллий

корпоратив муносабатлар кўпаётган вазиятда янги лавозимларга дуч келинади.
Муайян молиявий операция ёки коррупцион вазиятнинг олдини олишга масъул
шахсларнинг жавобгарлигини белгилашда корхонада ушбу соҳани тартибга солувчи
корпоратив ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳамда мазкур ҳужжат билан ушбу шахснинг
таништирилганлиги аниқланиши лозим. Ёш ходимларнинг жиноят содир этишда
айбланган айрим вазиятларида уларнинг ўз хизмат вазифаларини билмаслиги маълум
бўлади. Бу ҳолат жавобгарликни истисно қилмасада, жиноятнинг бошқа
иштирокчиларини топишга хизмат қилади. Бундай вазиятларда ўз хизмат
мажбуриятларини (ваколатларини) билмайдиган шахсларни жиноий ҳаракатга
ундаган шахсни аниқлаш лозим бўлади. Бу ўз навбатида ушбу шахснинг
жавобгарлигини белгилаш учун ёки нотўғри шаклланган амалиётга барҳам бериш
учун муҳим аҳамият касб этади.

3

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва

ишчилар касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 795-сон қарори // Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 09/17/795/0080; 18.12.2018 й., 09/18/1025/2338-сон; 13.12.2019 й.,
10/19/3202/4154-сон)

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)