Авторы

  • Шахзод Суюнов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси
  • Музаффар Журабоев
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.45709

Ключевые слова:

Наркотик моддалар психотроп моддалар жиноят касалликлар ҳуқуқий нормалар типик тергов ҳаракатлари.

Аннотация

Ушбу мақолада гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар жиноятлари учун жиноий жавобгарликни белгиловчи жиноят-ҳуқуқий нормаларни ҳамда суд-тергов жараёнида уларни тергов қилиш ва фош этишнинг назарий, ташкилий ва процессуал жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

52

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, УЛАРНИНГ АНАЛОГЛАРИ ЁКИ

ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ ЎТКАЗИШ МАҚСАДИНИ КЎЗЛАМАЙ

ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ТАЙЁРЛАШ, ЭГАЛЛАШ, САҚЛАШ

ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИНГ АЙРИМ ЖИҲАТЛАРИ

Суюнов Шахзод Шовкат ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

“Тергов фаолияти” кафедраси ўқитувчиси

Журабоев Музаффар Абдумутали ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

3-босқич курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.11650815

Аннотация

: Ушбу мақолада гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки

психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда
тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар жиноятлари учун жиноий
жавобгарликни белгиловчи жиноят-ҳуқуқий нормаларни ҳамда суд-тергов жараёнида
уларни тергов қилиш ва фош этишнинг назарий, ташкилий ва процессуал
жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар
ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

Наркотик моддалар, психотроп моддалар, жиноят, касалликлар, ҳуқуқий

нормалар, типик, тергов ҳаракатлари.
Гиёҳвандлик бутун жаҳонда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган энг долзарб
муаммо ҳисобланади. Зеро, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан
қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси жуда юқори ҳисобланади. Наркотик ва психотроп моддаларни
истеъмол қилишнинг ортиб бориши биринчи навбатда оғир жиноятлар ва
касалликлар пайдо бўлишининг анча кўпайишига олиб келмоқда.
Гиёҳвандлик - жиноятчилик билан боғлиқ ҳодисадир. Биринчи навбатда, наркотик
моддаларни қўлга киритиш мақсадида оғир оқибатли қасддан жиноятлар содир
этилмоқда. Иккинчи навбатда, наркотик моддаларни қабул қилиб бориш таъсирида
тез-тез жиноятлар содир этилмоқда.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларга нисбатан муомалада бўлишнинг
алоҳида тартиби белгиланган бўлиб, улар қуйидагилар:

-тиббий;
-ижтимоий;
-ҳуқуқий.

Тиббий мезон

- нуқтаи назаридан Гиёҳвандлик воситалари келиб чиқиши табиий ёки

сунъий бўлган, марказий асаб тизимига қўзғатувчи, босинқиратувчи ёки
галлюциногенлар таъсир кўрсатиб, руҳий ҳамда жисмоний тобелигига олиб келадиган
моддалар киради.
Моддани гиёҳванд воситаси деб олиш учун тиббий мақсадларни кўзламаган ҳолда
истеъмол қилиниши кўпайиб, кенг тарқалгани ва бу эса соғлиқ учун катта хавф
туғдириши мумкин бўлгани учун улар билан муомалада бўлишнинг алоҳида ҳуқуқий
тартибни ўрнатишни талаб қиладиган ижтимоий мезонни ҳам инобатга олиш зарур.
Тиббий ва ижтимоий мезонлар бир бўлиб воситани Гиёҳвандлик воситалари ёки
психотроп модда қаторига киритиш учун ва норматив мезонни ташкил қилувчи махсус


background image

53

норматив ҳужжатда мустаҳкамлаш учун замин яратади.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ушбу турдаги жиноятларнинг
предмети бўлиб ҳисобланади. «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар»
тушунчаси амалдаги Жиноят кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган.
Жиноят кодекси Махсус қисмининг саккизинчи бўлимида гиёҳвандлик воситалари деб,
«Гиёҳвандлик воситалари тўғрисида»ги БМТнинг 1961 йилги ягона конвенциясининг I
ва II рўйхатларига киритилган табиий ёки сунъий тайёрланган ҳар қандай
гиёҳвандлик воситалари; психотроп моддалар деганда эса БМТнинг «Психотроп
моддалар ҳақида»ги 1971 йилги конвенциясининг I, II, III ва IV рўйхатларига
киритилган ҳар қандай табиий ёки синтетик модда ёхуд ҳар қандай табиий материал
ҳисобланиши назарда тутилган. Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 1999 йил 19 август қонунининг 3-
моддасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга қуйидагича таъриф
берилган:

гиёҳвандлик (наркотик) воситалари

– гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган

ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки
табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлар
(Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тақиқланган (I рўйхат) ва муомалада
бўлиши чекланган (II рўйхат) гиёҳвандлик воситаларининг рўйхатлари Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан
олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада
бўлиши

юзасидан

назоратни

такомиллаштириш

тўғрисида»ги

2015

йил

12 ноябрь 330-сонли қарорининг 4 ва 5-иловаларида келтирилган);

психотроп моддалар

– психотроп моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон

Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар
(Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг
рўйхати (III рўйхат) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик
воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ЎзбекистонРеспубликаси
ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзиттарзида ўтказиш тартибини,
шунингдек уларнинг муомалада бўлишиюзасидан назоратни такомиллаштириш
тўғрисида»ги
2015 йил 12 ноябрь 330-сонли қарорининг 6 -иловасида келтирилган).
Жиноят ишинини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этишда суриштирувчи ёки
терговчи биринчи навбатда қуйидаги ҳолатларни аниқлаш зарур:
1) олинган моддаларни наркотик воситалар ва ўзида наркотик моддаларни ташкил
қилувчи дорилар рўйхатига киритилганлиги ёки киритилганмаганлигини;
2) олинаётган наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг сонини ва сифати;
3) ЖКнинг 276-моддасида кўрсатилган қонунга хилоф ҳаракатларнинг содир
этилганлигини;
4) жиноят гуруҳ таркибида содир этилганлиги ва гуруҳ таркибини;
5) қачон, қаерда, ким томонидан ва қандай усулларда қонунга хилоф равишдаги
ҳаракатлар содир этилганлигини, қандай ниқоблаш усуллари қўлланилганлигини;
6) наркотик моддалар ва унинг тарқалишига кўмаклашган йўллар(каналлар)ни (ким,


background image

54

қандай усулларда ва қаннча нарҳда уларни ўтказиб юрганлигини);
7) наркотик воситалар ва психотроп моддаларни тайёрлашда хизмат қилган
хомашёларни қаердан олинганлигини ким уларни етказиб турганлигини;
8) жиноятни содир этиш мақсади ва мотивларини;
9) наркотикларнинг олинган манбааларини;
10) жавобгарликнинг даражаси ва хусусиятига таъсир этувчи ҳамдажиноятчи шахсини
тавсифловчи ҳолатларни;
11) наркотик ва психотроп моддаларни реализация қилиш натижасида олинган фойда
ва даромад миқдорларини;
12) бундай турдаги жиноятнинг содир этиш сабаб ва шарт-шароитларини.
Наркотик воситалр ёки психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг содир
этилиш ҳолатларининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши лозим бўлган
ҳолатлар юзасидан қўйиладиган саволлар рўйхати янада кенгайтирилиши мумкин
бўлади.
Наркотик воситалр ёки психотроп моддалар билан боғлиқ жиноятлар ҳақидаги жиноят
иши бўйича тергов қилишнинг дастлабки босқичида қуйидаги иккита вазиятлар
хусусиятлидир:
1) ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан гумонланувчи жиноят содир этиш
вақтида ёки содир этиб бўлган ватқнинг ўзида етарли далиллар билан қўлга олинган
вазият;
2) наркотик моддаларни қонунга хилоф равишда муомамала қилиш жинояти бўйича
гумон қилинган ҳолда қўлга олинга, аммо бу вақтда унинг ёнидан наркотик моддалар
топилмаган вазият.
Биринчи вазият бўйича қуйидаги типик тергов ҳаракатлар, ташкилий ва тезкор-
қидирув чораларни ўтказиш талаб этилади: гумонланувчини ушлаш ва шахсий
тинтувни амалга ошириш, ушлаш ўтказилган жой (бино, хизмат хонаси, тайёрлов
лабораторияси, наркотик моддалар таркибида бўлган ўсиликлар етиштирилган
майдон)ни кўздан кечириш, наркотик моддаларни, ҳужжатларни, предметларни,
наркоманнинг кийим кечагини кўздан кечириш, наркотик моддаларга бўлган
тобелиги ва мастлигини аниқлаш предметида ушланган шахсни тиббий
гувоҳлантириш, суд-тиббиёт, кимёвий, физик ва бошқа экспертизаларни тайинлаш;
наркоманнинг яшаш ва иш жойида тинтув ўтказиш, гумонланувчини сўроқ қилиш,
гувоҳларни сўроқ қилиш, наркотиклар яширилган жойни, алоқадор шахсларни,
наркотик моддаларни қайси шахслар томонидан ёки қайси каналар орқали
олинаётганлигини, барча жиноят иштирокчиларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув
чора-тадбирларини ўтказиш ва бошқ.
Иккинчи вазият бўйича қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш талаб этилади:
наркотик моддаларга бўлган тобелиги ва мастлигини аниқлаш предметида ушланган
шахсни тиббий гувоҳлантириш,наркоманнинг яшаш ва иш жойида тинтув ўтказиш,
гумонланувчини сўроқ қилиш, гувоҳларни сўроқ қилиш, наркотиклар яширилган
жойни, алоқадор шахсларни, наркотик моддаларни қайси шахслар томонидан ёки
қайси каналар орқали олинаётганлигини, барча жиноят иштирокчиларини аниқлаш
бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирларини ўтказиш ва бошқ.
Терговга қадар иш юритув босқичида тадқиқ қилинаётган масаланинг яна бир муҳим


background image

55

жиҳати бу наркотик моддалар ва психотроп моддаларни ўтказишни кўзламасдан
тайёрлаш, сақлаш, олиш, жўнатиш ва бошқа ҳаракатлар билан боғлиқ жиноятларни
содир этаётган шахсларни ушлаш вақтида қўлланилаётган ўзига хос тактик
хусусиятларни аниқлашдир.
Гумонланувчи шахсни ушлаш мустақил тергов ҳаракатлардан бири ҳисобланади ва
ушбу ҳаракатлар суриштирувчи ва дастлабки тергов органлари хоимлари тмонидан
амалга оширилиши лозим. Бироқ, наркотик воситалар ва психотроп моддаларнинг
қонунга хилоф равишда муомаласи билан шуғулланётган шахснинг ушлаш тадбири
асосан суриштирув органининг раҳабрияти томонидан тезкор вакиллар, профилактика
инспекторлари, уларнинг ёрдамчилари, Миллий гвардия жамоат хавфсизлиги
ходимларининг ахборотларига таянган ҳолда ташкиллаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг
талабларига биноан шахсни ва нарса-буюмларни текшириш, далилий ашё сифатида
қўлланилиши мумкин бўлган буюм ва ҳужжатларни олиб қўйиш. Агарда олиб қўйилган
наркотик воситалар ва психотроп моддалар, ушланган шахсни фош этадиган, ўзида
жиноят аломатлари бор бўлган предметлар жиноят таркиби мавжудлигидан далолат
берган вақтда вақтни ўтказмасдан жиноят ишини қўзғатиш лозим бўлади. Шундан
сўнг, шахсни процессуал тартибда ушланганлиги тўғрисидаги масала ҳал этилади,
ҳамда тегишли тезкор-қидирув чора-тадбирлар ва тергов ҳаркатлари амалга
оширилади.
Наркотик воситалар ва психотроп моддаларни истеъмол қилувчилар ва шулар билан
шуғулланувчи шахсларни ушлаш тўғри ташкил этилган ҳолатларда ушбу моддаларни
сотган шахслар, ташувчиларни, тайёрлаш ва сақланиш жойларини, шунингдек
жиноятни содир этишда қўлланилган воситаларни аниқлаш етарли имкониятларни
беради. Масалан, ўзида наркотик моддаларни олиб юрган шахсни ушлаган вақтда,
ушбу моддани кимдан олганлигини, ким бундай ишлар билан шуғулланаётганлигини,
қайси манзилда яшаётганлигини, ушбу манзилда яна қанча миқдорда наркотик
воситалар ва психотроп моддалар борлигини аниқлаш мумкин бўлади.
Ушлаш амалга оширилган вақтнинг ўзидаёқ шахсий текширувни амалга ошириб, унда
бор бўлган барча наркотикларни, ҳужжатларни, жиноят изларини ўзида намоён
этадиган предметларни ва ушланган шахсни жиноят иши бўйича алоқадор бўлган
бошқа буюмаларни ҳам олиб қўйиш талаб этилади. Ушлашш ва текширувни амалга
оширгандан кейин ушлаш амалга оширилган жойни кўздан кечириш талаб этилади,
чунки жиноятчи ўзида бўлган наркотиклар ёки уни жиноятда гумонлаш имконини
берадиган бошқа нарсларни ерга ташлаб юбориши мумкин.
Ушлаш икки тартибда амалга оширилиши мумкин. Агарда жиноят иши кўзғатилгунга
қадар бўлса, унда маъмурий тартибда ёхуд агарда жиноят иши қўзғатилган бўлса,
жиноят-процессуал тартибда амалга оширилиши мумкин.
Наркотик воситалар ва психотроп моддалар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларда
ушлашни ўтказиш чоғида қуйидаги типик хатоларга йўл қўйилишига эътибор
қаратиш зарур:
– тезкор-қидирув ходимлари томонидан наркотик моддаларни қонунга хилоф
равишда муомала қилаётган шахсни ушлаш ҳаракатини терговчининг иштирокисиз,
шунигдек, жиноятчини фош этиши мумкин бўлган барча ҳолатлар ҳақида олдиндан у


background image

56

билан келишмаган ҳолда амалга ошириш;
– ушлаш вақтида фақат жиноятчининг ўзини қўлга олишга қаратилган мақсад билан
ҳаракатланиш, бундай ҳолат эса процессуал ва тезкор-қидирув тадбирлар орқали
исботлаш талаб этадиган ҳолатларни кўздан четда қолдиришга, наркотиклар келиб
тушуши мумикн бўлган каналар ва уларнинг манбааларини, шунингдек ушбу жиноятга
алоқадор бўлган барча иштирокчиларни аниқлашга имкон бермасдан қолади;
– ушлаш вақтида ёки ушлашдан кейин ўтказилган процессуал ҳаракатлар
натижаларида олинган маълумотларни сифатсиз расмийлаштириш.

Ҳулоса:

Бинобарин, бошқа хизматларнинг диққатини уларнинг ҳаракатларининг

терговчилар билан мувофиқлигига қаратиш зарур. Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний
айланиши билан боғлиқ ишлар бўйича тинтув тергов ҳаракатининг ўзига хос
хусусияти уларнинг гуруҳли ва кўп эпизодлилиги билан боғлиқ бўлиб, бу кўп
жойларда ушбу ҳаракатни кетма-кетлигини режалаштиришга таъсир қилади. Гуруҳ
аъзоларининг ўзига хос роли, аҳамияти ва ғайриижтимоий йўналишини, шунингдек,
олдинги тинтув пайтида хатти-ҳаракатларини ҳисобга олиш керак. Бу ҳаракатлар
кетма-кетлигини тактик жиҳатдан тўғри аниқлашга ёрдам беради. Биноларни
текширишнинг ўзига хос хусусиятлари қандай аниқ жиноят содир этилганлиги -
гиёҳванд моддаларни сотиш, сақлаш, ўғирлаш, ишлаб чиқариш ёки гиёҳванд
моддаларни истеъмол қилиш учун фоҳишахона сақлаш билан белгиланади. Тинтув
тергов ҳаракатини ўтказиш тактикасини ўрганиб чиқиб, қуйидаги хулосага келинди:
тинтув тергов ҳаракатини салбий ва ижобий натижаларининг далиллик қиймати
ҳақидаги савол мунозарали ҳисобланади. Кўринишидан, салбий ва ижобий натижалар
исботловчи аҳамиятга эга бўлган нуқтаи назар янада самаралироқдир.

References:

1.

Муродов Б., Қулбеков О. Номусга тегиш жиноятларини тергов қилишда

исботланиши лозим бўлган ҳолатлар //Общественные науки в современном мире:
теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 1. – С. 98-104.
2.

Муродов Б.Б. Основания прекращения уголовного дела в связи с истечением срока

давности привлечения к ответственности (опыт Узбекистана) //Вестник
экономической безопасности. – 2016. – №. 1. – С. 177-182.
3.

Муродов Б.Б Совершенствование основания прекращения уголовного дела в связи

с истечением срока давности привлечения к ответственности //Обзор
законодательства Узбекистана. – 2016. – №. 3. – С. 47-50.
4.

Муродов Б. Совершенствование основания прекращения уголовного дела в связи

с истечением срока давности привлечения к ответственности //Обзор
законодательства Узбекистана. – 2017. – №. 1. – С. 69-72.
5.

Муродов Б., Ботаев М. Анализ основ реабилитации невиновных лиц в уголовном

процессе //Общество и инновации. – 2020. – Т. 1. – №. 1. – С. 166-176.
6.

Суюнов Ш., Хусинов Ш. Рецидив жиноятчилик тушунчаси ва унинг аҳамияти

//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 4. – С. 150-156.
7.

Суюнов Ш., Исмайлова Ш. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этиладиган


background image

57

жиноятларни тергов қилишда юзлаштириш тергов ҳаракатининг ўзига хос
хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и
практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 4. – С. 140-144.
8.

Суюнов Ш., Азаматов А. Суриштирув институтининг ривожланиш истиқболлари

//Академические

исследования

в

современной

науке.

2023.

Т. 2. – №. 13. – С. 9-14.

Библиографические ссылки

Муродов Б., Қулбеков О. Номусга тегиш жиноятларини тергов қилишда исботланиши лозим бўлган ҳолатлар //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 1. – С. 98-104.

Муродов Б.Б. Основания прекращения уголовного дела в связи с истечением срока давности привлечения к ответственности (опыт Узбекистана) //Вестник экономической безопасности. – 2016. – №. 1. – С. 177-182.

Муродов Б.Б Совершенствование основания прекращения уголовного дела в связи с истечением срока давности привлечения к ответственности //Обзор законодательства Узбекистана. – 2016. – №. 3. – С. 47-50.

Муродов Б. Совершенствование основания прекращения уголовного дела в связи с истечением срока давности привлечения к ответственности //Обзор законодательства Узбекистана. – 2017. – №. 1. – С. 69-72.

Муродов Б., Ботаев М. Анализ основ реабилитации невиновных лиц в уголовном процессе //Общество и инновации. – 2020. – Т. 1. – №. 1. – С. 166-176.

Суюнов Ш., Хусинов Ш. Рецидив жиноятчилик тушунчаси ва унинг аҳамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 4. – С. 150-156.

Суюнов Ш., Исмайлова Ш. Бир гуруҳ шахслар томонидан содир этиладиган жиноятларни тергов қилишда юзлаштириш тергов ҳаракатининг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 4. – С. 140-144.

Суюнов Ш., Азаматов А. Суриштирув институтининг ривожланиш истиқболлари //Академические исследования в современной науке. – 2023.

Т. 2. – №. 13. – С. 9-14.