ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИДА ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АЙРИМ МУАММОЛАРИ

Abstract

Мазкур тезисда ёқилғи-энергетика соҳасида давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида прокурор назоратини амалга оширишдаги айрим муаммолар, уларнинг сабаб ва оқибатлари таҳлил қилинган, шунингдек, муаллиф томонидан ушбу соҳада прокурор назоратни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
74-79

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Мамасиддиқов , А. . (2025). ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИДА ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ АЙРИМ МУАММОЛАРИ. Young Scientists, 3(29), 74–79. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/yosc/article/view/135670
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Мазкур тезисда ёқилғи-энергетика соҳасида давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида прокурор назоратини амалга оширишдаги айрим муаммолар, уларнинг сабаб ва оқибатлари таҳлил қилинган, шунингдек, муаллиф томонидан ушбу соҳада прокурор назоратни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

74

ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА ДАВЛАТ МУЛКИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ЖАРАЁНИДА ПРОКУРОР НАЗОРАТИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИНГ АЙРИМ МУАММОЛАРИ

Мамасиддиқов Аҳрор Шерали ўғли

Фурқат тумани прокурори катта ёрдамчиси

тел.:+998 90 056 22 98

https://doi.org/10.5281/zenodo.16949378

Аннотация.

Мазкур тезисда ёқилғи-энергетика соҳасида давлат мулкини

хусусийлаштириш жараёнида прокурор назоратини амалга оширишдаги айрим
муаммолар, уларнинг сабаб ва оқибатлари таҳлил қилинган, шунингдек, муаллиф
томонидан ушбу соҳада прокурор назоратни такомиллаштиришга қаратилган таклиф
ва тавсиялар илгари сурилган.

Калит сўзлар:

прокурор назорати, назорат ҳужжатлари, қонунийлик, прокурор

текшируви.

НЕКОТОРЫЕ ПРОБЛЕМЫ ОСУЩЕСТВЛЕНИЯ ПРОКУРОРСКОГО

НАДЗОРА В ПРОЦЕССЕ ПРИВАТИЗАЦИИ ГОСУДАРСТВЕННОГО

ИМУЩЕСТВА В ТОПЛИВНО-ЭНЕРГЕТИЧЕСКОМ СЕКТОРЕ

Мамасиддиқов Аҳрор Шерали ўғли

Старший помощник прокурора Фуркатского района.

тел.:+998 90 056 22 98

Аннотация.

В данной тезисе проанализированы отдельные проблемы

осуществления прокурорского надзора в процессе приватизации государственного
имущества в топливно-энергетическом секторе, причины и последствия этих проблем,
а также представлены предложения и рекомендации автора, направленные на
совершенствование прокурорского надзора в данной сфере.

Ключевые слова:

прокурорский надзор,

акты прокурорского надзора,

законность,

прокурорская проверка.

SOME ISSUES IN THE IMPLEMENTATION OF PROSECUTORIAL OVERSIGHT

DURING THE PRIVATIZATION OF STATE PROPERTY IN THE FUEL AND

ENERGY SECTOR

Mamasiddikov Akhror

Senior Assistant to the Prosecutor of Furkat District

Tel.:+998 90 056 22 98

Annotation.

This

thesis

analyzes certain problems in the implementation of prosecutorial

oversight during the privatization of state property in the fuel and energy sector, examines their
causes and consequences, and presents the author's proposals and recommendations aimed at
improving prosecutorial oversight in this field.

Keywords:

prosecutorial oversight, oversight documents, legality, prosecutorial

inspection.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

75

Дунёнинг ривожланган давлатлар тажрибасидан маълумки, давлат бошқарув

соҳасининг айрим функцияларини хусусий сектор соҳасига тақдим этиш, шу жумладан
давлат тасарруфида ва давлат улуши бўлган объектларни хусусийлаштириш
жараёнларини тезлаштириш демократик ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган
давлатларга хос хусусият ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6096-сон

“Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат
активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан
давлат кўчмас мулки объектлари хусусий секторга сотиш жараёнлари бошланган
бўлса

1

, Президентнинг 2024 йил 19 апрелдаги 163-сон “Давлат иштирокидаги йирик

корхоналарни

трансформация

қилиш

ва

хусусийлаштириш

жараёнларини

жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Иқтисодиёт ва молия
вазирлиги ҳамда Давактив агентлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2024
йил 1 июлга қадар жалб этилган консультант таклифи асосида “Иссиқлик электр
станциялари” АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат
улушини ёхуд унинг таркибидаги алоҳида иссиқлик электр станцияларини
хусусийлаштириш жараёнлари бошланди

2

.

Маълумки,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Ёқилғи-энергия

ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54-сон қарори қабул қилинди. Ушбу Қарорга асосан Бош
прокурорнинг ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида қонунчиликка
риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни амалга оширишга масъул бўлган
ўринбосари лавозими жорий этилиб, унга қуйидаги:

– Ўзэнергоинспекция зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажаришга

амалий ёрдам кўрсатиш;

– Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Иқтисодий жиноятларга

қарши курашиш департаменти фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари
юклатилди. Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида
2023 йил 24 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергетика
соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “Рақамли
энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сон Фармони қабул
қилинди. Фармонга асосан Бош прокуратура ташкилий тузилмасида Ёқилғи-энергетика
соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ташкил этилди. Шунингдек,
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида ушбу
йўналишда алоҳида бўлим, 4 та ихтисослаштирилган прокуратуралар ташкил этилиб,
прокуратура органларига бир қатор вазифалар юклатилди.

Юқоридаги Президент фармонлари ва қарорларини нафақат норматив-ҳуқуқий

ҳужжат, балки ушбу соҳани тартибга солишдаги концепция – методологик характерга
эга ҳужжат сифатида ҳам баҳолаш мумкин. Ушбу соҳада самарали прокурор назоратини

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни

жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги

Фармони. ПФ-6096-сон. 27.10.2020. Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.

https://lex.uz/uz/docs/5068824?ONDATE=22.04.2025%2000

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация

қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. ПҚ-
163-сон. 19.04.2024. Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.

https://lex.uz/ru/docs/6898721


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

76

ташкил этиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иерархиясида Вазирлар
Маҳкамаси қарорлари алоҳида ўрин тутади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан
фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 319-сон қарорига асосан электр
энергиясидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди. Ушбу қоидаларда электр энергияси
истеъмолчилари, таъминотчи корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда
уларнинг жавобгарлиги, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва
истеъмол қилиш устидан давлат назорати, истеъмолчиларни электр тармоқларига
улаш, электр энергияси учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби белгиланди. Ўз
навбатида, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижросини таъминлаш борасида прокурор
назорати ўрнатилди. Ёқилғи-энергетика соҳасида самарали прокурор назоратини
жорий этиш мақсадида Бош прокурорнинг соҳавий буйруқлари алоҳида ўрин тутади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг

21-моддасига кўра, қонунлар ижросини текшириш қонунларнинг бузилаётганлиги
тўғрисидаги аризалар ва бошқа маълумотлар асосида, шунингдек, қонунийлик
прокурор томонидан чоралар кўрилишини талаб қиладиган ҳолатда эканлигидан
келиб чиққан ҳолда қонунда белгиланган тартибда ўтказилади.

Демак, прокурор назорати текшируви учун қуйидагилар асос бўлади:
1) Қонун бузилиши тўғрисидаги аризалар ва бошқа маълумотлар;
2) Қонунийлик прокурор томонидан чоралар кўрилишини талаб қиладиган

ҳолатларда

3

.

Бизнингча,

ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан ягона

амалиётни шакллантириш мақсадида Бош прокурорнинг соҳавий буйруғини қабул
қилиш, ушбу буйруқ асосида соҳадаги прокурор назоратининг асосий йўналишлари,
вазифалари, фаолиятни ташкил этиш, мувофиқлаштириш, баҳолаш, бошқа идоралар
билан ҳамкорлик ўрнатиш қоидалари белгилаш фурсати келди. Жумладан,
қуйидагиларни бошқарманинг асосий вазифалари сифатида белгилаш мақсадга
мувофиқ:

ёқилғи-энергетика соҳасига оид қонунчилик ҳужжатлари, Бош прокуратура

ҳайъати қарорлари ва иш режалари, Бош прокурор буйруқлари, фармойишлари ва
кўрсатмалари ижросини қатъий таъминлаш;

ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назоратни ташкил этиш

ва амалга ошириш ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида иқтисодиётни эркинлаштириш,

хусусий мулк устуворлигини таъминлаш ва инвестицион муҳитни яхшилаш мақсадида
давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари изчил амалга оширилмоқда. Айниқса,
стратегик аҳамиятга эга бўлган тармоқлар — жумладан, ёқилғи-энергетика соҳасидаги
хусусийлаштириш жараёни миллий иқтисодиётнинг самарадорлигини ошириш, ташқи
ва ички инвестицияларни кенгайтириш ва замонавий бошқарув усулларини жорий
этишда муҳим ўрин тутади.

Бироқ мазкур соҳадаги хусусийлаштириш жараёнлари турли ҳуқуқий, иқтисодий

ва ижтимоий муаммолар билан юзма-юз келмоқда. Хусусан, давлат мулкининг

3

Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни. 257-II-сон. 29.08.2001. Қонунчилик

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.

https://lex.uz/docs/106197


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

77

хусусийлаштирилишида қонунбузилиш ҳолатлари, коррупциявий хавф-хатарлар,
шартнома мажбуриятларининг бузилиши ва давлат манфаатларининг етарли даражада
ҳимоя қилинмаслиги кузатилмоқда. Шу нуқтаи назардан, мазкур жараёнда прокурор
назоратининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Прокурор назорати қонун
устуворлигини

таъминлаш,

давлат

манфаатларини

муҳофаза

қилиш

ва

хусусийлаштириш

жараёнининг

шаффофлигини

таъминлашнинг

асосий

механизмларидан бири ҳисобланади. Аммо амалиётда ушбу назоратни амалга
оширишда қатор муаммолар яъни қонунчиликдаги камчиликлар, кадрлар
етишмовчилиги,

назорат

механизмларининг

самарасизлиги

ва

рақамли

технологиялардан етарли даражада фойдаланилмаётгани аниқланмоқда.

Бугунги кунда ёқилғи-энергетика соҳасида давлат мулкини хусусийлаштириш

жараёнида прокурор назорати тизимига боғлиқ бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб,
уларнинг барчаси соҳанинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши
мумкин. Жумладан:

биринчидан, амалдаги қонунчиликдаги бўшлиқлар хусусийлаштириш жараёнида

ҳуқуқий

муаммоларни

келтириб

чиқаради.

Масалан,

баъзи

ҳолатларда

хусусийлаштириш шартномаларидаги шартлар аниқ белгиланмаган ёки уларнинг
бажарилиши устидан етарли назорат йўқ. Бу эса, ўз навбатида мулкнинг ноқонуний
сотилиши ва унинг арзонлаштирилишига олиб келиши мумкин.

иккинчидан, ёқилғи-энергетика соҳасида коррупциявий ҳуқуқбузарликларни

содир этилиш хавфи ҳали ҳам мавжуд бўлиб, айниқса юқори даражадаги раҳбарлар ёки
мансабдорлар иштирокидаги коррупцион схемалар ўз таъсирини йўқотмаган. Ушбу
соҳада прокурор назоратини амалга оширилишига қарамай, коррупциявий
ҳуқуқбузарликлар латент ҳолда амалга оширилиши соҳага жиддий зарар етказмоқда;

учинчидан, назорат тизимлари ўртасидаги ахборот алмашинувининг етарли йўлга

қўйилмаганлиги. Масалан,

“Энергоназорат”

тизимидаги маълумотлар барча назорат

органлари билан тўлиқ ва тезкор равишда бўлишилмаётганлиги текширувларни
кечиктиради ва ҳуқуқбузарликларни аниқлашда муаммолар келтириб чиқаради;

тўртинчидан, кадрлар салоҳияти ва малакасининг етарли даражада бўлмаслиги

ҳам назорат самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Қонунлар ижроси устидан
назоратни амалга ошираётган прокуратура ходимларининг доимий равишда билим ва
малакаларини ошириш зарур, лекин бу соҳада малака ошириш имкониятлари
чекланган.

Фикримизча,

ёқилғи-энергетика соҳасида давлат мулкини хусусийлаштириш

жараёнлари етарли даражада шаффоф эмас. Жумладан, амалдаги тендерлар ёпиқ яъни
маълум бир шахслар ўртасида ўтказилиши, кўпинча сотув шартлари омма учун очиқ
бўлмаслиги ва тендер эълонлари оммавий ахборот воситалари орқали маълумотлар
етарлича ёритилмаслиги мумкин.

Шунингдек, амалиётда махсус ваколатли давлат органлари билан прокуратура

органлари ўртасида маълумот алмашинувининг кечикиши яъни хусусийлаштирувчи
идоралар маълумотларни кеч тақдим этиши ёки тўлиқ тақдим қилмаслик ҳолатлари
прокуратура ходимлари томонидан ҳужжатларни таҳлил қилишда кечикишлар юзага
келишига сабаб бўлмоқда.

Юқорида санаб ўтилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан қуйидаги таклифлар

келтирилади:


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

78

1. Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат мулкини хусусийлаштиришда ахборот

технологияларидан самарали фойдаланиш. Жумладан:

прокурор назоратини рақамлаштиришни тўлиқ амалга ошириш;

“Энергоназорат”

ва

“Прокурор назорати”

тизимларини ўзаро тўлиқ интеграция

қилиш, маълумот алмашинувини автоматлаштириш;

Прокурор назорат жараёнларида сунъий интеллект технологияларини жорий

этиш орқали маълумотларни ўзгармас ҳолда сақлаш ва таҳлил қилиш лозим.

2. Кадрлар салоҳиятини ошириш. Жумладан:
прокуратура ходимлари учун ёқилғи-энергетика соҳасида давлат мулкини

хусусийлаштириш

жараёнлари

устидан

назорат

масалалари

бўйича

ихтисослаштирилган мунтазам малака ошириш курсларини ташкил этиш;

прокуратура ходимларини энергетика, хусусийлаштириш ва рақамли иқтисодиёт

соҳалари бўйича комплекс билимларини ошириш;

халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан тажриба алмашиш

дастурларини йўлга қўйиш.

3. Шаффофлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш. Жумладан:
барча хусусийлаштириш шартномалари, тендер натижалари ва қарорлар оммавий

ахборот воситалари ва онлайн платформалар орқали очиқ эълон қилиш;

жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари, ННТлар иштирокида кузатув

кенгашлари ташкил этиш.

4. Халқаро стандартлар асосида мустақил аудит ва мониторингни жорий этиш.

Жумладан:

ёқилғи-энергетика соҳасида давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини

халқаро аудиторлар иштирокида баҳолаш ва мониторинг қилиш амалиётини
кенгайтириш;

БМТ ва OЭСД каби халқаро ташкилотлар тавсияларини миллий қонунчиликка

имплементация қилиш.

Юқоридаги таклифлар Ўзбекистонда ёқилғи-энергетика соҳасида давлат мулкини

хусусийлаштириш жараёнида прокурор назоратини амалга ошириш самарадорлигини
тубдан оширишга хизмат қилади. Бу эса, ўз навбатида миллий иқтисодиётнинг
барқарор ривожланиши, коррупциянинг камайиши ва инвесторлар учун ишончли
муҳит яратилишини таъминлайди.

Хулоса сифатида шуни таъкидлаш ўринлики,

ёқилғи-энергетика соҳасида

давлат мулкини хусусийлаштиришда прокурор назоратини амалга оширишдаги мазкур
муаммолар соҳанинг барқарор ривожланиши ва қонунчиликка тўлиқ риоя қилинишига
тўсқинлик қилмоқда. Қонунчиликни такомиллаштириш, ёқилғи-энергетика соҳасида
махсус ваколатли давлат ва прокуратура органлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш,
замонавий технологияларни жорий этиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш орқали бу
муаммоларни бартараф этиш мумкин.


background image

YOSH OLIMLAR

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/yo

79

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни

ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид
чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони. ПФ-6096-сон. 27.10.2020. Қонунчилик
ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси.

https://lex.uz/uz/docs/5068824?ONDATE=22.04.2025%2000

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги йирик

корхоналарни

трансформация

қилиш

ва

хусусийлаштириш

жараёнларини

жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. ПҚ-163-сон. 19.04.2024.
Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси.

https://lex.uz/ru/docs/6898721

3.

Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни. 257-II-сон.

29.08.2001.

Қонунчилик

ҳужжатлари

маълумотлари

миллий

базаси.

https://lex.uz/docs/106197

References

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони. ПФ-6096-сон. 27.10.2020. Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/uz/docs/5068824?ONDATE=22.04.2025%2000

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори. ПҚ-163-сон. 19.04.2024. Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/ru/docs/6898721

Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни. 257-II-сон. 29.08.2001. Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси. https://lex.uz/docs/106197