4
РАҚАМЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА ШАХСНИНГ СУБЪЕКТИВ ҲУҚУҚ ВА
ЭРКИНЛИКЛАРИНИНГ ТРАСФОРМАЦИЯСИ
Хуррамова Адолат Баҳодир қизи
Тадқиқотчи
E-mail: Adolat.Xurramova@mail.ru
https://doi.org/10.5281/zenodo.14562296
Аннотация:
Мазкур мақолада замонавий рақамли тараққиёт шароитида
субъектив ҳуқуқ ва эркинликларнинг трансформациясини Ўзбекистон қонунчилиги ва
халқаро тажриба асосида таҳлил қилишга бағишланган. Рақамлаштиришнинг шахсни
ҳуқуқий мақомига таъсирини назарий ва амалий жиҳатлари ўрганилади.
Калит сўзлар:
рақамлаштириш, норма ижодкорлиги, норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар, қонун лойиҳаси, ҳуқуқий давлат, принцип, субъектив ҳуқуқ, эркинлик.
Кириш
Шиддат билан ривожланаётган бугунги дунёда рақамли технологияларнинг тез
суръатда ривожланиши, ўсиши инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг янги
жиҳатларини очмоқда ҳамда уларга нисбатан янги ёндашувлар заруратини кун
тартибига олиб чиқмоқда.
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ғояси номинал жиҳатдан замонавий давлат
мавжудлигининг асосини ташкил қилувчи базавий ғоя сифатида қолмоқда. Инсон ҳуқуқ
ва эркинликлари замонавий дунёда мураккаб чекловлар тизимисиз мавжуд бўла
олмаслиги (баъзан улар маълум бир ҳуқуқнинг амалий мазмунан йўқолишига олиб
келиши мумкин) ҳақидаги фактни англаш ва қабул қилиш, турли давлатлар ҳуқуқий
доктринасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият сифатидаги ғоя билан бир
қаторда яшайди. Ҳатто айтиш мумкинки, сиёсий риторикада инсон ҳуқуқлари олий
қадрият сифатидаги ғоя кўпинча ижтимоий адолат ғояси ёки умумий фаровонлик ғояси
билан алмаштирилади ёки аралашади.
Юриспруденцияга келадиган бўлсак, хусусий ва давлат манфаатларини
мувофиқлаштириш муаммоси ҳуқуқшунослик илмининг диққат марказида мустаҳкам
ўрин олганлиги ва бу масала Ўзбекистон республикаси Конституциявий суди ҳуқуқий
позициялари даражасида концептуал маънода таҳлил қилинганини таъкидламаслик
мумкин эмас. Инсон ҳуқуқлари олий қадрият сифатида мамлакатимиз Конституциясида
расман мустаҳкамланган бўлса-да, Ўзбекистон Конституциявий судининг ҳуқуқий
позициялари даражасида давлат манфаатлари, яъни кўп миллатли ўзбек халқининг
иродасини ифодаловчи давлатнинг манфаатлари, ёки аниқроқ қилиб айтганда,
аҳолининг кўпчилик қисми манфаатлари конституциявий қадрият сифатида ҳам кам
аҳамиятга эга эмас.
Демократия тарафдорлари, ғоячилари озчилик фикрини мажбурий ҳисобга
олишни назарда тутадиган бўлса-да, амалда давлатлар умуммиллий аҳамиятга эга
масалаларни ҳал қилишда, айрим ҳолларда истисно қилинган ҳолда, кўпчилик
фикридан келиб чиқади ва кўпинча уни тартиблаштирлган, умумлаштирилган позиция
сифатида тақдим этади. Бугунги кунда давлатнинг инсон ҳаётининг барча соҳаларидаги
роли сезиларли даражада ортиб бормоқда. Алоҳида мамлакатларда фуқаролик жамияти
институтларининг роли объектив равишда ортиб бораётган бўлса-да, бу ҳеч қандай
5
ҳолатда давлатнинг инсон шахсини ва унинг субъектив ҳуқуқлари ҳамда
эркинликларини ҳимоя қилишдаги бош ролини камайтирмайди. Давлат қанчалик
демократлашган, маданийлашган бўлса, шахс ҳуқуқлари ва манфаатларини тўлиқ
таъминлаш муаммосига қанчалик кўп эътибор қаратилса, унинг патерналистик
функцияси шунчалик ортиб боради.
Янги рақамли дунё ғоялари ва механизмларининг ушбу мустаҳкам ўрнашган
ижтимоий-сиёсий
тизимга
кескин
аралашуви
айрим
кўзга
кўринарли
трансформацияларга олиб келиши керак эди. Дунё аслида ўзгариб бораётганини
сезмаслик мумкин эмас. Инсонларнинг ўзаро мулоқоти ва ҳамкорлик шакллари ўзгарди,
товар ва хизматларни олиш усуллари ва имкониятлари соддалашди, маданий
бойликларга кириш имконияти осонлашди, нисбатан янги бўлган ижтимоий
муносабатлар соҳалари шаклланди ва ҳоказо. Бир вақтнинг ўзида субъектив ҳуқуқ ва
эркинликларни амалга ошириш ҳамда ўзини ҳимоя қилиш механизмларига кириш
осонлашди.
“Рақамли демократия” ва “рақамли халқ ҳокимияти” ғоялари – бу жамият ва давлат
ишларини тўғридан-тўғри бошқаришда аҳолининг иштирокини таъминлаш ва
соддалаштиришга қаратилган ғояларнинг ривожланган шаклидир. Бундай мисолларни
беадад келтириш мумкин. Шу билан бирга, шахс ва давлат хавфсизлигига бевосита
таҳдид солувчи янги хавф-хатарлар ҳам юзага келмоқда. Ахборот-рақамли
технологияларнинг пайдо бўлиши билан анъанавий жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни
содир этиш сезиларли даражада «соддалашди». Ҳуқуқий тартибга солишнинг янги
соҳалари пайдо бўлмоқда, қонун чиқарувчи орган эса кўпинча олдиндан ҳаракат
қилишга улгурмайди, шунинг учун у тузилган ва нисбатан мустаҳкам бўлган ижтимоий
муносабатларга ҳуқуқий ўзгартиришлар киритишга мажбур.
Рақамли технологияларнинг ривожланиши инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг
анъанавий тушунчасини тубдан ўзгартирмоқда. Агар аввал субъектив ҳуқуқлар асосан
физик маконда кўриб чиқилган бўлса, бугунги кунда улар виртуал муҳитда янги
хусусиятларга эга бўлмоқда [1, б. 24-26].
Замонавий тадқиқотчилар рақамли воқелик мутлақо янги ҳуқуқий
парадигмаларни шакллантираётганини таъкидлашади. Масалан, профессор А.В.
Минбалиев шундай дейди: “Рақамлаштириш нафақат ҳуқуқлар мазмунини, балки
уларни амалга ошириш ва ҳимоя қилиш механизмларини ҳам ўзгартирмоқда” [2, б. 37].
Рақамли технологиялар инсон ҳуқуқларининг анъанавий тушунчаларини тубдан
ўзгартирмоқда. Агар олдин субъектив ҳуқуқлар асосан физик макон билан чегараланган
бўлса, ҳозир улар виртуал муҳитда янги сифат ва хусусиятларга эга бўлмоқда [3, 24-26
б.].
Ўзбек олими Б.Б. Бердияров таъкидлашича: “Рақамли трансформация фақат
технологик жараён эмас, балки ижтимоий-ҳуқуқий парадигманинг сифат жиҳатдан
янги босқичидир” [4, 37 б.].
Рақамли макондаги ҳуқуқий тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги рақамли даврнинг чақириш ва талабларга
мослашиш йўлида изчил ҳаракат қилмоқда:
Қабул қилинган асосий меъёрий ҳужжатлар:
“Рақамли иқтисодиёт тўғрисида”ги Қонун (2018)
6
“Электрон ҳүжжат айланиши тўғрисида”ги Қонун (2015)
“Персонал маълумотлар ҳақида”ги Қонун (2019)
Хорижий давлатлар рақамли муҳитда ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг турли
ёндашувларини ишлаб чиқдилар. Европа тажрибаси (GDPR регламенти) энг кенг
қамровли модель ҳисобланади [5, 56-59 б.].
Рақамли муҳитнинг жадал ривожланиши инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини
ҳимоя қилишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш заруриятини туғдирди. Хорижий
давлатлар рақамли соҳада ҳуқуқларни ҳимоя қилишда турли ёндашувларни
қўллашмоқда. Буларнинг ичида Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган
Жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги умумий
регламент (General Data Protection Regulation, GDPR) энг кенг қамровли ва самарали
моделлардан бири ҳисобланади.
GDPR 2018 йил 25 майдан кучга кирган бўлиб, у шахсий маълумотларни ҳимоя
қилишда умумевропа стандартларини белгилаб берди. Унинг асосий мақсади рақамли
муҳитда шахсий маълумотларнинг махфийлиги ва хавфсизлигини таъминлаш орқали
шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишдир. Ушбу регламент нафақат Европа Иттифоқи
ҳудудидаги ташкилотларга, балки Европада яшовчи шахсларнинг маълумотларини
қайта ишлайдиган хорижий компанияларга ҳам татбиқ этилади.
GDPRнинг асосий принциплари:
Транспарентлик ва ҳисобдорлик: Шахсий маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш
очиқ
бўлиши,
фойдаланувчиларга
маълумотларни
қандай
мақсадларда
ишлатилаётганини тушунтириш талаб этилади.
Мақсадлилик ва чекланганлик: Фақатгина аниқ белгиланган мақсадлар учун зарур
бўлган маълумотлар йиғилишига йўл қўйилади.
Даврлилик ва махфийлик: Маълумотларни сақлаш муддати чекланган бўлиб, уни
фойдаланиш мақсадига эришилгандан кейин йўқ қилиш зарур.
Шахс ҳуқуқлари: Фойдаланувчилар шахсий маълумотларига кириш, уларни
таҳрирлаш, ўчириш ва қайта ишлашга розилик бериш ёки уни қайтариб олиш ҳуқуқига
эга.
GDPR регламентининг аҳамияти.
GDPR рақамли муҳитда шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишни қуйидаги механизмлар
орқали мустаҳкамлайди:
Маълумотларга кириш ва назорат қилиш имконияти: Фойдаланувчилар шахсий
маълумотлари қайси мақсадларда қўлланилаётгани ҳақида маълумот олиши ва зарурат
туғилса, уларнинг ўчирилиши ёки кўчирилиши учун мурожаат қилиши мумкин.
Жазолар ва санкциялар: Қоидаларни бузган ташкилотларга нисбатан
қўлланиладиган санкциялар катта молиявий жарималарни ўз ичига олади. Масалан,
умумий йиллик даромаднинг 4%игача жарима солиниши мумкин.
“Табиатан махфийлик” принципи (Privacy by Design): Барча маҳсулот ва хизматлар
шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш талабларини ҳисобга олган ҳолда
лойиҳалаштирилиши лозим.
Ўзбекистонда рақамли муҳитда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш учун миллий
қонунчиликда асосий қоидалар мавжуд бўлса-да, уларнинг мукаммаллаштирилиши
талаб этилади. Европа тажрибаси асосида:
7
GDPR тамойиллари миллий қонунчиликка татбиқ этилиши;
“Табиатан махфийлик” принципини жорий қилиш;
Жазо чораларини кучайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;
Ахборот хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган миллий стратегияларни
ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади.
Шундай қилиб, Европа тажрибаси Ўзбекистон учун рақамли муҳитда шахсий
маълумотларни ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини яратишда йўлланма
бўлиши мумкин.
Рақамлаштириш
шароитида,
аслида,
шахснинг
субъектив
ҳуқуқ
ва
эркинликларини амалга ошириш ва таъминлаш соҳасида янги глобал муаммоларни
юзага олиб чиқмайди. Айтиш мумкинки, анъанавий масалалар, муаммолар янги
қўшимча элементлар билан бойиди. Бироқ, давлат рақашлаштириш шароитида янги
таҳдид ва чақириқлари билан қандай кураш олиб боради, бу албатта ҳам фанда, ҳам
амалиётда катта қизиқиш уйғотади. Бизнинг фикримизча, қуйидаги масалалар алоҳида
эътиборга лойиқ:
– давлат янги технологиялар билан боғлиқ ҳуқуқбузарларга қарши қандай
чораларни кўра олади ва бу муносабатда шахсий ҳаётга қанчалик чуқур аралашишга
тайёр;
– тўғридан-тўғри демократик институтлар қандай ўзгариши мумкин ва аҳолининг
турли қатламларига янги имкониятлардан тенг фойдаланишни таъминлаш учун
қандай ҳаракатлар амалга оширилиши лозим;
– давлат виртуал ҳаёт соҳасига (яшаш, иш, кўчмас мулк, виртуал пуллар ва
маданий бойликлар виртуал маконда тобора оммалашиб бораётган шароитда) қандай
қамровда аралашиши мукин;
– давлат ҳуқуқ ижодкорлиги ва қонунларни ижроси борасида “сунъий интеллект”
дан қандай фойдаланишни режалаштирмоқда. Рақамли реаллик субъектив ҳуқуқлар
парадигмасини тубдан ўзгартирмоқда, уларни тушуниш ва ҳимоя қилишда комплекс,
интердисциплинар ёндашувни талаб қилмоқда.
References:
1.
Минбалеев А.В. Право в цифровом мире. – М.: Юрайт, 2022.
2.
Бачило И.Л. Информационное право. – М.: Юрайт, 2021.
3.
Бердияров Б.Б. Рақамли трансформация шароитида инсон ҳуқуқлари. - Тошкент,
2022.
4.
Ғуломов С.С. Рақамли иқтисодиёт ва ҳуқуқий тартиботнинг ўзаро таъсири. -
Тошкент, 2021.
5.
Тухлиев Н.Т. Рақамли трансформация: ҳуқуқий тадқиқот. - Тошкент, 2022.
6.
Кадыров Б.Р. Ахборот хавфсизлиги ва рақамли ҳуқуқлар. - Тошкент, 2020.
