Авторы

  • Шахзод Суюнов
    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Олий таълимдан кейинги таълим факультети мустақил изланувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.zdif.84944

Ключевые слова:

гиёҳвандлик воситалари психотроп моддалар қўшиб ҳисоблаш тергов жиноий жавобгарлик фоиз нисбати криминалистика даркнет синтетик моддалар халқаро тажриба.

Аннотация

Мақолада гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда мавжуд муаммолар, хусусан, турли хил моддаларни қўшиб ҳисоблаш методологиясининг йўқлигига бағишланган. Мақолада қиёсий-ҳуқуқий таҳлил, тизимли методлар ва статистик маълумотлар асосида илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган. Хусусан, “Фоиз нисбати” методикаси орқали турли моддаларни қўшиб ҳисоблаш механизми таклиф қилиниб, бу усулнинг жиноий жавобгарликни аниқлашдаги самараси мисоллар билан асосланган. Халқаро тажриба, олимлар фикрлари ва амалий мисолларга таяниб, миллий қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш тавсия этилган.


background image

20

ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, УЛАРНИНГ АНАЛОГЛАРИ ЁКИ

ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ ЎТКАЗИШ МАҚСАДИНИ КЎЗЛАМАЙ

ҚОНУНГА ХИЛОФ РАВИШДА ТАЙЁРЛАШ, ЭГАЛЛАШ, САҚЛАШ, ТАШИШ

ЁКИ ЖЎНАТИШ ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШДА ҚЎШИБ ҲИСОБЛАШ

МЕТОДОЛОГИЯСИНИНГ АҲАМИЯТИ

Суюнов Шахзод Шовкат ўғли

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

Олий таълимдан кейинги таълим факультети мустақил изланувчиси

E-mail: ssuyunov4402@gmail.com

https://doi.org/10.5281/zenodo.15348122

АННОТAЦИЯ

Мақолада гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари

билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда мавжуд муаммолар, хусусан, турли хил
моддаларни қўшиб ҳисоблаш методологиясининг йўқлигига бағишланган. Мақолада
қиёсий-ҳуқуқий таҳлил, тизимли методлар ва статистик маълумотлар асосида илмий-
амалий таклифлар ишлаб чиқилган. Хусусан, “Фоиз нисбати” методикаси орқали турли
моддаларни қўшиб ҳисоблаш механизми таклиф қилиниб, бу усулнинг жиноий
жавобгарликни аниқлашдаги самараси мисоллар билан асосланган. Халқаро тажриба,
олимлар фикрлари ва амалий мисолларга таяниб, миллий қонунчиликка
ўзгартиришлар киритиш тавсия этилган.

Калит сўзлар:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, қўшиб ҳисоблаш,

тергов, жиноий жавобгарлик, фоиз нисбати, криминалистика, даркнет, синтетик
моддалар, халқаро тажриба.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар доирасида

аҳоли ўртасида соғлом ҳаёт тарзини тарғиб этиш, фуқароларда гиёҳвандлик
воситалари ва психотроп моддаларга нисбатан қарши иммунитетни шакллантириш,
шунингдек, инсон саломатлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган тадбирларга
устувор аҳамият берилмоқда.

Бироқ, охирги йилларда инновaцион турдаги синтетик гиёҳвандлик воситалари,

психотроп моддалар ва кучли таъсир кўрсатувчи препаратлар пайдо бўлаётганлиги,
уларнинг инсон иштирокисиз интернет ижтимоий тармоқлари орқали аҳоли, хусусан
ёшлар қатламида осон тарқалаётганлиги масъулиятли давлат институтларининг бу
соҳадаги фаолиятини “Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун” деган устувор
концепция асосида сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлигини
кўрсатмоқда.

Ушбу шароитда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга қарши

курашиш тизимини такомиллаштириш, уларнинг айланишини назорат қилиш
механизмларини кучайтириш, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш ва сақлаш
билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ҳамда тергов қилиш самарадорлигини ошириш
долзарб вазифага айланмоқда.

Шу билан бирга, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан боғлиқ

жиноятларни тергов қилишда бир қатор муаммоли ҳолатлар кузатилмоқда. Хусусан,
даркнет сегментида амалга оширилаётган ноқонуний оперaцияларни аниқлашнинг
мураккаблиги, криптовалюталар орқали тўловларнинг яширин амалга оширилиши,


background image

21

янги турдаги синтетик моддаларни идентификaция қилиш қийинлиги, рақамли
далилларни тўплаш ва расмийлаштиришдаги процессуал камчиликлар мавжудлиги
тергов самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни

ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш
жиноятларини тергов қилиш жараёнидаги муаммоларни аниқлаш мақсадида комплекс
илмий изланишлар натижасида қиёсий-ҳуқуқий ўрганиш, тизимли таҳлил методлари
қўлланилиб, статистик маълумотлар тўпланди, социологик сўровлар ўтказилди.
Шунингдек, терговга қадар текширув ҳужжатлари, жиноят ишлари материаллари ва
суд қарорлари атрофлича тадқиқ этилди.

Бу турдаги жиноятларни тергов қилишда юзага келаётган қуйидаги бир қатор

муаммоларнинг самарали ечимларини топиш мақсадида қуйидаги илмий-амалий
таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқдик:

биринчидан,

ҳозирги кунда миллий қонунчиликда юзага келаётган муҳим

муаммолардан бири – шахсда аниқланган турли хил гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддаларни қўшиб ҳисоблаш методологиясининг мавжуд эмаслигидир.
Амалдаги тартибга кўра, гумонланаётган шахсларда бир нечта турдаги гиёҳвандлик
воситалари ёки психотроп моддалар аниқланганда, уларнинг ҳар бири алоҳида
ҳисобланиб, мустақил баҳоланмоқда.

Шахслар айнан шу жиҳатларни эътиборга олиб, атайлаб турли хил гиёҳвандлик

воситалари ёки психотроп моддаларни қонуний чегарадан ошмайдиган миқдор, яъни
“оз миқдор” тоифасига тўғрилаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш,
ташиш, жўнатиш орқали жиноий жавобгарликдан қутулиб қолмоқдалар. Натижада
шахсга нисбатан фақат маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиб, жиноий
жавобгарликдан қутулиб қолмоқдалар.

Мисол учун, Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлар томонидан 2024 йил 12

сентябрда ўтказилган тадбир давомида фуқаро Ж.С. ўзини шубҳали тутганлиги боис
тўхтатилиб, ёни ва буюмлари кўздан кечирилганда, 0,13 граммга тенг бўлган “Гашиш”
ҳамда 0,70 грамм “Каннабис, марихуана” ва 0,35 граммга тенг бўлган “Метилдезорфин”
моддаларини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Тегишлилиги бўйича туман суди томонидан фуқаро Ж.С.га Ўзбекистон

Республикаси МЖтК 56-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузаркликни содир
этганликда айбли деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

1

.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналогларини қўшиб

ҳисоблаш методологиясига қарши бўлган V.Davis

2

, L.Chang

3

, S.Turner

4

каби

олимларнинг фикрларига кўра, турли хил наркотик моддаларни бирлаштириб
ҳисоблаш ҳам илмий, ҳам ҳуқуқий жиҳатдан муаммолидир. Фармакологик таъсири ва

1

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан 3-1003-2024/10001-сонли маъмурий

ҳуқуқбузарликка оид иш материалларидан.

2

Davis, V. Critical Analysis of Combined Calculation Methods for Narcotic Substances. Law & Society Review, 2022.

45 (2), 287-302.

3

Chang, L. Methodological Issues in Combined Narcotics Calculation. Journal of Drug Issues, 2020. 50 (3),

329-342.

4

Turner, S. Scientific Uncertainties in Narcotic Equivalence Models. Criminology & Public Policy, 2021. 20 (1),

83-97.


background image

22

хусусиятлари тубдан фарқ қиладиган моддаларни бир мезон билан ўлчаш илмий
асоссиз эканлигини, бундай ёндашув аввало инсон организмига таъсирининг
турличалигини, толерантлик даражаси ва индивидуал физиологик хусусиятларни
эътиборга олмаслигини, бундан ташқари, олимлар қўшиб ҳисоблаш тизими аксарият
ҳолларда жазони сунъий равишда оғирлаштиришга хизмат қилишини, бу эса жазо
мутаносиблиги принципига зид эканлигини таъкидлашади.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини қўшиб

ҳисоблаш методологиясини қўллаб-қувватловчи G.H.Dession, L.Z.Freedman, R.C.Donnelly,
F.C.Redlich

5

каби олимлар бу тизимнинг зарурлигини икки муҳим сабаб билан

асослайдилар.

Биринчидан

, турли хил наркотик моддаларни бирлаштириб ҳисоблаш қонунда

бўшлиқ қолдирмайди. Акс ҳолда, жиноятчилар бу бўшлиқдан фойдаланиб, турли
гиёҳвандлик воситаларини атайлаб кичик-кичик миқдорларга бўлиб сақлашади. Ҳар
бир модда алоҳида “оз миқдор” сифатида баҳоланиб, шахс жиноий жавобгарликдан
қутулиб қолади.

Иккинчидан

, турли гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг

биргаликдаги (кумулятив) таъсири алоҳида қўлланилганидан кўра кучлироқ бўлади.
Бу эса жамият учун кўпроқ хавф туғдиради. Шунинг учун моддаларни бирлаштириб
ҳисоблаш бу хавфни тўғри баҳолаш имконини беради.

Халқаро тажрибага назар солсак, бир қанча ривожланган давлатларда

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни қўшиб ҳисоблаш методологияси
аллақачон жорий этилган.

Масалан, Германия “Эквивалент коэффициентлар методи”ни қўллаб, турли

гиёҳвандлик воситалари учун “потенция бирликлари” тизимидан фойдаланмоқда,
бунда ҳар бир модда учун эталон модда (одатда героин) билан солиштирма
коэффициентлар белгиланган

6

. Нидерландия эса “Кумулятив таъсир эффекти”

методологиясини қўллаб, турли моддаларнинг биргаликдаги таъсирини алоҳида
баҳолайди

7

. АҚШ эса “Drug Equivalency Tables” тизимидан фойдаланиб, турли хил

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар аниқланганда марихуана
эквивалентига ўтказиб, ягона ўлчов бирлигида ҳисоблайди

8

.

Олимлар томонидан билдирилган фикрлар ва халқаро тажрибани ўрганиб, биз

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни қўшиб ҳисоблаш методологиясини
миллий қонунчиликка жорий этиш зарурлигини қуйидаги сабабларга кўра муҳим деб
ҳисоблаймиз:

биринчидан

, ҳуқуқбузарлик содир этаётган шахсларга жиноий жавобгарликдан

қочиш имкониятини бермоқда. Улар бир нечта ҳар хил турдаги моддаларни атайлаб
“оз миқдор” тоифасидан ошмайдиган миқдорларда қонунга хилоф равишда жиноий

5

Dession, G. H., Freedman, L. Z., Donnelly, R. C., & Redlich, F. C. (1952). Drug-induced revelation and criminal

investigation. Yale LJ, 62, 315

.

6

Weber, K. “Comparative Drug Legislation: The German Approach to Narcotic Substance Calculation”. International

Journal of Drug Policy, 2022. 54, 102-115.

7

Van der Meer, R., & Korf, D. J. “Dutch Drug Policy and Cumulative Effect Methodology”. European Journal of

Criminology, 2023. 18 (3), 267-283.

8

United States Sentencing Commission. “Federal Sentencing Guidelines Manual: Drug Equivalency Tables”.

Washington, DC: Government Printing Office. 2021.


background image

23

ҳаракатлари орқали қонунни четлаб ўтишга ҳаракат қилмоқдалар;

иккинчидан,

турли

моддаларнинг

биргаликдаги

таъсири

алоҳида

қўлланилганидан кўра кучлироқ бўлади ва организм учун янада хавфлироқ.

Бу борада,

фармоколог Т.А.Саидов “.....турли хил гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп
моддаларнинг биргаликда қўлланилиши ҳар бирининг алоҳида таъсиридан фарқ
қиладиган синергик эффектни юзага келтиришини” айтади

9

. Россиялик токсиколог

Н.В. Курляндский эса “.....гиёҳвандлик моддаларининг биргаликдаги токсикологик
таъсири уларнинг алоҳида таъсиридан 1,5-2 баравар кучлироқ бўлиши клиник
кузатувлар орқали тасдиқланган”

10

лигини қайд этган;

учинчидан,

ривожланган давлатлар тажрибасининг кўрсатишича, қўшиб ҳисоблаш

методологияси бу моддаларнинг муомаласини назорат қилишнинг самарали воситаси
ҳисобланади;

тўртинчидан,

моддаларни қўшиб ҳисоблаш методологияси нафақат қилмишни

тўғри квалификaция қилиш, балки жазо тайинлашда ҳам адолат принципини
таъминлаш имконини беради.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

“Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва
прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва
транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек уларнинг муомалада бўлиши
юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон
қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори 1-иловаси бешинчи
хатобошисини қуйидаги мазмундаги сўзлар билан тўлдиришни таклиф этамиз:

Икки ва ундан ортиқ бир неча турдаги гиёҳвандлик воситалари, психотроп

моддалар ёки уларнинг аналоглари аниқланиб, ўтказиш мақсади бўлмаганлиги
аниқланганда

“Фоиз нисбати”

методикаси орқали ҳисобланади. Бу методика қуйидаги

формула орқали амалга оширилади:

Модда фоизи = (аниқланган модда : қонуний чегара миқдори)*100

Бу формула орқали аниқланган турли хилдаги гиёҳвандлик воситаси ёки

психотроп модданинг қонуний чегара миқдорига

(кўп бўлмаган миқдор)

нисбатан

фоизини аниқлаш мумкин. Ушбу методикага мувофиқ, шахсда аниқланган барча
гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар фоизлари қўшиб ҳисобланиб,
жамланган фоиз кўрсаткичи

100 фоиз ва ундан ошганда

, қилмиш жиноий

жавобгарликни келтириб чиқаради.

Агарда шахсда аниқланган моддалардан биттаси жиноий жавобгарликка тортиш

миқдори етган, бироқ қолганлари маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарган
ҳолатда ҳам юқоридаги формуладан фойдаланилади ва 100 фоизга етган тақдирда

кўп

миқдор

билан квалификaция қилиш лозим.

Мисол учун, шахсдан 0,4 гр марихуанна (кўп бўлмаган миқдори 1,0 гр),

0,1 гр гашиш (0,2 гр) ва 0,1 гр бензилморфин (0,5) аниқланди.

Ҳисоблаш:

9

Саидов Т.А. Гиёҳвандлик воситаларининг биргаликдаги таъсири: клиник-фармакологик таҳлил. Тошкент

тиббиёт академияси ахборотномаси, 2022. 3 (4), 67-79.

10

Курляндский Н.В. Клиническая токсикология наркотических веществ при комбинированном употреблении.

Медицина труда и промышленная экология, 2021. 61(4), 212-224.


background image

24

(0,4:1,0)*100=40 фоиз
(0,1:0,2)*100=50 фоиз

40+50+20=110 фоиз

(0,1:0,5)*100=20 фоиз

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан 3-1003-

2024/10001-сонли маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш материалларидан.
2.

Davis, V. Critical Analysis of Combined Calculation Methods for Narcotic Substances. Law

& Society Review, 2022. 45 (2), 287-302.
3.

Chang, L. Methodological Issues in Combined Narcotics Calculation. Journal of Drug

Issues, 2020. 50 (3), 329-342.
4.

Turner, S. Scientific Uncertainties in Narcotic Equivalence Models. Criminology & Public

Policy, 2021. 20 (1), 83-97.
5.

Dession, G. H., Freedman, L. Z., Donnelly, R. C., & Redlich, F. C. (1952). Drug-induced

revelation and criminal investigation. Yale LJ, 62, 315.
6.

Weber, K. “Comparative Drug Legislation: The German Approach to Narcotic Substance

Calculation”. International Journal of Drug Policy, 2022. 54, 102-115.
7.

Van der Meer, R., & Korf, D. J. “Dutch Drug Policy and Cumulative Effect Methodology”.

European Journal of Criminology, 2023. 18 (3), 267-283.
8.

United States Sentencing Commission. “Federal Sentencing Guidelines Manual: Drug

Equivalency Tables”. Washington, DC: Government Printing Office. 2021.
9.

Саидов Т.А. Гиёҳвандлик воситаларининг биргаликдаги таъсири: клиник-

фармакологик таҳлил. Тошкент тиббиёт академияси ахборотномаси, 2022. 3 (4), 67-79.
10.

Курляндский Н.В. Клиническая токсикология наркотических веществ при

комбинированном употреблении. Медицина труда и промышленная экология, 2021.
61(4), 212-224.

Библиографические ссылки

Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди томонидан 3-1003-2024/10001-сонли маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш материалларидан.

Davis, V. Critical Analysis of Combined Calculation Methods for Narcotic Substances. Law & Society Review, 2022. 45 (2), 287-302.

Chang, L. Methodological Issues in Combined Narcotics Calculation. Journal of Drug Issues, 2020. 50 (3), 329-342.

Turner, S. Scientific Uncertainties in Narcotic Equivalence Models. Criminology & Public Policy, 2021. 20 (1), 83-97.

Dession, G. H., Freedman, L. Z., Donnelly, R. C., & Redlich, F. C. (1952). Drug-induced revelation and criminal investigation. Yale LJ, 62, 315.

Weber, K. “Comparative Drug Legislation: The German Approach to Narcotic Substance Calculation”. International Journal of Drug Policy, 2022. 54, 102-115.

Van der Meer, R., & Korf, D. J. “Dutch Drug Policy and Cumulative Effect Methodology”. European Journal of Criminology, 2023. 18 (3), 267-283.

United States Sentencing Commission. “Federal Sentencing Guidelines Manual: Drug Equivalency Tables”. Washington, DC: Government Printing Office. 2021.

Саидов Т.А. Гиёҳвандлик воситаларининг биргаликдаги таъсири: клиник-фармакологик таҳлил. Тошкент тиббиёт академияси ахборотномаси, 2022. 3 (4), 67-79.

Курляндский Н.В. Клиническая токсикология наркотических веществ при комбинированном употреблении. Медицина труда и промышленная экология, 2021. 61(4), 212-224.