ХХ АСР БОШИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ ҲАЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ

Abstract

Ушбу мақолада ХХ аср бошида Марказий Осиёдаги мусулмон мамлакатлар ижтимоий-маданий ҳаётида юз берган ўзаро таъсир ва тараққиёт жараёнлари ҳар томонлама таҳлил қилинади. Муаллиф мусулмон Шарқида пайдо бўлган маданий уйғониш – Ренессанс жараёнлари, жумладан, жадидчилик ҳаракатининг келиб чиқиши, унинг миллий ўзликни тиклашдаги ўрни ва Шарқ-Ғарб муносабатларидаги таъсирини кенг қамровда ёритади.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
29-38
8

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Абдулкадиров, Л. . (2025). ХХ АСР БОШИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ ҲАЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ. Social Sciences in the Modern World: Theoretical and Practical Research, 4(12), 29–38. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdif/article/view/92503
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ушбу мақолада ХХ аср бошида Марказий Осиёдаги мусулмон мамлакатлар ижтимоий-маданий ҳаётида юз берган ўзаро таъсир ва тараққиёт жараёнлари ҳар томонлама таҳлил қилинади. Муаллиф мусулмон Шарқида пайдо бўлган маданий уйғониш – Ренессанс жараёнлари, жумладан, жадидчилик ҳаракатининг келиб чиқиши, унинг миллий ўзликни тиклашдаги ўрни ва Шарқ-Ғарб муносабатларидаги таъсирини кенг қамровда ёритади.


background image

29

ХХ АСР БОШИДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИНИНГ

ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ ҲАЁТИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ

Лутфулло Вахбуллоевич Абдулкадиров

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси

Исломшунослик ва ислом цивилизациясини

ўрганиш “ICESCO” кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15496378

Аннотация:

Ушбу мақолада ХХ аср бошида Марказий Осиёдаги мусулмон

мамлакатлар ижтимоий-маданий ҳаётида юз берган ўзаро таъсир ва тараққиёт
жараёнлари ҳар томонлама таҳлил қилинади. Муаллиф мусулмон Шарқида пайдо
бўлган маданий уйғониш – Ренессанс жараёнлари, жумладан, жадидчилик ҳаракатининг
келиб чиқиши, унинг миллий ўзликни тиклашдаги ўрни ва Шарқ-Ғарб
муносабатларидаги таъсирини кенг қамровда ёритади.

Мақолада, жумладан, Марказий Осиёда юзага келган ислоҳотчилар ҳаракатининг

Европа мустамлакачилик сиёсатига қарши фикрий ва маърифий жавоб сифатида
шакллангани, Ислом Ғаспирали, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат каби
зиёлиларнинг фаолиятида ўз аксини топгани таъкидланади. Шу билан бирга, маданият,
таълим ва фан соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар жамиятнинг маънавий ва
фикрий тикланишини таъминлашга қаратилгани исботлаб берилади.

Мақолада Марказий Осиёдаги миллий ҳаракатлар билан Ҳиндистон, Эрон, Туркия

ва Кавказ ислоҳотчилари ўртасидаги умумий ғоявий алоқалар, интеграция жараёнлари
ва умумий мустамлакачиликка қарши кураш ғояси теран таҳлил этилади. Якунда,
муаллиф ушбу илмий мерос ва жадидлар фаолиятининг замонавий Янги Ўзбекистон
ислоҳотларидаги давомийлиги ва аҳамиятини алоҳида таъкидлайди.

Калит сўзлар:

Марказий Осиё

,

жадидчилик ҳаракати

,

мустамлакачилик сиёсати

,

ислом цивилизацияси , миллий уйғониш, маънавий тикланиш.

DEVELOPMENT PROCESSES OF SOCIO-CULTURAL LIFE OF CENTRAL ASIAN

MUSLIM COUNTRIES AT THE BEGINNING OF THE 20TH CENTURY

Lutfullo Vakhbulloevich Abdulkadirov

Teacher of the Department of Islamic Studies and Islamic Civilization Studies “ICESCO”

of the International Islamic Studies academy of Uzbekistan

Abstract:

This article comprehensively analyzes the processes of interaction and

development that occurred in the socio-cultural life of Muslim countries in Central Asia at the
beginning of the 20th century. The author comprehensively covers the processes of cultural
awakening - Renaissance that arose in the Muslim East, including the origin of the Jadid
movement, its role in the restoration of national identity and its impact on East-West relations.

The article emphasizes, among other things, that the reformist movement that emerged

in Central Asia was formed as an intellectual and educational response to the European colonial
policy, which was reflected in the activities of such intellectuals as Islam Gaspirali,
Mahmudkhoja Behbudi, Abdurauf Fitrat. At the same time, it is proved that the reforms carried
out in the fields of culture, education and science were aimed at ensuring the spiritual and
intellectual revival of society.

The article deeply analyzes the common ideological connections, integration processes

and the idea of a common struggle against colonialism between the national movements in


background image

30

Central Asia and the reformers of India, Iran, Turkey and the Caucasus. Finally, the author
emphasizes the continuity and significance of this scientific heritage and the activities of the
Jadids in the reforms of modern New Uzbekistan.

Keywords:

Central Asia, Jadid movement, colonial policy, Islamic civilization, national

awakening, spiritual revival.


Мусулмон дунёсининг улкан ҳудудларида яшовчи халқлар тарихида ўзининг ўчмас

изини қолдириб келган ўлка хусусан, Марказий Осиё мамлакатлари бунинг бир бўлаги
деб эътироф этилган. Кўп асрлар давомида бу ўлкалар билан доимий равишда сиёсий ва
иқдисодий, маданий ва маънавий алоқа қилиб келгани маълум. Шарқнинг дунёсининг
илғор цивилизациялари хусусан, мусулмон цивилизациясининг ривожланиш
жараёнлари кўп асрлик тарихи мобайнида адолат, ахлоқ, бағрикенглик, хайрихоҳлик,
меҳнатсеварлик, ҳалоллик, ўзаро ҳурмат, садоқат ва бошқа умумбашарий қадриятларни
асраб-авайлаб келган.

Ислом цивилизациясининг ривожланиш даврида мусулмон жамияти жўшқин ва

етарли даражада очиқ эди. Халқлар маънавиятида турғунлик кузатилмаган ва у ҳаддан
зиёд меъёрлар домига тушиб қолмаган эди. Жамиятда анъанавийлик, маҳаллийчилик,
миллий ва диний яккаланишнинг кескин шакллари ҳукмронлик қилмаган эди. Буюк
ипак йўли боис халқлар бир-бири билан савдо-сотиқ қилиш баробарида янги билим ва
ғояларни ҳам ўзаро айирбош қилиб турган.

Мусулмон маданияти ривожланиш даврига хос бўлган демократизм ва

жўшқинлиқни кейинчалик кўплаб мусулмон бўлмаган тадқиқотчилар ва жамоат
арбоблари ҳам эътироф этиб келган. Тарихий шахс Маҳатма Гандининг сафдоши ва
Ҳиндистон миллий ҳаракатининг энг буюк арбобларидан бири Жавоҳарлал Неру бу
ҳақда шундай деб ёзган эди: “Ислом дини Ҳиндистон тараққиёти учун янги рағбат олиб
келди. Қайсидир маънода тетиклаштирувчи восита сифатида таъсир кўрсатди. У
Ҳиндистонни ғафлатдан қутулишга мажбур қилди. Аммо ушбу диннинг ҳаракатлари
иккита сабабга кўра камроқ самара берди. Ислом дини бизга жуда кеч ва бошқа йўлдан
келди… У пайдо бўлгандан сўнг орадан тахминан тўрт юз йил ўтиб етиб келди, ушбу узоқ
давр мобайнида у кучини сарфлаб, анча-мунча ижодий қувватини йўқотиб бўлган эди.
Мабодо араблар Ҳиндистонга ислом таълимоти билан барвақтроқ келганида, мавжуд
араб маданияти кўҳна ҳинд маданияти билан коришиб кетар, иккаласининг ўзаро
таъсири фавқулодда унумли бўлиши шубҳасиз эди [2].

Ислом Марказий Осиёга Ислом дини Ҳиндистондан кўра эртароқ кириб келди ва бу

ўз навбатида маданият ва илм-фаннинг жадал ривожланишига кўмак берди.

Бошланган Шарқ – Марказий Осиё – Ренессанси даври ал-Хоразмий, ал-Фарғоний,

Фаробий, ибн Сино, ал-Бухорий, Фирдавсий, Рудакий, Кошғарий, Яссавий ва бошқа
кўплаб мутафаккирларни етиштирди, улар кейинги бир неча асрга маълум маънода
илмий, фалсафий, бадиий ва илоҳиётшунослик тафаккури ривожини белгилаб берди.
Марказий Осиё халқлари нафақат мусулмон мамлакатлари, қолаверса, улкан чегарадош
ҳудудларни қамраб олган ижтимоий ва иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий ҳамда
интеграция жараёнларига фаол қўшилди.

Бироқ, объектив тарихий сабаблар ва субъектив омиллар оқибатида ушбу

тикланиш – уйғониш қуввати сўна борди, алал-оқибат ижтимоий ҳаётдаги улкан


background image

31

турғунликка олиб келди. Албатта, ушбу жараёнлар ижтимой ва фалсафий тафаккур
аҳволига ҳам қайғули таъсир кўрсатди. Догматик фикрлаш тарафдорлари мавқеи
кучайиб боргани сари анъанавий ислом дунёқараши ижтимоий онгни қотиб қолган
қолиплардан озод қилишга қаратилган янги ислоҳот ғояларига бефарқ бўла борди.

Мусулмон жамияти тобора ташқи оламдан узилиб, дунёнинг ишларидан ўзини

тортиб қолди. Ҳукмрон диний мафкура аста-секин сиёсий цензор вазифасини ўтай
бошлади. Фан, санъат, ижтимоий ва сиёсий тафаккур арбоблари ушбу цензура элагидан
ўтар экан, расмий мафкура талабларига мослашишга мажбур бўлди. Бундай соҳалардаги
диний кўрсатма ва низомларга тўғри келмайдиган ҳар қандай янгилик қораланар эди.
Айрим халқларнинг миллий тийнатида муроса, ташаббуссизлик, раҳбариятнинг
гапларига сўзсиз итоат қилиш ва б. илдиз отиб кетди. Ислом тамаддуни инқирозга юз
тутган даврларда эркин фикр ҳам рағбатлантирилмайдиган бўлди. Жамиятда
ижтимоий сусткашлик кучайиб, халқнинг яратувчилик қуввати заифлаша борди.

Мустамлакачилар истилоси даврида ушбу ҳолатлар янада кўпроқ кўзга

ташланадиган бўлди. Европа давлатларининг ХХ аср бошидаги мустамлакачилик
сиёсати оқибатида мусулмон Шарқи халқлари ўртасидаги анъанавий алоқалар
заифлашиб қолди. Шу билан бирга, айни шу даврда ташқи маданий омиллар босими
остида мусулмон тамаддунининг “омон қолиш” муаммоси кескин тарзда ўртага чиқди.
Маккиавеллининг “Бўлиб ташлаю бошқар” принципига амалга қилган мустамлакачи
давлатлар неча ўн йиллар давомида қўл остидаги мусулмон Шарқининг – нафақат унинг
– ҳудудларида ўз манфаатларидан келиб чиқиб, элатларларо, динлараро ва касталараро
можаро ва зиддиятларни устомонлик билан ўт олдирар, рағбатлантирар ва улардан
фойдаланиб қолишга уринар эди. Бундай сиёсатнинг оқибати ушбу ҳудудларда
яшайдиган миллионлаб кишиларнинг тақдирига қайғули ва фожиали тарзда дахл қилар
эди.

Айни ҳолатни мусулмон дунёсининг илғор арбоблари XIX асрдаёқ яхши тушуниб

олган эди. ХХ аср бошига келиб, ушбу ҳамжамиятнинг энг ўқимишли ва пассионар [3]
қисми Шарқ мамлакатларида жипслашув жараёнларини ривожлантиришга қаратилган
ташаббусларни илгари сурди. Осиё ва мусулмон Шарқи халқларининг бирдамлик ғояси
қайта туғила бошлади. Ўз вақтида бу ҳақда Жавоҳарлал Неру шундай деб ёзган эди:
“Жаҳонда рўй бераётган воқеалар ва умумий манфаатлар Осиё мамлакатларини бир-
бирига мурожаат қилишга мажбурламоқда” [4]. Бундай бирлашувга интилиш Муҳаммад
Абдо, Малкомхон, Исмоил Ғаспирали, Маҳмуд Тарзий, Жамолиддин ал-Афғоний ва
бошқа машҳур жамоат арбоблари ва ислоҳотчиларнинг асарлари ва баёнотларида ўз
аксини топди [5].

Мусулмон дунёсида бошланган интеграция жараёнларининг фаоллашуви аввало,

ижтимоий ва маданий ҳамда мафкура соҳаларида кўзга ташланди ва амалга оширилди.
Ўша даврда Шарқ мамлакатларидаги кўплаб маърифатпарварлар ва ислоҳотчилар
илгари сурган мафкура концепциялари маҳаллий анъанавий жамиятларнинг маданий
эмансипацияси – қарамликдан қутулиши, модернизацияси сиёсий, ижтимоий ва
иқтисодий қолоқликни бартараф қилиш каби вазифаларни адо этишга қаратилган эди.

Мусулмон ислоҳотчилари фаолияти фақат ўз миллий давлатлари билан чекланиб

қолмаганини қайд этиш жоиз. Хусусан, ал-Афғоний XIX аср охирида Францияда яшаган
ва ўша ерда ҳамфикрлари билан бирга «Ал-урва ал-вусқа» (“Ишончли алоқа”) сиёсий


background image

32

ҳафталигини чоп қилган эди. Ислоҳотчи ҳаётининг ушбу даври ҳақида француз
файласуфи ва олими Э.Ренан бундай деб ёзган эди: “Мен икки ҳафта олдин шайх
Жамолиддин билан танишиб қолдим. Менга таъсир кўрсатган кишилар камдан-кам.
Шайх Жамолиддин – биз идеал сифатида эълон қиладиган фикрлар манбаси. Мени
унинг ажойиб ақлий қобилияти, эрксеварлиги, олижаноб табиати ва очиқлиги ҳайрон
қолдирди.

Назаримда,

кўҳна

замонлар

мутафаккирларидан

бири

билан

суҳбатлашаётгандай, Ибн Сино ёки Ибн Рушд ва ёки инсоният озодлиги учун курашган
буюк кишилардан бири билан бақамти тургандай эдим” [6].

Эроннинг машҳур жамоат арбоби Малкомхон (Мирза Малком Хон – асл исми Йосеф

Мелкумян) ҳам маърифатпарварлик ғоялари, Ватанининг маънавий, ижтисоий ва
сиёсий тикланиш ғояларига умрини бағишлаган эди. Унинг ёзишича, “Мақсад илм-фан
ва билимни омма орасида ёйиш орқали диндошларимизнинг жоҳиллиги ва қолоқлигига
барҳам бериш ҳамда Ватан гуллаб-яшнашига эришишдир. Мақсад озодлик ва адолат
байроғини баланд кўтариш, халқимизга ўз ҳаётини қуриш имкониятини яратиб бериш,
фаровонлик йўлидан бориш ва тўкис ҳаётга эришишдир” [7].

Мусулмон ислоҳотчилар бир замонлар қудратли бўлган, аммо кейинчалик Ғарб

дунёси мустамлакасига айланиб қолган Шарқ давлатларининг қолоқлиги сабабларини
тушунишга интилар, халқларни “узоқ карахтлик” дан уйғонишга даъват қилар эди.
Шундай қилиб, ёш афғонлар ҳаракати мафкурачиларидан бири Маҳмуд Тарзий ташқи
дунёдан узилиб қолганлик ҳамда таассуб ва эскирган қарашлар астойдил
ҳимоячиларининг жоҳиллигини Афғонистондаги таназзулнинг сабаблари деб ҳисоблар
эди. Замонавий ҳаётнинг илғор оқимларидан узилиб қолган афғонлар, Тарзийнинг
фикрича, Ғарб тамаддунининг энг яхши жаҳатларини ўзлаштириш имкониятидан
маҳрум эди. Улар европаликлар ўз маданиятининг фақат мустамлакаларига муносиб
кўрган чиқиндиларидан фойдаланиши мумкин эди, холос.

Тарзий европаликларнинг муваффақиятини фақат ҳарбий қудратига боғлиқ деб

ҳисобламаслик, бунинг сабабларини маданият, иқтисодиёт ва саноат соҳаларидан ҳам
излаш кераклигини исботлаган илк афғонлардан бири бўлган. Қайд этиш лозимки,
ушбу даврдаги ғоявий оқимлар ва алоҳида концепциялар кўплаб нозик фарқлар ва
нимрангларнинг олачипор палитрасидан иборат эди, бироқ унинг ранглар хилма-
хиллигини мусулмон дунёсининг умумий тамаддун сифатида омон қолишидай энг
асосий муаммо белгилар эди.

Ислоҳотчилар мусулмон Шарқининг иқтисодий, маданий ва маънавий тикланиши

йўлидаги асосий тўсиқ етакчи Европа мамлакатларининг мустамлакачилик сиёсати деб
ҳисоблаган. Улар фикрича, яна бир миллий яхлитликка халақит бераётган омил
мусулмон халқлари ва улар сиёсий аъёнларининг тарқоқлиги, бардамлиги йўқлиги эди.
Шу муносабат билан ёш афғонларнинг “Сирож ал-ахбор” газетасида шундай деб ёзилган
эди: “Европа мустамлакачилари бир-биримиз билан ишимиз йўқлигини кўриб тургани
учун ҳам аста-секин биродарларимиз, оталаримиз ва боболаримиз қони билан
суғорилган давлатларимиз бўлагини босиб олишга муваффақ бўлди”[8].

XIX аср охирлари – ХХ аср бошларида расмий ҳокимият неча ўн йиллар давомида

босиб олинган ҳудудлар ва у ерларда яшаётган аҳолига нисбатан империя сиёсати ва ўта
номувофиқ миллий сиёсат юргизиб келган Россияда мусулмон халқларининг бирлиги
концепцияси ҳам амалга ошириш мумкин бўлган нарсага айлана борди.


background image

33

Маълумки, ушбу бирлаштириш ғоялари Марказий Осиёга тарқалишидан олдин

Россия империясининг Қрим, Кавказ, Волгабўйи ва бошқа бир қанча мусулмонлар
яшайдиган минтақаларидаги етакчи ижтимоий ва сиёсий тафаккур эгалари хаёлини
банд этган эди. Исми зикр этилган Исмоил Ғаспирали билан бир қаторда айни ғоялар
тарафдорлари сифатида Рашид Иброҳим, Ғалимжон Барудий, Мусо Биги, Юсуф Акчура,
Садри Мақсудий, Гаяз Исҳоқий, Меҳмет Эмин Расулзода, Алимардонбек Тўпчибошев, Али
Қояев ва бошқалар майдонга чиқди. Улар аксариятининг ўтмишдоши Абдуносир (Абу
Наср) Курсавий (1776 – 1812) – уни баъзи кишилар татарларнинг Лютери деб атайди –
ва буюк татар ва мусулмон ислоҳотчиси Шигабутдин (Шаҳобиддин) Маржоний (1818 –
1889) бўлган эди.

Ғ. Курсавий билан Ш. Маржоний Бухоро билан Самарқанд шаҳарларида таълим

олган [9]. Айни ҳол Марказий Осиёнинг кўҳна маданий ва диний марказлари Россия
истилосига қадар мусулмон дунёсининг бошқа ҳудудлари билан қалин алоқада
бўлганидан шаҳодат беради. Россиянинг замонавий тадқиқотчиларидан бири қадимий
шаҳарлар, жумладан, Бухоронинг ўша даврдаги мусулмон ҳамжамияти ҳаётидаги
аҳамиятини таъкидлар экан, шундан деб ёзган эди: “Бухорода ҳар доим ислом динининг
илк асрларидаги ижодий руҳни тиклашни ёқловчи кишилар бўлган… Курсавий
Марказий Осиёда олган назарий билимлари асосида Бухорода ўз ғояларини илгари
сурди. Яна бир нарсани унутмаслик керакки, Марказий Осиёдаги билан солиштирганда,
татарлар заминида на бир олий таълим мадрасаси ва на бирор арзирли кутубхона бор
эди” [10].

Татарлар жамиятида XIX аср ўрталарига қадар мавжуд анъанага кўра, Шаҳобиддин

Маржоний ҳам таълим олишни давом эттириш учун 1838 йили Бухорога йўл олади.
Бироқ ўша вақтга келиб, Бухородаги диний таълим тобора схоластик кўриниш ола
бошлайди. Шу сабабли Ш. Маржоний кўпроқ билим олиш учун 1843 йили Бухородан
Самарқандга боради. У ўша ердаги Шердор мадрасасида таълим олади ва машҳур
тарихчи Абу Саид ас-Самарқандий (вафоти 1848/49 йй.) билан танишади.
Маржонийнинг ёзишича, “тарих фани билан шуғулланишига ва тарихий китобларни
тадқиқ қилишга киришиши” га ўша киши сабабчи бўлган.

Шаҳобиддин Маржоний

Ш.Маржоний айнан Самарқандда ўтмишдоши ва ватандоши Ғ. Курсавийнинг


background image

34

ислоҳотчилик ва фалсафий қарашлари шаклланишига таъсир кўрсатган асарлари билан
танишади. Ш. Маржоний Самарқандда илк асари “Гирфат ал-ҳавақин ли-ирфат ал-
ҳавақин”ни (“Ҳоқонларни билишга оид бир ҳовуч билим”) ёзди, Марказий Осиёнинг
туркий халқлари тарихига бағишланган ушбу асар кейинги йилларда Қозонда нашр
қилинди [11].

Маржонийнинг маърифатпарварлик ғоялари мусулмон ва туркий халқлар

ижтимоий ҳаётини янгилашнинг турли томонларини қамраб олади. Улар сирасига
мусулмон ва туркий халқларнинг дунёвий билим олиши, (антик ва араб-мусулмон
тафаккурининг) ўтмишнинг, қолаверса, замонавий рус ва Ғарб Европаси
маданиятининг тараққийпарвар меросини ўзлаштириш зарурати ҳақтидаги фикрлари
киради [12].

Худди шундай фикрларни ўз вақтида Исмоил Ғаспирали (1851 – 1914) ҳам айтган,

унинг тақдири ҳам қайсидир маънода Марказий Осиё билан боғланган эди. Мусулмон
Қрим татарларининг энг йирик тараққийпарвари, яна мусулмон туркий халқларнинг
маънавий отаси дея танилган Исмоил Ғаспирали Россия империясидаги мусулмон
халқлар маданий ва сиёсий ривожланиши учун жуда кўп ишлар қилди. У 1883 йилдан то
ўлими қадар Боғчасаройда энг машҳур “Таржимон” ҳафталик газетасини нашр этди.
Унинг биринчи сонида ушбу газета “маданий ҳаётдаги соғлом ва фойдали
маълумотларни мусулмонлар муҳитига ва мусулмонлар ҳаётидаги худди шундай
нарсаларни бошқа жойлардаги маданий ҳаётга сингдиришга хизмат қилиши айтилган
эди…”[13] И. Ғаспирали ташаббуси билан 1884 йили Боғчасаройда ўша вақтдаги
мусулмонлар жамиятининг ўқимишли қатламлари талабига мос келадиган илк янги
усулдаги жадидлар мактаби очилди.

Исмоил Ғаспирали

Орадан бир неча йил ўтиб, бошқалар, жумладан, ўша йиллари Туркистонга сафар

қилган И. Ғаспиралининг саъй-ҳаракатлари билан Самарқанд ва Марказий Осиёнинг
бошқа шаҳарларида янги усулдаги мактаблар очилди, кейинчалик уларни битирган
ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар ва бошқа маҳаллий халқларнинг миллий зиёлилар
вакиллари етишиб чиқди. Ғаспирали аввалбошданоқ Россия мусулмонларини
анъанавий ҳаёт тарзининг сиқиқ доирасидан замонавий тамаддуннинг кенг дунёсига
олиб чиқишга йўналтириш мақсадини қўйган эди. Шу маънода у ҳар доим Россияда
миллий газеталар ададини ошириш тарафдори бўлар, чунки матбуот одамлар жаҳон
ҳамжамиятининг ижтимоий ва сиёсий, иқтисодий маданий ва маънавий ҳаётида рўй


background image

35

бераётган аҳамиятга молик воқеалар ва ҳодисалар ҳақида ўз вақтида ахборот оладиган
реал восита эканини тушунар эди. Ғаспиралининг “Таржимон” газетаси бош муҳаррири
ва миллий матбаа ишларини ривожлантириш ғоясининг фаол тарғиботчиси
сифатидаги фаолияти Марказий Осиёдаги кўплаб ўқимишли кишилар ва жадидларни
илк газеталарни чоп эттиришга илҳомлантирди. Улар тез орада атрофига анъанавий
жамиятни ислоҳ этиш ва мусулмон Шарқи халқларини интеграция қилишга бел
боғлаган кишиларни жипслаштира билди.

Ислоҳотчилик ҳаракати қамраб олган Россия империясининг мусулмонлар

яшайдиган ҳудудларидан ва Шарқнинг айрим чегарадош мамлакатларидан ўлкага –
расмий ҳокимият турли хил тўсиқлар қўяётганига қарамай – кириб келган янги озодлик
ғояларидан илҳомланган Марказий Осиё жадидлари ва тараққийпарварлари (Абдулла
Авлоний, Акобир Шомансурзода, Носирхон тўра, Исҳоқхон Ибрат, Мунаввар қори,
Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Ашурали Зоҳирий, Убайдулла Хўжа, Обиджон
Маҳмуд, А. Букейхонов, А. Бойтурсунов, М. Дулатов, С Асфандиёров, М. Тинишпаев
Мустафо Чўқай ва в.) анъанавий жамиятни янгилаш ва уни ХХ шароитига мослашга
қаратилган лойиҳаларини амалга ошириш йўлида саъй-ҳаракатларини аямади.

Жадидлар ва уларга ҳамдард бўлган зиёлилар маҳаллий аҳоли ва ҳукуматларнинг

заифлиги ва тарқоқлигини, ҳукуматларнинг пировардида Россия босқинига айтарлик
қаршилик кўрсата олмайдиган даражага тушиб қолгани сабабини анъанавий жамият,
унинг бошқарув институтлари, мафкураси ва маҳаллий аҳолининг ҳаёт тарзи
қолоқлигида кўрди. Яна бир сабаб ижтимоий низолар, доимий урушлар, давлатлараро
ва уруғ-аймоқлар ўртасидаги душманлик эди.

Ўз даврининг энг маърифатли кишиларидан бири, Туркистон жадидчилигининг

отаси деб ном олган Маҳмудхўжа Беҳбудий шу муносабат билан мана бундай деб ёзган
эди: “Агар бизни мустамлакачилик қонунлари билан бошқараётган бўлишса, бунга
келишмовчиликларимиз сабабдир” [14]. Тараққийпарвар кишиларнинг фикрича,
Россия истилоси Туркистон жамиятини “силкитиб” гина қолмасдан, уни “узоқ
карахтлик” дан уйғонишга мажбур қилди, шу билан бирга маълум маънода миллий
ўзликни англаш ўсишига, нафақат империянинг улкан ҳудудларида, балки бошқа
жойларда ҳам интеграция жараёнлари фаоллашуви ва унга маҳаллий мусулмонларни
жалб этишга хизмат қилди.

Жадидлар минтақага янги техник ютуқлар, замонавий илмий тафаккур, жаҳон

адабиёти ва маданияти асарлари кириб келишига шоҳид бўлди. Улар даврида
Туркистонда ёритилган равон кўчалари, истироҳат боғлари, хиёбонлари, дорихоналари
ва телеграфи бор “руслар” шаҳарлари қурилиши бошланди. Янги улов турлари, хусусан,
трамвай пайдо бўлди ҳамда илк темирйўл излари ётқизилди.

Бироқ Россия ўлкани мустамлака қилиб олишининг кўзга ташланиб турган

объектив ва ижобий натижаларини эътироф этиш баробарида миллий зиёлилар
туркистонликларнинг сиёсий ва иқтисодий қарамликда ушлаб турилган шароитда бу
ерда яшовчи халқларнинг ижтимоий онгида миллий тушкунлик ва ўзини тўлақонли
одам деб ҳис қилмаслик ҳоллари ортиб боришини ҳамда бу Марказий Осиё
халқларининг замонавий ва фаровон миллатлар сифатидаги ривожланиш суръати ва
истиқболига ҳалокатли таъсир кўрсатишини яхши тушунар эди. Умуман олганда,
ўзининг миллий жиҳатдан тўлақонли эмаслигини англаш жамиятнинг маънавий


background image

36

ҳаётида зуҳур бўлаётган эди. Ушбу англам Марказий Осиё давлатларининг Россияга
ҳарбий жиҳатдан таслим бўлиши ва энди ушбу шармандалик билан яшаш ҳиссидан
ўзига кела олмаётган эди.

Кўпчилик зиёлилар вужудга келган вазиятдан чиқиш йўлини миллий тарихнинг

энг ёрқин ва аҳамиятли саҳифаларига қаратишда кўраётган, улар одамларни тарқоқ
қилиш ўрнига бирлаштириши мумкин эди. Жадидлар миллатнинг маънавий ҳолатини
белгилайдиган энг муҳим омиллардан бири сифатида жамиятнинг тарихий онги
даражасини кўраётган эди. Миллий ҳаракат етакчилари инсоният тарихи билан жиддий
қизиқиб қолган ва мамлакати тарихи ҳақида яхши маълумотга эга эди. Улар бир
замонлар ушбу заминда қудратли давлатлар ҳукм сургани, уларда жаҳон тамаддуни
тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшган буюк олимлар ва мутафаккирлар яшаб ўтганидан
хабардор эди. Тараққийпарварлар фикрича, ушбу ҳолатни тушуниш ватандошларга
ёрдам бериши, ниҳоят, миллий жиҳатдан синиқликдай буров солиб турувчи ҳиссиётни
енгишда ёрдам бериши керак эди.

Маҳаллий жадидлар ва тараққийпарвар кишиларнинг Шарқ мамлакатлари ва

Россия ислоҳотчилик ҳаракатлари таниқли вакилларининг ижтимоий ва сиёсий
қарашлари билан танишиш Марказий Осиё жадидчилигининг аста-секин сиёсий
ҳаракатга айланиши учун зарур шарт-шароит яратганини алоҳида қайд этиш лозим.
Жадидларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллиги ўсиб боришига ХХ аср бошларида Шарқда
рўй берган инқилобий воқеалар – Эрондаги конституция ҳаракати (1905 – 1911 йй.),
Ҳиндистондаги мустамлакачиликка қарши қўзғолонлар (1905 – 1908 йй.) ва айниқса,
1908 йили рўй берган Ёш турклар инқилоби – улкан рағбатлантирувчи таъсир кўрсатди.

Зикр этилган жараёнга бошқа воқеалар ҳам, хусусан, Россиянинг 1905 йили

Японияга қарши урушда мағлубиятга учрагани туртки бергани шубҳасиз. “Осиё
мамлакати бўлмиш Япониянинг ғалабаси империяни фалажлик ҳолатига тушириб
қўйди… Ўч олиш ва озод бўлиш умиди Россияга таслим бўлган барча халқлар, жумладан,
мусулмонларни тўлқинлантириб юборди” [15]. Мусулмонларнинг ислоҳотчилик
ҳаракати биринчи рус инқилоби натижасида муайян туртки олди, ўша инқилоб “ягона
ва бўлинмас” давлат тиргакларига ҳам болта урган эди.

1905 йилдан бошлаб Россия мусулмонлари сиёсий талабларини жамоа бўлиб тез-

тез илгари сура бошлади. Улар оқпошшонинг 1905 йил 17 октярда қабул қилинган
фармонини олқишлади. Унга кўра, сиёсий ва мафкуравий ҳаётни бир қадар
эркинлаштириш учун имконият яратилган, 1-Давлат думасининг сайловолди
кампанияси бошланишига йўл очилган эди. Ўша кунлари Россия мусулмонлари Давлат
думасини конституцияга асосланган демократик институт деб тасаввур қилар,
ишонилишича, у халққа эркинлик, тенглик ва адолат бериши керак эди.

1905 – 1906 йилларда империя тарихида илк марта Нижний Новгород ва Санкт-

Петербург шаҳарларида Умумроссия мусулмонларининг қурултойлари бўлиб ўтди.
Ушбу қурултойларда Умумроссия мусулмонлар партияси – фирқасини (“Иттифоқ ул-
Муслимин”) ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Албатта, бу
қурултойларнинг мусулмонларнинг бирдамлиги даъвати билан тўлиб-тошган
қарорлари тобора сиёсийлашган ва ўша вақтнинг тарихий воқелигига мослаштирилган
миллий ҳаракат ривожига бевосита таъсир кўрсатаётган эди.

Бутун Россия мусулмонлар қурултойлари, шунингдек, (айниқса, иккинчи) Давлат


background image

37

думасининг мусулмонлар фракцияси қабул қилган қарорлари расмий ҳокимиятни
“алоҳида хавотир” га солган соҳага айланди. Ҳокимият идоралари вакиллари
мусулмонлар истиқомат қиладиган минтақалардаги деярли ҳар бир ўқимишли
“ғайритабаа” да [16]“бўлгинчи”, “пантуркчи” ва “панисломчи” ни кўрадиган бўлди. Ушбу
ҳокимият фикрича, жадидлар билан ҳамфикрларининг энг яқин мақсади “империяда
мавжуд давлат тузумига қарши сиёсий кураш олиб бориш учун барча онгли
мусулмонларни жипслаштириш, ушбу тузум панисломчилар наздида мусулмонларнинг
ўз миллий тақдирини ўзи белгилаши йўлидаги асосий тўсиқ” эди [17].

Россия империяси вазирлар кенгаши раиси П.А. Столипин мусулмон халқларининг

маънавий ва этномаданий бирлигини тарғиб қиладиган таълимотдан келиб чиқадиган
“таҳдид” га эътибор қаратар экан, қуйидагиларни алоҳида таъкидлаган эди: “Христиан
халқи учун мусулмон дунёси билан тўқнашув диний эмас, давлат ва маданият курашини
англатади. Панислом тарғиботининг сўнгги пайтлардаги муваффақиятини шу билан
тушунтириш мумкин, унинг муваффақияти Россияда муҳим аҳамиятга эга… Россия
мусулмонларининг кўпмиллионлик оммаси, айрим истисноли ҳолатларни, турли
шеваларда сўзлашишини ҳисобга олмаганда, бир туркий уруққа мансублиги ва бир
тилда сўзлашишини эътибордан қочириб бўлмайди. Яна ўн беш миллион мусулмон
аҳоли деярли битта улкан ҳудудда яшашини, тарихий ва маданий анъаналарини
унутмаганини ҳам эсдан чиқармаслик керак… Бунақа вазиятда Россияда мусулмонлар
масаласига таҳдиддан бошқа нарса деб қараб бўлмайди…”[18]

Миллий ўзига хосликни сақлаб қолиш, таълим, илм-фан ва маданият замонавий

талабларга мос бўлишини таъминлаш, маънавий бошқарув тизимини ислоҳ қилиш, шу
тариқа Умумроссия демократик ҳаракати Россиянинг сиёсий ҳаётига иттифоқчи
сифатида кириб бориш истаги ҳокимиятнинг мусулмон халқлари миллий ҳаракатини
обрўсизлантиришга интилишига сабаб бўлди. Маҳаллий жадидлар ва тараққийпарвар
кишиларга муносабат 1917 йилдаги октябрь воқеаларидан сўнг ҳам ўзгармади.
Большевиклар ҳам худди ўтмишдошларига ўхшаб, миллий ҳаракат вакилларини
“панисломчилик” ва “пантуркчилик” ғояларини тарғиб қилишда айблашни давом
эттирди.

Тарихда у ёки бу халқлар бегона, тажовузкор ва ёт маданий кучлар таъсирида

тарих саҳнасидан деярли ўчиб кетгани ҳақидаги мисоллар кўп учрайди. Бироқ Марказий
Осиё халқлари бундай бўлмади. Улар ушбу босимга кучли тамаддун ресурси – бой кўҳна
тарихи ва анъаналарнинг мингйиллик тарихининг миллий тизими ҳамда жаҳон
ҳамжамиятига замонавий ва тенгҳуқуқли миллатлар сифатида қўшилишдай ўлмас
истаги билан қарши тура олди. Натижада эса, тараққийпарварлар томонидан илгари
сурилган маърафатпарварлик ғоялари 100 йил ўтса ҳам тарихдан ўчмади. Уларнинг
илгари сурган ғолялари қайта туғилиб, миллийлигимизнинг онгига, қалбига ва
шуъурига сингиб борди. Бунга яққол мисолларни Мустақил Ўзбекистоннинг янги
тарихида қолаверса, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида
кўрмоқдамиз.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:


background image

38

1.

Цит. по: Эркаев А. Духовность – энергия независимости. – Ташкент, 1998. С.79-80.

2.

Пассионарлик – бирор мақсадни амалга оширишга қаратилган фаолиятга бўлган

ички чанқоқлик. Одатда, инсон буни назорат қилиши ёки ўз-ўзига тушунтириши қийин.
3.

Неру Дж., Открытие Индии. Москва, 1955, стр. 453.

4.

Modernist islam (1840-1940), Oxfоrd, 2002.

5.

Цит. по: Хакимов И., Джамаль ад Дин аль-Афгани, философ и реформатор // Азия и

Африка сегодня. Москва, 1989. №12, стр. 49.
6.

Цит. по: Талипов Н., Общественная мысль в Иране в XIX – начале ХХ в. Москва, 1988,

стр. 90.
7.

Цит. по: Очильдиев Д., Младоафганское движение. Ташкент, 1985, стр. 75.

8.

См. Ибрагим Мараш. Религиозное обновление в тюркском мире (1850-1917).

Казань, 2005.
9.

Хабутдинов А.Ю. Лидеры нации. Казань, 2003, С.12.

10.

Цит.по: Ибрагим Т.К. Султанов Ф.М., Юзеев А.Н. Татарская религиозно-философская

мысль в общемусульманском контексте. Казань, 2002, С.126.
11.

Ўша ерда, 127-бет.

12.

Ўша ерда, 136-бет.

13.

Цит. по: Хабутдинов А.Ю. Указ. раб., стр. 35.

14.

Қаранг: Беҳбудий М., Баёни ҳақиқат // Улуғ Туркистон, 1917 йил 12 июнь.

15.

Наследие мусульманского национального движения // Деловая неделя. №31 (659),

19 августа 2005 г.
16.

Ғайритабаа (инородец) – чор Россиясида руслардан бошқа халқаларга, хусусан,

Шарқ халқаларига берилган ном.
17.

Климович Л., Ислам в царской России, Москва, 1936, стр. 226.

References

Цит. по: Эркаев А. Духовность – энергия независимости. – Ташкент, 1998. С.79-80.

Пассионарлик – бирор мақсадни амалга оширишга қаратилган фаолиятга бўлган ички чанқоқлик. Одатда, инсон буни назорат қилиши ёки ўз-ўзига тушунтириши қийин.

Неру Дж., Открытие Индии. Москва, 1955, стр. 453.

Modernist islam (1840-1940), Oxfоrd, 2002.

Цит. по: Хакимов И., Джамаль ад Дин аль-Афгани, философ и реформатор // Азия и Африка сегодня. Москва, 1989. №12, стр. 49.

Цит. по: Талипов Н., Общественная мысль в Иране в XIX – начале ХХ в. Москва, 1988, стр. 90.

Цит. по: Очильдиев Д., Младоафганское движение. Ташкент, 1985, стр. 75.

См. Ибрагим Мараш. Религиозное обновление в тюркском мире (1850-1917). Казань, 2005.

Хабутдинов А.Ю. Лидеры нации. Казань, 2003, С.12.

Цит.по: Ибрагим Т.К. Султанов Ф.М., Юзеев А.Н. Татарская религиозно-философская мысль в общемусульманском контексте. Казань, 2002, С.126.

Ўша ерда, 127-бет.

Ўша ерда, 136-бет.

Цит. по: Хабутдинов А.Ю. Указ. раб., стр. 35.

Қаранг: Беҳбудий М., Баёни ҳақиқат // Улуғ Туркистон, 1917 йил 12 июнь.

Наследие мусульманского национального движения // Деловая неделя. №31 (659), 19 августа 2005 г.

Ғайритабаа (инородец) – чор Россиясида руслардан бошқа халқаларга, хусусан, Шарқ халқаларига берилган ном.

Климович Л., Ислам в царской России, Москва, 1936, стр. 226.