ШАКЛЛАНАЁТГАН ЯНГИ ДУНЁ ТАРТИБОТИДА САУДИЯ АРАБИСТОНИНГ ЎРНИ ВА РОЛИ
Мақолада замонавий даврда Саудия Арабистони томонидан Янги дунё тартиботи шаклланиш даврида ўз ўрнини эгаллаш учун амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари ташқи сиёсат кесимида очиб берилган. Подшоҳлик томонидан ўзини халқаро муносабатлар полицентрик тизимининг ажралмас ва муҳим актори, глобал ва минтақавий сиёсий-дипломатик ташаббуслар муаллифи ва ташқи сиёсий мослашувчанлик ва ички сиёсий ўзгаришлар ислоҳотчиси сифатида амалга оширилаётган ишларнинг йўналишлари таҳлил қилинган.